Tiotriazolin malhami (Thiotriazolin ointment) Red Star 20 mg / g 25 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1300 so'm)
Uchun ko‘rsatma Tiotriazolin malhami (Thiotriazolin ointment) Red Star 20 mg / g 25 g (naycha)
1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 20 мг тиотриазолин (100% моддага қайта ҳисобланганда);
ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (Е 218), пропилпарагидроксибензоат (Е 216), сувда эрувчи метилцеллюлоза, глицерин, тозаланган сув.
Рангсиз ёки бироз кулранг рангли, суртма, товланишига йўл қўйилади.
Суртма.
Жароҳатларни ва ярали шикастланишларни даволаш учун воситалар. АТХ коди: D03АХ50.
Тиотриазолиннинг фармакотерапевтик таъсири мембранани барқарорлаштирувчи хусусиятлари, тери ва шиллиқ қаватларнинг шикастланган тўқималарида липидларни пероксидли оксидланиш жараёнини тормозлаши ва антирадикал ҳимоя ферментларини фаолллаштириши билан изоҳланади, бу травматик яллиғланишни ривожланишини тормозланишига, репаратив жараёнларни жадаллиги ва тезлигини ошишига, жароҳатларни битиши муддатини камайишига олиб келади.
Тиотриазолин аппликация қилинганида деярли сўрилмайди ва қон тизимига тушмайди.
Препарат оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати орқали деярли тез сўрилади ва унинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси 1,5 соатдан кейин қайд этилади.
Узоқ вақт битмайдиган, секин грануляцияланадиган ва эпителизацияланадиган жароҳатлар, трофик яралар ва ётоқ яралар. Псориаз. Пародонтитни дистрофик яллиғланишли шакллари ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва милкларнинг ярали шикастланишлари.
Сиртга қўлланади. Суртмани терининг жароҳат юзаларига боғлов остида ёки очиқ холда юпқа қилиб, 1-3 ҳафта давомида суткада 1-2 марта қўйилади. Стоматологик яллиғланиш касалликларида суртмани милк чўнтакларига 12 ҳафта давомида суткада 1-2 марта юборилади.
Аллергик реакциялар: қичишиш, тери гиперемияси, иситма, тошмалар (тугунли, майда нуқтали, доғсимон), эшакеми, ангионевротик шиш.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Тиотриазолинни бошқа яллиғланишга қарши, антисептик ва кимётерапевтик воситалар билан бирга қўллаш мумкин.
Препарат жароҳатларни хирургик ишлов бериш, некрозланган тўқималарни олиб ташлаш ва жарохат юзаларини антисептик билан ишлов беришдан кейин қўлланилади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ.
Болалар
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.
25 г дан алюмин тубаларда. Бир тубадан картон қутида.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
Химфармзавод “Красная звезда” ЖАЖ
61010, Украина, Харьков ш., Гордиенковская кўч. 1.
Tiotriazolin: 20 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Tiotriazolin malhami (Thiotriazolin ointment) Red Star 20 mg / g 25 g (naycha) narxi har bir paket uchun
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Tiotriazolin malhami (Thiotriazolin ointment) Red Star 20 mg / g 25 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Tiotriazolin malhami (Thiotriazolin ointment) Red Star 20 mg / g 25 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.
Tiotriazolin malhami (Thiotriazolin ointment) Red Star 20 mg / g 25 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Tiotriazolin hisoblanadi.