Facebook Pixel Code

Siyanokobalamin (Sianokobalaminum) Uzximfarm in'ektsiya uchun eritmasi 0,05%, 1 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 6700 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Siyanokobalamin (Sianokobalaminum) Uzximfarm in'ektsiya uchun eritmasi 0,05%, 1 ml №10 (ampulalar)

таъсир этувчи модда: цианокобаламин;

1 мл эритма - 30, 100, 200 ва 500 мкг цианокобаламин сақлайди;

ёрдамчи моддалар: натрий хлоридининг 0,9% ли изотоник эритмаси - 1 литргача.

Инъекция учун эритма.

Витамин. АТХ коди: B03BA01.

Цианокобаламин (В12) метаболит сифатида карбонсувлар, оқсиллар ва липидлар алмашинувини фаоллаштиради, лабил метил гуруҳларининг синтезида, холин, метионин, нуклеин кислоталар, креатининни ҳосил бўлишида иштирок этади, эритроцитларда сульфгидрил гуруҳларни сақлаган бирикмаларни тўпланишига ёрдам беради.

Ўсиш омили ҳисобланиб, нормобластик эритропоэз учун зарур бўлган суяк кўмиги фаолиятини рағбатлантиради.

Жигар ва нерв тизимининг бузилган фаолиятини меъёрлашишига ёрдам беради, қон ивиш тизимини фаоллаштиради, тромбопластик фаоллик ва протромбинни фаоллигини ошишини (юқори дозалари) чақиради.

Одам ва ҳайвон организмида ичак микрофлораси томонидан синтезланади, бироқ бу синтез билан организмнинг витаминга бўлган эҳтиёжи таъминланмайди ва унинг қўшимча миқдорини организм озиқ-овқат маҳсулотларидан олади.

Фармакокинетикаси

Одам организмида цианокобаламин ичакнинг нормал микрофлораси томонидан синтезланади. Энг кўп миқдорда жигарда, буйракларда ва ичак деворида тўпланади. В12 витамининининг фаол шакли ҳисобланган кофермент шакли - аденозилкобаламин ёки кобамамидга айланади.

Препаратни ичга 2 мг гача қабул қилингандан кейин 30-97% сўрилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 90% ни ташкил қилади. Максимал концентрациясига (Cmax), тери остига (т/о) ва мушак ичига (м/и) юборилгандан кейин 1 соатдан сўнг эришилади. Жигардан сафро билан ичакка чиқарилади ва яна қонга сўрилади. Жигардан ярим чиқарилиш даври (T½) 500 кун. Буйраклар фаолияти меъёрида бўлганида 7-10% буйраклар орқали, тахминан 50% аҳлат билан чиқарилади, буйраклар фаолияти пасайганда - 0,7% буйрак орқали, 70-100% аҳлат билан чиқарилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига киради.

Цианокобаламин хавфли постгеморрагик ва темир танқислиги камқонлигини, болалардаги апластик камқонликни, алиментар характерга эга камқонликларни, шунингдек токсик моддалар ва дори воситалари чақирган анемияларни, танқисликнинг сабабларидан қатъий назар (меъда резекцияси, гижжа инвазиялари, ичакдан сўрилиш жараёнини бузилиши, ҳомиладорлик ва бошқ.), В12 витамини танқислиги билан кечувчи бошқа анемияларни, даволаш учун, полиневритлар, учшохли нервнинг невралгиялари, радикулит, каузалгиялар, мигрен, диабетик невритлар, амиотрофик ён склерози, болалар церебрал фалажи, Даун касаллиги, алкоголли делирийда қўлланади.

Препарат шунингдек чала туғилган чақалоқлар дистрофияси ва инфекцион касалликларни ўтказган янги туғилган чақалоқларда, жигар касалликларида (гепатитлар, циррозлар, Боткин касаллиги), нур касаллигида, псориазда, герпессимон дерматитда, нейродермитларда, фотодерматозлар ва бошқаларда қўлланади.

Препарат мушак ичига, тери остига ёки вена ичига (в/и), фуникуляр миелоз ва амиотрофик ён склерозида интралюмбал ҳам юборилади.

В12 танқислиги анемиясида препарат 100-200 мкг (0,1-0,2 мг) дозаларда ремиссияга эришгунга қадар кунора қўлланади.

Фуникуляр миелознинг симптомлари пайдо бўлганида ва нерв тизиимни шикастланиши билан кечувчи макроцитар анемияда бир марталик 400-500 мкг (0,4-0,5 мг) ва ундан ортиқ дозада қўлланади.

