Taflopress Romfarm ko'z tomchilari 0,015 mg / ml, 2,5 ml (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 122500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Taflopress Romfarm ko'z tomchilari 0,015 mg / ml, 2,5 ml (flakon)
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: тафлупрост 0,0150мг;
ёрдамчи моддалар: динатрия эдетати 0,5000 мг, глицерол 18,0000 мг, борат кислотаси 5,0000 мг, тилоксапол 1,5000 мг, поликватерниум-1 0,0100 мг, натрий гидроксиди ёки хлорид кислотаси - pH 6,0±0,1 гача, тозаланган 1,00 мл гача.
Тиниқ, рангсиз эритма.
Кўз томчилари.
Глаукомага қарши препаратлар ва миотиклар, простагландинлар аналоги. АТХ Коди: S01EE05.
Фармакодинамикаси
Таъсир механизми
Тафлупрост простагландин F2α нинг фторланган аналоги ҳисобланади. Тафлупрост кислотаси, тафлупростнинг биологик фаол метаболитидир, одам FP-простаноид рецепторига нисбатан юқори фаоллик ва селективликка эга. FP рецепторига нисбатан тафлупрост кислотасининг яқинлиги латанопростнинг яқинлигига қараганда 12 мартага юқори. Маймунлардаги фармакодинамик тадқиқотлар тафлупростни кўзни ички босимини кўз ички суюқлиги увеосклерал йўли билан оқиб чиқишини ошириш йўли билан пасайтиришини кўрсатади.
Фармакодинамик самараси
Кўз ички босими нормал ва ошган маймунлардаги тадқиқотлар, тафлупростни кўз ички босими (КИБ) пасайтириш учун самарали дори воситаси эканлигини кўрсатади. Тафлупрост метаболитларининг КИБ пасайиш самарасини ўрганувчи тадқиқотларда, фақат тафлупрост КИД ни аҳамиятли пасайиши аниқланган.
Тафлупростнинг 0,0015% ли кўз томчилари билан кунига бир марта 4 ҳафта давомида қуёнларни даволаганда, кўз нерви дискидаги, қон оқими лазер спекл флюорографияси билан 14 ва 28 кунлари ўлчанганда, дастлабки қиймати билан солиштирганда ишлатиш аҳамиятли (15%) ошган.
Клиник самарадорлиги
Препаратни биринчи томизишдан кейин 2-4 соат давомида кўз ички босимини пасайиши бошланади ва максимал даражага тахминан 12 соат ўтгач эришилади. Самаранинг давомийлиги камида 24 соат давомида сақланади. Бензалконий хлоридини консерванти сифатида сақловчи тафлупрост шаклини асосий тадқиқотлари, тафлупрост монотерапия сифатида самарадор эканлигини ва тимололга қўшимча даволаш сифатида қўлланганда аддитив самадорликка эга эканлигини кўрсатади. 6 ойлик тадқиқотларда тафлупрост 7 дан 9 мм сим. уст. гача латанопрост билан солиштирганда куннинг турли вақтларида КИБ ни 6 дан 8 мм сим.уст. гача аҳамиятли даражада пасайишини кўрсатган. Бошқа 6 ойлик клиник тадқиқотларда 4 дан 6 мм сим.уст. гача тимолол билан солиштирганда тафлупрост КИБ ни 5 дан 7 мм сим.уст. гача пасайтирган. Бу тадқиқотлар хатто 12 ойгача кенг қайтарилганда тафлупрост КИБ ни пасайиши самараси бир маромда ушлаб турилган.
6 ойлик тадқиқотларда, тимолол билан бирга қўлланганда тафлупростни КИБ пасайтириш самараси, унинг индифферент тўлдирувчиси билан солиштирилган. Бошланғич кўрсаткичлар билан солиштирилганда (тимолол 4 ҳафта қўллаганидан кейин ўлчанган) КИБ қўшимча пасайиш самараси тимолол-тафлупрост гуруҳида 5 дан 6 мм сим.уст. ва тимолол индифферент тўлдирувчи гуруҳида 3 дан 4 мм сим.уст. ташкил қилган. Тафлупростнинг формуласи консервант билан ёки усиз шакллари кичик кесишган 4 ҳафталик даволаш давридаги тадқиқотларда КИБ пасайтиришини 5 мм сим.уст. ўхшаш самарасини кўрсатган.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Тафлупрост 0,0015% ли кўз томчилари иккала кўзга 8 кун давомида кунига бир марта томизилгандан кейин, тафлупрост кислотасининг плазмадаги концентрацияси паст ва 1 ва 8 кунлари ўхшаш бўлган.
