Validol Marbiofarm 0,06 g №10 (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Analoglar (dan 2 500 so'm)
da mavjud emas Paytug
Izovaler kislotasining mentol efiridagi mentol eritmasi: 60 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Validol Marbiofarm 0,06 g №10 (blister)
фаол модда: 0,06 г ментил изовалератда левоментол эритмаси (валидол);
ёрдамчи моддалар: сахароза (қанд) 1,158 г, кальций стеарат моногидрати - 0,005 г.
Яссицилиндрик шаклли, фаскали, оқ сарғимтир тусли рангли кулранг доғли. Ўзига хос ментол ҳидли таблеткалар.
Тил остига таблеткалари.
Рефлектор таъсирга эга коронародилатацияловчи восита. Код АТХ: С01EX.
Фармакодинамикаси
Седатив таъсир кўрсатади, сезувчан нерв охирларини таъсирланиши билан боғлиқ ўртача рефлектор кон томирини кенгайтирувчи таъсирга эга. Энкефалинлар, эндорфинлар ва бошка қатор пептидлар, гистамин, кининлар ишлаб чикарилишини ва ажралиб чикишини (шиллиқ қаватини рецепторларини таъсирланиши ҳисобига) рағбатлантиради, улар томирларни ўтказувчанлигини бошқарувида, огрикни ҳис қилишни шаклланишида фаол иштирок этади.
Сублингвал кабул килинганда терапевтик самара ўртача 5 минутдан кейин бошланади, бунда 70% препарат 3 минут давомида ажралиб чикарилади.
Фармакокинетикаси
Сублингвал кўлланганда левоментол оғиз бўшлиғи шиллик каватидан сўрилади, жигарда метаболизмга учрайди ва глюкуронидлар кўринишида буйраклар оркали чикарилади.
Функционал кардиалгия, неврозлар, шунингдек денгиз ва ҳаво касаллигида қусишга кариши воситаси сифатида қўлланади.
Валидолии катталарга 1 таблеткадан тил остига тўлик эриб кетгунича буюрилади. 1 таблеткадан суткада 2-3 марта қўлланади. Қабуллар сони ва давомийлиги даволашни самарадорлигига кўра аниқланади.
Терапевтик самара бўлмаганида ёки етарли даржада ифодаланмаганида препаратни кабул килингандан кейин якин 5-10 минутда бошқа даволашни буюриш учун шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Кўнгил айниши, кўзни ёшланиши, бош айланиши бўлиши мумкин. Препарат бекор килинганида бу ножўя самаралар мустакил ўтиб кетади.
Аллергик реакциялар (тери тошмаси, кичишиш, ангионевротик шиш) ривожланиши мумкин.
Ўта юқори сезувчанлик, сахараза/изомальтаза танқислиги, фруктозани Ўзлаштираолмаслик, глюкозо-галактозани мальабсорбцияда (чунки препарат сахароза сақлайди), 18 ёшгача бўлган ёшда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Қандли диабет (препарат қанд сақлайди) да эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситалари билан бир вақтда қўлланганда охиргиларни таъсирини кучайтиради.
Нитратларни қўлланганда пайдо бўладиган бош оғриғини Валидолии нитратлар билан бир вақтда кўлланганда камайтиради.
Алкоголни бир вақтда қабул қинлиш тавсия қилинмайди. Қандли диабети бўлган паицентларда эхтиёткорлик билан қўллаш керак (препарат канд сақлайди).
1 таблеткадаги сахарозани миқдори 0,09 НБ (нон бирлиги) ташкил килади.
Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши
Препаратни хомиладорликда ва эмизиш даврида, агар она учун тахмин килинадиган фойда ҳомила ёки бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.
Транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни қабул килиш даврида автотранспортни ҳайдашда ва диққатни юқори жамлаш ва тезкор психомотор реакцияларни талаб киладиган потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эхтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Симптомлари кўнгил айниши, бош огриги, артериал босимини кескин пасайиши, марказий нерв тизимиини сусайиши, юрак фаолиятини бузилиши, қўзгалиш ҳолати кузатилиши мумкин.
Даволаш: препаратни бекор килиш, симптоматик даволаш ўтказилади.
10 таблеткадан поливинилхлорид плёнкали ва алюминий фольгали контур уяли Ўрамда. Контур уяли ўрамлар тенг сонли тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига (гуруҳ ўрами) жойланишига йўл қўйилади.
Курук, ёруғликдан ҳимояланаган жойда 25 °С юкори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Яроқлилик муддати тугагач кўлланмасин.
Рецептсиз.
«Марбиофарм» ОАЖ
424006, Россия, Марий Эл Республикаси, Йошкар-Ола ш., К. Маркс кўч., 121, тел.: (8362) 42-03-12, факс: (8362) 45-00-00.
Izovaler kislotasining mentol efiridagi mentol eritmasi: 60 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Validol Marbiofarm 0,06 g №10 (blister) ning to`liq analoglari:
Validol Marbiofarm 0,06 g №10 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Validol Marbiofarm 0,06 g №10 (blister) ning asosiy faol moddasi Izovaler kislotasining mentol efiridagi mentol eritmasi hisoblanadi.
Validol Marbiofarm 0,06 g №10 (blister) ishlab chiqaruvchisi Marbiofarm hisoblanadi.