Facebook Pixel Code

Xikonsil kapsulalari 250 mg №16 (2 blister x 8 kapsula)

dagi narxlar
dan 22500 so'm gacha 30400 so'm
Retsept bo'yicha
159 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Xikonsil kapsulalari 250 mg №16 (2 blister x 8 kapsula)

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: амоксициллин тригидрати 292,74 мг ёки 585,48 мг (250 мг ёки 500 мг амоксициллинга эквивалент);

ёрдамчи моддалар: коллоидли сувсиз кремний диоксиди, магний стеарати.

Капсула қобиғининг таркиби: капсула қопқоқчаси: желатин, титан диоксиди (Е171), азорубин бўёвчиси (кармуазин) (Е122), индиго кармин FD&С кўк 2 бўёвчиси, Е-132.

Капсула корпуси: желатин, титан диоксиди (Е171), темир (II) оксиди бўёвчиси (Е171), темир (III) оксиди бўёвчиси (Е172).

Каттиқ, тиниқ бўлмаган желатинли капсулалар (250 мг: капсулалар №2, 500 мг: (капсулалар №0), капсула корпуси пушти рангда, капсула қопқоқчаси жигарранг рангда. Капсула ичидаги модда: оқдан сарғиш ранглигача бўлган майда гранулаланган кукун.

Капсулалар.

Антибиотик яримсинтетик пенициллин. Код АТХ: J01CA04.

Фармакодинамикаси

Яримсинтетик пенициллинлар гуруҳига мансуб, кенг таъсир доирасига эга антибактериал бактерицид таъсир этувчи кислотага чидамли восита. Транспептидазани ингибиция қилади, бўлиниши ва ўсиш даврида пептидогликан (ҳужайра деворининг таянч оқсили) синтезини бузади, бактериялар лизисини чақиради. Аэроб граммусбат бактериялар: Staphylococcus spp. (пенициллиназни ишлаб чиқарувчи штаммларидан ташқари), Streptococcus spp., Listeria monocytogenes, Enterococcus faecalis ва аэроб грамманфий бактериялар: Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Haemophilus influenzae, Escherichia coli, Shigella spp., Salmonella spp, Helicobacter pylori ларга нисбатан фаол. β-лактамазани ишлаб чиқарадиган микроорганизмлар амоксициллин таъсирига резистент.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши тез, юқори (93%), овқат қабул қилиш сўрилишига таъсир кўрсатмайди, меъданинг кислотали муҳитида парчаланмайди. 250 мг ва 500 мг дозада ичга қабул қилинганда, максимал концентрацияси мувофиқ равишда 5 мкг/мл ва 10 мкг/мл ни ташкил этади. Оғиз орқали қабул қилингандан кейин максимал концентрациясига эришиш вақти 1-2 соат. Катта тақсимланиш ҳажмига эга юқори концентрациялари плазма, бронхиал секрет (йирингли бронхиал секретда тақсимланиши кучсиз), жигар, лимфа тугунлари, бачадон, тухумдонлар, бурун олди бўшлиқлари, плеврал ва перитонеал ёши суюқликлар, сўлак ва кўз суюқликлари, сийдик, тери пуфакчалари таркибида, ўпка тўқимаси, ичак шиллиқ қаватида, ўрта қулоқ ва бурун олди бўшлиқлари суюқлигида, суяклар, ёғ тўқимаси, ўт пуфаги (ўт йўллари ўтказувчанлиги нормал бўлганда концентрацияси плазмадагига қараганда 10 марта кўп), ҳомила тўқималарида аниқланади. Дозаси 2 марта оширилганда концентрацияси ҳам икки марта ортади. Амниотик суюқликда ва киндик қон томирларида амоксициллиннинг концентрацияси ҳомиладор аёл плазмасидаги даражасининг тахминан 50% ни ташкил этади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ёмон ўтади, мия пардалари яллиғланганда (менингит), орқа мия суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги даражасига нисбатан 20% гача ошади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 15-25%.

Фаол бўлмаган метаболитларни ҳосил бўлиши билан қисман (10-20%) метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 1-15 соат. 50-70% ўзгармаган ҳолда буйрак орқали каналчалар экскрецияси (80) ва калавалар фильтрацияси (20%) йўли билан; жигар орқали (10-20%) чиқиб кетади. Оз миқдорда кўкрак сути билан чиқарилади. Буйрак функциясини бузилганда (креатинин клиренси ≤15 мл/мин) ярим чиқарилиш даври 8,5 соатгача ортади. Амоксициллин гемодиализда чиқариб юборилади.

