Vessel Due F tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 600 LE / 2 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 407800 so'm)
Uchun ko‘rsatma Vessel Due F tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 600 LE / 2 ml №10 (ampulalar)
Ҳар бир ампула (2 мл) қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 600 ЛБ* сулодексид;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.
Оч-сариқ ёки сариқ рангли тиниқ эритма.
Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма.
Гепарин гуруҳига мансуб антитромботик восита. АТХ коди: В01АВ11.
Вессел Дуэ Ф (сулодексид) чўчқанинг ингичка ичагининг шиллиқ қаватидан экстракция йўли билан ажратиб олинган табиий маҳсулотдир. Гликозаминогликанлар (ГАГ): молекуляр массаси 8000 дальтон гепаринга ўхшаш фракция (80%) ва дерматансульфат (20%) нинг табиий аралашмаси ҳисобланади:
Сулодексиднинг таъсир механизми икки асосий хусусиятларига боғлиқ: тез таъсир қилувчи гепаринга ўхшаш фракция антитромбин III (АТIII) га, дерматанли фракцияси эса гепариннинг (КГII) II кофакторига яқинликка эга.
Фармакологик таъсири: антикоагулянт, ангиопротектив, профибринолитик, антитромботик.
Антикоагулянт таъсири тромбинни ингибирловчи гепариннинг II кофакторига яқинлиги ҳисобига намоён бўлади.
Антитромботик таъсир механизми фаоллашган Х омилни бостириши, простациклиннинг (ПГI2) синтези ва секрециясини кучайиши, қон плазмасида фибриноген даражасини камайиши билан боғлиқ.
Профибринолитик таъсири қонда плазминогеннинг тўқима активатори даражасини ошиши ва унинг ингибиторининг миқдорини камайиши билан боғлиқ.
Ангиопротектив таъсири томирларнинг эндотелий хужайраларининг структур ва функционал бутунлигини тикланиши, томирларнинг базал мембраналари тешикларини манфий электр зарядининг нормал зичлигини тикланиши билан боғлиқ. Бундан ташқари, препарат триглицеридлар даражасини камайтириши ҳисобига (ПЗЛПнинг таркибига кирувчи триглицеридларни гидролизловчи липолитик фермент липопротеинлипазани рағбатлантиради), қоннинг реологик хусусиятларини нормаллаштиради.
Препаратни диабетик нефропатияда қўллашнинг самарадорлиги сулодексиднинг базал мембрананинг қалинлигини ва мезангиум хужайраларининг пролиферациясини камайтириш ҳисобига, экстрацеллюляр матриксни ишлаб чиқарилишини камайтириш қобилияти билан белгиланади.
Фармакокинетикаси
Сулодексиднинг 90% томирларнинг эндотелийсида тўпланади, бу унинг бошқа аъзоларнинг тўқималаридаги концентрациясидан 20-30 марта юқори ва ингичка ичакда сўрилади. Асосан жигарда метаболизмга учрайди ва сийдик билан чиқарилади. Фракцияланмаган гепарин ва қуйимолекуляр гепаринлардан фарқли равишда, антитромботик фаолликни пасайишига олиб келувчи ва организмдан элиминациясини аҳамиятли тезлаштирувчи десульфатланишга учрамайди. Дозани аъзолар бўйлаб тақсимланиши, препарат юборилганидан кейин 4 соат ўтгач буйраклар орқали чиқарилишини кўрсатди.
Препарат вена ичига юборилганидан кейин 24 соат ўтгач бирикманинг сийдик билан чиқарилиши 50% ни, 48 соат ўтгач эса 67% ни ташкил қилади.
