Facebook Pixel Code

Siofor 1000 plyonka bilan qoplangan planshetlar 1000 mg №60 (4 blister x 15 tabletka)

dagi narxlar
dan 64000 so'm gacha 85200 so'm
Retsept bo'yicha
146 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Siofor 1000 plyonka bilan qoplangan planshetlar 1000 mg №60 (4 blister x 15 tabletka)

Сиофор®1000 препаратининг таркиби.

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси бўлиб метформин гидрохлориди ҳисобланади.

Плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка 1000 мг метформин гидрохлориди сақлайди (бу 662,9 метформинга тўғри келади).

Бошқа ёрдамчи компонентлар: гипромеллоза, повидон К25, магний стеарати (Ph. Eur.) ўсимлик, макрогол 6000, титан диоксиди (Е171).

Сиофор 1000 препаратининг таърифи ва ўрам ичидагиси

Оқ, узунчоқ, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида понасимон чуқурчаси ва бошқа томонида бўлув ўйиқчаси бўлган таблеткалар.

Таблеткалар ПВХ плёнка ва алюминли фольгадан ташкил топган блистерларга жойланган.

Сиофор®1000 препарати 10, 30, 60, 90 ёки 120 плёнка қобиқ билан қопланган таблеткали ўрамларда чиқарилади.

Сотувда ҳамма ўлчамли ўрамлар бўлмаслиги мумкин

Дорихонадан бериш тартиби: шифокор рецепти бўйича.

Сиофор1000 ўзи нима

Сиофор1000 қандли диабетни даволаш учун дори воситаси - метформин сақлайди. Метформин бигуанидлар деб номланувчи дори моддалари гуруҳига киради.

Инсулин меъда ости бези ишлаб чиқарадиган гормон ва у Сизнинг организмингизнинг ҳужайралари томонидан қондаги глюкоза (қандни)ни ушлаб қолинишини таъминлайди. Сизнинг организмингиз глюкозани энергия олиш учун ишлатади ёки келажакда ундан фойдаланиш учун сақлаб туради.

Агар Сиз қандли диабет билан хасталанган бўлсангиз, бу Сизда меъда ости безининг инсулинни етарли миқдорда ишлаб чиқара олмаётганлигини ёки Сизнинг организмингиз у ишлаб чиқараётган инсулиндан тегишли равишда фойдалана олмаётганлигини билдиради. Натижада Сизда қонда глюкоза миқдори ошади. Сиофор®1000 қонда глюкоза миқдорини максимал даражада нормагача камайишига ёрдам беради.

Агар Сизнинг вазнингиз юқори бўлса, Сиофор®1000 ни узоқ вақт қўллаш қандли диабет билан боғлиқ бўлган асоратлар ривожланиши хавфини камайтиради. Сиофор®1000 препаратини қабул қилганда вазн турғунлигича қолади, ёки ўртача даражада камайиши кузатилади.

Сиофор®1000 препарати нима учун қўлланилади

Сиофор®1000, қонда қанд миқдорини назорати учун фақат парҳез ва жисмоний машқлар етарли бўлмаган пациентларда, қандли диабетнинг 2 типи (“инсулинга боғлиқ бўлмаган” қандли диабет деб ҳам номланувчи) даволаш учун қўлланилади. Айниқса у ортиқча тана вазни бўлган пациентларда кенг қўлланилади.

Катталар Сиофор®1000 ни ўзини қабул қилишлари ёки қандли диабетни даволаш учун бошқа препаратлар билан мажмуада (ичга қабул қилиш учун ёки инсулин билан бирга) қўллашлари мумкин.

10 ёш ёки ундан катта болалар, шунингдек қандли диабетнинг 2 типи бўлган ўсмирлар Сиофор®1000 ни ўзини ёки инсулин билан мажмуада қўллашлари мумкин.

Ушбу дори препаратини ҳар доим даволовчи шифокор тавсиясига қатъий амал қилган ҳолда қабул қилинг. Агар Сизда бирон-бир шубҳа пайдо бўлса, даволовчи шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

Сиофор®1000 препаратини қўллаш соғлом турмуш тарзини олиб бориш заруратини ўзгартирмайди. Парҳезга тегишли шифокор кўрсатмаларига амал қилишни давом эттиринг ва мунтазам жисмоний машқлар қилиб туринг.

