Facebook Pixel Code

Trimol Forte tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Trimol Forte tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka)

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: парацетамол - 500 мг; пропифеназон - 150 мг; сувсиз кофеин - 30 мг.

Ёрдамчи моддалар: желатинланган крахмал, метилгидроксибензоат,

пропилгидроксибензоат, гидроксипропилцеллюлоза, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

Оқ ёки ҳира оқ рангли, капсуласимон бир томонида бўлиш чизиқли ва худди шу томонида «Тримол Форте» ёзуви бўлган қобиқ билан қопланмаган таблеткалар. Иккинчи томони текис қолади.

Таблетакар.

Анальгетик-антипиретиклар. АТХ коди: N02BE71.

Мажмуавий препарат. Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларининг фармакологик хусусиятлари билан боғлиқ.

Парацетамол иситмани туширувчи ва оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади. Пропифеназон - пиразолин ҳосиласи, оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Кофеин марказий нерв тизимига, асосан бош мия қобиғига, нафас ва қон томирларни ҳаракатлантирувчи марказларга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, уйкучанликни ва толиқиш ҳиссини камайтиради, юрак - қон томир тизимига таъсир кўрсатади: юрак қисқаришини тез-тезлигини оширади, гипотонияда артериал қон босимини оширади. Кофеин шунингдек мустақил оғриқни қолдирувчи самарага ҳам эга.

Фармакокинетикаси

Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-60 минутда эришади ва плазмадан ярим чиқарилиш даври терапевтик дозадан кейин 1-4 соатни ташкил қилади.

Парацетамол аъзолар ва суюқликларида нисбатан тенг тақсимланади. Дори воситанинг плазма протеинлари билан боғланиши ўзгарувчан: ўткир интоксикация вақтида учрайдиган концентрацияларда 20-50% боғланиши мумкин.

Терапевтик дозага қараб 90-100% дори восита биринчи кун давомида сийдик билан чиқарилиши мумкин. Шунга қарамасдан парацетамол деярли ўзгармасдан чиқарилмайди, асосий қисми жигардаги конъюгациясидан кейин чиқарилади.

Кофеин тез ва деярли тўлиқ сўрилади; у кўп даражада метаболизмга учрайди. Метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 3-5 соат, протеинлар билан боғланиш - 35% ни ташкил қилади.

Тримол Форте турли генезли кучсиз ва ўртача жадалликдаги оғриқ синдроми (бош оғриғи , мигрень, тиш оғриғи, невралгия, миалгия, артралгия, дисменорея ва бошқалар), иситма синдромида (ЎРК, грипп) ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларида юқори тана ҳароратини пасайтириш учун қўлланади.

Ичга (овқатланиш вақтида ёки овқат қабул қилгандан кейин).

Катталарга: суткада 1 ёки 2 таблеткадан буюрилади.

Ўсмирларга (12-16 ёш): суткада 1 таблеткадан.

Препаратни оғриқсизлантирувчи восита сифатида 5 кундан ортиқ ва иситма туширувчи восита сифатида 3 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Бошқа дозалари ва қўллаш схемалари шифокор томонидан белгиланади.

Гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, гепатотоксиклик, нефротоксиклик, меъда - ичак йўлларини эрозив-яралари шикастланиши, аллергик реакциялар (тери тошмаси ва эшакеми).

Бошқа ножўя самаралар: қичишиш, эритема, ангионевротик шиш, астма, анафилактик шок ва ҳансираш.

  • Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик.
  • Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, меъда - ичакдан қон кетиш, жигар ёки буйрак фаолиятини яққол бузилиши.
  • Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа генетик йўқлиги.
  • Глаукома, бронхиал астма.
  • Ҳомиладорлик ва эмизиш даври ва 12 ёшдан кичик болалар.
  • Яққол артериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги оғир кечиши, юқори қўзғатувчанлик, уйқуни бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Гепарин, перорал антикоагулянтлар, резерпин, стероид гормонлар ва диабетга қарши воситаларни таъсирини кучайтиради.

Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, метотрексат билан бир вақтда қўлланганда ножўя самараларни ривожланиш ҳавфини оширади. сийдик кислотасини чиқарилишига ёрдам берадиган спиронолактон, фуросемид, гипотензив воситалар подаграга қарши воситаларни самарасини камайтиради.

Препаратлар (барбитуратлар, рифампицин, салициамид, тиришишга қарши препаратлар ва жигарнинг микросомал ферментларини рағбатлантирувчи бошқа препаратлар) жигар фаолиятига таъсир қиладиган парацетамолни токсик метаболитлар хосил бўлишига олиб келади.

Метоклапрамид парацетамолни сўрилишини тезлаштиради.

Парацетамол таъсирида хлорамфеникол чиқарилиш вақти 5 мартага кўпаяди. Парацетамол қайта қабул қилинганда антикокоагулянтларни (дикумарин ҳосиласи) таъсирини кучайтиради. Парацетамол ва этанол бир вақтда қабул қилинганда жигарнинг шикастланиши хавфини ошириши мумкин. Кофеин эрготаминни сўралишини тезлаштиради.

Тримол Фортени оғир даражали жигар ва буйрак етишмовчилиги, қон кетишига, алкоголни суиистеъмол қилишда ва глюкозо-6-фосфат дегидрогеназа танқислиги бўлган беморларда буюриш мумкин эмас.

Пропифеназон порфириянинг ўткир хуружларни чиқариши мумкин ва шу туфайли бундай пациентлар учун хавфсиз ҳисобланмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Асосланган маълумотлар йўқ. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қўллаш йўриқномаси билан бирга 10 таблеткадан 10 блистерларда сақловчи картон қути.

Қўллаш йўриқномаси билан бирга 10 таблеткадан 2 блистерларда картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

48 ой.

Рецепт бўйича.

“Аджанта Фарма Лимитед”

Аджанта Хаус, Говт. Индастриал Эрия

Чаркоп, Кандивили (В), Мумбай 400067, Ҳиндистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Kofein: 30 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar, Propifenazon: 150 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
100
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Trimol Forte tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Trimol Forte tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Ajanta Farma hisoblanadi.