Super kechayu kunduz (Super day adn night) tabletkalari №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3000 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Difengidramin: 25 mg/tabletkalar, Fenilefrin: 20 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Super kechayu kunduz (Super day adn night) tabletkalari №10 (1 blister)
Кундузги таблетка:
фаол моддалар: парацетамол 500 мг, фенилэфрин гидрохлориди - 20,0 мг.
Тунги таблетка:
фаол моддалар: парацетамол 500 мг, дифенгидрамин гидрохлориди - 25,0 мг.
Кундузги таблетка: овал, икки томони қаварик, бир томонида рискаси бўлган, таъсири узайтирилган оқ рангли таблеткалар.
Тунги таблетка: думалоқ, икки томони қавариқ, сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
5 дона ок, овал, таъсири узайтирилган кундузги таблеткалар + 5 дона сариқ, думалоқ, қобиқ билан қопланган тунги таблеткалар
Анальгетиклар. Бошқа анальгетик-антипиретиклар. Анальгетих-антипиретиклар бошка. АТХ коди: №02BE51.
Фармакодинамикаси
Таъсир механизми ва жойи аниқ эмас ва МНТ га простагландинларнинг синтезини сусайтириш билан богликдир.
Антипиретик таъсири: парацетамолнинг антипиретик таъсири тана ҳароратини
бошқаришнинг гипоталамих марказларига бевосита таъсири билан боғлиқ, бунинг натижасида қон-томирларнинг кенгайиши ва кўп тер ажралиши хисобига атроф мухитга иссиқликнинг чиқарилиши юз беради.
Оғриқни қолдирувчи таъсири: оғриқ сезгирлиги нуқсонини ошиши билан ифодаланади.
Дифенгидрамин ичга қабул килинганда тез ва яхши сўрилади, плазмада максимал концентрациясига 1-4 соатдан сўнг эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 98- 99%. Куп кисми жигарда метаболизмга учрайди, кам қисми 24 соатда ўзгармаган ҳолатда сийдик билан чиқарилади. Организмда яхши тақсимланади.
Она сутига чиқарилади ва эмизикли болада седатив самара чакириши мумкин. Максимал фаоллиги 1 соатдан сўнг ривожланади, таъсир давомийлиги 4 соатдан 6 - соатгача.
Таблетканинг ҳам кундузги ҳам тунги шаклидаги таркибига кирувчи фаол компоненти бўлган парацетамолнинг ностероид яллигланишига карши таъсири туфайли препарат иситмани туширувчи, яллигланишга карши, огрикни колдирувчи таъсир кўрсатиш кобилиятига эга.
Супер День и Ночь препаратининг таркибига кирувчи парацетамол простогландинлар синтезини ингибиция қилади. Кундузги таблетка, парацетамолдан ташкари фенилэфрин саклайди, бу альфа-адреномиметик ҳисобланади ва томирларни торайтирувчи кобилиятига эга, бунинг натижасида юқори нафас йўлларининг шиши камаяди. Тунги таблетка, парацетамолдан ташкари дифенгидрамини саклайди, бу Ні гистамин рецепторларининг блокатори бўлиб, аллергияга карши фаолликка эга, седатив ва уйку самарасини чакиради.
Фармакокинетикаси
Парацетамол плазмада 0,5-2 соатдан сўнг чўкки концентрацияга эришиб, меъда-ичак Кўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади.
Тақсимланиши: парацетамолнинг 25% оксиллар билан боғланади.
Метаболизми: тахминан 90-95% жигарда метаболизыга учрайди.
Чиқарилиши: парацетамол сийдик билан чикарилади. Ўртача ярим чиқарилиш даври 1 дан 4 соаттича.
Фенилэфрин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади (чиқарилиш тезлигига каралсин). Замонавий технологиялардан фойдаланиш фенилэфринни аста-секин ажралиб чикишини ва кундузги таблеткаларнинг таъсири узайтирилган таъсирики таъминлайди. Фенилэфриннинг метаболизми энзим моповминоксидаза иштирокида жигер ва ичакда амалга оширилади.
- ўткир респиратор вирусли инфекциялар;
- тана ҳароратини ошиши, қалтираш, йўтал, бош ва тиш огриги;
- томокда огрик, бурун, бурун-халқумнинг шиллиқ қавати ва бурун бўшлиги йўлларининг шиши ва гиперемияси, тумов ва кўз ёши оқиши; пичан иситмаси, эшакеми, экзема, терини кичишиши, аллергик ринит, аллергик
- конъюнктивит;
- мушак ва бўғим огриклари, миалгия, артралгия;
- синуситлар ва йўтал вақтида огриклар;
- дисальгоменорея, хайз вақтидаги огриклар;
- уйқусизлик билан бирга кечадиган оғриқларда қўлланилади.
Битта оқ кундузги таблетка нонуштадан сўнг ва битта сариқ таблетка кечкурун. Даволашнинг давомийлиги 5 кундан кўп эмас.
Парацетамолии кабул килганда кам ҳолларда ножўя таъсири кузатилади. Баъзи ҳолларда тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш каби аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Тавсия этилган дозалардан ошириб узоқ муддат қўлланганда жуда кам ҳолларда кон манзарасида узгаришлар (анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения); гепатотоксик таъсир, нефротоксиклик (папилляр некроз); бронхообструкция ); бронхообструкция кузатилиши мумкин.
Жуда кам холларда фенилэфрин бош айланиши, ухлашии бузилиши, юқори қўзгалувчанлик, мидриаз; артериал босимни ошиши, тахикардия; кўнгил айниши, қусиш, огизни қуриши; сийдикни тутилиши, аккомодация парези, кўзнинг ички босимини ошишини чакириши мумкин.
