Цитрамон-П Узхимфарм таблетки №10 (блистер)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Paytug
Asetilsalitsil kislotasi: 240 mg/tabletkalar, Kofein: 30 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 180 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Цитрамон-П Узхимфарм таблетки №10 (блистер)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: ацетилсалицил кислотаси - 0,24 г, парацетамол - 0,18 г, кофеин - 0,03 г;
ёрдамчи моддалар: какао, лимон кислотаси, картошка крахмали, кальций стеарати ёки магний стеарати ёки стеарин кислотаси.
Оч жигарранг рангли, доғлари бўлган, какао ҳидли таблеткалар.
Таблеткалар.
Анальгетик-антипиретиклар. Код АТХ: N02BA71.
Мажмуавий препарат.
Ацетилсалицил кислотаси иситмани туширувчи ва яллигланишга қарши таъсирга эга; оғриқни сусайтиради, айниқса яллигланиш жараёни чакирган огрикни сусайтиради, шунингдек тромбоцитлар агрегациясини ўртача сусайтиради, яллиғланиш ўчоғида микроциркуляцияни яхшилайди.
Кофеин орка миянинг рефлектор кўзгалувчанлигини оширади, нафас ва кон томирларни ҳаракатлантирувчи марказларни қўзғатади, скелет мушаклари, бош мия, юрак, буйракнинг кон томирларини кенгайтиради, тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради; уйқучанлик, чарчоқлик ҳиссини камайтиради. Ушбу мажмуада кофеин кичик дозада амалда марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатмайди, лекин бош мия кон томирларининг тонусини бошқарилишига ёрдам беради.
Парацетамол анальгетик, иситмани туширувчи ва кучсиз яллигланишга қарши таъсирга эга, бу унинг гипоталамусдаги терморегуляция марказига таъсири ва кучсиз ифодаланган периферик тўкималарда простагландинлар (Pg) синтезини ингибиция килиш хусусияти билан боглик.
Кучсиз ва ўртача яққолликдаги (турли генезли) огриқ синдроми: бош огриги, мигрень, тиш огриги, невралгия, миалгия, артралгия, альгодисменорея. Иситма синдроми: ўткир респиратор касалликлар (ЎРК), гриппда қўлланади.
Препаратни 5 кундан ортиқ оғриқсизлантирувчи восита сифатида ва 3 кундан ортик иситмани туширувчи восита сифатида (шифокорнинг тавсияси ва назоратисиз) қабул қилиш мумкин эмас.
Ичга (овқат вақтида ёки ундан кейин) 1 таблеткадан ҳар 4 соатда, оғриқ синдромида 1-2 таблетка буюрилади; ўртача суткалик доза 3-4 таблеткани, максимал суткалик доза - 8 таблеткани ташкил қилади.
Даволаш курси 3-5 кундан ошмаслиги керак.
Меъда-ичак йўлларига таъсирловчи таъсирини камайтириш учун таблеткани сут ёки ишкорий минерал сув билан ичиш керак.
Ацетилсалицил кислотаси, парацетамол ва кофенига хос бўлган ножўя реакциялар кузатилиши мумкин.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: анорексия, кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, меъда-ичак йўли ва ўн икки бармоқ ичакни эрозив-ярали шикастланиши, меъда-ичакдан қон кетишлари;
Сийдик чиқарилиш йўллари ва буйрак томонидан бузилишлар: интерстициал нефрит, конда креатинин миқдорини ошиши ва гиперкальциемия билан кечувчи преренал азотемия, папилляр некроз, буйрак етишмовчилиги: нефротик синдром;
Жигар ва сафро чиқарилиш йўллари томонидан бузилишлар: қонда аминотрансферазалар даражасини ошиши, жигар етишмовчилиги;
Юрак ва қон томир тизими томонидан бузилишлар: тахикардия, артериал қон босимини ошиши, димланган юрак етишмовчилиги симптомларини кучайиши;
Қон (қон яратиш, гемостаз) тизими томонидан бузилишлар: қон касалликлари, троибоцитлар агрегациясини сусайиши, тромбоцитопения, анемия, лейккопения;
Марказий нерв тизими томонидан бузилишлар: бош айланиши, бош огриги, кулокларни шангиллаши, эшитиш қобилиятини пасайиши, кўришни бузилишлари, асептик менингит, шишлар4
Иммун тизими томонидан бузилишлар: аллергик эта юқори сезувчанлик реакциялари (бронхоспазм, хикилдок шиши ва эшакеми), "аспирин"ли бронхиал астма, эозинофил ринит, қайталанувчи бурун полипози, гиперпластик синусит, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).
- Зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги.
- Меъда-ичакдан қон кетишлари (шу жумладан анамнездаги).
- Жигар ва/ёки буйрак функциясини яққол бузилишлари, подагра.
- Геморрагик диатезлар, гипокоагуляция.
