Facebook Pixel Code

Terbinil kremi 1% 10 g (Tuba)

dagi narxlar
dan 39600 so'm gacha 45000 so'm
Retsept bo'yicha
10 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Terbinil kremi 1% 10 g (Tuba)

Бир туба крем қуйидагиларни саклайди:

фаол модда: тербинафин гидрохлориди 1% огирлиги огирлиги;

ёрдамчи моддалар: бензил спирти (консервант кўринишида) 1% огирлиги/оғирлиги асоси крем.

Қўшимча ёрдамчи моддалар: цетостеария спирти, глицерилмоностеарат (ўз ўзидан эмульгацияга учрайдиган), стеарин кислотаси, полисорбат 80 (Твин 80), кремофор RH 40, иккиасосли натрий фосфат, пропиленгликоль, бутилланган гидрокситолуол, тозаланган сув.

Юмшоқ, оқдан деярли оқ ранггача бўлган, ўзига хос хидли бир хил крем.

Махаллий қўллаш учун крем.

Махаллий қўллаш учун замбуруғларга карши восита. ATX коди: D01AE15.

Тербинафин аллиламин хисобланади, у кенг таъсир доирали замбуругларга карши фаолликка эга. Паст концентрацияларда тербинафин дерматофитлар, могор ва айрим диморф замбуругларга карши фунгицид таъсир кўрсатади. Ачитқига қарши фаоллиги турига караб фунгицид ёки фунгистатик хисобланади. Тербинафин эрта боскичда замбуругли стероллар биосинтезига специфик тўсқинлик қилади. Бу эргостерол танқислигига ва скваленни ҳужайра ичига тўпланишига олиб келади, бу эса замбуруғ хужайраларини ўлимига олиб келади. Тербинафин скваленни, эпоксидазани замбуруг хужайра мембранасини ингибиция килиш Йўлибилан таъсир килади. Тербинафинни фунгицид самараси кисман хужайрада эргостерол даражасини пасайиши билан боглик. Эхтимол хужайра ичи вакуоладан литик ферментларни ажралиб чикишига олиб келувчи замбуруг хужайраларида скваленни тупланиши шунингдек препаратнинг фунгицид таъсирини кўрсатади. Тербинил креми билан рецидивлари азодлар билан солиштирганда жуда паст (8,75%), улар хозирги вақтда даволашда қўлланилади.

Фармакокинетикаси

Умумий дозадан крем камида 5% махаллий қўлланганда тизимли кон окимига сўрилади, бу кам хисобланади. Бундан ташкари Тербинил крем махаллий қўллангандан кейин тери қаватларида яхши концентрацияларга эришади ва диффузия йўли билан ўтади. Соч фолликулалари, сочлар ва ёғ безлари кўп сақловчи терининг юқори концентрацияларига эришилади.

Trichophyton (например, T.rubrum, T.mentagrophytes. T.verrucosum, T.violaceum), Microsporum canis u Epidermophyton floccosum каби дерматофитлар томонидан чакирилган замбуруғли тери инфекциялари.

Candida (масалан, Candida albicans) Pityriasis (tinea) versicolor туфайли Pityrosporum orbiculare (шунингдек Malassezia furfur каби маълум) томонидан чақирилган ачитки тери инфекцияларида қўлланилади.

Тербинил крем факат сиртга қўллаш учун ишлатилади. Кунига бир ёки икки марта қўлланиши мумкин. Тербинил креми билан ишлов беришдан олдин шикастланган сохани синчков тозалаш ва қуритиш керак. Кремни шикастланган терига ва ён сохаларига юпқа қилиб суртиш ва енгил ишкалаш керак. Тугунлар орасидаги инфекциялар (кўкрак ости, бармоклар ораси, думба ораси, чов сохаси) холларда суртиш жойларига дока ёпиш мумкин, айниқса кечасига.

Керакли даволаш давомийлиги

Силлик тери дерматомикози : 1 дан 2 хафтагача.

Товон дерматофитияси : 2 дан 4 хафтагача, кунига икки марта қўлланганда

1-хафталик даволаш одатда етарли.

Тери кандидози Кепакланувчи темиратка : 1 дан 2 хафта; : 2 хафта.

Клиник симптомларни енгиллашиши одатда бир неча кун давомида юз беради. Мунтазам қўлламаслик ёки муддатидан олдин даволашни бекор килиш зўрайиб кетиш хавфини туғдиради. Агар икки хафтадан кейин яхшиланиш белгилари бўлмаса ташхис текширилиши керак.

Применение Тервинил кремини кекса пациентларда қўлланилиши

Кекса пациентларга ёшрок пациентларда қўлланиладиган дозадан фаркли доза қўлланилиши хақида маълумотлар йўк. Тербинил кремини болаларда қўлланилиши

2 ёшдан катта болаларда перорал Тербинафин яхши ўзлаштирилиши аникланган. Тербинил кремни болаларда қўлланилиши тажрибаси чекланган.

Кизариш, кичишиш ёки санчиқ хисси баъзида кўллаш жойида юз беради; аммо, бу сабаб бўйича даволаш кам холларда бекор килиниши керак.

Бу зарарсиз симптомларни аллергик реакциялардан фарклаш керак, кам холларда бўлса хам препаратни қўллашни бекор килишни талаб килади.

Тербинафин ёки крем таркибидаги бирон-бир ёрдамчи моддаларга юкори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Тербинафинни махаллий қўллаш учун бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири номаълум.

Тербинил крем факат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Кўзга тушишидан сакланинг.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Хайвонларда ўтказилган фетотоксиклик ва фертиллик тадқиқотлари хеч кандай ножўя таъсирлар кўрсатмаган. Ҳомиладор аёлларда клиник тажриба чеклангани сабабли, Тербинафинни ҳомиладорлик вактида қўлламаслик керак, фақат потенциал фойда кутиладиган хавфдан юкори бўлмаса. Тербинафин организмдан она сути билан чикарилади, шунинг учун Тербинафин билан перорал даволанаётган она эмизмаслиги керак. Агар даволаш махаллий, кам микдорда, тери оркали сўрилса, болага таъсир килмайди.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни богиқариш қобилиятига таъсири

Номаълум.

Номутаносиблиги

Йўк.

Тербинафин махаллий қўллаш учун препарати билан доза ошириб юборилишининг эхтимоли кам.

Юқори зичликдаги полиэтилендан тайёрланган оқ қопкокли алюмин туба, массаси 10 г печатланган. 1 туба тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон кутига жойланган. 10 та шундай тайёр кути гурухланган қутига жойлаштирилган.

Куруқ ва ёругликдан ҳимояланган жойда 25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Болалар ололмайдиган жойда саклансин.

Хеч кандай талаблар йўк.

Ишлаб чикариш муддатидан бошлаб 36 ой.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

Indi Pharma Pvt. Ltd., Хиндистон Plot No. 2 to 9, Bethora Ind. Estate, Bethora, Ponda, Goa - 403 409.

Гувохнома эгаси

Wallace Pharmaceuticals Pvt. Ltd., Хиндистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Terbinafin: 10 mg/g

Chiqarish shakli:
Krem
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
10 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Terbinil kremi 1% 10 g (Tuba) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Terbinil kremi 1% 10 g (Tuba) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Terbinil kremi 1% 10 g (Tuba) ning asosiy faol moddasi Terbinafin hisoblanadi.

Terbinil kremi 1% 10 g (Tuba) ishlab chiqaruvchisi Indi Pharma hisoblanadi.