Urofostsin (Urofoscin) og'iz eritmasi uchun granulalar har biri 3 g (paket)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 48000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Urofostsin (Urofoscin) og'iz eritmasi uchun granulalar har biri 3 g (paket)
1 саше-пакет қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 5,631 фосфомицин трометамол, 3,0 г фосфомицинга эквивалент;
ёрдамчи моддалар: апельсин ароматизатори, мандарин ароматизатори, сахарин, сахароза.
Ўзига хос мандарин араматизатори хидли оқ ёки деярли оқ рангли грануляцияланган кукун.
Орал эритма учун гранулалар.
Тизимли қўллаш учун микробларга қарши воситалар. Бошка микробларга қарши воситалар. АТХ коли: J01XX01.
Фармакодинамикаси
Фосфоэнолпируватнинг структур аналоги ҳисобланиб, УДФ-Урофосцин фосфомицин (моно (2-аммоний-2-гидроксиметил-1,3-пропандиол) (2R-цис)- (3-метилоксиранил) фосфонати) саклайди фосфон кислотасининг ҳосиласи бўлиб, кенг таъсир доирасига эга, сийдик-чикариш йўлларининг инфекцияларини даволаш учун мўлжалланган антибактериал восита хисобланади. Таъсир механизми бактериялар хужайра девори синтезининг биринчи боскичини бостириши билан боглик. ацетилглюкозамиенолпирувилтрансферазани ферментини кайтмас даражада ингибиция килади, бу фосфоенолпируват ва УДФ-N-ацетил-D-глюкозаминдан УДФ-N-ацетил-3-0-(1- карбоксивинил)-D-глюкозаминни ҳосил бўлиши реакциясини катализлайди.
Шунингдек, препарат сийдик пуфагининг шиллиқ қаватидаги бактерияларнинг адгезиясини пасайтириш кобилиятига эга, бу ўз навбатида кайталанувчи инфекциялар учун жойлашадиган омил сифатида мухим роль ўйнайди. Препапаратнинг таъсир механизми. бошка антибиотиклар билан туташ резистентлик йўклигини ва бошка синф антибиотиклари, масалан бета-лактам антибиотиклари билан таъсирининг ўзаро кучайишини изоҳлайди.
Фосфомицин одатда Escherichia coli, Citrobacter spp., Klebsiella spp., Proteus spp., Serratia spp., Pseudomonas aeruginosa, Enterrococcus faecalis. каби сийдик-чикариш йўлларининг инфекцияларида ажраладиган, кенг таъсир доирасига эга граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан фаол ҳисобланади.
Лаборатор шароитларда резистентликни пайдо бўлиши glpT ва иһр генларининг мутацияси билан изоҳланади, ва улар мувофиқ -альфа-глицерофосфатлар ва глюкозофосфатларнинг транспортини назорат қилади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Ичга кабул килганда фосфомицин ичакдан яхши сўрилади ва тўгри 50% биокираолишликка эришади. Плазмада максимал концентрациясига ичга қабул килгандан сўнг 2-2,5 ўтиб кузатилади ва 22-32 мг/л ни ташкил килади. Плазмадан ярим чикарилиши даври 4 соатга тенг. Овқатни қабул қилиш сийдикдаги концентрациясига таъсир килмасдан сўрилишини секинлаштиради.
Тақсимланиши
Фосфомицин буйрак, сийдик пуфаги, простата ва уруг безларида таксимланади. Фосфомициннинг сийдикдаги Минимал Бактериостатик концентрациясидан (МБСК) ошадиган доимий концентрацияси ичга қабул килгандан кейин 24-48 ўтиб эришилади. Фосфомицин плазма оксидлари билан боғланмайди ва Йўлдош тўсиғидан ўтади. Бир маротаба инъекциядан сўнг фосфомицин кам миқдорларда кўкрак сутига чикарилади.
Чиқарилиши
Фосфомицин ўзгармаган ҳолатда, асосан буйрак оркали калава фильтрацияси йўли билан чикарилади (қабул қилинган дозанинг 40-50% сийдикда аникланади), ярим чиқарилиш даври тахминан 4 соатни ташкил килади, кам миқдорда ахлат билан чикарилади (дозанинг 18-28%). Препаратни қабул килгандан сўнг 6 ва 10 соатдан кейин зардобда иккинчи чўкки концентрацияда аниқланиши препаратнинг ичак жигар рециркуляциясига учрашини тасдиклаш имконини беради.
