Facebook Pixel Code

Vitamin E Minskinterkaps kapsulalari 100 IU №20 (2 blister x 10 kapsula)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Vitamin E Minskinterkaps kapsulalari 100 IU №20 (2 blister x 10 kapsula)

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: альфа-токоферилацетат - 100 мг (100 ХБ);

ёрдамчи моддалар: кунгабоқар мойи.

Капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, натрий бензоати.

Шарсимон шаклли, оч-сариқ рангли, юмшоқ желатин капсулалар.

Капсула ичидагиси - оч-сариқ рангли ёғсимон суюқлик. Ачимтир ҳид бўлишига йўл қўйилмайди.

Капсулалар 100 ХБ.

Токоферол (Е витамини). АТХ коди: А11НА03.

Фармакодинамикаси

Е витамини антиоксидант восита ҳисобланади, хужайралар пролиферацияси, тўқималарнинг метаболизми жараёнларида қатнашади, эритроцитларнинг гемолизини олдини олади, капиллярларнинг юқори ўтказувчанлиги ва синувчанлигига тўсқинлик қилади.

Препарат атеросклерозни, юрак мушагида ва скелет мушакларида дегенератив-дистрофик ўзгаришларни ривожланишига тўсқинлик қилади, миокардни озиқланиши ва қисқарувчанлик қобилиятини яхшилайди, миокард томонидан кислородни истеъмол қилинишини камайтиради. Эркин радикалли реакцияларни тормозлайди, хужайра ва субхужайравий мембраналарни шикастловчи пероксидларни ҳосил бўлишини олдини олади. Гем ва гем сақловчи ферментлар - гемоглобин, миоглобин, цитохром, каталаза, пероксидазанинг синтезини рағбатлантиради.

Тўқима нафасини яхшилайди, оқсилларнинг (коллаген, скелет ва миокарднинг силлиқ мушакларининг фермент, структур ва қисқарувчи оқсиллари) синтезини рағбатлантиради, А витаминини оксидланишдан ҳимоя қилади, холестерин синтезини ингибирлайди. Тўйинмаган ёғ кислоталари ва селенни (электронларни ўтказилишини микросомал тизимининг компонети) оксидланишини тормозлайди.

Организмда Е витамини бўлмаганида (Е авитаминозида) юракнинг мушакларида дегенератив ўзгаришлар ривожланади, капиллярларнинг ўтказувчанлиги ва синувчанлиги ошади, уруғдон, уруғ найчаларининг эпителийси ўзгаради. Эмбрионларда қон қуйилишлар пайдо бўлади, уларнинг она қорнидаги ўлими юз беради. Шунингдек нерв хужайраларида дегенератив ўзгаришлар ва жигар паренхимасининг шикастланиши аниқланган.

Е витаминининг етишмовчилигида қон зардобида оқсилларнинг концентрациясини ва жигар ва уруғдонларда нуклеин кислоталарининг миқдорини камайиши кузатилади.

Одамда Е витаминининг етишмовчилиги овқатланишнинг ўзига хослиги (масалан, овқатда ўсимлик ёғларининг йўқлиги) билан боғлиқ бўлиши ёки турли касалликлар, масалан, жигар, меъда ости бези ва бошқаларнинг касалликлари оқибатида бўлиши мумкин.

Фармакокинетикаси

МИЙ дан юборилган дозанинг тахминан 50% сўрилади, қонда максимал даражаси 4 соатдан кейин яратилади. Сўрилиши учун ўт кислоталари, ёғларни бўлиши, меъда ости безининг фаолияти нормал бўлиши керак. Сўрилиш жараёнида Е витаминининг хужайра ичида ташувчилари бўлган липопротеидлар билан мажмуа ҳосил қилади. Асосан лимфага, сўнгра эса - умумий қонга тушади, у ерда асосан альфа- ва бета-липопротеидлар билан, қисман зардобдаги альбумин билан боғланади. Оқсиллар алмашинуви бузилганида ташилиши қийинлашади. Барча аъзо ва тўқималарда, айниқса ёғ тўқимасида тўпланади. Жигарда хинон тузилишига эга бўлган (улардан айримлари витамин фаоллигига эга) ҳосилаларигача метаболизмга учрайди. Ўт-сафро билан (90% дан ортиқ) ва сийдик билан (тахминан 6%) ўзгармаган ҳолда ва метаболитлари кўринишида чиқарилади.

Е витамини гиповитаминозда, иситма синдроми билан кечувчи касалликлардан кейинги реконвалесценцияда, астеник ва невротик синдромда, бўғимларнинг дегенератив ва пролифератив ўзгаришларида, боғлов аппарати ва мушакларнинг касалликларида; эркакларда жинсий безларнинг фаолияти бузилганида; аёлларда - ҳомиладорликни тўхташ хавфида ва ҳайз кўриш циклининг турли бузилишларида, ҳомилани она қорнида ривожланиш шароитлари ёмонлашганида қўлланади.

