Tetratsiklin (Tetracycline) Remedi Group qoplangan tabletkalar 100 mg №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Ginekologiyada antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, Stomatologiyada antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Tetratsiklin: 100 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Tetratsiklin (Tetracycline) Remedi Group qoplangan tabletkalar 100 mg №10 (1 blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда 100 мг тетрациклин гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, кальций стеарати, тальк;
Думалоқ, икки томони қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, қизилдан қизил-жигарранглигача бўлган таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Тизимли қўллаш учун антибактериал воситалар. Тетрациклинлар. АТХ коди: J01AA.
Фармакодинамикаси
Кенг таъсир доирасига эга тетрациклинлар гуруҳига мансуб бактериостатик антибиотикдир. Аминоацил-транспорт РНТ (тРНК) ни “информацион РНК (иРНК)-рибосома” комплекси билан боғланиши натижасида оқсил синтезини сусайтириши ҳисобига таъсир қилади. Граммусбат (Staphylococcus spp., шу жумладан пенициллиназани ишлаб чиқарадиганлар; Staphylococcus spp, шу жумладан Staphylococcus pneumoniae); Haemophilus influenzae, Listeria spp., Bacillus anthracis ва грамманфий микроорганизмлар (Neisseria gonorrhoeae, Bordetella pertussis, Escherichia coli, Enterobacter spp., Klebsiella spp., Salmonella spp., Shigella spp.) шунингдек Ricketsia spp, Chlamydia spp, Mycoplasma spp, Treponema spp га нисбатан фаол. Препаратни таъсирига чидамли: Pseudomonas aeruginosa, Proteus spp., Serratia spp., Bacteroides spp. нинг кўпчилик штаммлари ва замбуруғлар, майда вируслар.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганда препаратнинг 75-80% сўрилади, қон плазмаси оқсиллари билан 55-65%, боғланади қондаги максимал концентрациясига 2-3 соатдан кейин эришилади ва 1,5-3,5 мг/л ни ташкил қилади. Кейинги 8 соатда концентрация аста-секин пасаяди.
Организмда нотекис тақсимланади: жигар, буйрак, ўпкада ва ретикулоэндотелиал тизими элементларига бой аъзоларда (талоқ, лимфатик тугунлар) максимал концентрацияда сақланади.
Тетрациклинни сафродаги концентрацияси қон зардобидагидан 5-10 марта юқори. Қалқонсимон ва простата безида препаратнинг миқдори қон плазмасидаги каби бир хил. Плевра ва асцитик суюқлигида, сўлакда, кўкрак сутида препаратни концентрацияси қон плазмасидан 60-100% ни ташкил қилади. Кўп миқдорда суяк тўқимасида тўпланади. Гематоэнцефалик тўсиқдан ёмон ўтади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва ҳомила қонига тушади.
Жигарда 30-50% метаболизмга учрайди. Препаратни қабул қилингандан 2 соатдан сўнг сийдикда юқори концентрацияда аниқланади ва 6-12 соат давомида сақланади. Биринчи 12 соат давомида дозанинг 10-20% буйрак орқали чиқарилади.
Умумий дозанинг 5-10% сафро билан ичакка тушади, у ерда қисман қайта сўрилиши (ичак-жигар циркуляцияси) юз беради, бу фаол моддани организмда узоқ айланишига ёрдам беради.
Ичга қабул қилинганда ичак орқали чиқарилиши 20-50% ни ташкил этади.
Ярим чиқарилиш даври 8 соатни ташкил этади.
Препаратга сезувчан микроорганизмлар чақирган инфекцион яллиғланиш касалликлари: бронхит, пневмония, йирингли плеврит, ним ўткир септик эндокардит, бактериал ва амёба дизентерияси, кўк йўтал, ангина, скарлатина, гонорея, бруцеллёз, туляремия, тошмали ва қайтувчан тиф, пситтакоз, орнитоз, сийдик чиқариш йўлларини инфекциялари, сурункали холецистит, йирингли менингит, тери ва юмшоқ тўқималарининг йирингли инфекциялари, вабода қўлланилади.
