Ultracef in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 1 g (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Ultracef in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 1 g (flakon)
1 флакон қуйидагиларни сақлайди: цефтриаксон натрий тузи кўринишида цефтриаксонга эквивалент 1 г.
Ок сарғиш-тўқ сариқ ранглигача бўлган кристалл кукун.
Инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун.
Антибиотиклар (цефалоспоринлар гуруҳи). АТХ коди: J01DА13.
Фармакодинамикаси
Цефтриаксон парентерал қўллаш учун III авлод цефалоспорин антибиотиги, бактерицид таъсирга эга, ҳужайра мембранаси синтезини сусайтиради, in vitro шароитларда кўпчилик граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар ўсишини сусайтиради. Цефтриаксон бета-лактамаза ферментларга (кўпчилик граммусбат ва грамманфий бактериялар томонидан ишлаб чиқарилувчи ҳам пенициллиназалар, ҳам цефалоспориназаларга) нисбатан чидамлидир. Қуйидаги микроорганизмларга нисбатан самарали:
Граммусбат микроорганизмлар: Straphylococcus aureus, Straphylococcus epidermdis, Streptococcus pneumoniaе, A гуруҳи Streptococcus (Str. pyogenes), V гуруҳи Streptococcus (Str. agalactiae), Streptococcus viridans, Streptococcus bovis.
Изоҳ: метициллинга чидамли Staphylococcus spp., цефалоспоринларга ҳам резистент, шу жумладан цефтриаксонга ҳам. Энтерококкларнинг кўрчилик штаммлари (масалан. Streptococcus faеcalis) ҳам цефтриаксонга чидамли.
Грамманфийлар микроорганизмлар: Aeromonas spp., Alcaligenes spp., Branhamella catarrhalis, Citrobacter spp., Enterobacter spp. (айрим штаммлари чидамли), Escherichia coli, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella spp. (шу жумладан Kl. pneumoniae), Moraxella spp., Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Plesiomonas shigelloides, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Providencia spp., Pseudomonas aeruginosa (айрим штаммлари чидамли), Salmonella spp. (шу жумладан S. typhi), Serratia spp. (шу жумладан S. marcescens), Shigella spp., Vibrio spp., (шу жумладан V.cholerae), Yersinia spp. (шу жумладан Y. enterocolitica).
Изоҳ: санаб ўтилган микроорганизмларнинг кўпчилик штаммлари бошқа антибиотиклар, масалан, пенициллинлар, биринчи авлод цефалоспоринлар ва аминогликозидлар, борлигида турғун кўпаядиганлар, цефтриаксонга сезгир. Treponema pallidum цефтриаксонга in vitro ҳам, ҳайвонлардаги тажрибаларда ҳам сезгир. Клиник маълумотлар бўйича бирламчи ва иккиламчи сифилисда цефтриаксоннинг яхши самарадорлиги аниқланган.
Анаэроб патогенлар: Bacteroides spp. (шу жумладан B. fragilis нинг айрим штаммлари), Clostridium spp. (шу жумладан Cl. dificile), Fusobacterium spp. (F. mostiferum. F. varium дан ташқари), Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp.
Изоҳ: кўпчилик Bacteroides spp. нинг бета-лактамаза ишлаб чиқарувчи айрим штаммлари (масалан, B. fragilis) цефтриаксонга чидамлидир. Микроорганизмларни сезгирлигини аниқлаш учун цефтриаксон сақловчи дискларни қўллаш керак, чунки in vitro шароитда классик цефалоспоринларга патогенларнинг айрим штаммлари чидамли бўлиши мумкин.
Фармакокинетикаси
Парентерал юборилганда цефтриаксон организмнинг тўқима ва суюқликларига яхши ўтади.
Вена ичига ва мушак ичига юборилганидаги қон зардобидаги концентрация-вақт эгри чизиғи остидаги майдонлар мос келади. Бу мушак ичига юборилган цефтриаксонни биокираолишлиги 100% ни ташкил қилишини кўрсатади. Вена ичига юборилганида цефтриаксон интерстициал суюқликка диффузия йўли билан тез ўтади ва у ерда ўзига сезгир патогенларга нисбатан бактерицид таъсирини 24 соат давомида сақлайди.