Плазмадаги концентарциялари доза юборилгандан кейин 10 минут ўтгач максимумга етган ва препарат юборилгандан кейин бир соатдан камроқ вақт аниқлаш чегарасидан пастроққа (10 пг/мл) пасайган. Сmax нинг ўртача кўрсаткичи (24,4 и 31,4 пг/мл) ва AUC0-last (405,9 и 581,1 пг*мин/мл) 1 ва 8 кунлари ўхшаш бўлган, бу даволашни биринчи ҳафтаси вақтида дори воситасини турғун концентрациясига эришишини кўрсатади. Консервантли ва консервантсиз дори шакллари орасида тизимли биокираолишлигида ҳеч қандай статистик аҳамиятга эга фарқлар аниқланмаган.
Қуёнлардаги тадқиқотларда, консервантли ёки усиз тафлупрост 0,0015% ли кўз томчилари бир марталик томизилгандан кейин кўз ички суюқлигида тафлупростни сўрилиши бир хил бўлган.
Тақсимланиши
Маймунларда нишонланган тафлупростни иридоцилиар сохада ёки кўзнинг томирли пардасида, шу жумладан тўр парданинг пигментли эпителийсида махсус тақсимланиши бўлмаган, бу препаратни меланин пигментига яқинлигини кўрсатади. Каламушларда ўтказилган авторадиографик тадқиқотларда радиофаолликни энг юқори концентрацияси шох пардада, сўнг қовоқларда, склерасида, камалак пардада кузатилган. Кўздан ташқарида радиофаоллик кўз ёши аппаратига танглай, қизилўнгач ва меъда ичак йўллари, буйрак, жигар, ўт пуфаги ва қовуқда тақсимланган.
Тафлупрост кислотасини in vitro шароитида одам зардоб альбумини билан тафлупрост кислотасини 500 нг/мл да боғланиши 99% ни ташкил қилган.
Биотрансформацияси
In vitro шароитида текширилган одамларда тафлупростни асосий метаболик йўли тафлупрост кислотасини фармакологик фаол метаболити хосил бўлиши билан гидролиз хисобланади, у кейинчалик глюкуронизация ёки бета-оксидланиш орқали метаболизмга учрайди.
Бета-оксидланиш махсулотлари, фармакологик нофаол хисобланадиган тафлупрост кислотасининг 1,2-динор и 1,2,3,4-татеранор метаболитлари глюкуронизацияси ёки гидроксилизациясига учраши мумкин.
Цитохром P450 (CYP) фермент тизими тафлупрост кислотасининг метаболизмида иштирок этмайди. Қуённинг шох пардаси тўқималари ва тозаланган ферментлар билан тадқиқотларида, шу аниқланганки мураккаб эфирни тафлупрост кислотасигача гидролизи учун жавоб берадиган асосий эстераза - карбоксилэстераза эканлиги аниқланган. Ацетилхолинэстераза эмас балки бутирилхолинэстераза хам гидролизга ёрдам бериши мумкин.
Чиқарилиши
3H-тафлупрост (0,005% кўз томчилари; 5 мкл/кўз) кунига бир марта 21 кун давомида каламушларнинг икки кўзига юборилгандан кейин, радиофаол дозанинг умумий хажмидан тахминан 87% аҳлатда аниқланган.
Сийдик билан чиқариладиган умумий дозанинг фоизи тахминан 27-38% ни ташкил қилади ва дозанинг тахминан 44-58% аҳлат билан чиқарилади.
- очиқ бурчакли глаукома ва офтальмогипертензияси бўлган пациентларда кўзни ички босимини ошиши;
- монотерапия сифатида қуйидаги пациентларда;
- гипотензив даволашда биринчи қатор препаратларига реакция тишмовчилиги билан, биринчи қатор препаратларини ўзлаштираолмаслиги ёки ушбу препаратларга қўллаш мумкин бўлмаган холатлар мавжудлигида;
- бета-блокаторларга қўшимча даволаш сифатида қўлланади.
Тафлопресс Ромфарм 0,015 мг/мл кўз томчилари, эритма 18 ёшдан катталар учун мўлжалланган.
Дозалар
Тавсия этилган доза Тафлопресс Ромфарм препаратини бир томчиси шикастланган кўзнинг (кўзларнинг) конъюнктива бўшлиғига кунига бир марта кечқурун томизиш хисобланади. Дозани кунига бир марта ошириш мумкин эмас, чунки тез-тез қўлланиши кўзни ички босимини пасайиши самарасини камайтиришини мумкин.
Кекса одамларда қўлланиши
Кекса пациентларда дозани ўзгартириш зарурати йўқ.
Болалар
18 ёшгача бўлган болаларда тафлупростни хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Маълумотлар йўқ.
