Facebook Pixel Code

Solpadein Activ eruvchan tabletkalari 500 mg + 65 mg № 12 (3 blister x 4 tabletka)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Solpadein Activ eruvchan tabletkalari 500 mg + 65 mg № 12 (3 blister x 4 tabletka)

Эрувчан бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 500 мг парацетамол, 65 мг кофеин;

ёрдамчи моддалар: сорбитол, натрий сахарини, натрий бикарбонати, поливидон, натрий лаурилсульфати, диметикон (силикон суюқлиги 200/350), сувсиз лимон кислотаси, сувсиз натрий карбонати.

Ясси шаклли, қирралари кесилган ва бир томонида рискали, оқ рангли таблеткалар.

Эрувчан таблеткалар.

ЎРК симптомларини бартараф этиш учун восита. АТХ коди: N02BЕ51.

Фармакодинамикаси

Препарат иккита фаол ингредиентлар: парацетамол тва кофеин мажмуасини сақлайди. Парацетамол анальгетик-антипиретик бўлиб ҳисобланади. Самараси марказий нерв тизимида простагландинлар синтезини ингибиция қилишга асосланган. Кофеин парацетамолнинг оғриқсизлантирувчи самарасини кучайтиради.

Фармакокинетикаси

Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. У организмнинг кўпгина суюқликларида нисбатан бир текис тақсимланади ва оқсиллар билан танлаб боғланади. Парацетамол жигарда метаболизмга учрайди ва асосан сийдик билан глюкуронид ва сульфат кўринишида, 5% дан камроғи ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Ичга қабул қилингандан кейин ўртача ярим чиқарилиш даври тахминан 2,3 соатни ташкил қилади. Кофеин перорал қабул қилингандан кейин енгил сўрилади. Кофеин организмда кенг тақсимланади. Кофеин жигарда оксидланиш ва деметилизация йўли билан турли ксантинларгача деярли тўлиқ метаболизмга учрайди.

Енгилдан ўртача яққолликдаги оғриқни енгиллаштириш ва тана ҳароратини пасайтириш, шу жумладан:

  • бош оғриғи;
  • мигрень;
  • мушак оғриғи;
  • оғриқли ҳайз;
  • томоқдаги оғриқ;
  • мушак-скелет оғриқлари;
  • вакцинациядан кейин тана ҳароратини ошиши ва оғриқ;
  • стоматологик муолажалар, тишларни олиб ташлагандан кейинги оғриқ;
  • тиш оғриғи;
  • остеоратритдаги оғриқ.

Шамоллаш ва гриппда: шамоллаш касалликлари ва гриппнинг умумий симптомларини, масалан бош оғриғи, тана ҳароратини ошиши, томоқда оғриқ, фаолликни камайтирувчи ва уйқучанликка олиб келувчи мушак оғриғини енгиллаштириш учун қўлланади.

Дастлаб сувда (камида ½ стаканда) эритиб, фақат ичга (перорал) қабул қилинади.

Катталар (шу жумладан кексалар) ва 12 ёшдан ошган болалар: зарурати бўлганида 1-2 таблеткадан ҳар 4-6 соатда. Суткада 8 таблеткадан ортиқ қабул қилинмасин. Қабул қилишлар орасидаги минимал интервал - 4 соат. Самарага эришиш учун зарур энг паст дозаларни қўллаш керак.

Болалар: 12 ёшгача бўлган болаларга тавсия этилмайди.

Кўрсатилган дозани оширманг. Агар симптомлар сақланса, шифокорга мурожаат этинг.

Клиник тадқиқот ўтказиш вақтида ножуў самаралар тез-тез учрамаган ва қисқа вақт давомида кузатилган пациентлар гуруҳидан олинган. Мувофиқ равишда, постмаркетинг кузатувдаги катта тажрибадаги ножўя самаралар терапевтик/тавсия этилган дозага хос деб ҳисобланади ва тизимлар ва аъзолар синфларига мувофиқ қуйидаги жадвалда келтирилган.