Операциядан кейинги инфекциялар профилактикасида қўлланилади.
Тетрациклинни овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин дарҳол сув билан ичга қабул қилинади. Катталар учун одатдаги бир марталик доза ҳар 6 соатда 200 мг (2 таблетка) ни ташкил қилади.
12 ёшдан ошган болаларга катталар учун дозаларда, яъни 200 мг (2 таблетка) дан кунига 3-4 марта буюрилади. Даволаш курси 5-7 кунни ташкил қилади. Тана ҳарорати меъёрлашгандан ва касалликни клиник белгилари йўқолгандан кейин препаратни яна 1-3 кун қабул қилинади.
Аллергик реакциялар: тери тошмалари (макулопапулёз тошма, эшакеми), қичишиш, эозинофилия, Квинке шиши; юз ва тилни шиши, перикардит, анафилаксия, анафилактоид реакциялар, ўта юқори сезувчанлик;
- овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, қусиш, анорексия, қоринда оғриқ, диарея, қабзият, оғизни қуриши, глоссит, тил рангини ўзгариши, тиш эмалини нуқсони, тишларни бўялиши, болаларда тиш эмалини рангини ўзгариши (сариқ ёки кулранг жигаррангга бўялиши), панкреатит, эзофагит, стоматит, гастрит, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси, проктит, дисфагия, ичак дисбактериози, кам ҳолларда сохта мембраноз колит;
- нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, чайқалиб қадам ташлаш, бош мия ички гипертензияси, кўрув нервини шиши;
- кўриш аъзолари томонидан: кўришни ўзгариши, ёруғликдан қўрқиш;
- қон яратиш аъзолари томонидан: нейтропения, тромбоцитопения, гемолитик анемия, Мошкович касаллиги;
- тери ва тери ости тўқималари: фотосенсибилизация, терини қизариши ва кўчиши, тери, шиллиқ қават пигментацияси, тил сўрғичларини гипертрофияси, замбуруғларни ҳаддан зиёд ўсиши, кандидоз, орқа тешик ва жинсий аъзолар қичишиши;
- гепатобилиар тизим томонидан: трансаминазалар ишқорий фосфатаза ва билирубин даражасини ошиши кузатилиши мумкин. Клиник белгилар билан жигар фаолиятини бузилиши (ўзини ёмон хис этиши, тана ҳароратини ошиши ва/ёки ўнг қовурға остида оғриқ, меъдада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, склераларни субиктериклиги). Шу сабабли тетрациклин гидрохлоридини қабул қилаётган пациентларда вақти-вақти билан жигар фаолиятини назорат қилиш керак.
Бошқалар: томоқда оғриқ, хириллаш, суяк тўқимасини ҳосил бўлишини бузилиши, суякларни бир маромда ўсишининг секинлашиши (болаларда), лаборатор кўрсаткичларни ўзгариши (азот мочевинани ошиши, азотемия, гиперкреатининемия), гиповитамноз.
- препаратга ва яқин антибиотикларга юқори сезувчанлик;
- замбуруғли касалликлар;
- жигар фаолиятини бузилишлари;
- буйрак касалликлари;
- тизимли қизил югурик;
- алопеция;
- лейкопения;
- ҳомиладорлик;
- эмизиш даври;
- 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Металл ионларини сақловчи препаратлар (антацидлар, темир, магний, кальций препаратлари) тетрациклин билан фаол бўлмаган хелатларини ҳосил қилади, шу сабабли уларни бир вақтда қўллашдан сақланиши керак.
Бактерицид таъсирга эга ва бактериостатик антибиотикларни (шу жумладан тетрациклин) антагонисти ҳисобланган пенициллинлар, цефалоспоринлар билан мажмуавий қўллашдан сақланиш лозим.
Ацитретин, изотретионин ва третионин (акнени даволаш учун) каби ретиноидлар тетрациклин билан бир вақтда қабул қилинганда эҳтиёткорликни талаб қилади.
