Facebook Pixel Code

Sinaflan Borisovskiy ZTP tashqi foydalanish uchun malham 0,25 mg/g 15 g (naycha)

dagi narxlar
dan 6700 so'm gacha 10600 so'm
Retsept bo'yicha
98 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Sinaflan Borisovskiy ZTP tashqi foydalanish uchun malham 0,25 mg/g 15 g (naycha)

15 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 3,75 мг флуоцинолон ацетониди;

ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, юмшоқ оқ парафин, сувсиз ланолин, церезин.

Оқдан сариқ ранглигача, бир хил консистенцияли суртма.

0,25 мг/г сиртга қўллаш учун суртма.

Сиртга қўллаш учун юқори фаолликка эга глюкокортикостероид. АТХ коди: D07AC04.

Фармакодинамикаси

Сиртга қўллаш учун глюкокортикостероид; яллиғланиш медиаторларни ажралиб чиқишини тормозлайди. Терига таъсир этганида нейтрофилларнинг чегаравий тўпланишини олдини олади, бу яллиғланиш экссудатини ва цитокинлар ишлаб чиқарилишини камайишига, макрофаглар миграцияси тормозланишига, инфильтрация ва грануляция жараёнларини камайишига олиб келади. Яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Тизимли сўрилиш даражаси паст бўлганлиги туфайли синафлан сиртга қўлланилганда организмга аҳамиятли тизимли таъсир кўрсатмайди.

Маҳаллий глюкокортикостероидларга жавоб берувчи ва кучли қичишиш ёки гиперкератоз билан кечувчи терининг яллиғланишли ва аллергик касалликларида қисқа муддатли даволаш учун қўлланади.

Сувсиз, ёғ сақловчи Синафлан суртмаси қуруқ тери ва сурункали жараёнларда қўллаш учун афзал.

Препарат фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.

Препаратни оз миқдори суткада 1-2 марта суртилади ва енгил ишқаланади. 2 ёшдан ошган болаларда эҳтиёткорлик билан суткада 1 марта шифокор кузатуви остида қўлланади. 2 ёшдан кичик болаларда дори воситаси қўлланмайди. Болаларда махсус тадқиқотлар ўтказилмаган.

Даволаш давомийлиги касалликнинг характерига боғлиқ ва одатда 5-10 кунни ташкил қилади, касаллик узоқ давом этганда 2 ҳафтани ташкил қилади. Дори воситасини йирик (тана юзасининг 20% дан кўпроқ) шикастланиш соҳаларига суртишдан сақланиш керак. Медикаментоз бўлмаган суртма билан бирга қўллаш мумкин: агар суртма кунига бир марта суртилса, 12 соатдан кейин медикаментоз бўлмаган суртмани суртиш мумкин. Синафлан суртмасини бошқа медикаментоз бўлмаган суртма билан даволаш интервалини ҳар ҳафтада ўзгартириш қисми сифатида қўллаш мумкин.

Суртмани окклюзион боғлам остида қўллаш мумкин эмас, фақат псориазда дори воситасини ёпиқ боғлам остида қўллаш мумкин, уни ҳар куни алмаштириш керак. Юз терисига 1 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Суртма асосан дерматозларнинг қуруқ шаклларида қўллаш тавсия этилади.

Болалар катталарга нисбатан сезувчан: глюкокортикостероидларни маҳаллий қўллаганда дори воситаси организмга кириши мумкин. Шунинг учун болаларда Синафлан суртмаси қисқа вақт давомида (5 суткадан кўп эмас) ва энг паст самарали дозада қўлланади. Болаларда дори воситасини фақат терининг катта бўлмаган (тана юзаси майдонининг 10% гача) соҳаларида қўллаш керак. Суртмани боланинг юзига суртишга йўл қўйилмайди.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: эшакеми, аллергик контакт дерматит, терини таъсирланиши, атрофик чизиқлар, доғли-папулёз тошма, аппликация соҳасида тери мацерацияси, тери бутунлигини бузилиши, гиперкератоз, периорал дерматит, фурункулёз. Терининг иккиламчи инфекцион шикастланиши ва унда атрофик ўзгаришлар (терини ачишиши, қичишиши, қуриши, стероид ҳуснбузар, фолликулит) ривожланиши мумкин. Узоқ вақт қўлланилганда тери атрофияси, маҳаллий гирсутизм, телеангиэктазия, пурпура, пигментациясини бузилиши, гипертрихоз, алопеция, айниқса аёлларда.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: терининг катта юзаларига суртилганда гастрит, меъданинг стероид яраси пайдо бўлиши мумкин.

Эндокрин тизими томонидан: гипергликемия. Терининг катта соҳаларига суртилганда тизимли кўринишлар: буйрак усти бези етишмовчилиги, Иценко-Кушинг синдроми, стероид қандли диабет кузатилиши мумкин.