Тизимлар ва аъзолар синфи Ножўя самаралар Тез-тезлиги
Парацетамол
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар Тромбоцитопения Жуда кам ҳолларда
Иммун тизими томонидан бузилишлар Анафилаксия Ўта юқори сезувчанликнинг тери реакциялари, шу жумладан тошма, Квинке шиши, Стивенс-Джонсон синдроми Жуда кам ҳолларда
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар Аспирин ёки бошқа НЯҚП га сезгирлиги бўлган пациентларда бронхоспазм Жуда кам ҳолларда
Гепато-билиар тизим томонидан бузилишлар Жигар дисфункцияси Жуда кам ҳолларда
>Кофеин
Марказий нерв тизими Асабийлик Бош айланиши Номаълум
Даволаш вақтида кофеин сақловчи ичимликларни истеъмол қилиш организмда кофеиннинг дозасини ошишига олиб келиши мумкин, бу ўз навбатида кофеинга ножўя реакциялар, шу жумладан уйқусизлик, безовталик, ҳавотирлик ҳисси, таъсирчанлик, бош оғриғи, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар ва юрак уришини тезлашиши юзага келиши хавфи ошишига олиб келиши мумкин.

Бу препаратни қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокорга мурожаат этинг, агар:

  • Сизда айрим ҳолларда нафас олишни қийинлашиши ёки лаб, тил, томоқ ёки юзни шиши билан кечувчи терида тошма ёки қичишиш каби алллергик реакция юзага келса;
  • агар Сизда терида тошма, кепакланиш ёки оғиз бўшлиғида яра пайдо бўлса;
  • агар Сизда аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўллаганда нафас билан муаммолар юзага келган, шунингдек бу дори воситаси билан шундай реакция кузатилган ҳолларда;
  • Сизда номаълум сабабли кўкаришлар ёки қон кетишлар юзага келса.

Бундай реакциялар кам ҳолларда кузатилади.

Парацетамол, кофеин ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Агар Сиз варфарин ёки қонни суюлтириш учун шунга ўхшаш дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, бу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Узоқ вақтда давомида қабул қилинганида препарат варфарин ва бошқа кумаринларнинг таъсирини кучайтиради, бу қон кетишлар хавфини оширади, лекин бир марталик дозаларни қабул қилиш аҳамиятли самара кўрсатмайди.

Парацетамол сақловчи бошқа воситалар билан бир вақтда қабул қилинмасин. Парацетамол сақловчи бошқа воситалар билан бир вақтда қабул қилиш дозани ошириб юборилишига олиб келиши мумкин. Парацетамол дозасини ошириб юборилиши жигар етишмовчилигини чақириши мумкин, у жигар трансплантацияси ёки ўлимга олиб келиши мумкин.

Жигарни ёндош касалликлари жигарни парацетамол томонидан шикастланиши хавфини оширади. Жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар бу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорга мурожаат этишлари керак.

Глутатион даражаси пасайган (ҳолсизланган, анорексияси бўлган беморлар, тана вазни индекси паст пациентлар ёки сурункали оғир алкоголизми бўлган пациентлар) жигар дисфункцияси/етишмовчилиги ҳолатлари ҳақида хабар берилган.

Препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак, агар:

  • Сизда жигар ёки буйрак касаллиги бўлса;
  • Сизда тана вазни паст ёки ҳолсизлик бўлса;
  • Сиз алкоголни мунтазам истеъмол қилсангиз.

Эҳтимол, Сизга ушбу дори воситасини қўллашдан сақланиш ёки қабул қилинаётган парацетамол миқдорини чеклаш талаб этилиши мумкин.

Агар Сизда оғир инфекция (масалан сепсис) бўлса, чунки бу метаболик ацидоз хавфини ошириши мумкин. Агар Сизда метаболик ацидознинг қуйидаги симптомлари: чуқур, тез, қийин нафас олиш; ўзини ёмон ҳис қилиш (кўнгил айниши), қусиш; иштаҳани йўқолиши кузатилса дарҳол шифокорга мурожаат этинг.