Цефтриаксон альбумин билан қайтувчан боғланади ва бу боғланиши концентрациясига тескари пропорционал: масалан, препаратни қон зардобидаги концентрациясига 100 мг/л дан кам бўлганида цефтриаксонни оқсиллар билан боғланиши 95% ни ташкил қилади, 300 мг/л концентрацияда эса фақат 85% ни ташкил қилади. Тўқима суюқлигида альбумин концентрацияси камлиги туфайли, ундаги эркин цефтриаксоннинг улуши, плазмадагидан юқоридир.
Ярим чиқарилиш даври катталарда тахминан 8 соатни ташкил қилади, Янги туғилган 8 кунликкача бўлган чақалоқларда ва 75 ёшдан ошган кекса шахсларда ярим чиқарилиш даври тахминан икки марта юқори бўлади. Катталарда 50-60% цефтриаксон ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади, шунингдек 40-50% эса ўзгармаган ҳолда сафро билан чиқарилади. Ичак микрофлораси таъсирида цефтриаксон нофаол метаболитга айланади. Янги туғилган чақалоқларда юборилган дозани тахминан 70% чиқарилади. Буйрак етишмовчилигида ёки катталардаги жигар патологиясида цефтриаксоннинг фармакокинетикаси деярли ўзгармайди, ярим чиқарилиш даври бироз узаяди. Агар буйрак функцияси бузилиши бўлса, сафро билан чиқарилиши ошади, агар жигар патологияси ўрин тутса, унда цефтриаксонни буйрак орқали чиқарилиши кучаяди.
Орқа мия суюқлигига ўтиши: янги туғилган чақалоқларда ва болаларда мия пардаларини яллиғланишида цефтриаксон ликворга ўтади, бунда бактериал менингитда орқа мия суюқлигида препаратнинг ўртача концентрацияси қон зардобидаги цефтриаксоннинг концентрациясини 17% ни ташкил қилади, бу асептик менингитдагига қараганда тахминан 4 марта ортиқдир. Цефтриаксон тана вазнига 50-100 мг/кг дозада вена ичига юборилганидан кейин 24 соатдан сўнг орқа мия суюқлигидаги концентрацияси 1,4 мг/л дан юқори бўлади. Менингити бўлган катта беморларда цефтриаксон тана вазнига 50 мг/кг дозада юборилганидан сўнг 2-25 соат ўтганидан кейин, менингитни энг кўп чақируви патогенлар учун, патогенларни сусайтириш учун зарур бўлган минимал бостирувчи концентрациясидан цефтриаксоннинг концентрацияси кўп марта ортиқ бўлган.
Цефтриаксонга сезгир қўзғатувчилар томонидан чақирилган инфекциялар: сепсис, менингит, қорин бўшлиғининг инфекциялари (перитонит, меъда-ичак йўлларининг, ўт чиқариш йўлларининг яллиғланиш касалликлари), суяклар, бўғимлар, бириктирувчи тўқималар, терининг инфекциялари, иммун тизимининг фаолияти паст бўлган беморлардаги инфекциялар, буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, нафас йўлларининг инфекциялари (шу жумладан пневмония), шунингдек ЛОР-аъзоларининг инфекциялари, урогенитал инфекциялар (шу жумладан гонорея) да қўлланилади. Операциядан кейинги даврдаги инфекцияларни олдини олиш учун қўлланилади.
Препарат вена ичига ёки мушак ичига юборилади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун:
Ўртача суткалик доза 1-2 г цефтриаксон кунига 1 марта ёки 0,5-1 г ҳар 12 соатда буюрилади.
Оғир ҳолларда ёки сезгирлиги ўртача бўлган патогенлар томонидан чақирилган инфекция ҳолларида, бир марталик суткалик доза 4 г гача оширилиши мумкин.