Биринчи ҳафтада ҳар куни, сўнгра эса юборишлар орасида 5-7 кунлик интервал билан юборилади (бир вақтда фолат кислотаси ҳам буюрилади).

Интралюмбал инъекциялар ҳар 3 кунда қилинади, курс давомида ҳаммаси бўлиб 8-10 инъекция қилинади.

Ремиссия даврида фуникуляр миелоз ҳолатлари бўлмаганида, даволашни тутиб туриш учун 100 мкг дан бир ойда икки марта, неврологик симптомлар бўлганида - 200-400 мкг дан бир ой давомида 2-4 марта буюрилади.

Постгеморрагик ва темир танқислиги анемияларида 30-100 мкг дан ҳафтада 2-3 марта буюрилади.

Болалардаги апластик анемияларда 100 мкг дан клиник-гематологик кўрсаткичлар яхшилангунича юборилади.

Илк болалик ёшидаги алиментар характерли анемияларда ва чала туғилган чақалоқлардаги анемияларда 30 мкг дан 15 кун давомида буюрилади.

Ён амиотрофик склерозда, энцефаломиелитда, оғриқ синдроми билан кечувчи неврологик касалликларда 200 дан 500 мкг гача ошиб борувчи дозаларда юборилади (ҳолат яхшиланганда кунига - 100 мкг) буюрилади. Даволаш курси 2 ҳафтагача давом этади.

Периферик нервларнинг жароҳатларида 40-45 кун давомида 200-400 мкг дан 2 кунда 1 марта буюрилади. Илк болалик ёшидаги касалликлардан кейинги дистрофик ҳолатларда, Даун касаллигида, болалар церебрал фалажида 15-30 мкг дан кунора буюрилади.

Гепатитлар ва жигар циррозларида катталар ва болаларга 25-40 кун давомида кунига 30-60 мкг дан ёки 100 мкг дан кунора буюрилади.

Диабетик невропатиялар, спру, нур касаллигида 60-100 мкг дан ҳар куни 20-30 кун давомида юборилади.

Препарат билан даволаш давомийлиги ва такрорий курсларни ўтказиш касалликнинг характери ва даволашнинг самарадорлигига боғлиқдир.

Препаратга юқори сезувчанликда аллергик кўринишлар, бош оғриғи, бош айланиши, нерв қўзғалувчанлиги, юрак соҳасида оғриқлар, тахикардия кузатилиши мумкин.

Бундай ҳолларда цианокобаламинни қўллаш вақтинчалик ёки умуман бекор қилинади.

Препарат билан даволаш зарурати бўлганида, даволашни кичик дозалар (15-30 мкг) дан қайтадан бошлаш мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик, эритремия, эритроцитоз, гиперкоагуляция, стенокардия, тромбларни ҳосил бўлишига мойиллик, ўсмалар (мегалобластик анемия ва В12 витаминининг танқислиги билан кечувчи ҳоллардан ташқари), ўткир тромбоэмболик касалликлар, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Бир шприцда В1 ва В6 витаминлари билан бирга юбориш тавсия этилмайди, чунки кобальт ионлари бошқа витаминларнинг парчаланишига ёрдам беради. Шунингдек В12 витамин В1 витамини чақирган аллергик реакцияларни кучайтириши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Даволаш жараёнида қон таҳлилини мунтазам ўтказиш, қон ивишини назорат қилиш керак. Лейко- ва эритроцитозни ривожланишига мойиллик бўлган холларда, препаратнинг дозасини камайтириш ёки даволашни вақтинча тўхтатиш керак.

Стенокардияси бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан, айни пайтда кичик дозаларда буюрилади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Бевосита маълумотлар йўқ.

Инъекция учун 0,003%, 0,01%, 0,02% ва 0,05% ли эритма 1 мл дан ампулаларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«Ўзкимёфарм» ОАЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 256-60-59.

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
Dozalash:

Vitamin b12: 0.5 mg/ml

Chiqarish shakli:
Раствор
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
1 ml
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Siyanokobalamin (Sianokobalaminum) Uzximfarm in'ektsiya uchun eritmasi 0,05%, 1 ml №10 (ampulalar) narxi 670 so'm - 1 шт.

Siyanokobalamin (Sianokobalaminum) Uzximfarm in'ektsiya uchun eritmasi 0,05%, 1 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Siyanokobalamin (Sianokobalaminum) Uzximfarm in'ektsiya uchun eritmasi 0,05%, 1 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Vitamin b12 hisoblanadi.

Siyanokobalamin (Sianokobalaminum) Uzximfarm in'ektsiya uchun eritmasi 0,05%, 1 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi “O‘zximfarm” hisoblanadi.