Тавсия этилган доза

Катталар учун одатдаги бошланғич доза: Плёнка қобиқ билан қопланган ½ Сиофор®1000 таблеткасидан, суткада 2-3 марта (500 мг метформин гидрохлоридига тўғри келади) ёки 850 мг метформин гидрохлориди суткада 2-3 марта (бундай дозалашни Сиофор®1000 препарати билан амалга ошириб бўлмайди).

Сиофор®1000 препаратининг максимал суткалик дозаси: Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблеткадан суткада 3 марта.

Болалар ва ўсмирларда қўллаш

10 ёшли болалар ва ўсмирлар учун одатдаги бошланғич доза: плёнка қобиқ билан қопланган ½ Сиофор®1000 таблеткасидан суткада 1 марта (500 мг метформин гидрохлоридига тўғри келади) ёки метформин гидрохлорид 850 мг дан суткада 1 марта (бундай дозалашни Сиофор®1000 препарати билан амалга ошириб бўлмайди).

Сиофор®1000 препаратининг суткалик максимал дозаси: плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблеткадан суткада 2 марта.

10 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда препаратни фақат шифокорнинг алоҳида кўрсатмасига мувофиқ қабул қилиш тавсия этилади, чунки ушбу ёш гуруҳида препаратни қўллаш бўйича маълумотлар етарли эмас.

Агар Сиз шунингдек инсулин ҳам қабул қилаётган бўлсангиз, Сиофор®1000 препарати билан даволанишни шифокор кўрсатмаси асосида бошлаш керак.

Мониторинг

Даволовчи шифокор қондаги глюкозанинг миқдорини текширишни мунтазам олиб боради ва қондаги глюкоза даражасига қараб Сиофор®1000 препаратининг дозасини белгилайди. Даволовчи шифокор билан мунтазам маслаҳатлашиб туриш керак. Бу болалар ва ўсмирлар, шунингдек кекса шахслар учун айниқса муҳим.

Бундан ташқари, шифокор камида йилда бир марта Сизда буйракнинг ҳолатини текшириб туради. Агар Сиз кекса ёшда бўлсангиз, ёки Сизда буйрак фаолияти бузилган бўлса, унда сиз текширишдан тез-тез туришингиз керак.

Сиофор®1000, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларини қандай бўлиш керак

Таблеткани иккита тенг бўлакка бўлиш мумкин.

Сиофор®1000, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалари ўз шакли туфайли осон ва аниқлик билан бўлинади. Уни икки қўл билан, текис қаттиқ юзага кенгроқ ўйиқчасини пастга қаратиб ва катта бармоқ билан босиб бўлиш мумкин (расмга қаранг).

Сиофор®1000, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларини қандай қабул қилиш керак

Таблеткаларни овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилинади, бу овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирлар бўлмаслигига ёрдам беради.

Таблеткаларни чайнаманг ва майдаламанг. Ҳар бир таблеткани 1 стакан сув билан ютинг.

Агар Сиз препаратни суткада 1 марта қабул қилсангиз, уни эрталаб амалга оширинг (эрталабки нонушта билан).

Агар Сиз таблеткаларни 2 марта қабул қилсангиз уни эрталаб (нонушта пайтида) ва кечқурун (кечки овқат вақтида) амалга оширинг.

Агар Сиз препаратни 3 марта қабул қилсангиз, унда эрталаб (нонушта вақтида), кундузи (тушлик билан) ва кечқурун (кечки овқат вақтида) қабул қилинг.

Агар маълум бир вақт ўтгандан кейин Сиофор®1000 препаратининг таъсири анча кучли ёки анча кучсизлиги тўғрисида Сизда фикр пайдо бўлса, бу тўғрисида шифокорга ёки дорихона ходимига хабар беринг.

Агар Сиз Сиофор®1000 препаратини кўрсатилгандан кўп миқдорда қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз Сиофор®1000 препаратини кўрсатилгандан кўп миқдорда қабул қилган бўлсангиз, Сизда лактацидоз ривожланиши мумкин. Лактацидоз симптомларига қусиш, мушак спазмлари билан кечадиган қоринда оғриқ, кучли толиқиш билан кечувчи умумий ҳолатнинг бузилишлари, шунингдек нафас олишнинг қийинлашиши киради. Агар Сизда шундай симптомлар пайдо бўлса, Сизга зудлик билан шифохона шароитида даволаниш талаб этилиши мумкин, чунки лактацидоз комага олиб келиши мумкин. Сиз зудлик билан шифокорга ёки яқиндаги шифохонага мурожаат қилишингиз керак.