Буйрак/жигар етишмовчилигида қўлланилиши
Тафлупрост жигар/буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда теширилмаган ва шунингдек ушбу гуруҳ пациентларида эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак.
Қўллаш усули
Эритманинг ифлосланишини олдини олиш учун, пациент флакон учлиги билан атроф соҳаларига ёки бошқа юзаларга тегмаслиги керак.
Қовоқ терисини тўқлашиш хавфини пасайтириш учун пациентлар теридан эритмани ортиқчасини олиб ташлашлари керак. Ҳар қандай бошқа кўз томчилари ҳолатларидаги каби, бурун-кўз ёш каналининг окклюзияси ёки қовоқларни секин ёпилиш қўллашдан кейин тавсия этилади. Бу кўзга томизилаётган дори воситасини тизимли сўрилишини пасайтириши мумкин.
Агар биттадан кўп фтальмологик дори воситаси қўлланса, ҳар бир препарат 5 минутдан кам интервал билан қўлланиши керак.
Клиник тадқиқотларда 1200 пациентдан ортиқ, ёки монотерапия сифатида, ёки 0,5% ли тимололга қўшимча даволаш сифатида тафлупрост билан даволанган. Даволаш билан боғлиқ кўпроқ тез-тез маълумот кўз гиперемияси ножўя ҳолати бўлган. Улар Европа ва АҚШ да тафлупростни клиник тадқиқотларида иштирок этувчи тахминан 13% пациентда пайдо бўлган. Кўпгина холларда кўз гиперемияси енгил даражада бўлаган ва мухим тадқиқотларда иштирок этувчи ўртача 0,4% пациентларда даволашни бекор қилишга олиб келган.
Даволаш билан боғлиқ кейинги ножўя самаралар Европада ва АҚШ да тафлупрост билан клиник тадқиқотлар вақтида кейинги 12 ой кузатувда маълум бўлган:
Ҳар бир ножўя реакцияларни тез-тезлиги тоифалари камайиш тез-тезлиги тартибида кўрсатилган.
Нерв тизими томонидан:
Тез-тез (>1/100 дан <1/10 гача): бош оғриғи.
Кўриш аъзолари томонидан
Жуда тез-тез (>1/10): конъюнктива/кўз гиперемияси.
Тез-тез (>1/100 дан <1/10 гача): кўз қичиши, кўз таъсирланиши, кўзларда оғриқ, киприкларни ўзгариши (узунлигини, қалинлиги ва киприклар сони ўзгариши) кўзларни қуриши, киприкларни рангсизлашиши, кўзда ёт жисмни хис этиш, кўз эритемаси, кўришни хиралишиши, кўз ёш оқишини ошиши, қовоқларнинг пигментацияси, кўздан ажралмалар ажралиб чиқиши, кўриш ўткирлигини пасайиши, ёруғликдан қўрқиш, қовоқларни шиши ва камалак пардани пигментациясини ошиши.
Тез-тез эмас (>1/1,000 дан <1/100 гача): юзаки нуқтали кератит (ЮНК), астенопия, конъюнктивани шиши, блефарит, кўз дискомфорти, кўз олди камерасини хужайрали опалесценцияси, конъюнктива фолликулалари, аллергик конъюнктивит, кўз олди камерасининг хужайра реакцияси намлиги, конъюнктива пигментацияси ва кўзда атипик хис.
Тез-тезлиги номаълум (маълум бўлган маълумотларга асосан баҳолаб бўлмайди): ирит/увеит.
Шох пардани аҳамиятли шикатланиши бўлган пациентларда фосфат сақловчи кўз томчиларини қўллаш билан боғлиқ шох парда кальцификация ҳоллари ҳақида жуда кам хабар бўлган.
Нафас аъзолари томонидан
Тез-тезлиги номаълум (маълум бўлган маълумотларга асосан баҳолаб бўлмайди): астмани зўрайиши, ҳансираш.
Тери қопламалари ва тери қўшимчалари
Тез-тез эмас (>1/1,000 дан <1/100 гача): қовоқ гипертрихоз.
Тафлупрост таъсир этувчи моддага ёки ёрдамчи моддаларининг биронтасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Одам организмида ўзаро таъсирлар кутилмайди, чунки кўзга томизилгандан кейин тафлупрост тизимли концентрацияси ниҳоятда паст ҳисобланади. Шундай қилиб, конкрет ўзаро таъсир тадқиқотлари тафлупростни бошқа дорилар билан ўзаро таъсири ўтказилмаган.
Клиник тадқиқотларда тафлупрост тимолол билан бир вақтда ўзаро таъсир белгиларисиз қўлланган.