Препарат янги туғилган чақалоқларга, чала туғилган ёки тана вазни кичик чақалоқларга, кичик ёшдаги болаларга овқат билан Е витамини етарли тушмаганида қўллаш учун кўрсатилган. Тана вазни кичик янги туғилган чақалоқларга гемолитик анемияни, бронхопульмонал дисплазияни, ретролентал фиброплазияни ривожланишини олдини олиш учун буюрилади.

Е витамини периферик томирларнинг шикастланишида (эндартериит, Рейно касаллиги), миокардиодистрофияда, атеросклерозда, периферик томирларнинг спазмида, гипертония касаллигида, юрак-томир етишмовчилигида қўлланади.

Е витаминини себореяда, терининг атрофик ўзгаришларида (склеродермия ва бошқалар) болдирнинг трофик яраларида, фотодерматозларда, псориазда, дерматомиозитда ва бошқа коллагенозларда ҳам буюрилади.

Альфа-токоферилацетати шунингдек некрозловчи миопатияда, абеталипопротеинемияда, гастроэктомияда, сурункали холестазда, жигар циррозида, ўт йўллари атрезиясида, абструктив сариқликда, целиакияда, тропик спруда, Крон касаллигида, мальабсорбцияда, парентерал озиқланишда, ҳомиладорликда (айниқса кўп ҳомилали), хавф солувчи абортда, климаксда, никотинга қарамликда, наркоманияда, лактация даврида, колестираминни, колестиполни, минерал ёғларни ва темир сақловчи маҳсулотларни қабул қилишда, политўйинмаган ёғ кислоталарининг миқдори юқори бўлган парҳез буюрилганида қўлланади.

Сперматогенез ва потенцияни бузилишида эркакларга альфа-токоферилацетат суткада 100-300 мг (100-300 ХБ) дан (гормонал даволаш билан бирга) бир ой давомида буюрилади; ҳомилани она қорнида ривожланиш шароитларини ёмонлашишида - 100-200 мг (100-200 ХБ) дан ҳомиладорликнинг биринчи 2-3 ойлари давомида ҳар куни ёки кунора буюрилади. Мушак дистрофияларида, амиотрофик ён склерозида, дерматомиозитда ва бошқа коллагенозларда Е витамини суткада 100 мг (100 ХБ) дан 1-2 ой давомида қўлланади; такрорий курслар 2-3 ойдан кейин буюрилади; периферик томирларнинг касалликларида - суткада 100 мг (100 ХБ) дан (А витамини билан бирга) 20-40 кун давомида буюрилади, 3-6 ойдан кейин даволашни такрорлаш мумкин.

Тери касалликларида препарат суткада 100 мг (100 ХБ) дан 20-40 кун давомида буюрилади.

Е гипервитаминозини даволашнинг давомийлиги шахсий ва ҳолатнинг оғирлигига боғлиқ. Зарурати бўлганида дозани кунига 1 г (1000 ХБ) гача ошириш мумкин.

Узоқ вақт давомида бошқа поливитамин препаратлар билан бирга буюриш тавсия этилмайди, чунки ёғда эрувчи Е витаминининг дозасини ошириб юборилиши юз бериши мумкин.

Аллергик реакциялар. Катта дозалар қабул қилинганида - диарея, эпигастрия соҳасида оғриқлар, креатинурия. Ножўя таъсирлари пайдо бўлганида препаратнинг дозасини камайтириш ёки препаратни бекор қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар қуйидагилар:

  • юқори сезувчанлик;
  • кардиосклероз;
  • миокард инфаркти.

Қонда липидларнинг перикисли оксидланиш маҳсулотларининг юқори миқдори аниқланган тутқаноғи бўлган беморларда, тиришишга қарши воситаларнинг самарадорлигини оширади.

Стероид ва ностероид яллиғланишга қарши воситалар, антиоксидантларнинг самарасини кучайтиради. Юрак гликозидларининг, шунингдек А ва D витаминларининг самарадорлигини оширади ва заҳарлилигини камайтиради. Е витаминининг юқори дозалари организмда А витаминининг танқислигини чақириши мумкин.

Е витаминини суткада 400 ХБ дан ортиқ дозада антикоагулянтлар (кумарин ва индандионнинг ҳосилалари) билан бир вақтда қўллашни, гипокротромбинемияни ва қон кетишларини ривожланиш хавфини оширади.

Колестирамин, колестипол, минерал мойлар альфа-токоферилацетатининг сўрилишини камайтиради.

Темирнинг юқори дозалари организмда оксидланиш жараёнларини кучайтиради, бу Е витаминига эҳтиёжни оширади.