Агар Сиз Сиофор®1000 препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз.

Ўтказиб юборилган дозани ўрнини босиш учун иккита дозани қабул қилманг. Препаратнинг кейинги дозасини ўз вақтида қабул қилинг.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

Бошқа дори воситалари каби, ушбу препарат ножўя таъсирлар келтириб чиқариши мумкин, лекин у ҳаммада ҳам ривожланмайди. Қуйидаги ножўя таъсирлар келиб чиқиши мумкин:

Жуда тез-тез келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар (10 пациентдан 1 тасидан кўпида кузатилиши мумкин)

аҳволни ёмонлашиши (кўнгил айниши, қусиш), ич кетиши, қоринда оғриқ ва иштаҳани йўқолиши каби ҳазм қилишни бузилишлари. Кўпинча бундай ножўя таъсирлар Сиофор®1000 препарати билан даволаш бошланишида пайдо бўлади. Бундай ножўя таъсирларни сусайтириш учун препаратни бир неча марта қабул қилишдан бошлаш керак, шунингдек уни овқатланиш вақтида ёки овқатланишдан кейин дарров қабул қилиш мумкин. Агар симптомлар давом этса, Сиофор®1000 ни қабул қилишни тўхтатинг ва даволовчи шифокорга мурожаат қилинг.

Тез-тез келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар (10 пациентдан 1 тасида кузатилиши мумкин) таъм сезишни бузилишлари.

Жуда кам ҳолларда келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар (10000 пациентдан 1 тасида кузатилиши мумкин) лактацидоз - бу жуда кам ҳолларда ривожланадиган, аммо оғир асорат (айниқса буйрак фаолияти бузилиши бўлган пациентларда). Лактацидоз симптомларига қусиш, мушак спазмлари билан кечадиган қоринда оғриқ, кучли толиқиш билан кечадиган умумий ҳолатни ёмонлашиши, шунингдек нафас олишни қийинлашиши киради.

Агар Сизда шундай симптомлар кузатилса Сизга зудлик билан шифохонада даволаниш талаб этилиши мумкин, чунки лактацидоз комага олиб келиши мумкин. Сиофор®1000 препаратини қабул қилишни зудлик билан тўхтатинг ва шифокорга ёки яқиндаги шифохонага мурожаат қилинг. Терини қизариши (эритема), қичишиш ёки қичишувчи тошмалар (эшакеми) каби тери реакциялари. Конда В12 витаминининг миқдорини камайиши

жигар фаолиятининг биохимик кўрсаткичларини бузилиши ёки гепатит (толиқиш, иштаҳани йўқолиши, терини ва кўз оқини сарғайиш белгилари билан ёки усиз кечувчи жигар яллиғланиши). Агар Сизда шундай симптомлар кузатилса, Сиофор® 1000 ни қабул қилишни тўхтатинг ва даволовчи шифокорга мурожаат этинг.

Болалар ва ўсмирлар

Препаратни болалар ва ўсмирларда қўллаш бўйича олинган чекланган маълумотларга кўра, уларда ривожланадиган нохуш ҳолатлар оғирлик даражаси ва характерига кўра катталарда кузатиладиганлар билан деярли бир хил.

Бирон-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу ҳар қандай мумкин бўлган ножўя таъсирларга, шу жумладан ушбу илова-варақада кўрсатилмаганларига ҳам тегишли. Сиз шунингдек ножўя таъсирлар тўғрисида тўғридан-тўғри Тошкент ш., 100015, Афросиёб кўч., 12 (бизнес марказ) манзили бўйича Ўзбекистондаги Берлин-Хеми/Менарини компания ваколатхонасига хабар беришингиз мумкин.

Ножўя таъсирлар тўғрисида хабар бериб, Сиз ушбу дори препаратининг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумотлар йиғишга ёрдам берган бўласиз.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Агар Сиофор® 1000 болага буюрилган бўлса, унда ота-оналар ва парвариш қилувчи шахслар ушбу препаратни қўллашни кузатиб боришлари керак.

