Vitamin D3-Laksisam in'ektsiya uchun eritmasi 5 mg/ml, 1 ml (ampula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 24500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Vitamin D3-Laksisam in'ektsiya uchun eritmasi 5 mg/ml, 1 ml (ampula)
1 ампула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: холекальциферол 5 мг (200.000 МЕ);
ёрдамчи моддалар: кродамол 1 мл гача.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш ҳидсиз суюқлик.
Инъекция учун эритма 5 мл/мл.
Кальций фосфор алмашинувининг бошқарувчи. АТХ коди: А11СС05.
Д3 витамини кальций ва фосфор алмашинувини бошқаради, ичакда кальцийнинг сўрилишини ва буйрак найчаларида фосфорнинг қайта сўрилишини кучайтиради, болаларда суяк скелет ва тишларни шаклланишига, суяклар структурасини сақланишига ёрдам беради. Препарат қалқонсимон олди безларининг нормал ишлаши учун зарур. Препарат лимфокинлар ва АТФ синтези жараёнларида иштирок этади.
Фармакокинетикаси
Ингичка ичакнинг дистал қисмида ўт кислоталари иштирокида сўрилади, қонда альфа 2 - глобулинлар ва қисман альбуминлар билан боғланади, жигарга ўтади (биринчи гидроксилланиш) 25 гидрокси холекальциферол (кальцидиол) га айланади. Бу, у асосий айланиб юрувчи шакли буйракларда (иккинчи гидроксилланиш) мувофиқ фаол шаклларига айланади.
Улардан энг асосийси 1.25 - дигидроксихолекальциферол (кальцитриол) ҳисобланади.
Асосий тўпланиш жойи - ёғ тўқимаси ва мушаклар.
D витамини асосан ахлат билан чиқарилади. Унинг аҳамиятсиз миқдори сийдик билан чиқарилади.
Рахитни олдини олиш ва даволаш, спазмофилия, турли генезли остеомаляция, метаболик остеопатиялар (гипопаратиреоз, сохта гипопаратироз), гипокальциемик тетанияда.
Препарат мушак ичига ёки перорал қўлланади. Сут билан Д витамини қабул қилаётган чақалоқлар: 1/2 ампула (яъни 100 000 ХБ) ҳар 6 ойда.
Эмизикли сут ёки билан Д витамини қабул қилмаётган чақалоқлар, 5 ёшдан бошлаб болалар: 1 ампуладан (яъни 200 000 ХБ) ҳар 6 ой.
Ўсмирлар: 1 ампуладан (яъни 200 000 ХБ) ҳар 6 ойда бутун қиш давомида.
Ҳомиладорлар: 1/2 ампула (яъни 100 000 ХБ) ҳомиладорликнинг 6 - 7 ойларида, қуёш нури етарли бўлмаган ҳолда худди шу дозада, ёки агар ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги қишки даврга тўғри келса такроран қўллаш мумкин.
Кекса ёшли шахслар: 1/2 ампула (яъни 100 000 ХБ) ҳар 3 ойда.
Катталар ёки овқатланишни бузилишлари бўлган болалар: 1/2 дан 1 ампулагача (яъни 100 000 ХБ дан 200 000 ХБ гача) ҳар 3 ойда.
Йўлдош тутқаноққа қарши даволаш олаётган катталар ва болалар: ½ дан 1 ампулагача (яъни 100 000 ХБ дан 200 000 ХБ гача) ҳар 3 ойда.
Д3 витамини танқислигида: 1 ампула (яъни 200 000 ХБ) кейинга 1 - 6 ой давомида бир марта такрорий қўллаш тавсия этилади.
Препаратнинг керакли ҳажмини аниқ тортиб олиш учун шиша шприцдан фойдаланиш лозим.
Гиперфосфатемия, гиперкальциемия, гиперкальциурия, анорекция, полиурия, қабзият, бош оғриғи, миалгия, артралгия, артериал босимини ошиши, аритмиялар, буйрак етишмовчилиги, аллергик реакциялар.
D3 витаминига юқори сезувчанлик, гиперкальциемия, гиперкальциурия, саркоидоз, кальцийли нефроуролитиаз, тереотоксикоз (ўта юқори сезувчанлик эҳтимоли), гиперфосфатемия билан буйрак остеодистрофияси, D гипервитаминози эмас.
Эҳтиёткорлик билан:
Атеросклероз, юрак етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги, ўпка туберкулёзи (фаол шакли), гиперфосфатемия, фосфатли нефроуролитиаз, юракнинг органик шикастланишлари, буйраклар ва жигарнинг ўткир ва сурункали касалликлари, меъда ичак йўлининг касалликлари (шу жумладан меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги), ҳомиладорлик ва лактация даври, гипотиреоз.
Тиазидли диуретиклар гиперкальциемия хавфини оширади. Фенитоин (биотрансформация тезлигини оширади); холестирамин, глюкокортикостероидлар, кальцитонин, этидрон ва памидрон кислотасининг ҳосилалари, пликамицин, галлий нитрат препарати самарани камайтиради, А витамини токсиклигини пасайтиради. Барбитуралар биотрансформацияси тезлигини оширади. Витамин Д3-Лахисам Юрак гликозидларининг токсиклигини оширади. Амоминий ва магний сақловчи антацидларни бирга қўллаш фонидаги узоқ муддатли даволаш, қонда уларнинг концентрациясини ва интоксикация пайдо бўлиш хавфини оширади (айниқса сурункали буйрак етишмовчилиги бўлганда).