Фосфомициннинг фармакокинетик хусусиятлари ёшга ва ҳомиладорликка боглик эмас.
Препарат буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда тўпланади; фосфомициннинг фармакокинетик параметрлари ва калава фильтрацияси тезлиги ўртасида чизикли богликлик мавжудлиги аниқланган.
- уткир бактериал цистит, кайталанувчи бактериал циститкинг ўткир ҳуружлари;
- бактериал носпецифик уретрит;
- хомиладор аёлларда симптомсиз кўп бўлган бактериурия;
- сийдик йўлларининг операциядан кейинги инфекциялари;
- жарроҳлик аралашувларда ва трансуретрал тахлил синовларида сийдик чикариш йўлларининг инфекцияларини олдики олишда қўлланилади.
Ичга буюрилади
Гранулалар стакан сувда (50-75 мл) ёки бошка ичимликда, бутунлай эригунигача аралаштирилади ва ўша захоти ичилади. Урофосцинни овкатдан 1 соат олдин ёки 2-3 соат кейни имкон кадар сийдик пуфаги бўшаганидан сўнг, уйкудан олдин оч қоринга кабул қилинади.
Катталар ва 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга: 1 пакетдан (3 г) кунига 1 марта бир кабулга.
Жаррохлик аралашувида, трансуретал тахлил муолажаларда сийдик йўллари инфекциясини олдини олиш мақсадида 2 марта 3 г дан жаррохлик аралашувидан 3 coar оздин ва бошка пакетни аралашувдан кейин 24 соат ўтганидан сўнг кўлланилади.
Янада огир холларда (кекса пациентлар, қайталанувчи инфекциялар) яна 1 пакетдан 24 соатдан кейин кабул килинади.
Буйракнинг сигил ва Ўрта даражада етишмочилиги бўлган пациентларга дозани мувофиклаштириш талаб қилинмайди. Буйракиног огир етишмовчилиги бўлган ёки гемодиалидаги пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Фосфомиции трометамолии бир марталик қўлланилганида тез-тез учрайдиган ножўя реакцияларга меъда-ичак йўлларининг ишини бузилиши ҳисобланиб, асосан диарея юзага келади. Ушбу ҳолатлар узоқ давом этмайди ва ўзи мустакил ўтиб кетади. Куйида клиник синовлар ёки пострегистрацион кузатувлар жараёнида фосфомцинни қўллашда аникланган ножўя реакциялар келтирилган.
Ножўя самараларнинг тез-тезлиги қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (> 1/10); тез- тез (>1/100 - <1/10); тез-тез эмас (>1/1000 - <1/100); кам ҳолларда (> 1/10000-<1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000); номаълум (мавжуд маълумотлар асосида бахолаш мумкин эмас). Хар бир ножўя реакциялар тез-тезлик гуруҳида уларнинг огирлигининг камайиши келтирилган.
Препаратнинг компонентларига ўта юкори сезувчанлик, буйракнинг огир етишмовчилиги (креатин клиренси < 10 мл/мин), 12 ёшгача бўлган болалик ёши, гемодиализни ўтишда қўллаш мумкин эмас.
Фосфомицин билан бир вақтда қўлланилганда, метоклопрамид қон зардоби ва сийдикда фосфомицинни концентрациясини пасайтиради.
Антацидлар ёки кальций тузларини бир вақтда кўллаш кон зардоби ва сийдикда фосфомицинни концентрациясини камайишига олиб келади. Меъда-ичак йўлларини ҳаракат фаоллигини оширадиган бошка препаратлар аналогик самара чакириши мумкин. Халқаро меъёрлашган нисбат (ХМН) ўзгариши билан боглик бўлган махсус муаммолар кузатилиши мумкин.
Антибиотикларни қабул қилаётган пациентларда К антивитамини антагонистлари фаоллигини ошишининг кўп сонли ҳол ҳолатлари аниклангая.
Хавф омилларига огир инфекция ёки яллигланиш, ёшк ва согликнинг умумий ёмон ҳолатлари киради.
Бундай шароитларда ХМН нинг ўзгариши инфекцион касалликнинг окибатими ёки уни даволаш натижаси эканлигини аниқлаш қийин бўлади.
Шунинг учун антибиотикларнинг аниқ синфлари, яъни фторхинолонлар, макролидлар, циклинлар, котримоксазол ва айрим цефалоспоринлар тез-тез эсга олинади.