Ушбу препарат ташқи картон ўрамда ва блистерда “годен до” сўзларидан кейин кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмаслиги керак. Яроқлилик муддати ўтган сана кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Сиофор®1000 препаратини қуйидагиларда қўллаш мумкин эмас:

Агар Сизда метформин ёки ушбу дори препаратининг бирон-бир бошқа компонентига аллергия бўлса (6-бўлимида келтирилган).

Агар Сизда буйрак ёки жигар касалликлари бўлса.

Агар Сизда назорат қилиб бўлмайдиган қандли диабет бўлса, масалан, оғир гипергликемия (қонда глюкоза миқдори юқори), кўнгил айниши, қусиш, сувсизланиш, тана вазнини тез камайиши ёки кетоацидоз билан кечаётган бўлса. Кетоацидоз - бу қонда “кетон таначалари” деб номланувчи моддаларни тўпланиши билан кечувчи ҳолат ва диабетик комадан олдинги холатга олиб келиши мумкин. Кетоацидоз симптомларига қоринда оғриқ, тез-тез ва чуқур нафас олиш, уйқучанлик ва оғиздан одатда кузатилмайдиган мевалик ҳид келиши киради

Агар Сиз жуда кўп суюқлик йўқотган бўлсангиз (сувсизланган), масалан, узоқ давом этадиган ёки оғир ич кетиши натижасида ёки кўп марта такрорланадиган қусиш натижасида. Сувсизланиш буйрак фаолияти бузилишини чақириши мумкин, бунда лактацидоз ривожланиш хавфи ошади (қуйида “Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари”га қаранг).

Агар Сизда оғир инфекциялар бўлса, масалан, ўпка, нафас йўллари ёки буйрак инфекциялари. Оғир инфекциялар буйрак фаолияти бузилишини чақириши мумкин, бунда лактацидозни ривожланиш хавфи ошади (қуйида “Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари” га қаранг).

Агар Сиз юрак етишмовчилигини даволаш учун препаратлар қабул қилаётган бўлсангиз ёки яқинда миокард инфаркти ўтказган бўлсангиз, шунингдек агар Сизда қон айланишининг оғир бузилишлари ёки нафас олиш қийин бўлаётган бўлса. Барча бу омиллар тўқималарга етарлича кислород келмаслигига олиб келади, бунда лактацидозни ривожланиш хавфи ошади (қуйида “Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари” га қаранг).

Сиз кўп алкоголь истеъмол қилсангиз.

Агар Сизга санаб ўтилган бўлимлардан бирон бири таалуқли бўлса, ушбу дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокорга мурожаат қилинг.

Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Сиофор®1000 препаратини қабул қилишдан олдин маслаҳат учун шифокорга мурожаат қилинг.

Даволовчи шифокор билан албатта маслаҳатлашинг, агар:

Сизга, ўзида йод сақловчи контраст моддаларни қонга юбориш йўли билан ўтказилувчи текширишлар (масалан рентгенографик ёки томографик) керак бўлганида.

Сизда йирик жарроҳлик аралашувини ўтказиш керак бўлганда.

Бундай текширишлардан ёки операциядан олдин, шунингдек улардан кейин маълум бир вақт давомида Сиз Сиофор®1000 ни қабул қилмаслигингиз керак. Бу вақт давомида бошқа бирон-бир препаратларни қабул қилиш масаласини даволовчи шифокор ҳал қилади. Сиз даволовчи шифокор кўрсатмаларига аниқ амал қилишингиз муҳимдир.

Сиофор®1000 ўзи гипогликемия (қонда глюкоза миқдорини жуда пасайиб кетиши) келтириб чақирмайди. Лекин, агар Сиз Сиофор®1000 ни, қандли диабетни даволашда қўлланилувчи ва гипогликемия келтириб чиқариши мумкин бўлган бошқа препаратлар (масалан, сульфонилмочевина ҳосилалари, инсулин ёки меглитинидлар) билан қабул қилаётган бўлсангиз, унинг келиб чиқиш хавфи бор. Агар Сизда гипогликемиянинг симптомлари: ҳолсизлик, бош айланиши, терлаш, юрак уришини тезлашиши, кўришни бузилишлари, диққатни жамлаш муаммолари пайдо бўлса, қанд сақловчи модда истеъмол қилинг ёки ичинг одатда бу ёрдам беради.

