Urolesan siropi 180 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3100 so'm)
Archa yog'i: 4.19 mg/ml, Hops konusining ekstrakti: 17.26 mg/ml, Oregano o'simlik ekstrakti: 11.95 mg/ml, Yalpiz yog'i: 1.05 mg/ml, Yovvoyi sabzi meva ekstrakti: 12.04 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Urolesan siropi 180 ml (shisha)
100 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фоал моддалар: қарағай мойи - 0,419 г, қалампир ялпиз мойи - 0,105 г, ёввойи сабзи мевасининг суюқ экстракти (Extractum fructum Dauci sativi fluidum) (1:1) (экстрагент 96% этанол) - 1,204 г, оддий қулмоқ қуббаларининг суюқ экстракти (Extractum fructum Strobili lupuli fluidum) (1:1) (экстрагент 96% этанол) - 1,726 г, тоғрайҳон ўтининг суюқ экстракти (Extractum herbae Origani fluidum) (1:1) (экстрагент 96% этанол) - 1,195 мг;
ёрдамчи моддалар: полисорбат-80; лимон кислотаси, моногидрат; сорбин кислотаси; қандли сироп; динатрий эдетати; тозаланган сув.
Тўқ-сарғиш рангли, кўкимтир тусли, ўзига хос ҳидли суюқлик. Тусланиши мумкин.
Сироп.
Урологияда қўлланадиган восита. АТХ коди: G04ВX.
Келиб чиқиши ўсимлик бўлган мажмуавий препарат. Уролесан® препаратини таркибига кирувчи моддалар сийдик чиқариш йўллари ва буйракларда яллиғланиш кўринишларини камайтиради, буйрак ва жигарда қон айланишини кучайишига ёрдам беради, диуретик, антибактериал, сафро ҳайдовчи таъсир кўрсатади, сийдикда коллоид ҳимоя ҳосил қилади ва юқори сийдик йўллари ва ўт пуфаги силлиқ мушакларининг тонусини нормаллаштиради.
Уролесан® мочевина ва хлоридлар чиқарилишини оширади, сийдик пуфаги ва буйракдан майда конкрементлар ва қумларни чиқарилишини осонлаштиради.
Фармакокинетикаси
Препарат яхши сўрилади, унинг таъсири 20-30 минутдан кейин бошланади ва 4-5 соат давом этади. Максимал самараси 1-2 соат ўтгач амалга ошади. Овқат ҳазм қилиш йўллари ва буйраклар орқали чиқарилади.
Ўткир ва сурункали сийдик чиқариш йўллари ва буйрак инфекциялари (цистит и пиелонефритлар); сийдик-тош касаллиги ва сийдик кислотали диатез (конкрементларни олиб ташлагандан кейин уларни ҳосил бўлишини олдини олиш); сурункали холецистит (шу жумладан калькулёз), ўт йўлларини дискинезияси, ўт-тош касаллигида қўлланади.
Препарат ичга, овқатдан олдин қабул қилинади.
Катталар учун тавсия этиладиган дозалари: сироп 1 чой қошиқдан (5 мл) суткада 3 марта. Ўткир ҳолатларда (шу жумладан буйрак ва жигар санчиқларида) даволаш курси давомийлиги 5 кундан 7 кунгача, сурункали ҳолатларда - 7 кундан 1 ойгачани ташкил этади. Буйрак ва жигар санчиқлари пайдо бўлганда бир марталик дозани 2 чой қошиққача бир марта ошириш мумкин (10 мл), кейин олдинги одатдаги бир марталик (5 мл) дозани қабул қилишларга қайтилади.
Болалар учун тавсия этиладиган дозалари: 2-7 ёш - 2-4 мл дан суткада 3 марта; 7-14 ёш - 4-5 мл дан суткада 3 марта. Дозалаш шприц-дозатор ёрдамида амалга оширилади.
Одатда Уролесан® яхши ўзлаштирилади. Препаратни қабул қилганда:
- овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: диспептик кўринишлар (жумладан кўнгил айниши, қусиш);
- иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, жумладан қичишишни ҳис қилиш, юзни қизариши, тери тошмаси, эшакеми, ангионевротк шиш (оғизда ачишиш ҳисси, нафасни қийинлашиши, юзни, тилни шишлари), анафилактик шок;
- марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, атаксия, мушаклар тремори;
- юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипертензия, гипотензия, брадикардия кузатилиши мумкин.
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- гастрит, меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллиги;
- анамнезида тиришишлари бўлган болалар (фибрил ёки фибрилсиз)да қўллаш мумкин эмас.
Ўрганилмаган.
Агар конкрементларни ўлчами 3 мм дан юқори бўлса, препаратни қўллаш мумкин эмас. Қандли диабет, шунингдек қонда глюкозани тутилиши ошган пациентлар Уролесан® препаратини қўллаганда эҳтиёткор бўлишлари зарур (препарат таркибига қандли сироп киради). Бронхоспазм пайдо бўлиш хавфи туфайли бронхиал астмаси бўлган беморлар эҳтиёткорлик билан қабул қилсин.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўлланилиши ўрганилмаган.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир хусусияти
Ўрганилмаган.
Болалар
Препаратни 2 ёшгача бўлган болалар қабул қилмасин.
Истеъмол қилишдан олдин чайқатилсин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Доза ошириб юборилганда кўнгил айниши, бош айланиши кузатилиши мумкин.
Даволаш: жуда кўп илиқ ичимлик, тинчлик, фоаллаштирилган кўмир, атропин сульфат (0,0005-0,001 г) буюриш керак..
Сироп. 90 мл дан банкаларда ёки флаконларда ёки 180 мл дан флаконларда алюмин қопқоқ ёки қалпоқ билан тиқинланган. Ҳар бир банка ёки флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва шприц-дозатор билан бирга қутида.
Оригинал ўрамда 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Очилганидан кейин 28 суткадан ортиқ бўлмаган муддатда 2 °C дан 8 °C гача бўлган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
«Галичфарм» ЖАЖ, Украина, 79024, Львов ш., Опрышковская кўчаси, 6/8.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
Ўзбекистон Республикасида “Артериум” Корпорациясини ваколатхонаси, Ташкент ш., 100000, Мустакиллик кўчаси, 59-уй.
тел.: +99871-237-51-53
факс: +99871-237-51-54
e-mail: Tashkent@arterium.ua
Archa yog'i: 4.19 mg/ml, Hops konusining ekstrakti: 17.26 mg/ml, Oregano o'simlik ekstrakti: 11.95 mg/ml, Yalpiz yog'i: 1.05 mg/ml, Yovvoyi sabzi meva ekstrakti: 12.04 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Urolesan siropi 180 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Urolesan siropi 180 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Urolesan siropi 180 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.
Urolesan siropi 180 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Galichfarm hisoblanadi.