Хиконцил катталар ва болалардаги қуйидаги инфекцион касалликларни даволашда қўлланилади:

  • ўткир бактериал синусит;
  • ўткир ўрта қулоқ отити;
  • ўткир стрептококкли тонзилит ва фарингит;
  • сурункали бронхитни зўрайиши;
  • касалхонадан ташқари пневмония;
  • ўткир цистит;
  • ҳомиладорликдаги симптомсиз бактериурия;
  • ўткир пиелонефрит;
  • тифоидли ва паратифоид иситма;
  • тарқаладиган целлюлит билан кечувчи дентал абсцесс;
  • протезланган бўғим инфекцияси;
  • helicobacter pylori эрадикацияси;
  • лайм касаллиги.

Хиконцил эндокардитни олдини олишда ҳам кўрсатилган.

Антибактериал препаратларни тегишли равишда қўллаш бўйича маҳаллий расмий қўлланмаларни эътиборга олиш керак.

Хиконцилни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Капсулаларни бутунлигича, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан ичга қабул қилиш керак. Хиконцил билан даволаниш пайтда, пациентларга одатдагидан кўпроқ суюқлик қабул қилиш тавсия қилинади.

Доза, қабул қилишлар сони ва даволаш давомийлигини: инфекция қўзғатувчисининг сезгирлиги ва инфекцион жараённи жойлашиши; касаллик ва пациентнинг ҳолати (ёши, тана вазни ва буйраклар функцияси) га қараб мувофиқлаштириш лозим.

Даволаш давомийлиги инфекциянинг тури ва пациентнинг реакциясига қараб, аниқланиши керак. Айрим инфекциялар узоқроқ вақт давомида даволашни талаб этади.

Катталар ва тана вазни 40 кг дан ортиқ болалар:

Ўткир бактериал синусит, ҳомиладорлик вақтдаги симптомсиз бактериурия, ўткир пиелонефрит, ўткир цистит, кенгайган целлюлит билан кечувчи тиш абсцесси:

250 мг дан 500 мг гача суткада 3 марта ёки 750 мг дан 1000 мг гача суткада 2 марта буюрилади.

Оғир инфекцияларда 750 мг дан 1000 мг гача суткада 3 марта буюрилади.

Ўткир циститни 3000 мг дан суткада 2 марта 1 кун давомида қўллаб даволаш мумкин.

Ўткир ўрта қулоқ отити, ўткир стрептококкли тонзиллит ва фарингит, сурункали бронхитни зўрайиши: 500 мг суткада 3 марта, 750 мг дан 1000 мг гача суткада 2 марта.

Оғир инфекцияларида 750 мг да 1000 мг гача суткада 3 марта 10 кун давомида.

Касалхонадан ташқариги пневмония: 500 мг дан 1 г гача ҳар 8 соатда.

Қорин тифи ва паратиф: 500 мг дан 2 г гача ҳар 8 соатда.

Протезларнинг туташган жойидаги инфекциялар: 500 мг дан 1 г гача ҳар 8 соатда.

Лайм касаллиги (боррелиоз):

Катталар ва тана вазни 40 кг дан ортиқ бўлган болалар: илк босқичи: 500 мг 1000 мг суткада 3 марта, 14 кун давомида (10 кундан 21 кунгача); кечки босқичи: 500 мг 2000 мг суткада 3 марта, максимум суткада 6 г дозада 10 кундан 30 кунгача давр давомида қўлланади.

Ўн икки бармоқли ичак ёки меъда яраси касаллиги бўлган беморларда Helicobacter pylori эрадикацияси (ҳар доим бошқа препаратлар билан мажмуада):

Катталарга 750 мг дан 1000 мг гача суткада 2 марта 7 кун давомида буюрилади.

Бактериал эндокардитни олдини олиш:

Катталарга жарроҳлик аралашувидан ярим ёки 1 соат олдин 3 г қабул қилиш тавсия қилинади.

Тана вазни 40 кг дан кам бўлган болалар

Болалар Хиконцил каспулалари ёки перорал суспензиялари билан даволанишлари мумкин.

Олти ойликкача бўлган болаларга Хиконцил суспензиялари тавсия этилади.

Тавсия қилинган дозалар:

Ўткир бактериал синусит, ўткир ўрта қулоқ отити, касалхонадан ташқари пневмония, ўткир цистити, ўткир пиелонефрит, кенгайган целлюлит билан кечувчи тиш абсцесси: кунига 20 мг/кг дан 90 мг/кг гача бўлинган дозаларда суткада 3 марта.

Ўткир стрептококкли тонзиллит ва фарингит: суткада 40 мг/кг дан 90 мг/кг, бўлинган дозаларда суткада 3 марта.

Қорин тифи ва паратиф: кунига 100 мг/кг бўлинган дозаларда, суткада 3 марта.

Бактериал эндокардитни олдини олиш: перорал 50 мг/кг муолажадан олдинги бир марталик доза ҳолида буюрилади.

Лайм касаллиги (боррелиоз): илк босқичи: кунига 25 мг/кг дан 50 мг/кг дозада, суткада 3 марта, 10 кундан 21 кунгача; кечки босқичи: кунига 100 мг/кг дозада, суткада 3 марта 10 кундан 30 кунгача вақт давомида буюрилади.