Янги туғилган чақалоқлар учун:
Бир марталик суткалик дозалашда қуйидаги схема тавсия этилади:
Янги туғилган чақалоқлар учун (икки ҳафталиккача) суткада 20-50 мг/кг тана вазнига (янги туғилган чақалоқларни фермент тизимини етилмаганлиги туфайли тана вазнига 50 мг/кг дозани ошириш тавсия этилмайди).
Эмизикли болалар ва 12 ёшгача бўлган болалар учун
Суткалик доза тана вазнига 20-75 мг/кг ни ташкил этади.
Тана вазни 50 кг ва юқори бўлган болаларда катталар учун доза ишлатилади. Тана вазнига 50 мг/кг дан ортиқ дозани вена ичига инфузия кўринишида, хеч бўлмаганда 30 минут давомида буюриш керак.
Даволаш давомийлиги
Касалликни кечишига боғлиқ.
Менингит
Янги туғилган чақалоқлар ва болалардаги бактериал менингитда бошланғич доза 100 мг/кг тана вазнигани ташкил қилади, кунига бир марта (максимал 4 г). Патоген микроорганизмни ажратиб олиш ва уни цефтриаксонга сезгирлигини аниқлашга эришган заҳоти, олинган маълумотларга мос равишда уни дозасини камайтириш керак. Энг яхши натижаларга даволашнинг қуйидаги муддатларида эришилган:
Қўзғатувчи | Даволаш давомийлиги |
Neisseria meningitidis | 4 кун |
Haemophilus influenzae | 6 кун |
Streptococcus pneumoniae | 7 кун |
Сезгир Enterobacteriacease | 10-14 кун |
Гонорея
Пенициллиназа ҳосил қилувчи, ҳамда ҳосил қилмайдиган штаммлар чақирган гонореяни даволаш учун тавсия қилинадиган доза 250 мг ни ташкил қилади, бир марта мушак ичига юборилади.
Операциядан олдинги ва кейинги даврдаги профилактика
Операциядан олдинги инфекциялар ёки тахмин қилинаётган инфекцияланган жарроҳлик аралашувларидан олдин опеарциядан кейинги асоратларни олдини олиш учун ва инфекциянинг хавфлилигига қараб, цефтриаксонни 1-2 г дозада бир марта операциядан 30-90 минут олдин юбориш тавсия этилади.
Буйрак ва жигар функциясни етишмовчилиги
Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда, жигар функцияси нормал бўлган шароитда, цефтриаксоннинг дозасини камайтиришга зарурат йўқ. Буйрак етишмовчилигининг фақат претерминал босқичида (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам), цефтриаксоннинг суткалик дозаси 2 г дан ошмаслиги керак.
Жигар функцияси бузилиши бўлган беморларда, буйрак функцияси сақланган шароитда, цефтриаксоннинг дозасини камайтиришга зарурат йўқ.
Жигар ва буйракнинг бир вақтда оғир патологияси бўлган ҳолларда қон зардобида цефтриаксоннинг концентрациясини мунтазам назорат қилиш керак. Гемодиализдаги беморларда бу муолажадан сўнг препаратнинг дозасини ўзгартиришга зарурат йўқ.
Мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш
Мушак ичига юбориш учун 1 г препарат 3,5 мл 1% ли лидокаин эритмасида эритилади ва чуқур қилиб думба мушагига юборилади, бир думбага 1 г дан ортиқ бўлмаган препарат юбориш тавсия қилинади. Лидокаин эритмасини хеч қачон вена ичига юбориш мумкин эмас!
Вена ичига юбориш учун эритма тайёрлаш
Вена ичига инъекция учун 1 г препарат 10 мл инъекция учун сувда эритилади ва вена ичига аста-секин 2-4 минут давомида юборилади.
Вена ичига инфузия учун
Вена ичига инфузия давомийлиги камида 30 минут бўлиши керак. Вена ичига инфузия учун 2 г кукунни тахминан 40 мл кальцийдан ҳоли бўлган эритмада эритиш керак; масалан: 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли декстроза эритмаси, 10% ли декстроза эритмаси, 5% ли фруктоза эритмасида суюлтириш мумкин.
