Facebook Pixel Code

Цефо-Л порошок д/внут. прим. по 12 г (флакон + растворитель по 10 мл)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Цефо-Л порошок д/внут. прим. по 12 г (флакон + растворитель по 10 мл)

Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни саклайди:

фаол моддалар: цефиксим (цефиксим тригидрати кўринишида) - 50 мг, лактобациллалар (6000 миллион спора/г) - 15 мг;

ёрдамчи инградиентлар: сахароза, маннитол (маннитол 25), коллоид кремний диоксиди, натрий кармеллоза, натрий бензоати, натрий крахмал гликоляти (А тури), Sunset Yellow FCF Supra бўёвчиси, Trusil Orange Flavour ASV ароматизатори.

Суспензия учун эритувчи: стерил инъекция учун сув 10 мл дан 2 пластик контейнерда.

Кукун оқ ёки деярли ок рангли осон сочилувчан кукун.

Суспензия тўқ сариқ рангли хушбўй ҳидли суспензия.

Ичга қабул килиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун.

Антибиотик (цефалоспоринлар гуруҳи). АТХ коди: J01DD08.

Фармакодинамикаси

Цефиксим кенг таъсир доирасига эга III авлод яримсинтетик цефалоспорин антибиотигидир. Цефиксим хужайра мембранасининг синтезини сусайтириб, бактерицид таъсир кўрсатади кўпчилик граммусбат ва грамманфий бактериялар ишлаб чиқарувчи бета-лактамазаларнинг таъсирига чидамли.

In vitro ва клиник тажриба шароитларида цефиксим одатда қуйидаги микроорганизмларга нисбатан самарали:

  • граммусбат: Streptococcus pneumonias, Streptococcus pyogenes;
  • грамманифий: Наemophilus influenzae, Moraxella (Branhamella) catarrhalis, Escherichia coli. Proteus mirabilis, Neisseria gonorrhoeae.

In vitro шароитида цефиксим одатда қуйидаги микроорганизмларга нисбатан самарали:

  • граммусбат Streptococcus agalactiaе;
  • грамманфий: Настophilus parainflenzae, Proteus vulgaris, Klebsiella pneumoniae. Klebsiella oxytoca, Pasteurella multocida, Providencia spp., Salmonella spp., Shigella spp.. Citrobacter amalonaticus, Citrobacter diversus, Serratia marcescens.

Изоҳ: Pseudomonas species, Enterococcus (Streptococcus) serogroup D. Listeria monocytogenes, кўпчилик стафилококклар, шу жумладан Enterobacter spp., Bacteroides fragilis, Clostridium spp. ларнинг метициллинга резистент штаммлари цефиксимнинг таъсирига чидамли.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида препаратнинг биокираолишлиги овқат кабул қилишдан қатъий назар, 40 дан 50% гача бўлган кийматни ташкил этади, бирок цефиксим зардобда максимал концентрациясига, препарат овқат билан бирга қабул қилинганида 0,8 соат тезрок эришади.

Суспензия кабул қилинганида қон зардобидаги максимал концентрациясига 4 соатдан кейин эришади ва 2,8 мкг/мл ни (200 мг қабул килинганида) ва 4,4 мкг/мл ни (400 мг препарат кабул килинганида) ташкил этади.

Плазма оқсиллари, асосан альбуминлар билан боғланиши 65% ни ташкил этади.

Дозанинг тахминан 50% буйрак орқали ўзгармаган кўринишда 24 соат давомида чиқарилади, тахминан 10% сафро билан чиқарилади.

Ярим чиқарилиш даври дозага боғлиқ ва 3-4 соатни ташкил этади. Буйрак функцияси бузилганида креатинин клиренси (КК) минутига 20-40 мл бўлганида ярим чиқарилиш даври 6,4 соатгача, креатинин клиренси минутига 5-10 мл бўлганида 11,5 соатгача узаяди.

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларида қўлланади:

  • фарингит, тонзиллит, синусит;
  • Ўткир ва сурункали бронхит;
  • Ўрга қулоқ отити;
  • сийдик чикариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари;
  • асоратланмаган гонореяда қўлланади.

6 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларга суспензия кўринишида суткада 8 мг/кг дозада бир марта ёки 4 мг/кг дан 2 марта ҳар 12 соатда буюрилади. 5-11 ёшли болалар учун суспензиянинг суткалик дозаси 6-10 мл, 2-4 ёшда 5 мл; 6 ойликдан 1 ёшгача бўлган болалар учун - 2,5-4 мл ни ташкил этади.

Катталар ва тана вазни 50 кг дан ортиқ 12 ёшдан ошган болалар учун 400 мг суткада 1 марта ёки 200 мг дан суткада 2 марта буюрилади.

Даволаш курсининг ўртача давомийлиги 7-10 кунни ташкил этади.

