Facebook Pixel Code

Tashqi foydalanish uchun Aertal kremi 1,5% 60 g (naycha)

dagi narxlar
dan 64400 so'm gacha 85000 so'm
Без рецепта
153 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Tashqi foydalanish uchun Aertal kremi 1,5% 60 g (naycha)

1,0 г крем қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ацеклофенак - 0, 0150 г;

ёрдамчи моддалар: пропилпарагидроксибензоат (Е216), метилпарагидроксибензоат (Е218), суюқ парафин, эмульсион мум (EWA), тозаланган сув.

Оқ крем.

Ностероид, яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши препаратлар. АТХ коди: M01AB16.

Фармакодинамикаси

Ацеклофенак ностероид яллиғланишга қарши препарат бўлиб, шунингдек оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи самарасига ҳам эга. Экспериментал моделларда у яллиғланиш табиатидан қатъий назар шиш ва гиперемия ривожланишини сусайтиради. Ушбу препаратнинг таъсир механизмлари ҳайвонларда ва одамларда ўрганилганида, ацеклофенак, циклооксигеназани қайтувчан сусайтирилиши орқали простагландинлар ва лейкотриенлар ажралишини сусайтиришини кўрсатди.

Сиртга қўллаш учун АЭРТАЛ® кремининг аниқланган клиник самараси яхши маҳаллий ва тизимли ўзлаштираолишлилик билан тавсифланади.

Сиртга қўллаш учун АЭРТАЛ® кремидан таянч-ҳаракат аппаратининг жароҳатли шикастланишлари ёки яллиғланиш касалликлари мавжуд пациентларда фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Сўрилиши

Ацеклофенак суртилган жойдан сўрилади ва тўйиниш даражасига тез эришади. У сўрилиш жойида тўпланади, ва бу яллиғланишга қарши фаоллиги ошишига ёрдам беради, ва аста-секин паст концентрацияларда тизимли қон оқимига ўтади, шу сабабдан ножўя самаралар ҳавфи, шу жумладан меъда-ичак тизими томонидан, минимумга етказилади.

Тақсимланиши

Ацеклофенак бутун организм бўйича тақсимланади.

Чиқарилиши

Ацеклофенак жигарда метаболизмга учрайди, препарат аста-секин буйрак ва ичак орқали чиқарилади, қисман ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

Таянч-ҳаракат аппаратининг ҳар қандай шикастлари, шу жумладан спорт жароҳатлари оқибатидаги ҳар қандай маҳаллий оғриқлар ва яллиғланишларни даволаш.

Препарат чўзилиш, ортиқча кучланиш ёки лат ейиш оқибатида пай, мушак ва бўғинларнинг яллиғланишини камайтириш, шу жумладан люмбаго, қийшиқбўйин ва периартритни даволаш учун қўлланилиши мумкин.

Фақат сиртга қўллаш учун буюрилади, сиртга қўллаш учун АЭРТАЛ®креми буюрилганда, окклюзион боғламлардан фойдаланиш тавсия этилмайди.

Сиртга қўллаш учун АЭРТАЛ® кремини шикастланган жойга бир кунда 3 марта енгил ишқаловчи ҳаракатлар билан суртиш керак. Суртилаётган крем миқдори шикастланган жой майдонига боғлиқ: 1,5-2 г АЭРТАЛ® креми 5-7 см тери майдонига тўғри келади.

Сиртга қўллаш учун АЭРТАЛ® кремини болаларда қўллаш тажрибаси мавжуд эмас.

Препаратни болаларда қўллаш мумкин эмас.

Кекса пациентларда препарат дозасига тузатиш киритиш зарурати мавжуд эмас.

Тез­тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача):

Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузилишлар: фотосезувчанлик реакцияси, гиперемия, тери қичишиши.

Кам ҳоллардан (≥1/10,000 дан ≤1/1,000 гача).

Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузилишлар: тери таъсирчанлиги.

Жуда кам ҳолларда (≤1/10,000):

Буллез реакциялар (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз).

  • Препарат компонентларига (ацеклофенак) ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанлик.
  • Препарат анамнезида бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларга (НЯҚП) ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга буюрилмаслиги керак. Диклофенак билан кесишган ўта юқори сезувчанлиги тасдиқланмаган бўлса ҳам, мазкур препарат анамнезида диклофенакка ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга тавсия қилинмайди.
  • Ацеклофенак, бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар каби ацетилсалицил кислотаси ёки ностероид яллиғланишга қарши препаратлар астма хуружини, эшакеми ёки ўткир ринитни қўзғатадиган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
  • Болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳозирги вақтгача мазкур препаратниг бошқа препаратлар билан эҳтимолли ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар мавжуд эмаслигига қарамасдан, таркибида литий, дигоксин мавжуд препаратлар, шунингдек ёндош антикоагулянтлар, диуретиклар ёки анальгетиклар билан даволаш ўтказилаётганда АЭРТАЛ® сиртга қўллаш учун креми буюрганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

