Tetratsiklin-Belmed (Tetracycline-Belmed) qoplangan tabletkalar 100 mg №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1500 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Ureaplazmoz uchun dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Ginekologiyada antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, Stomatologiyada antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Tetratsiklin: 100 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Tetratsiklin-Belmed (Tetracycline-Belmed) qoplangan tabletkalar 100 mg №10 (1 blister)
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: тетрациклин - 100 мг;
ёрдамчи моддалар: қанд, тальк, кальций стеарати, маккажўхори крахмали;
қобиғининг таркиби: қанд, декстрин, желатин, магний карбонат асоси, кармуазин (Е122), хинолин сариғи (Е104).
Оч пушти рангдан то тўқ пушти ранглигача, икки томони қавариқ юзали, қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида уч қават кўринади.
Кобиқ билан қопланган таблеткалар.
Тизимли қўллаш учун микробларга қарши препаратлар. Тетрациклин. АТХ коди: J01AA07.
Фармакодинамикаси
Тетрациклинлар гуруҳига мансуб бактериостатик антибиотик. Транспорт РНК ва рибосома орасидаги комплексни ҳосил бўлишини бузади, бу оқсил синтезини бузилишига олиб келади.
Граммусбат микрооганизмлар: Staphylococcus spp. (шу жумладан Staphylococcus aureus, шу жумладан пеницилиназани ишлаб чиқарувчи штаммлари), Staphylococcus spp. (шу жумладан Staphylococcus pneumoniae), Listeria spp., Bacillus anthracis; Clostridium spp., Shigella spp, Yersinia pestis, Bartonella bacilliformis, Clostridium spp., Actinomyces israelii; грамманфий микроорганизмлар: Haemophilus influenzae, Haemophilus ducreyi, Bordetella pertussis, кўпгина энтеробактериялар: Escherichia coli, Enterobacter spp., шу жумладан Enterobacter aerogenes, Klebsiella spp., Salmonella spp., Shigella spp., Yersinia pestis, Bartonella bacilliformis, Vibrio cholerae, Vibrio fetus, Rickettsia spp., Borrelia burgdorferi, Brucella spp. га (стрептомицин билан мажмуада) нисбатан фаол; пенициллинларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда - Clostridium spp., Neisseria gonorrhoeae, Actinomyces spp.; шунингдек жинсий ва чов лимфгранулёма қўзғатувчиларига Treponema spp. нисбатан ҳам фаол.
Тетрациклинга чидамли микроорганизмлар: Pseudomonas aeruginosa, Proteus spp., Serratia spp. Bacteroides spp. ва замбуруғларнинг кўпчилик штаммлари, вируслар, А гуруҳи бета-гемолитик стрептококклари (шу жумладан Streptococcus pyogenes нинг 44% штаммлари ва Streptococcus faecalis нинг 74% штаммлари).
Фармакокинетикаси
Сўрилиши - 75-77%, овқат қабул қилинганда пасаяди, плазма оқсиллари билан боғланиши - 55-65%. Перорал қабул қилинганида ТСmax - 2-3 соат (терапевтик концентрацияга эришиш учун 2-3 кун талаб қилиши мумкин). Кейинги 8 соат давомида концентрацияси аста-секин камаяди. Сmax- 1,5-3,5 мг/л (даволаш самарасига эришиш учун 1 мг/мл концентрация етарли). Организмда бир текис тақсимланмайди: жигар, буйрак, ўпка ва ретикулоэндотелиал тизими (РЭТ) яхши ривожланган аъзолар - талоқ, лимфа тугунларида Сmax аниқланади. Сафродаги концентрацияси қон зардобидагидан 5-10 марта юқори. Қалқонсимон ва простата бези тўқималарида тетрациклиннинг миқдори плазма, плеврал, асцит суюқлиги, сўлак, эмизикли аёлларнинг сутидагидек - плазмадаги концентрациясининг - 60-100%. Суяк тўқимаси, ўсма тўқималарида, дентинда ва сут тишларининг эмалида катта миқдорда тўпланади.
Гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) орқали ёмон ўтади. Орқа мия суюқлигида, интакт мия қобиқларида аниқланмайди ёки оз миқдорда (плазмадаги концентрациясидан 5-10%) аниқланади. Марказий нерв тизимининг касалликлари бўлган беморларда, айниқса мия қобиғининг яллиғланиш жараёнларида орқа мия суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги концентрациясининг 8-36% ни ташкил қилади. Йўлдош тўсиғи орқали ва кўкрак сутига ўтади. Тақсимланиш ҳажми - 1,3-1,6 л/кг.
Жигарда бироз метаболизмга учрайди. Т1/2 - 6-11 соат, анурияда 57-108 соат. Юборилганидан кейин 2 соат ўтгач сийдикда юқори концентрацияда аниқланади ва 6-12 соат давомида сақланади; биринчи 12 соатда буйрак орқали дозанинг 10-20% гачаси чиқарилади. Кам миқдорда (умумий дозанинг 5-10%) сафро орқали ичакка чиқарилади, у ерда қисман қайта сўрилади, бу организмда фаол модданинг узоқ муддатли циркуляциясига ёрдам беради (ичак-жигар циркуляцияси). Ичак орқали чиқарилиши - 20-50%. Гемодиализда секин чиқарилади.
Чидамлиликни ривожланишини олдини олиш ва самарасини тутиб туриш мақсадида препаратни фақат тетрациклинга тасдиқланган (ёки тахмин қилинган) сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцияларни даволаш учун ишлатиш лозим.
Идентификацияланган қўзғатувчи ва уни антибиотикларга сезгирлиги ҳақида маълумот бўлса, шифокор оптимал антибиотикни танлаш учун ундан фойдаланиши мумкин, бундай маълумот йўқ бўлса, антибактериал препаратнинг эмпирик танлови маҳаллий эпидемиологик маълумотларга ва сезгирлик ҳақидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
Тетрациклин қуйида санаб ўтилган ҳолатларда мувофиқ микроорганизмларнинг сезгир штаммлари чақирган инфекцияларни даволаш учун кўрсатилган:
- Streptococcus pyogenes, Streptococcus pneumoniae ва Haemophilus influenzae чақирган юқори нафас йўлларининг инфекциялари. Эслатма: тетрациклин стрептококкларга сезгирликда қўлланмасин;
- Streptococcus pyogenes, Streptococcus pneumoniae, Mycoplasma pneumoniae (Eaton агент ва Klebsiella spp.) чақирган қуйи нафас йўлларининг инфекциялари;
- Streptococcus pyogenes, Staphylococcus aureus чақирган тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (тетрациклинлар стафилококкли инфекцияларнинг ҳар қандай турини даволашда биринчи қатор препарати ҳисобланмайди);
- риккетсиялар чақирган инфекциялар, шу жумладан Қояли тоғларнинг доғли иситмаси, тиф гуруҳи инфекциялари, Ку иситмаси, риккетсиозлар;
- Chlamydia Psittaci чақирган пситтакоз ёки орнитоз;
- Chlamydia trachomatis чақирган, асоратланмаган уретраль инфекциялар, бачадон бўйни ёки ректал канали инфекциялари, конъюнктивит, трахома, венерик лимфогранулема каби инфекциялари;
- Calymmatobacterium granulomatis чақирган чов гранулемаси;
- Borrelia sp. чақирган қайтувчан тиф;
- Bartonella bacilliformis чақирган бартонеллез;
- Haemophilus ducreyi чақирган юмшоқ шанкр;
- Francisella tularensis чақирган туляремия;
- Yersinia pestis чақирган ўлат;
- Vibrio cholerae чақирган вабо;
- Brucella species чақирган бруцеллёз (тетрациклин аминогликозидлар билан биргаликда қўланиши мумкин);
- Campylobacter fetus чақирган инфекциялар;
- Entamoeba histolytica чақирган ичак амебиазида қўшимча даволаш сифатида;
- Escherichia coli, Klebsiella ва бошқ. сезгир штаммлар чақирган сийдик-чиқариш йўлларининг инфекциялари
- E. coli, Enterobacter aerogenes, Shigella sp., Acinetobacter sp., Klebsiella sp. ва Bacteroides sp. каби грамманфий микроорганизмларнинг сезгир штаммлари чақирган бошқа инфекциялар;
- ёрдамчи даволаш сифатида оғир акнеда қўлланилади.