Фосфомицин билан даволаниш вақтида ўта юкори сезувчанлик реакциялари, жумладан хаёт учун хавф солувчи анафилаксия ва анафилактик шок кузатилиши мумкин. Агар бундай реакция пайдо бўлса фосфомицинни такроран қабул килмаслик ва адекват даволанишни ўтказиш лозим.
Антибиотик-сабаб бўлган диарея амалда барча антибактериал воситаларни, шу жумладан фосфомицинни қабул қилишда ҳам аниқланган. Унинг огирлиги енгил диареядан ўлим билан якунланувчи колитгача тебраниши мумкин. Урофосцин препарати билан даволаниш вақтида ёки ундан сўнг (жумладан даволанишдан кейин бир неча хафта давомида) кузатиладиган асосан огир, тўхтамайдиган ва/ёки қон билан кузатиладиган диарея Clostridium difficile чакирган касалликнинг (сохтамембраноз колит) симптомлари бўлиши мумкин. Ушбу ташхисни Урофосцин препаратини қабул килиш вактида ёки ундан сўнг пациентларни даволаш вақтида ҳисобга олиш муҳим ҳисобланади. Сохтамембраноз колитта тахмин килинса ёки тасдикланса дарҳол мувофиқ даволанишни бошлаш лозим. Ушбу клиник ҳолатда ичакнинг перистальтикасини сусайтирувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас.
Буйрак етишмовчилиги: агар креатинин клиренси минутига 10 мл дан юкори бўлса оддий дозани кабул килгандан сўнг сийдикда фосфомицинни концентрацияси 48 соат давомида сакланади.
Препаратни гемодилизда бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.
Урофосции препарати сахароза саклайди. Кандли диабети бўлган ва пархезга риоя килин возим бўлган пациентларга Урофосции препаратининг битта пакетида 2,213 г сахароза сакланишини ҳисобга олиш лозим. Урофосцинши фруктозани ўзлаштираолмаслик. глюкозо-плактозани хам сўрилиши ёки сахараза-изомальтаза танкислиги бўлган пациентларда кўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик даврида даволаш фақат аёл учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юкори бўлгандагина кўллаш мумкин. Маълумотларга кўра фосфомицин трометамол на тератоген ва на фетотоксик таъсир кўрсатмайди.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда, аниқланмаган, шунингдек репродуктив токсиклик.
Эмизиш даврида препарат кабул қилишни тўхтатиш зарур. Эмизиш даврида қўллаш бўйича тадкикотлар ўтказилмаган.
Болалар
12 ёшдан ошган кизларда ўткир оғирлашмаган пастги сийдик чикариш йўллари инфекциялани даволаш учун қўллаш эхтимоллиги бор. 12 ёшдан катта ўғил болаларда терапевтик мақсадда препаратни қўллаш ва профилактика мақсадида ўғил болалар ва кизларда препаратни қўллаш ҳақида етарли маълумотлар йўк.
Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқариш реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти
Реакция тезлигига таъсирини тасдиқловчи маълумотлар йўк.
Симптомлари: вестибуляр бузилишлар, эшитиш қобилиятини сусайиши, огизда металл таъми ва таъм хис килишни умумий сусайиши.
Даволаш: симптоматик ва бир маромда тутиб турувчи даволаш. Диурезни кўпайтириш мақсадида кўп суюклик истеъмол килиш тавсия этилади.
8 г кукун саше-пактетларда. 1 ёки 2 саше-пакет тиббиётда қўлланилишига доир Йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Оригинал ўрамида, 30 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда саклансин.
Болалар ололмайдиган жойда саклансин.
1,5 йил.
Яроклилик муддати ўтгач кўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
«Киевмедпрепарат» ЖАЖ
Украина, 01032, Киев ш., Саксаганского кўчаси, 139.
Fosfomitsin: 375 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Urofostsin (Urofoscin) og'iz eritmasi uchun granulalar har biri 3 g (paket) ning to`liq analoglari:
Urofostsin (Urofoscin) og'iz eritmasi uchun granulalar har biri 3 g (paket) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.
Urofostsin (Urofoscin) og'iz eritmasi uchun granulalar har biri 3 g (paket) ning asosiy faol moddasi Fosfomitsin hisoblanadi.
Urofostsin (Urofoscin) og'iz eritmasi uchun granulalar har biri 3 g (paket) ishlab chiqaruvchisi Kievmedpreparat hisoblanadi.