Колестирамин, колестипол ва минерал мойлар МИЙ да ёғда эрувчи витаминларнинг сўрилишини камайтиради ва уларнинг дозасини оширишни талаб этади. Фосфор сақловчи препаратларнинг сўрилишини ва гиперфосфатемия пайдо бўлиши хавфини оширади. Натрий фториди билан бир вақтда қўлланганда қабуллар орасидаги танаффуз камида 2 соатни, тетрациклинларнинг перорал шакллари билан камида 3 соатни ташкил қилиши лозим.
D3 витаминининг бошқа аналоглари билан бир вақтда қўллаш гипервитаминоз ривожланиши хавфини оширади.
Суткада 1000 ХБ дан юқори дозаларда қўлланганида, шунингдек препарат бир неча ой давомида узлуксиз қабул қилинганда, сурункали D3 гипервитаминоз ва гиперфосфатемияни истисно қилиш учун вақти - вақти билан қон зардобида кальций ва фосфор концентрациясини аниқлаш тавсия этилади.
Буйрак билан боғлиқ (буйрак генезли) суякларнинг шикастланиши бўлган пациентларда гиперфосфатемия ривожланишини олдини олиш учун, препаратни фосфатларни боғловчи воситалар билан бирга буюриш мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Ҳомиладорлик вақтидаги гиперкальциемия ҳомиланинг жисмоний ва ақлий ривожланишининг нуқсонларини чақириши мумкин.
D3 витамини ва унинг метаболитларини кўкрак сутига ўтиши сабабли, ҳомиладорлик даврида D3 витаминининг суткалик дозаси 600 ХБ дан ошмаслиги керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач сўнг ишлатилмасин.
D витамини гипервитаминозининг симптомлари:
Эрта учрайдиганлари (гиперкальциемия билан боғлиқ): қабзият ёки диарея, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, бош оғриғи, поллакиурия, никтурия, полиурия, анорекция, оғизда металл таъм, кўнгил айниши, қусиш, ноодатий чарчоқлик, умумий ҳолсизлик, гиперкальциемия, гиперкальциурия.
Кечкиучрайдиганлари суякларда оғриқ, сийдикни хиралашиши (сийдикда гиалин цилиндрларни пайдо бўлиши, протеинурия, лейкоцитурия), артериал босимини ошиши, терини қичишиши, қўзларни ёруғликка сезгирлигини ошиши, конъюнктива гиперемияси, аритмия, уйқучанлик, миалгия, кўнгил айниши, қусиш, панкреатит, гастралгия, озиш, кам - психоз (руҳият ва кайфиятни ўзгариши).
D витаминининг сурункали етишмовлигини симптомлари. Катталарда суткада 20- 60 минг ХБ, болаларда суткада 2- 4 минг ХБ дозада бир неча ҳафта ёки ойлар давомида қабул қилиш: юмшоқ тўқималар, буйраклар, ўпка, қон томирларининг кальцинози, артериал гипертензия, сурункали буйрак ва юрак етишмовчилиги (ушбу самаралар кўпроқ гиперкальциемия, гиперфосфатиемия қўшилганда пайдо бўлади), болаларда ўсишни бузилиши (суткада 1,8 ХБ дозада узоқ муддат қабул қилиш).
Даволаш: препаратни бекор қилиш, кальций миқдори кам бўлган парҳез, кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш, глюкокортикостероидлар, a- токоферол, аскорбин кислотаси, ретинол, тиамин буюриш, оғир ҳолларда кўп миқдорда 0.9% ли натрий хлориди эритмаси, фуросемид, электролитларни вена ичига юбориш, гемодиализ ўтказиш.
Махсус антидоти йўқ.
Дозани ошириб юборилишини истисно қилиш учун қатор ҳолларда қонда кальций концентрациясини аниқлаш тавсия этилади (“Махсус кўрсатмалар” га қаралсин).
Инъекция учун эритма 5 мг/мл 1 мл дан ампулаларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
“Bio Labs (Pvt) Ltd”, Plot No.145, Industrial Triangle, Kahuta Road, Islamabad, Покистон.
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
“Лахисам”МЧЖ, 100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., А.Кодырий кўч, 25а.
Тел.: +998712440471
e-mail: office@lahisam.uz
Vitamin d3: 5 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Vitamin D3-Laksisam in'ektsiya uchun eritmasi 5 mg/ml, 1 ml (ampula) ning to`liq analoglari:
Vitamin D3-Laksisam in'ektsiya uchun eritmasi 5 mg/ml, 1 ml (ampula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Pokiston.
Vitamin D3-Laksisam in'ektsiya uchun eritmasi 5 mg/ml, 1 ml (ampula) ning asosiy faol moddasi Vitamin d3 hisoblanadi.
Vitamin D3-Laksisam in'ektsiya uchun eritmasi 5 mg/ml, 1 ml (ampula) ishlab chiqaruvchisi Bio-Labs hisoblanadi.