Facebook Pixel Code

Ulkaril kremi 5% 10 g (naycha)

dagi narxlar
dan 25000 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Og'irligi:
2 g
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ulkaril kremi 5% 10 g (naycha)

Фаол модда: ацикловир - 500 мг.

Ёрдамчи моддалар: кетостеарил спирти, полоксамер, оқ вазелин, минерал ёғ, полиэтиленгликоль, натрий лаурильсульфати, дистилланган сув.

Оқ рангли, ҳидсиз, мой/сув гомоген эмульсия.

Крем.

Вирусларга қарши воситалар.

Ацикловир оддий герпес Herpes simplex 1 ва 2 турлари, ўраб олувчи темиратки вируси (Varicella zoster), Эпштейн-Барр вируси ва цитомегаловирусга нисбатан фаолдир.

Препаратнинг вирусларга қарши фаоллиги юқори танлаб таъсир кўрсатиши билан боғлиқ бўлиб, унинг таъсири вируснинг тимидинкиназа ферменти билан рақобатли ўзаро таъсири билан белгиланади. Унинг таъсирида препарат бир қатор кетма-кет реакциялар орқали ацикловир трифосфатига айланади, у вирус ДНК-полимеразаси билан ўзаро таъсирга киришиб, янги вируслар учун синтезланаётган ДНК-га ўрнашиб олади. Натижада вирусларнинг янги авлодини репликацияси бостирилади.

Фармакокинетикаси

Сиртга қўлланилганда қон айланиш тизимига деярли сўрилмайди ва тизимига таъсир кўрсатмайди. Кремни терининг жароҳатланган соҳасига суртилганда, шу жойда препаратнинг 5 соатдан кам бўлмаган вақт давомида бир хил даражада сақланиб турадиган терапевтик концентрацияси ҳосил бўлади.

Кремни интакт терига қўлланилганда сўрилиши жуда оз, қонда ва сийдикда аниқланмайди.

Жароҳатланган тери орқали ўртача сўрилади.

5% ли крем оддий герпес Herpes simplex 1 ва 2 турлари вируслари чақирган тери инфекцияларини (шу жумладан бошланғич ва қайталанувчи генитал герпеси) ва Herpes lаbialis ни даволаш учун қўлланади.

Сиртга. Крем зарарланган соҳага суткада 5 марта (тунги вақтдан ташқари) тахминан 4 соатлик интервал билан суртилади. Даволашни инфекция белгилари пайдо бўлгандан кейин иложи борича эртароқ бошлаш жуда муҳимдир. Даволаш давомийлиги - 5 кун, зарурати бўлганида 10 кунгача давом эттириш мумкин. Агар 10 кундан кейин инфекция кўринишлари бартараф этилмаса, даволаш тактикасини қайта кўриб чиқиш лозим.

Айрим пациентларда кремни қўллаганда: вақтинчалик, тез ўтиб кетувчи ўткир ёки ачиштирадиган оғриқ, қичима бўлиши мумкин, шунингдек пациентларнинг айримларида эритема, терини қуриши ва тортишиш ҳисси кузатилган.

Ацикловирга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Ацикловирни ҳомиладорлик даврида қўллаш бўйича тажриба унча кўп эмас. Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш зарурати туғилганида, она учун кутиладиган фойда ва ҳомила учун бўлиши мумкин хавф даражасини баҳолаш лозим. Ацикловир маҳаллий қўлланганида кўкрак сутига ўтиш-ўтмаслиги маълум эмас. Шунинг учун препаратни эмизикли оналарга буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

ОИТВ чақирган инфекцияларда препарат цитовудин билан бир вақтда буюрилганда, бу препаратларнинг фармакокинетикаси ўзгармайди. Бир вақтда қўлланилганида пробенцид, препаратнинг буйрак найчалари секрециясини камайтиради ва шу билан препаратнинг қон плазмасидаги концентрациясини ва ярим чиқарилиш даврини оширади.

Тавсия этиладиган дозалар, суртишлар сони ва даволаш давомийлигини оширмаслик керак. Ацикловирнинг 5% ли креми ишлатилганида инфекцияни бошқа одамга ўтишини ёки касаллик белгилари йўқ бўлганида инфекцияни қайталанишини бартараф қилиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Ацикловир креми Herpes simplex томонидан чақирилган вирусли инфекцияни қайталанишини олдини олиш учун ишлатилмайди. Бундан ташқари, ацикловирнинг 5% ли кремини ишлатишга асосланган клиник сезиларли вирусли чидамлилик аниқланмаган. Кремни фақат терига суртиш учун мўлжалланган ва уни кўзга ёки шиллиқ қаватга суртиш мумкин эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари (тасодифан ютиб юборилганда): бош оғриғи, неврологик бузилишлар, нафас қисиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея, буйрак фаолиятини бузилиши, летаргия, тиришишлар, кома.

Даволаш: ҳаётий муҳим аъзоларнинг фаолиятини етарли даражада ишлаб туришни таъминлаш.

“Улкарил®” 5% ли крем тубаларда, 10 г дан.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

ЧЭК "NOBEL PHARMSANOAT"

Истеъмолчилар дори воситаси сифати бўйича фикр-мулоҳазалари, шикоятлари ва ножўя таъсирлари ёки дори воситасининг самарадорлиги мавжуд эмаслиги ҳақидаги хабарларни қуйидаги манзил бўйича юборишлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўчаси, 5 "А"

Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99.

E-mail: pv@nobel.uz, www.nobel.uz

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Asiklovir: 50 mg/g

Chiqarish shakli:
Krem
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
10 g
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Qozog`iston

Ko`p so`raladigan savollar

Ulkaril kremi 5% 10 g (naycha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Ulkaril kremi 5% 10 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Qozog`iston.

Ulkaril kremi 5% 10 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Asiklovir hisoblanadi.

Ulkaril kremi 5% 10 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Nobel hisoblanadi.