Иммун тизими томонидан: организмни қаршилик кўрсатишини пасайиши. Узоқ вақт қўлланилганда қуйидагилар кузатилиши мумкин: иккиламчи иммунтанқислик (сурункали инфекцион касалликларни зўрайиши, инфекцион жараённи тарқалиши, оппортунистик инфекцияларни ривожланиши), репаратив жараёнларни секинлашиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипертензия, шишлар ривожланиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. Бошқа ГКС ларга юқори сезувчанлик, оддий ҳуснбузар. Бактериал, вирусли, замбуруғли касалликлар. Аногенитал қичишиш, периорал дерматит, пиодермия, сувчечак, герпес, актиномикоз, бластомикоз, споротрихоз, тери ўсмалари. Тери инфекциялари, сифилиснинг тери кўринишлари, тери туберкулёзи, таглик дерматити, пушти ҳуснбузар, веналарни варикоз кенгайиши билан боғлиқ трофик яралар, аппликация соҳасида яралар, тери раки, невус, атерома, меланома, гемангиома, ксантома, саркома, ҳомиладорлик, эмизиш даври, 2 ёшгача бўлган болалар. Вакцинациядан кейин қўлланилмасин. Препарат офтальмологияда қўлланилмайди.

Эҳтиёткорлик чоралари

Агар препарат таъсирланиш симптомлари ёки тери аллергик реакциялари (терини қичишиши, ачишиши ёки қизариши) ни чақирса, уни қўллашни дарҳол тўхтатиш керак. Узлуксиз 2 хафтадан ортиқ қўлланилмасин. Тананинг катта юзасида узоқ вақт! қўллаганда ножўя таъсирларни намоён бўлиш тез-тезлиги ва шишлар, гипертензия, гипергликемия, организмни қаршилик кўрсатишини пасайиши ривожланиши ошади.

Препаратни юзга суртиш мумкин эмас. Кўзларга тушишидан сақлансин. Даволаш вақтида кенг кийимларни кийиш тавсия этилади. Инфекция билан кечувчи тери касалликларини даволаш учун препаратни антимикроб воситалар билан бирга буюриш тавсия этилади. Окклюзион боғламларни қўллаганда биокираолишлигини ошиши туфайли ГКС учун характерли бўлган умумий резорбтив самаралар ривожланиши мумкин. Препаратни сиртга қўллаганда қуйидагилар кузатилиши мумкин: гипофиз томонидан АКТГ ишлаб чиқарилишини камайиши, буйрак усти бези-гипофиз тизимини сусайиши, қонда кортизол даражасини камайиши ва препарат бекор қилингандан кейин ўтиб кетадиган ятроген Иценко-Кушинг синдромини ривожланиши. Узоқ вақт қўлланилганда АКТГ томонидан буйрак усти безини рағбатлантирилгандан кейин қонда ва сийдикда кортизолни аниқлаш йўли билан буйрак усти бези фаолиятини мунтазам назорат қилиш кўрсатилган.

Препаратни қўллаш жойида инфекция ривожланган ҳолларда даволашни бекор қилиш ва тегишли антибактериал ёки замбуруғларга қарши даволашни ўтказиш керак. Ёпиқ бурчакли глаукомаси бўлган пациентларда, шунингдек катарактаси бўлган пациентларда касаллик симптомларини кучайиши мумкинлиги туфайли, суртмани қовоқлар ёки кўз атрофидаги терига қўллашдан сақланиш керак. Кортикостероидлар тери орқали сўрилиши мумкинлиги туфайли, узоқ вақт даволаш, тананинг катта юзаларида қўллаш, окклюзион боғлам остида ва болаларда қўллашдан сақланиш керак. Катталарга нисбатан болаларда тана юзаси-тана вазни нисбати юқорироқ эканлиги туфайли, улар глюкортикостероидларнинг тизимли ножўя таъсири, шу жумладан гипоталамо-гипофизо-буйрак усти тизими дисфункцияси ва Кушинг синдроми хавфга кўпроқ мойилдирлар. Кортикостероидлар билан даволаш болаларни ўсиши ва ривожланишига ножўя таъсир кўрсатиши мумкин. АКТГ томонидан буйрак усти безини рағбатлантирилгандан кейин қонда ва сийдикда кортизолни аниқлаш йўли билан буйрак усти бези фаолиятини мунтазам назорат қилиш кўрсатилган. Суртмани қўллаш жойида инфекция ривожланган ҳолларда даволашни бекор қилиш ва тегишли антибактериал ёки замбуруғларга қарши даволашни ўтказиш керак. Агар инфекция симптомлари ўтиб кетмаса, инфекцияни даволаш даврида суртмани қўллашни тўхтатиш керак.

