Facebook Pixel Code

Sitikolin Romfarm in'ektsiya uchun eritma 1000 mg / 4 ml, 4 ml №5 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 175600 so'm gacha 247900 so'm
Retsept bo'yicha
119 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Sitikolin Romfarm in'ektsiya uchun eritma 1000 mg / 4 ml, 4 ml №5 (ampulalar)

1 ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг ёки 1000 мг цитиколин (натрий тузи шаклида);

ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди, хлорид кислотаси, концентрацияланган кислота, инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки сариқ рангли суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Ноотроп препарат. АТХ коди: N06BX06.

Цитиколин хужайра мембранасининг асосий ультраструктур компонентларининг (асосан фосфолипидлар) ўтмишдоши ҳисобланиб, кенг таъсир доирасига эга: шикастланган хужайра мембраналарини тикланишига ёрдам беради, эркин радикалларни ортиқча ҳосил бўлишига тўсқинлик қилиб, фосфолипазалар таъсирини ингибиция қилади, шунингдек апоптоз механизмларига таъсир қилиб, хужайраларнинг нобуд бўлишини олдини олади.

Цитиколин инсультнинг ўткир даврида бош мия тўқимасининг шикастланган ҳажмини кичрайтиради, холинергик ўтказувчанликни яхшилайди.

Бош мия жароҳатида посттравматик кома давомийлиги ва неврологик симптомларнинг яққоллигини камайтиради, бундан ташқари цитиколин тикланиш даврининг давомийлигини қисқаришига ёрдам беради.

Бош миянинг сурункали гипоксиясида цитиколин хотирани ёмонлашиши, ғайратсизлик, одатдаги ҳаракатларни бажаришда ва ўз-ўзига хизмат кўрсатишда қийналиш каби когнитив бузилишларни даволашда самарадордир. Диққат ва онг даражасини оширади, шунингдек амнезия кўринишларини камайтиради.

Цитиколин дегенератив ва қон томир этиологияли сезувчанлик ва ҳаракат неврологик бузилишларида самаралидир.

Фармакокинетикаси

Цитиколин вена ичига ва мушак ичига юборилганида яхши сўрилади. Холин ва цитидин ҳосил қилиб жигарда метаболизмга учрайди. Парентерал юборилгандан кейин қон плазмасида холин концентрацияси сезиларли даражада ошади. Цитиколин холин фракциясини структур фосфолипидлар ва цитидин фракциясини цитидин нуклеотидлар ва нуклеин кислоталарига тез кириб, аҳамиятли даражада бош мия структураларида тақсимланади.

Цитиколиннинг юборилган дозасининг фақатгина 15% одам организмидан чиқарилади: 3% дан камроғи буйрак ва тахминан 12% - нафасдаги СО2 билан чиқарилади.

  • ишемик инсультнинг ўткир даври;
  • ишемик ва геморрагик инсультнинг тикланиш даври;
  • бош мия жароҳати, ўткир ва тикланиш даври;
  • бош миянинг дегенератив ва қон томир касалликларида когнитив бузилишларида қўлланади.

Вена ичига препарат секин инъекция (буюрилган дозага қараб 3-5 минут давомида) кўринишида ёки томчилаб (минутига 40-60 томчи) юборилади. Мушак ичига юборилганга қараганда вена ичига юборган афзал. Мушак ичига юборилганда Цитиколин Ромфарм препаратини бир жойга такроран юборишдан сақланиш керак.

Ишемик инсульт ва бош-мия жароҳатининг ўткир даври: тавсия этилган доза диагноз аниқлангандан кейин биринчи суткадан ҳар 12 соатда 1000 мг ни ташкил этади; даволаш давомийлиги камида 6 хафтани ташкил этади. Ишемик ва геморрагик инсультнинг тикланиш даври, бош-мия жароҳатида тикланиш даври, бош миянинг дегенератив ва қон томир касалликларидаги когнитив ва ҳулқ-атвор бузилишлари: тавсия этилган доза суткада 500-2000 мг (5-10 мл суткада 1-2 марта) ни ташкил этади. Доза ва даволаш давомийлиги касаллик симптомларининг оғирлигига боғлиқ.

Кекса ёшдаги пациентларга вена ичига ёки мушак ичига юборилганда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Ампуладаги вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Ампула очилганидан кейин эритмани дарҳол ишлатиш лозим. Цитиколин Ромфарм препарати вена ичига юбориладиган барча изотоник эритмалар ва декстроза эритмалари билан мутаносиб.

Ножўя самаралар жуда кам ҳолларда (<1/10000), шу жумладан айрим ҳолларда кузатилади.

Аллергик реакциялар: тошма, тери қичишиши, анафилактик шок.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тремор, галлюцинациялар, уйқусизлик, қўзғалиш, фалажланган қўл-оёқларда увишиш, парасимпатик тизимга рағбатлантирувчи таъсир.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, иштаҳани пасайиши, жигар ферментларининг фаоллигини ўзгариши.

Бошқалар: иссиқлик ҳисси, артериал босимни қисқа муддатли ўзгариши, шишлар, ҳансираш.

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда;
  • ваготония (вегетатив нерв тизими парасимпатик қисмининг тонуси устунлиги) қўллаш мумкин эмас.

Цитиколин леводопанинг самараларини кучайтиради.

Цитиколин Ромфарм препаратини меклофеноксат сақловчи дори воситалари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Цитиколин Ромфармни қон тўхтатувчи воситалар, бош мия ички антигипертензив воситалар ва одатдаги перфузион суюқликлар билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Бош мия жарохатларида бош мия ички босимини пасайтириш учун маннитол ва кортикостероидлар воситалари каби дори воситаларини буюриш мумкин.

Бош мия ичига қон қуйилишида бир марта қўллашда цитиколин дозасини 500 мг га ошириш мумкин эмас, ушбу холда дозани бўлиш мумкин (суткада 100-200 мг 2-3 марта)

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликда қўллаш бўйича клиник маълумотлар етарли эмас. Гарчи ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотларда салбий таъсири аниқланмаган бўлсада, препаратни ҳомиладорликда фақатгина она учун даволашдан кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Цитиколин Ромфарм препаратини лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини хал этиш лозим, чунки цитиколинни кўкрак сути билан ажралиши хақида маълумотлар йўқ.

Педиатрияда қўлланиши

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда препаратни қўллашдаги самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида алоҳида диққат ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи (шу жумладан, автомобилни ва бошқа транспорт воситаларини бошқариш, ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш, диспетчер ва оператор ишлари) потенциал хавфли фаолият турларини бажаришда пациентлар эҳтиёткорликка риоя қилишлари лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Цитиколиннинг токсиклиги паст бўлганлиги туфайли дозани ошириб юборилиши холатлари таърифланмаган.

4 мл дан рангсиз шиша ампулаларда инъекция учун эритма.

5 ампула контур уяли ўрамда.

1 контур уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, сақлансин. Оригинал ўрамида сақлансин.

5 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

К.О. Ромфарм Компани С.Р.Л.

Ероилор кўч № 1А, Отопень, Румыния.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Sitikolin: 250 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
4 ml
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ruminiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Sitikolin Romfarm in'ektsiya uchun eritma 1000 mg / 4 ml, 4 ml №5 (ampulalar) narxi 35120 so'm - 1 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Sitikolin Romfarm in'ektsiya uchun eritma 1000 mg / 4 ml, 4 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ruminiya.

Sitikolin Romfarm in'ektsiya uchun eritma 1000 mg / 4 ml, 4 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Sitikolin hisoblanadi.