- Кўп қон кетиши билан бирга кечувчи хирургик аралашувлар.
- Ҳомиладорлик (І ва III уч ойликлари), лактация даври.
- Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танкислиги.
- Глаукома.
- Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ацетилсалицил кислотасини ўзлаштирилолмаслик, ацетилсалицил кислотаси, салицилатлар ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабул қилиш окибатидаги бронхиал астма, бурун полипози.
- Болалар ёши (15 ёшгача гипертермияли болаларда вирусли касалликлар фонида Рей синдромини ривожланиш хавфи).
- Юкори қўзғалувчанлик, уйқуни бузилиши.
- Юрак-кон томир тизимининг органик касалликлари (шу жумладан ўткир миокард инфаркти, атеросклероз).
- Якқол артериал гипертензия.
- Портал гипертензия.
- К авитаминозида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: Енгил ва Ўртача даражали буйрак етишмовчилиги, трансаминазалар даражасини ошиши билан кечувчи жигар етишмовчилиги, яхши сифатли гипербилирубинемиялр (шу жумладан Жильбер синдроми, жигарнинг алкоголли шикастланиши), алкоголизм, тутқаноқ ва тиришиш хуружларига мойиллик, кексалик ёши, подаграда эхтиёткорлик билан қўллансин.
Гепарин, билвосита антикоагулянтлар, резерпин, стероид гормонлар ва гипогликемик дори воситаларининг таъсирини кучайтиради.
Бошқа ностероид яллигланишга қарши воситалар, метотрексат билан бир вақтда буюриш, ножўя самараларини ривожланиш хавфини оширади.
Спиронолактон, фуросемид, гипотензив дори воситалари, шунингдек сийдик кислотасини чиқарилишига ёрдам берувчи подаграга карши дори воситаларининг самарадорлигини камайтиради.
Барбитуратлар, рифампицин, салициламид, тутқаноққа карши дори воситалар ва микросомал оксидланишнинг бошқа стимуляторлари, жигар фаолиятига таъсир қилувчи парацетамолии токсик метаболитларини ҳосил бўлишига ёрдам беради.
Метоклопрамид парацетамолни сўрилишини тезлаштиради.
Парацетамолнинг таъсири остида хлорамфениколни чиқарилиш вақти 5 марта ошади.
Такроран қабул қилинганида парацетамол антикоагулянтларниинг (дикумарин ҳосилалари) таъсирини кучайтириши мумкин. Кофеин эрготаминни сўрилишини тезлаштиради.
Рей синдромини юз беришининг юқори хавфи туфайли, препаратни 15 ёшгача бўлган болаларга буюриш мумкин эмас. Рей синдроми давомли қусиш, ўткир энцефалопатия, жигарни катталашиши билан намоён бўлади.
Ацетилсалицил кислотаси қон ивишини секинлаштиради. Агар пациентда жарроҳлик аралашуви ўтказиладиган бўлса, шифокорни препарат кабул килинаётгани ҳақида огохлантириш керак.
Сийдик кислотасини тўпланишига мойиллиги бўлган пациентларда, препаратни кабул килиш подагра хуружини қўзғатиши мумкин.
Кабул килиш вақтида алкоголь истеъмол қилишдан сақланиш керак (меъда-ичак қон кетиши ва жигарни токсик шикастланиши хавфини ошиши).
Ацетилсалицил кислотаси ҳомиладорликнинг 1 уч ойлигида қўлланганида тератоген таъсирга эга: III уч ойлигида тугурук фаолиятини тормозланишига олиб келади.
Кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойла саклансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: енгил интоксикацияларда: кўнгил айниши, қусиш, меъдада огриклар, бош айланиши, кулокларни жаранглаши; оғир интоксикацияда: тормозланиш, уйқучанлик, коллапс, тиришишлар, нафасни қийиклашиши, анурия, қон кетиши кузатилади.
Даволаш: фаолланган кўмирни ишлатиш билан бирга меъдани ювиш, симптоматик терапия, моддалар алмашинувининг ҳолатига караб натрий гидрокарбонатни, натрий цитратни ёки натрий лактатни юбориш керак, бу сийдикни ишкорийланиши ҳисобига ацетилсалицил кислотасини чиқарилишини кучайтиради.
Таблеткалар 0,55 г дан 6 ёки 10 донадан контур уяли ёки контур уясиз ўрамларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин.
4 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Рецептсиз.
С.Қ.Исломбеков номидаги «Ўзкимёфарм» АЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: (99871)256-60-59.
Asetilsalitsil kislotasi: 240 mg/tabletkalar, Kofein: 30 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 180 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Цитрамон-П Узхимфарм таблетки №10 (блистер) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Цитрамон-П Узхимфарм таблетки №10 (блистер) ishlab chiqaruvchisi “O‘zximfarm” hisoblanadi.