Тери ости клетчаткаси атрофияси бўлганда, айниқса кекса ёшдаги пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препаратни кўзларга, шиллиқ қаватларга ва яраларга тушишидан сақлансин.

Глаукома ёки катаракта пайдо бўлиши хавфи туфайли, препарат кўз атрофидаги соҳаларда қўлланилмасин.

Псориази бўлган пациентларни даволаш учун эҳтиёткорлик билан қўлланилсин, чунки псориазда глюкокортикостероидларни маҳаллий қўллаш препаратга чидамлилик чақирган касалликни қайталаниши, тарқалган пустулёз псориаз пайдо бўлиши ва тери дисфункцияси чақирган тизимли токсиклик хавфи туфайли хавфли бўлиши мумкин.

Ҳатто қисқа муддат қўллагандан кейин ҳам кўп сўрилиши ва ножўя таъсирлар (телеангиоэктазия, dermatitis perioralis) ривожланишини юқори хавфини эътиборга олиб, юз териси, шунингдек чов ва қўлтиқ ости соҳаси терисида фақат жуда зарур ҳолатларда қўлланилсин.

Тери ости клетчаткаси атрофияси бўлган, айниқса кекса ёшдаги пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланилсин.

Тегишли антителаларни ишлаб чиқарилиши кўринишида адекват иммунологик жавоб кузатилмаслиги эҳтимоли туфайли, даволаш вақтида сувчечакка қарши эмлаш, шунингдек иммунизациянинг бошқа турларини (айниқса терининг катта соҳаларида узоқ вақт қўлланилганда) ўтказиш тавсия этилмайди. Препарат ланолин сақлайди. У маҳаллий тери реакциялари (масалан контакт дерматит) чақириши мумкин. Препарат пропиленгликоль сақлайди. У терини таъсирланишини чақириши мумкин. Сут безлари терисида қўллаш мумкин эмас.

Суртмани генитал ёки анал соҳасида қўллаш мумкин эмас, ёрдамчи модда оқ юмшоқ парафин таъсирида латекс презервативларнинг мустаҳкамлигини пасайиши ва ёрилиши мумкин.

Тизимли таъсирга эга глюкокортикостероид препаратлари препаратнинг самарадорлигини оширади, лекин шу билан бир қаторда ножўя самаралар ривожланиши эҳтимоли ҳам ошади. НЯҚВ билан бирга қўллаш тизимли ва маҳаллий ножўя самаралар ривожланиши хавфини оширади. Гипотензив, диуретик, антиаритмик дори воситалари, калий препаратларининг фаоллигини камайтиради. Диуретик дори воситалари (калий тежовчилардан ташқари) гипокалиемия ривожланиши хавфини оширади. Препарат иммуносупрессив дори воситаларининг таъсирини кучайтириши ва иммунитетни рағбатлантирувчи дори воситаларнинг таъсирини сусайтириши мумкин.

Терининг катта бўлмаган соҳаларида фақат қисқа даволаш курслари билан қўлланилсин. Даволаш вақтида эркин кийим кийиш тавсия этилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ҳомиладорлик

Дори воситасини ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас.

Лактация даври. Флуоцинолон ацетонидини одам кўкрак сутига ўтиши ҳақида маълумотлар йўқ. Бошқа глюкокортикоидлар кўкрак сути билан ажралади. Узоқ вақт қўлланилганда ёки тананинг катта соҳаларига ишлов берилганда аёл эмизмаслиги керак. Чақалоқни ишлов берилган тери юзаси билан контактидан сақланиш керак.

Симптомлари: дори воситасини суртиш жойида терини қичишиши ва ачишиш, гипергликемия, глюкозурия, Иценко-Кушинг синдроми.

Даволаш: препаратни аста-секин бекор қилиш фонида симптоматик даволаш.

15 г дан суртма алюмин тубаларда.

5 °С дан 15 °С гача ҳароратда.

5 йил.

Рецепт бўйича.

«Борисовский завод медицинских препаратов» очиқ акционерлик жамияти,

Беларусь Республикаси, Борисов ш., Минск вил., Чапаев кўч., 64/27.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Malham
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
15 g
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Belarus
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
ehtiyotkorlik bilan
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Sinaflan Borisovskiy ZTP tashqi foydalanish uchun malham 0,25 mg/g 15 g (naycha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Sinaflan Borisovskiy ZTP tashqi foydalanish uchun malham 0,25 mg/g 15 g (naycha) ning to`liq analoglari:

Sinaflan Borisovskiy ZTP tashqi foydalanish uchun malham 0,25 mg/g 15 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.

Sinaflan Borisovskiy ZTP tashqi foydalanish uchun malham 0,25 mg/g 15 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Fluotsinolon asetonid hisoblanadi.

Sinaflan Borisovskiy ZTP tashqi foydalanish uchun malham 0,25 mg/g 15 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Borisov ZMP hisoblanadi.