Даволашни бошлашдан олдин, пациентлар киприкларни ўсиши имкони ҳақида, қовоқ терисини тўқлашиши ва камалак парда пигментациясини ошиши ҳақида хабардор бўлишлари керак. Бу ўзгаришлардан айримлари перманентли бўлиши мумкин ва агар препарат фақат бир кўзга томизилса кўзлар ўртасида фарқ пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Камалак парда доғлари ўзгариши аста-секин юз беради ва бир неча ой давомида сезиларсиз бўлиши мумкин. Кўз рангини ўзгариши асосан аралаш рангли камалак пардаси бўлган пациентларда кузатилади, масалан кўк-жигарранг, кул ранг-жигарранг, сариқ-жигарранг ва яшил-жигарранг. Кўзлар ўртасида гетерохромия хавфи, бутун ҳаёт давомида бўлиши шубҳасиздир.
Неоваскуляр, ёпиқбурчакли, торбурчакли ёки туғма глаукомада тафлупростни қўлланилиши тажрибаси йўқ. Афакияли, доғли ёки псевдоэксфолиатив глаукомали пациентларда тафлупростни қўллаш фақат чегараланган тажрибаси мавжуд.
Афакия пациентларда, псевдофакия пациентларда кўз гавҳари орқа капсуласини йиртиғи ёки кўз олди камерасига кўз гавҳари имплантацияси ёки макула ёки ирит/увеит кистоз шишини ривожланиши хавф омили маълум пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Оғир астмаси бўлган пациентларда қўллашда ҳеч қандай тажрибаси йўқ. Бундай пациентлар даволашни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Туғруқ ёшидаги аёллар/контрацепция
Туғруқ ёшидаги аёллар агар мувофиқ контрацепция чоралари қўлланмаса тафлупростни қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик
Тафлупростни ҳомиладор аёлларда қўлланилиши хақида етарлича маълумотлар йўқ. Тафлупрост ҳомиладорликка ва/ёки ҳомила/янги туғилган чақалоққа ножўя фармакологик таъсир кўрсатиши мумкин.
Ҳайвонлардаги тадқиқотлар репродуктив токсикликни кўрсатди. Шундай қилиб, Тафлопресс Ромфармни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас, агар бу қатъий зарур бўлган ҳолдагина истисно қилиб бўлмайди (бошқа даволаш чоралари бўлмаса).
Эмизиш
Тафлупрост ёки унинг метаболитлари кўкрак сутига ўтиши маълум эмас. Каламушлардаги тадқиқотлар тафлупростни ва/ёки унинг метаболитларини маҳаллий қўллангандан кейин кўкрак сутига чиқарилишини кўрсатди. Шу тариқа, тафлупрост тафлупростни кўкрак билан эмизиш вақтида қўллаш мумкин эмас.
Фертиллик
Урғочи ва эркак каламушларда вена ичига тафлупростни кунига 100 мкг/кг гача дозада юборилганда уруғланиш ва фертиллик қобилияти аниқланмаган.
Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Тафлупрост автотранспорт воситаларини бошқариш ёки техникани қўллаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Ҳар қандай офтальмологик воситаларни қўллашдаги каби, томизишда ўтувчи кўришни тўқлашиши пайдо бўлса, хайдашдан ёки механизмлар билан ишлашдан олдин пациент кўришни тикланишигача кутиб туриши керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиш ҳолатлари ҳақида хабар бўлмаган. Кўзга томизилгандан кейин дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам. Дозани ошириб юборилиш ҳолларида даволаш симптоматик бўлиши керак.
0,015 мг/мл ли кўз томчилари.
2,5 мл дан эритма 5 мл сиғимли полимер қопқоқли химоя халқаси билан полимер флакон-томчилагичга жойланган. Бир флакон-томчилагичдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
2-8 °C ҳароратда сақлансин, оригинал ўрамда.
3 йил. Флакон очилгандан кейин 4 ҳафта давомида қўллаш керак.
Рецепт бўйича.
К.О. Ромфарм Компани С.Р.Л.
075100, ул. Ероилор № 1А, Отопень, уезд Ильфов, Руминия.
Tafluprost: 0.015 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Taflopress Romfarm ko'z tomchilari 0,015 mg / ml, 2,5 ml (flakon) ning to`liq analoglari:
Taflopress Romfarm ko'z tomchilari 0,015 mg / ml, 2,5 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ruminiya.
Taflopress Romfarm ko'z tomchilari 0,015 mg / ml, 2,5 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Tafluprost hisoblanadi.
Taflopress Romfarm ko'z tomchilari 0,015 mg / ml, 2,5 ml (flakon) ishlab chiqaruvchisi Romfarm hisoblanadi.