  • Агар АЭРТАЛ® препарати суртилган жойда маҳаллий таъсирланиш кузатилса, препаратни қўллашни тўхтатиш ва маҳаллий таъсирланиш симптомларини тегишлича даволаш керак.
  • Препаратни суртгандан сўнг қўлларни ювиш керак, қўлларнинг ўзи даволаш жойи бўлган вазият бундан истисно. Сиртга қўллаш учун кремни оғиз ва кўзлар соҳасига суртиш мумкин эмас.
  • Очиқ яралар, шиллиқ қатламларни даволаш учун ҳамда тери (экзематоз) қўзғалишини ёки крем суртиладиган жойда терида бошқа бирон-бир патологик жараён мавжуд бўлса, сиртга қўллаш учун АЭРТАЛ® кремини қўллаш мумкин эмас. Кремни фақат шикастланмаган терига суртиш керак.
  • АЭРТАЛ® препарати болаларда қўлланилиши тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.
  • Фотосезувчанлик реациясини олдини олиш учун, крем суртилган соҳани махсус ҳимоя воситаларисиз қуёш нурлари таъсири остида қолдириш мумкин эмас.
  • Ўта юқори сезувчанлик ва тери реакциялари. Бошқа НЯҚП каби қўлланилиши бошланганда АЭРТАЛ® препарати аллергик реакцияларни, шу жумладан анафилактик/анафилактоид реакцияларни чақириши мумкин. Кам ҳолларда оғир тери реакциялар вужудга келиши, шу жумладан ўлимга олиб келган асоратлар ҳақида маълумотлар мавжуд, булар қаторида НЯҚП қўллаш билан боғлиқ эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз. Пациентлар даволаниш курси бошида ножўя реакциялар юқори ҳавфига мойил, аксарият вазиятларда тери реакциялари даволанишнинг биринчи ойида вужудга келади. Терида тошма, шиллиқ қатлами шикастланиши ёки ўта юқори сезувчанликнинг бошқа аломатлари вужудга келган тақдирда АЭРТАЛ® креми билан даволанишни тўхтатиш керак.
  • Кам ҳолларда сувчечак вируси тери ва юмшоқ тўқималар инфекцияси кўринишида жиддий ножўя асоратларга олиб келиши мумкин. Ҳозирги пайтда НЯҚП нинг ушбу инфекция кечишига салбий таъсирини тўлиқ истисно қилиб бўлмайди. Шунинг учун варицелла-зостер вируси чақирган инфекцияда ацеклофенакни қўллаш тавсия этилмайди.
  • Сиртга қўллаш учун АЭРТАЛ® креми таркибида 0,2 г метилпарагидрокибензоат (Е218) ва 0,05 г пропилпарагидроксибензоат (Е216) мавжуд, улар аллергик реакцияларни (шу жумладан кечиккан) чақириши мумкин. Сиртга қўллаш учун АЭРТАЛ® креми таркибида шунингдек цетилстеарил спирти мавжуд. У маҳаллий тери реакциярини (масалан, контактли дерматит) чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ҳомиладорлик кечиши, эмбрион/ҳомила ўсиши, туғруқ ва туғруқдан кейинги ривожланишга ҳеч қандай салбий таъсирлар аниқланмаган. Ҳозирги вақтда препаратни ҳомиладорликда қўлланилиши хавфсизлиги тўғрисида етарлича маълумотлар йўқ. Сиртга қўллаш учун АЭРТАЛ® кремини ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Эмизиш

Ҳозирги вақтда ацеклофенак одам кўкрак сутига ўтиши тўғрисида етарлича маълумотлар йўқ. Бола учун кўкрак сути билан эмизиш фойдаси ва мазкур препаратни аёлда қўллаш афзаллиги нисбатини инобатга олган ҳолда эмизишни тўхтатиш/давом эттириш ёки сиртга қўллаш учун АЭРТАЛ® кремидан фойдаланишни тўхтатиш/давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилиш керак.

Транспорт воситасини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Сиртга қўллаш учун АЭРТАЛ® креми транспорт воситасини бошқариш ва техник мосламалардан фойдаланиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ҳозирги вақтда ацеклофенак дозасини ошириб юборишнинг типик симптомлари тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.

Дозани ошириб юбориш ёки препаратни бехосдан ичига қабул қилиш ҳолларида, симптоматик даволашни амалга ошириш керак.

Ташқи қўллаш учун крем

Полиэтилен қалпоқ-қопқоқ билан ёпиладиган ва эзиб чиқариш учун игна-учли алюминий туба (60 г).

Бир туба (60 г) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

25 °C ҳароратдан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

«Гедеон Рихтер» ОАЖ, Будапешт, Венгрия

«Алмирал АГ» фирмаси, Швейцария лицензияси бўйича.

Ишлаб чиқарувчи ва буюртмачи манфаатларини ифодаловчи компания

«Гедеон Рихтер» ОАЖ

1103 Будапешт, Демреи кўч., 19-21, Венгрия.

Ишонч телефонлари (қўнғироқ бепул): 7­800­555­00777

Электрон манзили: drugsafety@g-richter.ru

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Aseklofenak: 15 mg/g

Chiqarish shakli:
Krem
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
60 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Vengriya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha, foyda / xavf nisbatini hisobga olgan holda
Allergiyaga chalinganlar
ehtiyotkorlik bilan
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Tashqi foydalanish uchun Aertal kremi 1,5% 60 g (naycha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Tashqi foydalanish uchun Aertal kremi 1,5% 60 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Vengriya.

Tashqi foydalanish uchun Aertal kremi 1,5% 60 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Aseklofenak hisoblanadi.