Альфа-токоферилацетати циклоспорин билан бир вақтда қўлланганида охиргисининг сўрилиши ошади.

Тана вазни кичик янги туғилган чақалоқларда йўлдошнинг паст ўтказувчанлиги туфайли (ҳомиланинг қонида Е витамини она қонидаги унинг концентрациясидан фақат 20-30% сақланади) Е гиповитаминози юз бериши мумкин.

Селен ва олтингугурт сақловчи аминокислоталарнинг юқори миқдори бўлган парҳез Е витаминига эҳтиёжни пасайтиради.

Е витамини янги туғилган чақалоқларга буюрилганида фойдани некротик энтероколитнинг пайдо бўлишини потенциал хавфи билан таққослаш керак.

Ҳозирги вақтда қуйидаги касалликларни даволаш ва олдини олишда Е витамини қўллаш самарадорлиги асосланмаган деб ҳисобланади: бета-талассемия, онкологик касалликлар, сут безининг фиброз-кистозли дисплазияси, терининг яллиғланиш касалликлари, соч тўкилиши, ҳомилани одатий тушиб қолиши, юрак касалликлари, “ўзгарувчан” чўлоқлик, постменопаузал синдром, бепуштлик, пептик яра, ўроқ хужайрали анемия, куйишлар, порфирия, нерв-мушак ўтказувчанлигини бузилиши, тромбофлебитлар, импотенция, ариларни чақиши, кексалик лентигоси, бурсит, йўргакли дерматити, атмосфера ифлосланганидаги ўпка интоксикацияси, атеросклероз, қарилик. Е витаминини жинсий фаолликни ошириш учун қўллаш исботланмаган ҳисобланади.

Токофероллар ўсимликларнинг яшил қисмида, айниқса бошоқли ўсимликларнинг ёш нишларида сақланади; токоферолларнинг катта миқдори ўсимлик (кунгабоқар, пахта, маккажўхори, ерёнғоқ, соя, чаканда) мойларида аниқланган. Уларнинг айрим миқдорлари гўштда, ёғда, тухумда, сутда сақланади.

Эҳтиёткорликлар

Оғир кардиосклерозда, миокард инфарктида, тромбоэмболияларни ривожланишининг юқори хавфида, шунингдек гипопротромбинемияда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (К витаминининг танқислиги фонида - Е витаминининг дозаси 400 ХБ дан ортиқ бўлганида кучайиши мумкин).

Ҳомиладорлик ва лактация

Е витамини ҳомиладорликда ва эмизиш даврида кўрсатмалар бўйича қўлланади. Е витамини йўлдош орқали етарли бўлмаган миқдорларда ўтади; ҳомиланинг қонига она қонидаги концентрациясидан 20-30% ўтади. Кўкрак сутига ўтади. Чала туғилган ва янги туғилган чақалоқларда тўпланиши мумкин.

Автомобилни ҳайдаш, техника билан ишлаш имкониятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: узоқ вақт давомида суткада 400-800 ХБ дозада қабул қилинганида - кўришнинг ноаниқлиги, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айнаши, одатдаги бўлмаган чарчоқлик, диарея, гастралгия, астения; узоқ вақт давомида суткада 800 ХБ дан ортиқ дозада қабул қилинганида - К гиповитаминози бўлган беморларда қон кетишларининг ривожланиш хавфини ошиши, тиреоид гормонларнинг метаболизмини бузилиши, жинсий фаолиятнинг бузилишлари, тромбофлебит, тромбоэмболия, некротик колит, сепсис, гепатомегалия, гипербилирубенимия, буйрак етишмовчилиги, кўзнинг тўр пардасига қон қуйилишлар, геморрагик инсульт, асцит, гемолиз.

Даволаш: препаратни бекор қилиш; жигарда Е витамининг метаболизмини тезлаштирувчи глюкокортикоидлар буюрилади; геморрагияларнинг хавфини камайтириш учун Викасол буюрилади.

Юмшоқ желатина капсулалар, 10 капсуладан контур уяли ўрамда, 2 контур уяли ўрамдан қутида.

Ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда, 15 °С дан 25 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Шифокор рецептисиз берилади.

«Минскинтеркапс» УК, Беларусь Республикаси,

220075, Минск ш., а/қ 112, Инженерная кўч., 26 уй

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
Dozalash:

E vitamini: 67.11 mg/ml

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
20
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Belarus
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Vitamin E Minskinterkaps kapsulalari 100 IU №20 (2 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.

Vitamin E Minskinterkaps kapsulalari 100 IU №20 (2 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi E vitamini hisoblanadi.

Vitamin E Minskinterkaps kapsulalari 100 IU №20 (2 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Minskinterkaps hisoblanadi.