Facebook Pixel Code

Urolesan Galichfarm og'iz tomchilari 25 ml (shisha)

dagi narxlar
Без рецепта
Boshqa shaharlardagi narxlar Analoglar
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Urolesan Galichfarm og'iz tomchilari 25 ml (shisha)

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 67,60 мг қарағай мойи, 16,90 г қалампир ялпиз мойи, 92,95 мг канакунжут мойи, 194,35 г (1:1) ёввойи сабзи мевасининг суюқ экстракти, 278,80 г (1:1) оддий қулмоқ қуббаларининг суюқ экстракти, 192,95 г (1:1) тоғрайҳон ўтининг суюқ экстракти;

ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати.

Кўкимтир-жигаррангдан то жигарранггача бўлган, ўзига хос ялпиз ҳидли суюқлик.

Орал томчилар.

Урологияда қўлланадиган воситалар. АТХ коди: G04BX.

Ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат. Уролесан® препаратини ташкил қилувчилари сийдик чиқариш йўллари ва буйракларнинг яллиғланишларини камайтиради, буйраклар ва жигарни қон билан таъминланишини кучайишига ёрдам беради, диуретик, антибактериал, сафро ҳайдовчи таъсир кўрсатади, сийдикда ҳимоя коллоидини ҳосил қилади ва юқори сийдик йўллари ва ўт қопининг силлиқ мушакларининг тонусини меъёрлаштиради.

Уролесан® мочевинани ва хлоридларни чиқарилишини оширади, қовуқдан ва буйраклардан майда конкрементларни ва қумни чиқарилишига ёрдам беради.

Сийдик-чиқариш йўллари ва буйракларнинг ўткир ва сурункали инфекциялари (циститлар ва пиелонефритлар); сийдик-тош касаллиги ва сийдик-кислотали диатез (конкрементларни, улар олиб ташланганидан кейин ҳосил бўлишини олдини олиш); сурункали холециститлар (шу жумладан калькулез), ўт йўлларининг дискинезияси, ўт-тош касаллиги.

Препарат ичга, овқатдан олдин қабул қилинади.

Катталар учун тавсия қилинадиган доза: 8-10 томчидан (қандга, қандли диабети бўлган пациентлар учун - нонга) суткада 3 марта. Қабул қилишнинг давомийлии 5-30 кун. Зарурати бўлганида такрорий курслар бўлиши мумкин. Буйрак ва жигар санчиқларида бир марталик доза 15-20 томчини ташкил қилади.

7-14 ёшли болалар учун тавсия қилинадиган доза: 5-6 томчидан (қандли диабети бўлган пациентлар учун - нонга) суткада 3 марта.

Бир марталик доза, юбориш тез-тезлиги ва даволашнинг давомийлигини шифокор шахсий белгилайди.

Алоҳида ҳолларда препарат қўлланганида:

  • овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспептик ҳолатлар (кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин оғриғи);
  • аллергик реакциялар: қичишиш ҳисси, юзни қизариши, тери тошмаси, ангионевротик шиш (томоқни қирилиши ҳисси, нафасни қийинлашиши, юзни, тилни шиши);
  • марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, умумий ҳолсизлик;
  • юрак-томир тизими томонидан: артериал гипертензия, гипотензия кузатилиши мумкин.
  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • гастритлар, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги.

Ўрганилмаган.

Конкрементларнинг диаметри 3 мм дан ошган ҳолда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллашнинг тажрибаси йўқ.

Болалар

7 ёшгача бўлган болаларда қўллашнинг зарурати бўлганида Уролесан сиропи тавсия қилинади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Ўрганилмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Доза ошириб юборилганида кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, бош айланиши кузатилиши мумкин.

Даволаш: кўп илиқ суюқлик ичиш, тинчлик, фаоллаштирилган кўмир, атропин сульфати (0,0005-0,001 г).

25 мл дан флакон-томизгичларда, 1 флакон-томизгич қутида; 25 мл дан биринчи очиш назоратили қопқоқча билан ёпилган флакон-томизгичда. 1 флакон-томизгич қутида.

Оригинал ўрамида, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда. Флакон очилганидан кейин сақлаш шароитига риоя қилинганида препаратнинг яроқлилик муддати ўзгармайди.

2 йил.

Рецептсиз.

“Галичфарм” ЖАЖ, Украина, 79024, Львов ш., Опрышковская кўч., 6/8.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Archa yog'i: 67.6 mg/ml, Hops konusining ekstrakti: 278.8 mg/ml, Oregano o'simlik ekstrakti: 192.95 mg/ml, Yalpiz yog'i: 16.9 mg/ml, Yovvoyi sabzi meva ekstrakti: 194.5 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
25 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina
Kimlarga mumkin
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Urolesan Galichfarm og'iz tomchilari 25 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Urolesan Galichfarm og'iz tomchilari 25 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Galichfarm hisoblanadi.