Streptococcus pyogenes чақирган касалликларда, даволаш курси этади. камида 10 кунни ташкил

Буйраклар функцияси бузилганида дозаси КК кўрсаткичига караб аникланади: КК минутига 21-60 мл бўлганида ёки гемодиализда бўлган пациентларда суткалик дозани 25% га камайтириш керак. КК минутига 20 мл ва кам бўлганида ёки перитонеал диализда бўлган пациентларда суткалик дозани 2 марта камайтириш керак.

Суспензияни тайёрлаш усули

Битта флаконнинг ичидагисига 20 мл стерил сув юборилади ва бир жинсли суспензия ҳосил бўлгунича аралаштирилади. Тайёр суспензия тайёрланган кундан бошлаб 3 кун давомида ишлатилиши керак. Суспензияни бевосита қабул қилишдан аввал флаконни яхшилаб чайкатиш лозим.

Аллергик реакциялар: эшакеми, тери гиперемияси, терини қичишиши, эозинофилия, иситма, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), анафилактик шок.

Нерв тизими томонидан: бош огриги, бош айланиши, қулоқларда шовкин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият, метеоризм, қоринда оғриқ, дисбактериоз, жигар функциясини бузилиши, холестаз, холестатик сариклик, кандидоз, кам ҳолларда стоматит, глоссит, сохтамембраноз энтероколит.

Қон яратиш аъзолари томонидан: панцитопения, лейкопения, нейтропения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, гемолитик анемия, апластик анемия, қон кетиши.

Сийдик чиқариш тизими томонидан интерстициал нефрит, буйрак функциясини бузилиши.

Сийдик-таносил тизими томонидан: вагинит.

Лаборатор кўрсаткичлари: "жигар" трансаминазалари ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия, мочевина азотини ошиши, гиперкреатининемия, протромбин вақтини узайиши.

Бошқалар: кандидоз, зардоб касаллигини эслатувчи реакция, тиришишлар, ўткир жигар етишмовчилиги, кинни кичишиши, ҳансираш бўлиши мумкин.

Цефалоспоринлар ва пенициллинларга юкори сезувчанлик, болалар (6 ойликкача бўлган болалар) да қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: кексалик ёши, сурункали буйрак етишмовчилиги, сохтамембраноз колит (анамнездаги) да эхтиёткорлик билан кўлланади.

Найчалар секрециясининг блокаторлари, аллопуринол, диуретиклар цефиксимни буйраклар оркали чиқарилишини секинлаштиради, бу ҳолат кон плазмасида дори воситасининг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.

Карбамазепин билан бир вактда кўлланганида унинг кон плазмасидаги концентрацияси ошади.

Протромбин индексини пасайтиради, бевосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради.

Магний ёки алюминий гидроксидини сақловчи антацидлар препаратни сўрилишини секинлаштиради.

Анамнезида пенициллинларга аллергик реакцияси бўлган пациентлар, цефалоспорин антибиотикларига ҳам юқори сезувчанлик бўлиши мумкин.

Препарат узок муддат қабул қилинганида ичакнинг нормал микрофлораси бузилиши мумкин, бу эса Clostridium diffecile нинг ўсишига олиб келиши ва оғир диарея ҳамда сохтамембраноз колитни чақириши мумкин.

Даволаниш вақтида Кумбснинг сохтамусбат реакцияси ва сийдикда глюкозани аниқлашни сохтамусбат реакцияси бўлиши мумкин.

Қандли диабети бўлган пациентлар, препаратнинг таркибида сахароза борлигини хисобга олишлари лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик даврида препаратни она учун даволашдан кутиладиган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш мумкин.

Лактация даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Симптомлари: аллергик реакциялардан ташкари, ножўя реакцияларни, айникса МИЙ томонидан ножўя реакцияларни кучайиши.

Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади.

Цефиксим гемо ёки перитонеал диализ ёрдамида айланиб юрувчи кондан катта миқдорда чиқарилмайди.

Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун 12 г дан (флаконларда) эритувчи - стерил инъекция учун эритма 10 мл дан №2 (пластик контейнерларда) ва ўлчов стакани билан мажмуада.

1 флакон эритувчи стерил инъекция учун эритма 10 мл дан №2 (пластик контейнерларда) ва Ўлчов стакани билан мажмуада ва тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон кутига жойланган.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, курук ва ёруғликдан ҳимояланган жойда саклансия.

Тайёр суспензияни яроқлилик муддати 3 кунни ташкил этади.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин.

Рецепт бўйича.

«Medley Pharmaceuticals Limited»

Медлей Хаус. Д2. МИДС Эрия

Андхери (Ист), Мумбай-400 093, Хиндистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Cefixim: 10 mg/ml, Laktobakteriyalar: 3 mg/ml

Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
12 g
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Цефо-Л порошок д/внут. прим. по 12 г (флакон + растворитель по 10 мл) ning to`liq analoglari:

Цефо-Л порошок д/внут. прим. по 12 г (флакон + растворитель по 10 мл) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Цефо-Л порошок д/внут. прим. по 12 г (флакон + растворитель по 10 мл) ishlab chiqaruvchisi Medley Farmastyutikals hisoblanadi.