Ушбу самаралар препаратни кабул килиш тўхтатилгандан сўнг ўтиб кетади.
- ҳомиладорлик ва лактация даври;
- моноаминоксидаза ингибиторлари билан ракобатли даволаш;
- препаратнинг компонентларига юкори сезувчанлик;
- 12 ёшгача бўлган болалик ёшида кўллаш мумкин эмас.
Дифенгидрамки: МАО ингибиторлари дифенгидрамникинг холинолитик самарасини кучайтиради. Психостимуляторлар билан биргаликда қўлланилганда антагонистик ўзаро таъсири аниқланади.
Парацетамол: барбитуратлар, тиришишга қарши воситалар, рифампицин, билан бирга буюрилганида, ҳамда алкоголни бир вақтда қўлланилганда гепатотоксик таъсирининг хавфи аҳамиятли даражада отади.
Фенилэфрин: МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўлланилганда фенилэфриннинг потенцияланган самараси кузатилади. Фенотиизинлар, альфа-адреноблокаторлар (фентоламин), фуросемид ва бошқа диуретиклар фенилэфриннинг вазоконтриктор самарасини кучайтиради. Окситоцин, шохкуя алкалоидлари, трициклих антидепрессантлар, фуразолидон, прокарбазин, селегиния, симпатомиметиклар прессор самарани, охиргиси эса аритмоген самарани кучайтиради.
Гипертиреодизми, гипертензияси, коронар танқислиги, қандли диабети (д. мелитус), епик бурчакли глаукомаси, простата безинийг гипертрофияси, меъда ва ўникки бармокли ичакнинг стенозловчи яраси, сийдик қопи бўйнининг стенози бўлган шахсларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни ичишдан сақланиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Тунги таблектанинг таркибига кирувчи дифенгидрамин умумий ҳолсизлик, чарчоқлик,
эътиборни пасайиши, бош айланиши, уйкучанлик, харакат координациясини бузилишини чакиради. Препаратни транспорт воситаларини хайдовчилари ва тез руҳий ва харакат реакцияларини талаб этадиган юқори концентрацияли эътибор билан боғлиқ бўлган касбда тунги вақтда ишловчи шахсларга иш вақтида препаратни қўллаш мумкин эмас. Препарат факат кўрсатилган дозаларда, йўналтирилган вақт даврида ва катъий кўрсатмаларга мувофиқ қўлланилиши лозим.
Таблеткаларни кўрсатилган қабул қилиш тартибига амал қилган ҳолда кўллаш қатъий равишда тавсия этилади (сариқ уйқу олдидан ва оқ эрталаб нонуштадан сўнг), чунки сариқ рангли тунги таблеткани кундузги вақтда қабул қилишда бош айланиши ва уйкучанлик кузатилиши мумкин.
Супер День и Ночь препарати билан дозани ошириб юборилиши аниқланмаган. Дорили заҳарланиш юзага келганида ҳар бир фасл компонентлар учун характерли бўлган симптоматиканинг ривожланиши кузатилиши мумкин.
Дифенгидрамин куйидаги симптомларни чакиради: огизни қуриши, нафас олишни қийинлашиши, тургун мидриаз, юзни кизариши, МНТ сусайиши ва қўзғалиши (кўпрок болаларда), онгии чалкашиши, болаларда тиришишлар ривожланиши мумкин.
Парацетамол: парацетамолнинг юкори дозаларини (10-15 г дан ортик) кабул қилганда жигар етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Классик шикастланиш уч босқичда ривожланади. Дори воситасини кабул қилгандан сўнг бир неча соат ўтиб ўткир меъда- ичак симптомлари намоён бўлади. 24-48 соатдан сўнг ушбу симптомлар тинчланади ва иккинчи босқич, шикастланишнинг яширин боскичи ривожланади, ва яна бир неча кундан сўнг жигар сариклиги ривожланади, кисман жигар етишмовчилиги ва бошка аъзоларнинг токсик шикастланиши билан кечади. Фенилэфрин гипертензия, тахикардия кейинчалик брадикардия, тиришишлар, психоз, гипертермияни чакиради.
Доволаш: кусишни чакириш, медали ювиш, фаоллантирилган кўмирии буюриш, симптоматик ва нафас олишни ва АБ даражасини скачков казорати фонидаги касалликни бир маромда тутиб турувчи даволаш ўтказилади.
Парацетамол билан захарланишда махсус антидот бўлиб - вщетицистеии хисобланди, у тана вазнига 140 мг/кг бошлангич дозада перорал буюрилади. Сўнгра препарат тана вазнига 70 мг/кг дозада хар 4 соатда кўлланилади. Даволанишнинг умумий давомийлиги одатда 72 соатни ташкил қилади.
5 оқ рангли таблеткалар ва 5 сариқ рангли таблеткалар бир Бир блистерда қўлланилишига доир йўриқнома билан биргаликда картон ўрамга жойланган. тиббиётда.
Еругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган хароратда саклансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Яроклилик муддати ўтганидан сўнг кўлланмасин!
Рецепт бўйича.
«Авантика Медекс Пвт. Лтд»
J8 to J11, Gallops Industrial park-2, Chacharwadi Village, Ahmedabad-382213, Gujarat, India.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Difengidramin: 25 mg/tabletkalar, Fenilefrin: 20 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Super kechayu kunduz (Super day adn night) tabletkalari №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Super kechayu kunduz (Super day adn night) tabletkalari №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Super kechayu kunduz (Super day adn night) tabletkalari №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Super kechayu kunduz (Super day adn night) tabletkalari №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Avantika Medex hisoblanadi.