Ретинол билан бир вақтда қўлланганда бош мия ички гипертензияси ривожланиши мумкин. Холестерамин билан бир вақтда қўллаганда тетрациклинни сўрилиши бузилади.
Тетрациклин гидрохлориди теблеткалари перорал контрацепцияни самарадорлигини пасайтириши мумкин.
Тетрациклинни қўллаганда ҳомиладорликка қарши чораларни препаратни қабул қилиш тўхтатилгандан кейин яна 7 кун давомида ишлатилиши керак. Тетрациклинни олеандомицин ва эритромицин билан мажмуаси синергик ҳисобланади. Тетрациклин гидрохлоридини сийдик ҳайдовчи воситалари билан бирга қўллаш эҳтиёткорликни талаб қилади.
Висмут субсалицилати билан бир вақтда қабул қилинганда тетрациклинларни сўрилиши пасаяди ва уларни биокираолишлиги камаяди.
Тетрациклинни диабетни даволаш учун (инсулин, глибенкламид ёки гликлазид) препаратларини; оғриқсизлантирувчи воситалар (метоксифлуран) билан; атоваквон ва гепатотоксик препаратлар билан эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Ичак микрофлорасини бостириши сабабли, протромбин индекси пасаяди, бу билвосита антикоагулянтлар дозасига, уларни тетрациклин гидрохлориди билан бирга қўлланганда тузатиш киритишни талаб қилади.
Химотрипсин тетрациклинни концентрациясини ва циркуляцияси давомийлигини оширади.
Буйрак фаолиятини бузилишида препаратни тўпланиши ва ножўя самараларни ривожланиш хавфи ошиши мумкин.
Лейкопенияда тетрациклинни эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Тетрациклинни сут ва бошқа сут маҳсулотлари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки бунда препаратни сўрилиши бузилади.
Тетрациклин билан даволаш даврида бемор ҳолатини синчковлик билан кузатиш зарур. Препаратга юқори сезувчанлик белгилари ва ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни қабул қилиш тўхтатилади, зарурати бўлганида бошқа антибиотик (тетрациклинлар гуруҳиги кирмаган) буюрилади; кандидоз симптомлари пайдо бўлганида замбуруғларга қарши препаратлар, витаминлар буюрилади.
Катталарга препаратни суткада 800 мг дан кам дозада буюриш мақсадга мувофиқ эмас, чунки етарли бўлмаган терапевтик самарадан ташқари тетрациклинга чидамли микроорганизмлар ривожланиши мумкин.
Фотосенсибилизация ривожланиши мумкинлиги сабабли, инсоляцияни чеклаш зарур.
Узоқ вақт қўлланганда буйрак, жигар, қон яратиш аъзоларини фаолиятини вақти-вақти билан назоратини ўтказиш лозим.
Сифилисни белгиларни ниқоблаши мумкин, шу сабабли 4 ой давомида ҳар ой серологик таҳлилни ўтказиш керак.
Гиповитаминозни олдини олиш учун В ва К гуруҳи витаминларини, пиво ачитқисини буюриш лозим.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик вақтида аёлларга препаратни қўллаш мумкин эмас. Препаратни эмизиш даврида қўлланганда даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим.
Болалар
Препарат 12 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Препаратни автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти тўғрисида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Юқорида таърифланган ножўя кўринишлар кучайиши мумкин.
Даволаш - симптоматик даволаш.
20 таблеткадан блистерда, 20 таблеткадан блистерда, 1 блистердан қутида.
Оригинал ўрамида, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Remedy, CП ООО, Узбекско-Британское.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Ginekologiyada antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, Stomatologiyada antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Tetratsiklin: 100 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Tetratsiklin (Tetracycline) Remedi Group qoplangan tabletkalar 100 mg №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
8 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Tetratsiklin (Tetracycline) Remedi Group qoplangan tabletkalar 100 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Tetratsiklin (Tetracycline) Remedi Group qoplangan tabletkalar 100 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Tetratsiklin hisoblanadi.
Tetratsiklin (Tetracycline) Remedi Group qoplangan tabletkalar 100 mg №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.