Аллергик реакциялар: эшакеми, эт увишиши ёки иситма, тошма, қичишиш, кам ҳолларда бронхоспазм, эозинофилия, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), зардоб касаллиги, ангионевротик шиш, анафилактик шок.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея ёки қабзият, метеоризм, абдоминал оғриқлар, таъмни бузилиши, стоматит, глоссит, сохта мембраноз энтероколит, жигар фаолиятини бузилиши (“жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, кам ҳолларда ИФ ёки билирубинни ошиши, холестатик сариқлик), ўт пуфагининг сохта холелитиази (“sluge” - синдром), дисбактериоз.
Қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, лейкопения, лейкоцитоз, нейтропения, лимфопения, тромбоцитоз, тромбоцитопения, гемолитик анемия, гипокоагуляция, плазмада қон ивиши омиллари (II, VII, IX, X) концентрациясини пасайиши, протромбин вақтини узайиши, базофилия.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйрак функциясини бузилиши (азотемия, қонда мочевина миқдорини ошиши, гиперкретининемия, глюкозурия, цилиндрурия, гематурия), олигурия, анурия.
Маҳаллий реакциялар: флебит, веналар бўйлаб оғриқ; м/и юборилганида юбориш жойида оғриқ ва инфильтрат.
Бошқалар: бош оғриғи, бош айланиши, бурундан қон кетиши, кандидамикоз ва суперинфекция.
Цефалоспоринлар, пенициллинлар ва карбапенемларга юқори сезувчанлик. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: янги туғилган чақалоқлардаги гипербилирубинемия, чала туғилган болалар, буйрак/жигар етишмовчилиги, носпецифик ярали колит, антибатериал препаратларни қўлланиши билан боғлиқ бўлган энтерит ёки колит, ҳомиладорлик II-III уч ойлиги, лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Цефтриаксон ва аминогликозидлар кўпчилик грамманфий бактерияларга нисбатан синергизмга эга.
Этанол билан номутаносиб.
Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва тромбоцитлар агрегациясининг бошқа ингибиторлари қон кетиши эҳтимолини оширади.
«Ҳалқали» диуретиклар ва бошқа нефротоксик дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида нефротоксик таъсирнинг ривожланишини хавфи ошади.
Бошқа антибиотикларни сақловчи эритмалар билан фармацевтик номутаносиб.
Бир вақтнинг ўзида буйрак ва жигар етишмовчилигида плазмада препаратнинг концентрациясини мунтазам аниқлаш лозим.
Гемодиализдаги беморларда плазмадаги цефтриаксоннинг концентрациясини назорат қилиш лозим, чунки уларда уни чиқарилиш тезлиги пасайиши мумкин.
Узоқ даволанганда периферик қон манзарасини ва жигар ва буйракларни функционал ҳолати кўрсаткичларини назорат қилиш зарур.
Кам ҳолатларда ўт пуфагини УТТда қоронғилашиш аниқланиб (цефтриаксонни кальций тузлари преципитатлари), улар даволаш тугаганидан кейин йўқолади. Ўт пуфагини мумкин бўлган касалликларини кўрсатувчи симптомлар ёки белгилар ривожланганида ёки “сладж-феномени”нинг УТТ-белгилари бўлганида препаратни юборишни тўхтатиш тавсия қилинади.
Препаратни қўллаганда ўт пуфагини обструкцияси оқибатида кам ҳолларда ривожланиши мумкин бўлган панкреатит таърифланган. Кўпчилик пациентларда ўт пуфагини димланиш хавфи омиллари бўлган (препарат билан олдинги даволаниш, оғир ёндош касалликлар, тўлиқ парентерал овқатланиш), бунда уларни ўт чиқариш йўлларида цефтриаксон таъсири остида преципитатларни ҳосил бўлишида ҳал қилувчи ролини истисно қилиш мумкин эмас.