- Пенициллин қўллашга қарши кўрсатма бўлса, тетрациклинлар қуйидаги инфекцияларни даволаш учун альтернатив препарат ҳисобланади:
- Treponema pallidum ва pertenue чақирган мувофиқ сифилис ва фрамбезия;
- Fusobacterium Fusiforme чақирган ўткир некротик ярали гингивит;
- Neisseria gonorrhoeae чақирган инфекциялар;
- Bacillus anthracis чақирган сибир яраси;
- Listeria monocytogenes чақирган инфекциялар;
- Listeria monocytogenes чақирган актиномикоз;
- Clostridium species чақирган инфекцияларда қўлланилади.
Ичга, овқат қабул қлилишдан олдин ёки 2 соатдан кейин, кўп миқдордаги суюқлик билан ичилади.
Катталарга - 500 мг дан суткада 4 марта ёки 500-1000 мг дан ҳар 12 соатда буюрилади. Максимал суткалик доза - 4000 мг.
Хуснбузар тошмасида: суткада 500-2000 мг дан бўлинган дозаларда. Ҳолат яхшиланган ҳолларда (одатда 3 ҳафтадан кейин) доза тутиб турувчи 500-1000 мг гача аста-секин пасайтирилади. Хуснбузар тошмасининг адекват ремиссиясига препаратни кунора ёки бўлиб-бўлиб даволаш ишлатилганида эришиш мумкин.
Бруцеллёз - 500 мг дан ҳар 6 соатда 3 ҳафта давомида, бир вақтда 1000 мг дозадан стрептомицин ҳар 12 соатда биринчи ҳафта давомида ёки суткада бир марта 2 ҳафта давомида, мушак ичига юборилади.
Асоратланмаган гонорея: бошланғич бир марталик доза - 1500 мг, сўнгра 500 мг дан ҳар 6 соатда 4 кун давомида (даволаш курсининг йиғинди дозаси - 9000 мг).
Сифилис - 500 мг дан ҳар 6 соатда 15 кун давомида (эрта сифилис) ёки 30 кун давомида (кечки сифилис).
Chlamydia trachomatis чақирган асоратланмаган уретрал, эндоцервикал ва ректал инфекцияларда: 500 мг дан суткада 4 марта камида 7 кун давомида.
8 ёшдан ошган болаларга - дозани ҳисобига қараб - 6,25-12,5 мг/кг дан ҳар 6 соатда ёки 12,5-25 мг/кг дан ҳар 12 соатда. Буйрак функциясининг бузилишлари бўлган болаларда қўллашдан сақланиш керак, уларга тетрациклинни буюришни зарурати бўлса, унинг дозасини камайтириш лозим.
Ножўя самараларнинг тез-тезлиги қуйидаги градация бўйича келтирилган: жуда кам ҳолларда (≥1/10); тез-тез (≥1/100, <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000); номаълум (мавжуд маълумотларга кўра учраш тез-тезлигини аниқлашни иложи йўқ).
Инфекциялар ва инвазиялар: номаълум: барча антибиотикларни қабул қилишдаги каби- сезгир бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан зиёд кўпайиб кетиши кандидоз, сохтамембраноз колит (Clostridium difficile ўсиши), глоссит, стоматит, вагинит, стафилококкли энтероколит, аногениталь соҳада шикастланишни ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.
