Facebook Pixel Code

Tetratsiklin malhami D / tashqi. taxminan 3% 25 g (Tuba)

dagi narxlar
dan 5 700 so'm gacha 11 200 so'm
Без рецепта
23 ta dorixonalarda
{{cashback}} %
Keshbek bonus hisobiga
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Tetratsiklin malhami D / tashqi. taxminan 3% 25 g (Tuba)

фаол модда: тетрациклин гидрохлориди - 3 г;

ёрдамчи моддалар: сувсиз ланолии 3 г, қаттиқ парафин 1 г, церезин 9 г, натрий метабисульфит 0,05 г, тиббий вазелин 100 г гача.

Сариқ рангли суртма.

Суртма.

Антибиотик (тетрациклин гурухи). АТХ коди: D06AA04.

Кенг таъсир доирасига эга антибиотик бўлиб, граммусбат (стафилококклар, шу жумладан пенициллиназа ишлаб чикарувчилар; стрептококклар, пневмококклар, клостридиялар, куйдирги таёқчаси, листериялар, грамманфий микроорганизмлар (гонококклар, кўк йўтал таёқчаси, ичак таёқчаси, энтеробактериялар, клебсиелла, салмонелла, шигелла), шунингдек риккетсия, хламидия, микоплазма, спирохета, орнитоз қўзғатувчилари, трахома, ўлат, туляремия, бруцеллёз, вабо, ичбуруг амёбасига нисбатан бактериостатик таъсир кўрсатади. Препаратга нисбатан кўк йиринг таёқчаси, протей, серрация, Bacteroides fragilisнинг кўпчилик штаммлари, кўпчилик майда вирусларга чидамлидир.

Тетрациклин суртмаси терининг инфекциялар чақирган турли касалликлари: ҳуснбузар тошмалари, стрепто-стафилодермия, фурункулёз, карбонкуллар, фолликуллитлар, инфекцияланган экзема, куйишлар, трофик яраляр ва шунга ўхшаш касалликларда қўлланилади.

Суртма жарохатланган жойга тўғридан-тўгри суткада 1-2 марта юпқа қават қилиб суртилади ёки боғлам кўринишида 12-24 соатга қўйилади. Даволаш давомийлиги даволаш самарадорлиги ва беморни препаратни ўзлаштираолишига караб бир неча кундан 2-3 ҳафтагача бўлиши мумкин.

Суртма узок вакт қўлланилганда терида қичишиш, енгил ачишиш ва қизариш пайдо бўлиши мумкин. Ушбу нохуш асоратлар пайдо бўлса суртма билан даволашни тўхтатиш лозим.

Candida туркумидаги ачитқисимон замбуруғлар келтириб чиқарган касалликлар, препаратга нисбатан юкори сезувчанлик.

Тананинг катта юзаларига қўлланганда ҳомиладорлик, буйрак ва жигар функциясини яккол бузилишларида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир килмайди.

Шифокор кўрсатмасига биноан қўлланилсин.

10, 15, 20, 25, 30, 40 ёки 50 г дан тубаларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда саклансин.

Болалар ололмайдиган жойда саклансин

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецептсиз.

"Remedy" МЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚК,

Ўзбекситон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили: "Remedy" МЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚК, Тошкент ш., 100069, Олмазор тумани, Қорақамиш ¼ мавзеси, 2Б уй

тел: (99871) 248 86 77.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Tetratsiklin: 30 mg/g

Chiqarish shakli:
Malham
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
25 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
ehtiyotkorlik bilan
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Tetratsiklin malhami D / tashqi. taxminan 3% 25 g (Tuba) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Tetratsiklin malhami D / tashqi. taxminan 3% 25 g (Tuba) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Tetratsiklin malhami D / tashqi. taxminan 3% 25 g (Tuba) ning asosiy faol moddasi Tetratsiklin hisoblanadi.