Facebook Pixel Code

Vobilon Forte kapsulalari 80/25 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Centella Osiyo ekstrakti: 25 mg/kapsula, Ginkgo biloba ekstrakti: 80 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Vobilon Forte kapsulalari 80/25 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: гинкго билоба баргларини стандартланган қуруқ экстракти - 80 мг;

80 мг экстракт 19.2 мг гинкгони флавонон гликозидлари ва 4.8 мг терпен лактонлари (гинкголидлар ва билобалидлар) ни сақлайди.

ёрдамчи моддалар: сувсиз кальций гидрофосфати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

капсула қобиғини таркиби: титан диоксиди, темир (II,III) оксиди, темир (II) оксиди, азорубин, желатин.

Таркибида янада тўқроқ рангли кўзга кўринадиган заррачалари бўлган оч жигаррангдан тўқ жигарранг ранггача бўлган кукун сақловчи, №1 ўлчамли жигарранг рангли қаттиқ желатин капсулалар.

Капсулалар.

Деменцияни даволаш учун қўлланадиган препаратлар.

Вобилон - ўсимликлардан олинган препарат бўлиб, таркибида бош мия ва периферик қон айланишини яхшилайдиган гинкго билоба экстрактини сақлайди. Экстрактдаги биологик фаол моддалар (флавонон гликозидлари, терпен лактонлари) қон-томирлар деворининг эластиклигини ошишига ва мустаҳкамланишига ёрдам беради, қоннинг реологик ҳусусиятларини яхшилайди. Препаратни қўллаш микроциркуляцияни яхшиланишига олиб келади, бош мия ва периферик тўқималарни кислород ва глюкоза билан таъминланишини оширади. Ҳужайраларда моддалар алмашинувини нормаллаштиради, эритроцитлар агрегациясига тўсқинлик қилади, тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади. Кичик артерияларни кенгайтиради, веналарнинг тонусини оширади, қон-томирларни қон билан тўйинишини бошқаради.

Гинкго билоба экстрактининг таркиби кўп компонентли бўлганлиги сабабли, унинг фармакокинетик кўрсаткичларини баҳолаш қийин.

  • диққат ва /ёки хотирани пасайиши, интеллектуал ҳусусиятларни бузилиши, хавотирлик, қўрқув ҳисси, уйқуни бузилишлари билан кечувчи турли этиологияли дисциркулятор энцефалопатия (инсульт, бош мия жароҳатлари, кексалик ёши);
  • деменция, шу жумладан Альцгеймер касаллигида;
  • ёш шахсларда хотира ва диққатни яхшилаш учун;
  • периферик қон айланишини ва микроциркуляцияни бузилишлари (шу жумладан оёқларни артериопатияси), Рейно синдроми;
  • нейросенсор бузилишлар (бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши, гипоакузия);
  • сариқ танани қариликдаги дегенерацияси;
  • диабетик ретинопатияда қўлланади.

Вобилон ичга овқат вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилинади. Капсулаларни бутун ҳолда, катта бўлмаган миқдордаги сув билан ютиш керак.

Деменцияда: 1 капсуладан суткада 3 марта қабул қилинади.

Периферик қон айланиши ва микроциркуляцияни бузилишларида: 1-2 капсуладан суткада 3 марта қабул қилинади.

Бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши, уйқуни бузилишларида: 1 капсуладан суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун) қабул қилинади.

Бошқа ҳолатларда: 1 капсуладан суткада 2 марта қабул қилинади.

Даволаш курси камида 3 ойни ташкил этади. Яхшиланишни биринчи белгилари одатда 1 ойдан кейин намоён бўлади.

Вобилон яхши ўзлаштирилади, ножўя самаралар кам ривожланади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспептик бузилишлар, кўнгил айниши.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш.

Бошқалар: қон ивишини пасайиши (узоқ муддат қўлланганидан сўнг) бўлиши мумкин.

  • қон ивиши паст бўлганида;
  • эрозив гастрит;
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги;
  • бош мияда қон айланишини ўткир бузилишлари;
  • ўткир миокард инфаркти;
  • артериал гипотензия;
  • болалар;
  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Вобилон препаратини ацетилсалицил кислотаси ёки антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Препаратнинг тавсия этилган дозаларни ошириш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Вобилон автотранспорт воситаларини бошқариш ёки юқори реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа техник воситаларни ишлатиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Ҳозирги вақтда Вобилон препаратининг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари юзасидан хабарлар берилмаган.

10 капсула блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Қуруқ жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

«Адифарм Лтд», 130 бульвар Симеоновское шоссеси, 1700 София, Болгария.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Centella Osiyo ekstrakti: 25 mg/kapsula, Ginkgo biloba ekstrakti: 80 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
30
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Bolgariya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Vobilon Forte kapsulalari 80/25 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Bolgariya.

Vobilon Forte kapsulalari 80/25 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Adifarm hisoblanadi.