Қон ва лимфа тизими томонидан: кам ҳолларда: гемолитик анемия, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз, апластик анемия, эозинофилия.
Иммун тизими томонидан: номаълум: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошма, эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми, эшакеми, Квинке шиши, токсик эпидермал некролиз, анафилаксия, анафилактоид пурпура, перикардит, тизимли қизил югиригининг хуружи, дорили тошма.
Эндокрин тизими томонидан: номаълум: тетрациклинларни узоқ муддат қабул қилганда қалқонсимон безини рангсизланиши кузатилади. Қалқонсимон бези функциясини бузилиши номаълум.
Нерв тизими томонидан: номаълум: бош оғриғи, бош айланиши.
Кўриш аъзолари томонидан: номаълум: кўришни бузилиши, кўришни ёмонлашиши.
Эшитиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда: эшитишни бузилиши.
Юрак-томир тизими томонидан: номаълум: янги туғилган чақалоқларда лиқилдоқларни бўртиши, ўсмирлар ва катталарда миянинг ички хавфли гипертензияси. Миянинг ички босимини ошиши ривожланиши ҳолатида, масалан, кучли ва доимий бош оғриғи, бош айланиши, қулоқларда шовқин, кўришни бузилиши, шу жумладан кўришни хиралашиши ва диплопияда даволашни тўхтатиш лозим.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда: дисфагия. Тетрациклинларни перорал шаклини уйқу олдидан ёки кам миқдордаги суюқлик билан қабул қилган пациентларда эзофагит ва қизилўнгачни яралари ривожланиши ҳолатлари аниқланган. Номаълум: меъда-ичак йўлларининг шикастланиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея, дискомфорт, панкреатит, анорексия, болаларда ва катталарда тиш эмали рангини ўзгариши ва гипоплазияси. Меъдани шикастланиши ҳолатида таблеткани овқат билан қабул қилиш лозим.
Жигар томонидан: кам ҳолларда: жигар функцияларининг тест кўрсаткичларини қисқа муддатли ошиши, гепатит, сариқлик, жигар етишмовчилиги; номаълум: гепатотоксиклик.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: кам ҳолларда: эритематоз ва макулопапулёз тошма, фотосенсибилизация, тошма, буллёз дерматозлар, терини оқариши.
Таянч-харакат аппарати томонидан: номаълум: миастенияси бўлган беморларда мушак кучсизлигини ошиши.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда: ўткир буйрак етишмовчилиги, нефрит, номаълум: қонда мочевина азотини кўпайиши, буйрак дисфункцияси, айниқса буйрак етишмовчилиги мавжуд бўлган пациентларда кузатилиши мумкин.
Тетрациклинга ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик, буйрак етишмовчлиги, лейкопения, ҳомиладорлик, лактация даври, 8 ёшгача бўлган болаларда (8 ёшгача бўлган болаларда тетрациклин тишларнинг рангини узоқ муддатли ўзгариши, эмалининг гипоплазияси, скелет суякларини ўсишини секинлашишини чақириши мумкин), тизимли қизил югириги, А витамини билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Анамнезида аллергик реакцияларга кўрсатмаси бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Ичак микрофлорасини сусайиши туфайли протромбин индекси камаяди (бевосита антикоагулянтларнинг дозасини камайтиришни талаб этади.) Хужайра девори синтезини бузувчи бактерицид антибиотикларнинг (пенициллин, цефалоспоринлар) самарасини камайтиради. Эстроген сақловчи перорал контрацептивларнинг самарасини камайтиради ва “шиддатли” қон кетишларини ривожланиш хавфини оширади; ретинол - миянинг ички босимини ошишини ривожланиш хавфини оширади. Аl3+, Mg2+ ва Ca2+, темир препаратлари ва колестирамин сақловчи антацидлар препаратни сўрилишини камайтиради.