Сиофор®1000 препаратини ва бошқа дори воситаларини қабул қилиш.

Агар Сизга, рентгенографик ёки томографик текширишлар учун қонга йод сақловчи контраст моддалар юбориш талаб этилса, Сиофор®1000 препаратини текширишлардан олдин ва текширишлардан кейин маълум бир вақтгача қабул қилишни тўхтатиш керак (юқоридаги “Албатта даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг” га қаранг).

Агар Сиз Сиофор®1000 препарати билан қуйида келтирилган препаратлардан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз, бу тўғрисида даволовчи шифокорга хабар қилинг. Эҳтимол, Сизга глюкоза миқдорини тез-тез назорат қилиш ёки Сиофор® 1000 дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин (буни шифокор қилади):

  • диуретиклар (сийдик ҳосил бўлишини кўпайтирувчи ва суюқликни организмдан чиқариб юбориш учун қўлланиладиган препаратлар)
  • бета-2-симпатомиметиклар, масалан, сальбутамол ёки тербуталин (бронхиал астмани даволаш учун қўлланилади).
  • кортикостероидлар (ҳар хил касалликларни даволашда қўлланилади, хусусан, терининг оғир яллиғланиши ёки бронхиал астмада).
  • қандли диабетни даволаш учун бошқа дори препаратлари.
  • ранолазин (стенокардияни даволаш учун қўлланиладиган дори препарати) ёки циметидин (меъда томонидан бузилишларни даволаш учун қўлланадиган дори препарати).

Агар Сиз ҳозирги вақтда бошқа бирон-бир дори воситаларини қабул қилаётган/қўллаётган, яқинда қабул қилган/қўллаган бўлсангиз, бу тўғрисида шифокорга ёки дорихона ходимига хабар беринг.

Сиофор®1000 препаратини алкоголь билан қабул қилиш

Сиз ушбу препаратини қабул қилаётганингизда, алкоголь қабул қилишдан сақланинг. Алкоголь лактацидозни ривожланиш хавфини ошириши мумкин, айниқса жигар фаолияти бузилиши бўлган пациентларда ёки ҳолдан тойган пациентларда. Худди шу ҳолатлар алкоголь сақловчи дори воситаларига ҳам тегишли.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик даврида қандли диабетни даволаш учун инсулинни қўллаш керак.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизаётган бўлсангиз, ҳомиладорман деб ўйласангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, Сизга даволаш схемасини ўзгартириши учун, даволовчи шифокорга ёки дорихона ишчисига мурожаат қилинг.

Эмизиш вақтида ушбу дори воситасини қўллаш тавсия қилинмайди.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Сиофор®1000 ўзи гипогликемия (қонда глюкоза миқдорининг жуда пасайиб кетиши) чақирмайди. Бу транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир этмаслигини билдиради.

Лекин, агар Сиз Сиофор®1000 ни қандли диабетни даволаш учун бошқа гипогликемия чақириши мумкин бўлган препаратлар билан (масалан, сульфонилмочевина ҳосилалари, инсулин ёки меглитинидлар) қабул қилаётган бўлсангиз, эҳтиёткорликка амал қилиш керак.

Гипогликемия симптомларига ҳолсизлик, бош айланиши, кўп терлаш, юракни тез-тез уриши, кўриш қобилиятини бузилиши ёки диққатни жамлаш бузилишлари киради. Агар Сизда шундай симптомлар пайдо бўлса, транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатишдан сақланинг.

36 ой. Ушбу дори препарати 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ҳеч қандай дори препаратини канализацияга ёки маиший чиқиндиларга ташламанг. Керак бўлмаган дори препаратини қандай қилиб утилизация қилиш тўғрисида дорихона ходими билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Berlin-Chemie AG (Menarini Group), Германия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Metformin: 1000 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
60
Og'irligi:
1 g
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Germaniya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
10 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Siofor 1000 plyonka bilan qoplangan planshetlar 1000 mg №60 (4 blister x 15 tabletka) narxi 16000 so'm - 15 шт.

10 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Siofor 1000 plyonka bilan qoplangan planshetlar 1000 mg №60 (4 blister x 15 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.

Siofor 1000 plyonka bilan qoplangan planshetlar 1000 mg №60 (4 blister x 15 tabletka) ning asosiy faol moddasi Metformin hisoblanadi.