Препаратни қўллаш вақтида кофеин сақловчи ичимликлар (масалан: кофе, чой ва айрим консервация қилинган ичимликлар) ни қабул қилиш тавсия этилмайди. Кофеинни юқори дозаларда истеъмол қилиш уйқусизлик, тремор ва юрак уриб кетиши билан боғлиқ кўкрак қафасида нохуш ҳиссиётларга олиб келиши мумкин.

Тавсия этилган дозалар оширилмасин.

Агар симптомлар сақланса, шифокорга мурожаат этинг.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Дори воситасини қўллаш бўйича йўриқномасини доимо ўқинг ва риоя қилинг.

Паст тузли ёки тузсиз парҳезга риоя қилаётган пациентлар тузни суткалик истеъмол қилинишини ҳисоблаганда ҳар бир таблетка 427 мг натрий сақлашини эътиборга олиши керак.

Ҳар бир таблетка 50 мг сорбитол (Е 420) сақлаганлиги туфайли, фруктозани наслий ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилмасликлари керак.

Ҳомиладорлик ва лактация

Кофеинни қабул қилиш билан боғлиқ ҳомилани тушиши хавфини ошиши мумкинлиги туфайли, парацетамол ва кофеин мажмуасини ҳомиладорлик вақтида қабул қилиш тавсия этилмайди. Одамларда тавсия этилган дозаларда парацетамол тадқиқотлари эмизикли она ёки эмизикли бола учун бирон-бир хавфни намойиш этмаган. Кўкрак сутидаги кофеин эмизикли болага рағбатлантирувчи самара кўрсатиши мумкин, лекин сезиларли токсиклик кузатилмаган.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Агар Сиз препаратни тавсия этилган миқдордан кўпроқ қабул қилган бўлсангиз:

Ҳатто Сизда ҳеч қандай симптомлар бўлмаса ҳам, жигар етишмовчилиги хавфи туфайли дарҳол шифокорга мурожаат этинг.

Парацетамол

Парацетамол дозасини ошириб юборилиши жигар етишмовчилини чақириши мумкин, у жигар трансплантацияси ёки ўлимга олиб келиши мумкин.

Даволаш: парацетамол дозаси ошириб юборилганда, ҳатто дозани ошириб юборилишининг симптомлари бўлмаганида ҳам дарҳол даволашни талаб этади. N-ацетилцистеин ва метионинни қўллаш талаб этилиши мумкин.

Кофеин

Симптомлари: кофеин дозасини ошириб юборилиши эпигастрийда оғриқ, қусиш, диурезни кучайиши, тахикардия ёки аритмия, марказий нерв тизимини раҳбатлантирилиши (уйқусизлик, безовталик, қўзғалиш, нерв-рефлектор қўзғалувчанликни ошиши синдроми, тремор ва тиришишлар).

Препарат дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ кофеин дозасини ошириб юборилиши клиник аҳамиятли симптомларини кўринишлари парацетамолнинг жиддий токсикликлигидан далолат бериши мумкин.

Даволаш: специфик антидоти йўқ, пациентларда кардиотоксик самараларни бартараф этиш учун бета-адренорецепторларни қўллаш каби умумий тутиб турувчи даволаш ўтказилиши керак.

Натрий бикарбонати

Симптомлари: юқори дозалари кекириш, кўнгил айниши, гипернатриемияни чақириши мумкин.

Даволаш: қонда электролитлар даражасини назорат қилиш керак, симптоматик даволаш.

2 таблеткадан ламинацияланган стрипга қадоқланади. 2 таблеткали 6 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

4 йил.

Рецептсиз.

Фамар С.А., Греция, Антусса эвинью, Паллини Аттикис, Афина 153 44 / Famar S.A., Greece, Anthoussa avenue, Pallini Attikis, Athens 153 44.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Kofein: 65 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
12
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Irlandiya
Kimlarga mumkin
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Solpadein Activ eruvchan tabletkalari 500 mg + 65 mg № 12 (3 blister x 4 tabletka) ning to`liq analoglari:

Solpadein Activ eruvchan tabletkalari 500 mg + 65 mg № 12 (3 blister x 4 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Irlandiya.

Solpadein Activ eruvchan tabletkalari 500 mg + 65 mg № 12 (3 blister x 4 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Glakso Smit Klayn hisoblanadi.