Тетрациклинни ва ушбу катионларни сақловчи препаратни вақт бўйича максимал тарзда бўлинган бўлиши лозим: қабуллар орасидаги танаффуз камида 2-3 соат бўлиши керак. Химотрипсин препаратнинг концентрациясини ва қонда айланиш давомийлигини оширади. Тетрациклин билан потенциал гепатотоксик препаратларни (эритромицин, хлорамфеникол, сульфонамидлар) бир вақтда буюриш мумкин эмас. Метоксифлураннинг нефротоксиклигини оширади.
Тетрациклин қандли диабети бўлган пациентларда инсулин ва сульфонилмочевинанинг гипогликемик самарасини ошириши мумкин.
Диуретиклар билан биргаликда буйрак функциясига нохуш таъсир кўрсатиши мумкин.
Тетрациклин литий, дигоксин препаратларининг зардобли концентрациясини ошириши мумкин, метотрексатнинг токсик кўринишлари хавфини ошириш қобилиятига эга.
Плазмада тетрациклин концентрацияси 15 мкг/мл дан ошмаслиги керак, акс ҳолда жиддий ножўя реакциялар аниқланади.
Фотосенсибилизацияни ривожланиши мумкинлиги туфайли инсоляцияни чеклаш зарур. Узоқ муддат ишлатилганида буйрак, жигар, қон яратиш аъзоларининг функциясини вақти-вақти билан назорат қилиш лозим. Сифилис белгилари ниқобланиши мумкин, шу боисдан аралаш инфекциялар бўлганида 4 ой давомида ҳар ойда серологик ташҳис ўтказилиши лозим. Барча тетрациклинлар ҳар қандай суяк ҳосил қилувчи тўқимада Ca2+ билан эримайдиган мажмуаларни ҳосил қиладилар. Шу сабабли тишларни ривожланиш даврида қабул қилиш, тишларни узоқ вақтгача сариқ-кулранг-жигарранг рангга бўялишига, шунингдек эмалнинг гипоплазиясига сабаб бўлиши мумкин. Гиповитаминозни олдини олиш учун В ва К гуруҳи витаминларини, пиво ачитқиларини буюриш лозим.
Тетрациклинни антианаболик таъсири қонда мочевина азотини кўпайишини чақириши мумкин. Буйрак функциясини аҳамиятли бузилиши бўлган беморларда қон зардобида азотемия, гиперфосфатемия ва ацидозга олиб келиши мумкин.
Тетрациклин миастенияси бўлган пациентларда мушаклар кучсизлигини ошириши мумкин.
Таблетканинг қобиғи аллергик реакцияларни чақирувчи озуқа азобўёвчиларини (Е104 ва Е 122) сақлайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаш даврида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: ножўя самараларнинг яққоллигини кучайиши, жигарнинг ёғли дистрофияси билан кечувчи гепатотоксиклик, панкреатит.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш (махсус антидоти йўқ), ҳаёт учун муҳим бўлган функцияларни тутиб туриш.
10 таблеткадан контур уяли ўрамда. Бир, икки контур ўрамлар қўллаш йўриқномаси билан бирга қутига жойланган.
Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 °С дан 25 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«Белмедпрепараты» РУК,
Беларусь Республикаси, 220007, Минск ш,
Фабрициус кўч, 30-уй, т./ф.: (+375 17) 220 37 16,
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Ureaplazmoz uchun dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Ginekologiyada antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, Stomatologiyada antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Tetratsiklin: 100 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Tetratsiklin-Belmed (Tetracycline-Belmed) qoplangan tabletkalar 100 mg №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
8 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Tetratsiklin-Belmed (Tetracycline-Belmed) qoplangan tabletkalar 100 mg №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Tetratsiklin-Belmed (Tetracycline-Belmed) qoplangan tabletkalar 100 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Tetratsiklin-Belmed (Tetracycline-Belmed) qoplangan tabletkalar 100 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Tetratsiklin hisoblanadi.