Цефтриакасон N-метилтиотетразол гуруҳини сақламайди, у этанол билан бир вақтда қўлланганда дисульфирамсимон самараларни ва қон кетишини чақиради, улар айрим цефалоспоринларга хос.
Препаратни қўлланганда протромбин вақтини ўзгариш ҳолатлари кам таърифланган. К витаминини танқислиги бўлган паиентларга (синтезни бузилиши, овқатланишни бузилиши) протромбин вақтини назорати ва протромбин вақтини ошишида даволашни бошлашдан олдин ёки даволаш вақтида К витаминини (ҳафтасига 10мг) буюриш талаб қилиниши мумкин. Цефтриаксон - Ca2+ преципитатларини чақалоқларни ўпка ва буйракларида тўпланиши натижасида фатал реакция ҳолатлари таърифланган. Назарий жиҳатдан цефтриаксонни Ca2+ - сақлаган в/и юбориш учун эритмалари ва бошқа ёш гуруҳи пациентлари билан ўзаро таъсирлашув эҳтимоли мавжуд, шунинг учун цефтриаконни Ca2+ - сақлаган эритмалар билан аралаштириш (шу жумладан парентерал овқатланиш учун), шунингдек, бир вақтда юбориш, шу жумладан турли соҳаларда алоҳида инфузиялар учун рухсат бўлганида, мумкин эмас. Назарий жиҳатдан цефтриаксоннинг узоқ Т1/2 ҳисобига асосан цефтриаксон ва Ca2+ сақлаган эритмаларни юборишлар ўртасидаги интервал камида 48 соатни ташкил қилиши керак. Цефтриаксонни перорал Ca2+ сақлаган препаратлар билан, шунингдек цефтриаксонни м/и га Ca2+- сақлаган препаратлар билан (в/и ва перорал) бўлиши мумкин бўлган ўзаро таъсирлашуви тўғрисида маълумотлар йўқ.
Цефтриаксон билан даволанганда сийдикда глюкозани аниқланганда (глюкозурияни фақат фермент усули билан аниқлаш тавсия қилинади) Кумбсни, галактоземия синамаларини сохтамусбат натижалари, бўлиши мумкин.
Тўлиқ тўпланган анамнезга қарамай, анафилактик шокни ривожланиш эҳтимолини истисно қилиш мумкин эмас, у дарҳол даволашни талаб қилади аввал в/и эпинефринни, кейин глюкокортикостероидларни юборилади.
Кекса ва заифлашган беморларга К витаминини буюриш талаб қилиниши мумкин.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланилиши
Цефтриаксонни ҳомиладорликда агар она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлганда қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллашга зарурат туғилганида, даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим.
Транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Транспорт воситалари ҳайдовчилари ва фаолияти диққатни юқори жамлашни ва яхши ҳаракат координациясини талаб қилувчи одамларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Цефтриаксонни плазмадаги ортиқча юқори концентрацияларини гемодиализ ёки перитонеал диализ ёрдамида пасайтириб бўлмайди. Дозани ошириб юборилиши ҳолларини даволаш учун симптоматик чоралар тавсия қилинади.
Инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун флаконда.
Ҳар бир флакон 1% ли эритувчи билан комплектда.
Лидокаин гидрохлорид эритмаси 5 мл дан ампулаларда ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутиларда.
Қоронғи, қуруқ жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
ULTRA LABORATORIES PVT. LTD
102-B & 102-B(P-1). Pharmaceutical SEZ,
KIADB Industrial Estate. Hassan-Dist.573201.
Karnataka, Ҳиндистон.
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
100100, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўч., 50/29.
askuetralab@gmail.com
Тел.: 280 59 22
Seftriakson: 1000 mg/flakon
Ko`p so`raladigan savollar
Ultracef in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 1 g (flakon) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Ultracef in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 1 g (flakon) ning to`liq analoglari:
Ultracef in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 1 g (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Ultracef in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 1 g (flakon) ning asosiy faol moddasi Seftriakson hisoblanadi.