- тромб ҳосил бўлишининг юқори хавфи бўлган ангиопатиялар, шу жумладан ўтказилган миокард инфарктидан кейин;
- мия қон айланишини бузилиши, шу жумладан ишемик инсультнинг ўткир даври ва эрта тикланиш даври; атеросклероз, қандли диабет, гипертония касаллиги билан боғлиқ дисциркулятор энцефалопатия; томирли деменция;
- периферик артерияларнинг ҳам атеросклеротик ва ҳам диабетик генезга эга бўлган окклюзион шикастланишлари;
- флебопатиялар, чуқур веналарнинг тромбози;
- микроангиопатиялар (нефропатия, ретинопатия, нефропатия) ва қандли диабетдаги макроангиопатиялар (диабетик оёқ панжаси синдроми, энцефалопатия, кардиопатия);
- тромбофилик ҳолатлар, антифосфолипидли синдром (ацетилсалицил кислотаси билан бирга, шунингдек қуйимолекуляр гепаринлардан кейин буюрилади);
- гепарин индукциялаган тромботик тромбоцитопенияни даволаш, чунки уни чақирмайди ва оғирлаштирмайди ҳам.
Вена ичига ва мушак ичига юбори учун эритма.
Ичга қабул қилиш учун капсулалар.
Даволаш препаратнинг 1 ампуласи ичидагисини ҳар кунги мушак ичига юборишдан ёки 15-20 кун давомида, 150-200 мл физиологик эритмада олдиндан эритиб, оқим билан ёки томчилаб вена ичига юборишдан бошланади. Сўнгра, 30-40 кун давомида даволашни, препаратни ичга қабул қилиб давом эттириш керак: 1 капсуладан кунига 2 марта, овқат қабул қилишлар орасидаги танаффусларда буюрилади. Тўлиқ даволаш курсини 1 йилда камида 2 марта такрорлаш керак.
Пациентнинг клиник-диагностик текширувларининг натижаларига қараб, шифокорнинг қарорига қараб дозалаш тартиби ўзгартирилиши мумкин.
Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айнаши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқлар.
Аллергик реакциялар: турли жойларда жойлашган тери тошмаси.
Бошқалар: оғриқ, ачишиш, инъекция жойида гематома.
- ўта юқори сезувчанлик;
- геморрагик диатез ва қон ивишини пасайиши билан кечувчи касалликлар;
- ҳомиладорликнинг I уч ойлиги.
Весел Дуэ Ф препаратини бошқа препаратлар билан аҳамиятли даражада ўзаро таъсири аниқланмаган. Сулодексид қўлланганида антикоагулянтлар (билвосита ва бевосита) ва антиагрегантлар сифатида гемостаз тизимига таъсир қилувчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.
Препарат қўлланганида коагулограммани назорат қилиш керак. Даволашнинг бошида ва охирида қуйидаги кўрсаткичларни аниқлаш мақсадга мувофиқдир: фаоллашган қисман тромбопластин вақти, III антитромбини, қон кетиши вақти ва қон ивиши вақти.
Вессел Дуэ Ф фаоллашган қисман тромбопластин вақтининг нормал кўрсаткичларини тахминан бир ярим марта оширади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда шифокорнинг қатъий назорати остида буюрилади. Сулодексид препаратини диабетнинг I тури бўлган беморларда ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида, ҳомиладорларнинг кечки токсикози ривожланганида, томирли асоратларини даволаш ва олдини олиш мақсадида қўллашнинг ижобий тажрибаси мавжуд.
Болаларда қўлланиши
Сулодексидни болаларда тасдиқланган кўрсатмалар бўйича ишлатилиши кузатилмаган.
Сулодексидни 18 ёшдан кичик болаларда қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги тўғрисида маълумотлар аниқланмаган.
Автомобилни ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автомобилни ҳайдаш ва машина қурилмаларини бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: қон оқувчанлиги ёки қон кетишлар.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.
600 ЛБ/2 мл ампулаларда; ҳар бир 2 контур уяли ўрамда 5 ампуладан ёки 10 ампуладан 1 контур уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан.
30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
5 йил.
Рецепт бўйича.
Alfasigma S.p.A. Италия.
Sulodeksid: 600 dori/ampula
Ko`p so`raladigan savollar
Vessel Due F tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 600 LE / 2 ml №10 (ampulalar) narxi 38450 so'm - 1 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Vessel Due F tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 600 LE / 2 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Vessel Due F tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 600 LE / 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Italiya.
Vessel Due F tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 600 LE / 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Sulodeksid hisoblanadi.