Facebook Pixel Code

Vivaflu № 10 tabletkalar (blister)

dagi narxlar
Без рецепта
Boshqa shaharlardagi narxlar
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Vivaflu № 10 tabletkalar (blister)

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: парацетамол - 500 мг, цетиризин - 5 мг, фенилэфрин гидрохлориди - 10 мг, кофеин - 30 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза (101), крахмал, тозаланган сув*, метилгидроксибензоати, пропилгидроксибензоати, желатин, поливинипирролидон, сансет сариқ бўёвчиси FCF, магний стеарати, тальк, коллоид кремний диоксиди, натрий кроскармеллоза.

(* тайёр маҳсулотда бўлмайди).

Кўқ сариқ рангли, узунчоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун чизиғи бўлган, қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

ЎРК нинг симптомларини бартараф қилиш учун восита. АТХ коди: N02BE51.

Цетиризин - II авлод антигистамин препарат бўлиб, периферик Н1-рецепторларнинг селектив блокаторидир. Антигистамин ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Цетиризин аллергик реакцияни ривожланишини олдини олади ва кечишини енгиллаштиради, қичишишга қарши ва антиэкссудатив таъсир кўрсатади.

Аллергик реакциянинг эрта босқичига таъсир қилади, шунингдек яллиғланиш ҳужайраларини миграциясини камайтиради; аллергик реакциянинг кечки босқичида иштирок этадиган медиаторларни ажралиб чиқишини сусайтиради. Капиллярларнинг ўтказувчанлигини пасайтиради, тўқималар шишини ривожланишини олдини олади, силлиқ мушаклар спазмини бартараф қилади, гистаминни юборилишига специфик аллергенларнинг тери реакциясини бартараф қилади.

Парацетамол - циклооксигеназа ферментининг ҳар иккала шакли (ЦОГ1 ва ЦОГ2) ни блоклаб, шу орқали простагландинлар (Pg) синтезини ингибиция қилади. Асосан марказий нерв тизимида, оғриқ ҳамда терморегуляция марказларига таъсир қилади.

Фенилэфрин гидрохлориди - адреномиметикдир. Буруннинг шиллиқ қаватидаги асосан венулалар ва каверноз-веноз синусларда жойлашган, қон томирларнинг α1-адренорецепторларини рағбатлантириб, у маҳаллий қон айланишини бузмасдан, шиллиқ қаватга енгил таъсир қилади. Қон томирларни торайтирувчи самараси қон оқимини ошишида, бурун, буруннинг ёндош бўшлиқлари ва евстахиев найининг шиллиқ қавати шишини камайишида намоён бўлади. Шу билан грипп, ЎРВИ, шамоллаш ва аллергик реакцияларда издан чиқадиган бурун орқали нафас олиш тикланади.

Кофеин - МНТ га бевосита қўзғатувчи таъсир кўрсатади: бош миянинг пўстлоқ қисмида, нафас ва қон томирларни ҳаракатлантирувчи марказларда қўзғалиш жараёнларини бошқаради ва кучайтиради, мусбат шартли рефлексларни ва ҳаракат фаоллигини фаоллаштиради. Руҳий фаолиятни рағбатлантиради, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, реакция вақтини қисқартиради.

Фармакокинетикаси

Цетиризин - меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, сўрилиши 70% ташкил этади. Қон плазмасида максимал концентрациясига препарат қабул қилинганидан сўнг 1 соат ўтгач эришилади. Цетиризинни плазма оқсиллари билан боғланиши 93% ни ташкил этади. Ярим чиқарилиш даври - тахминан 7-10 соатни ташкил этади.

Жигар минимал даражада метаболизмга учраб, нофаол метаболитини ҳосил қилади ва асосан буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Цетиризиннинг кинетикаси 5 мг дан 60 мг гача бўлган дозалар диапазонида пропорционалдир.

Парацетамол - сўрилиши юқори даражада, максимал концентрацияси (Cmax) 5-20 мкг/мл, максимал концентрациясига эришиш вақти (TCmax) 0,5-2 соатни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши - 15%. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Эмизикли аёл қабул қилаётган парацетамолнинг 1% дан камроқ дозаси кўкрак сутига ўтади.

