Facebook Pixel Code

Trimol tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka)

Eng ko‘p sotib olinadigan
dagi narxlar
dan 29500 so'm gacha 48800 so'm
Retsept bo'yicha
106 ta dorixonalarda
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Trimol tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka)

Ҳар бир таблеткада қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: парацетамол 250,0 мг, пропифеназон 150,0 мг, сувсиз кофеин 30,0 мг;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, метил гидроксибензоати, пропил гидроксибензоати, паста учун маккажўхори крахмали, желатин, кальций гидрофорсат дигидрати, тозаланган сув (суспензия учун), тозаланган сув (паста учун), этилцеллюлоза, изопропил спирти, коллоид кремний диоксиди (Аэросил 200), натрий крахмал гликоляти, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати.

Оқ ёки деярли оқ, думалоқ, текис, қирраси кесилган бир томонида бўлувчи чизиқли ва бошқа томонида “TRIMOL” ёзуви бўлган қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.

Таблеткалар.

Анальгетиклар-антипиретиклар. АТХ коди: N02BE71.

Мажмуавий препаратдир. Парацетамол иситмани туширувчи ва оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади. Пропифеназон оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Кофеин уйқучанликни ва толиқиш ҳиссини камайтиради, юрак-қон томир тизимига таъсир кўрсатади: юрак қисқариш тезлигини оширади, гипотонияда артериал босимни оширади. Кофеин шунингдек мустақил оғриқ қолдирувчи самарага эга.

Фармакокинетикаси

Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-60 минутда эришади ва плазмадан ярим чиқарилиш даври терапевтик дозадан кейин 1-4 соатни ташкил қилади. Парацетамол аъзоларнинг барча суюқликларида нисбатан тенг тақсимланади. Дори воситасининг плазма протеинлари билан боғланиши ўзгарувчан; ўткир интоксикация вақтида кузатиладиган концентрацияларда 20-50% боғланиши мумкин. Терапевтик дозага қараб 90-100% дори воситаси сийдикда биринчи кун давомида тикланиши мумкин. Шунга қарамай парацетамол деярли ўзгармасдан чиқарилмайди, асосий миқдори жигарда конъюгациясидан кейин чиқарилади.

Кофеин тез ва деярли тўлиқ сўрилади; у кўп даражада метаболизмга учрайди. Метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 3,5 соатни, протеинлар билан боғланиши - 35% ни ташкил қилади.

Турли генезли ўртача яққолликдаги оғриқ синдромида (бош оғриғи, тиш оғриғи, бўғим оғриғи, мушак оғриғи, танадаги оғриқ, мигрень, невралгия, ишалгия, дисменореядаги оғриқлар), шамоллаш касалликлари ва гриппдаги иситмада қўлланади.

Тримол® ичга, овқатдан кейин, чайнамасдан, етарли миқдордаги сув билан (1 стакан) қабул қилинади. Катталарга ­ 1 таблеткадан кунига 1­3 марта буюрилади. Кучли оғриқларда 2 таблеткадан қабул қилиш тавсия қилинади. Болалар учун ёшга қараб: 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга ­ кунига 1/3 таблеткадан; 6 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга ­ кунига 1/2 таблеткадан, 10 ёшдан катта бўлган болаларга ­ кунига 1 таблеткадан қабул қилинади. Препаратни қабул қилиш давомийлиги кунига 1­3 марта. Даволаш давомийлиги ­ 10 кун.

Узоқ вақт қўллаганда кам ҳолларда лейкопения ва агранулоцитозга олиб келиши мумкин. Гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, гепатотоксиклик, нефротоксиклик, МИЙ нинг эрозив­ярали шикастланиши, аллергик реакциялар (тери тошмаси ва эшакеми).

Бошқа ножўя самаралар: қичишиш, эритема, ангионевротик шиш, астма, анафилактик шок ва хансираш.

Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касалликлари, меъда-ичакдан қон кетиши, жигар ёки буйрак фаолиятининг яққол бузилишлари. Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг генетик мавжуд эмаслиги. Глаукома, бронхиал астма. Ҳомиладорлик ва эмизиш даври ва 2 ёшдан кичик болалар. Яққол артериал гипертензия, юрак ишемик касаллигининг оғир кечиши, юқори қўзғалувчанлик, уйқунинг бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Гепарин, перорал антикоагулянтлар, резерпин, стероид гормонлар ва диабетга қарши воситаларнинг таъсирини кучайтиради.

Бошқа НЯҚВ-лар, метотрексат билан бир вақтда буюриш ножўя самаралар ривожланиш хавфини оширади.

Спиронолактоннинг, фуросемиднинг, гипотензив воситаларнинг, сийдик кислотаси ажралиб чиқишига олиб келувчи подаграга қарши воситаларнинг самарадорлигини камайтиради.

Барбитуратлар, рифампицин, салициламид, тутқаноққа қарши препаратлар ва бошқа микросомал оксидланиш стимуляторлари жигар фаолиятига таъсир этувчи парацетамолнинг токсик метаболитлари ҳосил бўлишига олиб келади. Метоклапрамид парацетамол сўрилишини тезлаштиради.

Парацетамол таъсири остида хлорамфениколнинг чиқарилиш вақти 5 марта узаяди. Такроран қабул қилинганда парацетамол антикоагулянтлар (дикумарин ҳосилалари) таъсирини кучайтириши мумкин.

Парацетамол ва этанолни бир вақтда қабул қилиш, гепатотоксик самаралар ривожланиш ҳавфини оширади. Кофеин эрготамин сўрилишини тезлаштиради.

Тримолни® жигар ва буйрак етишмовчилигининг оғир ҳолларида, қон кетишларда, алкоголни суиистеъмол қилганда ва глюкоза-6-фосфат дегидрогеназанинг туғма танқислигида буюриш мумкин эмас. Пропифеназон порфириянинг ўткир хуружлари билан боғлиқ бўлган ва шундай пациентлар учун хавфсиз ҳисобланмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ишончли маълумотлар етарли эмас. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия қилинмайди.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, кўп терлаш, тери қопламининг оқариши, юрак аритмиялари, оғир ҳолларда нафасни сусайишигача бўлган нафас олишни бузилиши. 1­2 кундан кейин жигар шикастланиши симптомлари аниқланади. Оғир ҳолларда жигар етишмовчилиги ва коматоз ҳолат ривожланади. Заҳарланишга гумон қилинганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Даволаш: заҳарланишдан сўнг дастлабки 4 соатда меъдани ювиш, адсорбентлари буюриш, глутатионни ҳосил бўлишини оширувчи воситалари юбориш (ацетилцистеин дастлабки 12 соатда тана вазнига 300 мг/кг суткалик дозада вена ичига юборилади, кўрсатилган дозанинг ярми дастлабки 15 минут давомида реанимацион жараёнларда юборилади; ёки ацетилцистеин ичга тана вазнига 140 мг/кг бошланғич дозада, сўнг тана вазнига 70 мг/кг дозада ҳар 4 соатда уч кун давомида юборилади). Гемодиализ усули ёрдамида детоксикация ўтказиш мумкин.

10 таблеткадан блистерда, 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

4 йил.

Рецептсиз.

“Аджанта Фарма Лимитед”, Ҳиндистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Chiqarish shakli:
Tabletkalari
Paketdagi miqdor:
100
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Trimol tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka) narxi 2950 so'm - 10 шт.

Trimol tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Trimol tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Ajanta Farma hisoblanadi.