Ярим чиқарилиш даври (T1/2) 1-4 соат. Буйраклар орқали метаболитлар кўринишида, тахминан 3% - ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Кекса ёшдаги беморларда препаратнинг клиренси пасаяди ва T1/2 узаяди.

Фенилэфрин гидрохлориди - перорал қўлланганида меъда-ичак йўлларида аҳамиятли даражада парчаланиши туфайли, биокираолишлигини пастлиги (38%) билан характерланади. Одамда фенилэфриннинг марказий тақсимланиш ҳажми тахминан 40 л ни ташкил этади. Перорал қабул қилинганида фенилэфрин жигарда тизим олди метаболизмига учраб, фенол конъюгатларини ҳосил қилади. Модданинг 86% дозаси қабул қилинганидан сўнг тахминан 48 соатдан кейин сийдик билан чиқарилади, бунда 2,6% эркин аминлар шаклида бўлади.

Кофеин - кофеин ва унинг сувда эрувчан тузлари ичакда (шу жумладан йўғон ичакда) яхши сўрилади. T1/2 тахминан 5 соатни ташкил этади, айрим шахсларда - 10 соатгача бўлган вақтни ташкил этади. Асосий қисми деметилизацияга учрайди ва оксидланади.

Шамоллаш, грипп, аллергия ёки нафас тизимининг бошқа касалликлари (синусит, бронхит кабилар) томонидан чақирилган симптомларни вақтинчалик енгиллаштириш учун қўлланади. Кўз/бурун/томоқни қичишиши, кўз ёшини оқиши, тумов ва аксиришни енгиллаштириш учун қўлланади. Бурундаги шиш ва/ёки қулоқларни битишини йўқотиш учун қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 1 таблеткадан кунига 2 марта буюрилади.

6-12 ёшли болалар: ½ таблеткадан кунига 2 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюрилади.

Уйқучанлик, бош айланиши, оғиз/бурун/томоқни қуриши, бош оғриғи, меъдани бузилиши, қабзият, уйқуда муаммолар бўлиши мумкин.

Камроқ ифодаланган ножўя самаралар кайфиятни ўзгариши, қулоқларни шанғиллаши, сийишни қийинлашиши, кўришни ўзгариши (масалан, хиралашиши / жисмларни иккиланиши) дан иборат бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик. 6 ёшгача бўлган болалар. Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қўллаш тавсия этилмайди.

Қуйидаги препаратлар: гипотензив воситалар, МАО ингибиторлари, уйқучанликни чақирадиган препаратлар, шунингдек алкоголь, антигистамин препаратлар (масалан, цетиризин, димедрол), уйқусизликда ва ҳавотирланишда қўлланадиган дори воситалар (масалан, алпразолам, диазепам, золпидем), миорелаксантлар ва наркотик оғриқ қолдирувчилар (масалан, кодеин) билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Нафас фаолияти билан муаммолари (масалан, астма, ўпка эмфизема), қандли диабет, глаукома, юрак муаммолари, юқори қон босими, буйрак муаммолари, жигар касалликлари, тиришишлар, МИЙ касалликлари (масалан, меъда яраси), қалқонсимон без фаолиятининг фаоллигини ошиши (гипертиреоз), сийишни қийинлашиши (масалан, простата безини катталашиши туфайли) бўлган пациентларга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Бош айланиши ёки уйқучанлик ривожланиши мумкин, демак пациентлар автомобилни бошқариш ҳавфи борлиги юзасидан огоҳлантирилган бўлишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиш симптомлари юракни номунтазам уриши, галлюцинациялар, хушни йўқолиши ва тиришишлардан иборат бўлиши мумкин. Даволаш симптоматик ва тутиб турувчи бўлиши керак.

10 таблеткадан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

East African (India) Overseas, Ҳиндистон

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Т.Шевченко 64-42,

Навнидхи Шарма

Тел: +998909202286

Tavsifnomalar

Ko`p so`raladigan savollar

Vivaflu № 10 tabletkalar (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Vivaflu № 10 tabletkalar (blister) ishlab chiqaruvchisi East African India Overseas hisoblanadi.