Кексалар

Дозаларни ўзгартириш зарур эмас деб ҳисобланади.

Буйрак етишмовчилиги

Ўртача оғирликдаги буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси минутига 10 мл дан 30 мл гача) амоксициллинни максимум 500 мг дан суткада 2 марта қабул қилиш тавсия этилади, оғир буйрак етишмовчилигида эса (креатинин клиренси < 10 мл/мин) максимум кунига 500 мг амоксициллин буюрилади.

Гемодиализ олаётган пациентларда: амоксициллин гемодиализ ёрдамида қон оқимидан чиқариб юборилиши мумкин. Бир марталик суткалик доза 15 мг/кг. Гемодиализгача 15 мг/кг ва гемодиализдан кейин 15 мг/кг бир марталик қўшимча дозалар тавсия этилади.

Жигар етишмовчилиги

Эҳтиёткорлик билан дозалаш ва мунтазам интервалларда жигар функциясини назорат қилиб туриш керак.

Тез-тез кузатилиб турадиган ножўя реакциялар, диарея, кўнгил айниши ва тери тошмалари ҳисобланади.

Тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача): диарея ва кўнгил айниши, эритематоз ва макулопапулез тошмалар.

Тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача): қусиш, эшакеми, қичишиш.

Кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача): чидамли микроорганизмлар билан кечадиган оғир инфекциялар (умумий бузилишлар, юбориш жойидаги реакциялар).

Жуда кам ҳолларда (≥1/10000): тери ва шиллиқ қаватлар кандидози, транзитор анемия, тромбоцитопения, эозинофилия, нейтропения, гемолитик анемия, қон кетиши вақти ва протромбин вақтини узайиши, оғир аллергик реакциялар, шу жумладан ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар, зардоб касаллиги ва аллергик васкулит, эс-хушни чалкашиши, тиришишлар (препаратни жуда юқори дозасини олган пациентларда), гиперкинезия, галлюцинациялар, стоматит, эзофагит, даволаш қийин диарея (псевдомембраноз колитда даволанишни тўхтатиши керак), қора тукли тил, трансаминазалар ва билирубин даражасини ортиши, гепатит, холестатик сариқлик, интерстициал нефрит, кристаллурия, бронхоспазм, тери реакциялари, заҳарли эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, эритема, эксфолиатив дерматит.

Номаълум: Яриш-Герксгеймер реакцияси.

Фаол субстанцияга ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанлик. Анамнезда хар қандай бошқа бета-лактам препарат (масалан цефалоспорин, карбапенем ёки монобактам) га тез авж олувчи оғир ўта юқори сезувчанлик реакцияси бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Пробенецид: пробенецидни бир вақтда қўлланиши сафро таркибида амоксициллиннинг даражасини оширади. Пробенецид каналчаларида секрецияни сусайтиради.

Аллопуринол билан бир вақтда буюрилиши: тери ташлашини ривожланиш хавфи ошади.

Метотрексат: метотрексатнинг клиренси камайиб, заҳарлилиги ортади.

Амоксициллинни бактериостатик антибиотиклар (макролидлар, тетрациклинлар, хлорфеникол) ва бошқа бета-лактам антибиотиклар (цефалоспоринлар, монобактамлар, пенемлар) билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Бактериостатик таъсирга эга антибиотиклар амоксициллиннинг самарасини пасайтиради.

Перорал антикоагулянтлар: амоксициллин билан биргаликда қўлланилганда антикоагулянтларнинг таъсири кучаяди, бу қон кетишларни чақириши мумкин. Перорал антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш керак бўлиб қолиши мумкин.

Аллергик реакциялар

Пенициллинлар, бошқа β-лактам антибиотиклар ва цефалоспоринларга кесишган юқори сезувчанлик эхтимоли мавжуд, лекин бундай холатлар жуда ҳам кам кузатилади. Амоксициллин билан даволаш аллергик реакцияларга олиб келган ҳолларда, антибиотикни қабул қилишни бекор қилиш ва тегишли даволашни ўтказиш керак.

Буйрак етишмовчилиги

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар препаратни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак. Буйрак функциясини оғир бузилишида, қўллаш усули бўйича тавсияларга мувофиқ дозалар орасидаги интервални узайтириш тавсия этилади.

Тиришишлар

Тиришишлар буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда ва препаратни юқори дозада қабул қилаётган пациентларда ёки тиришишларни ривожланишига мойил бўлган пациентларда (тутқаноқ хуружлари, тутқаноқни даволаш ёки анамнезида менингеал бузилишлар) юз бериши мумкин (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг).

Тери реакциялари

Даволашни бошида иситма ва пустулаларни ҳосил бўлиши билан кечадиган тарқалган эритмани ривожланиши ўткир тарқалган экзантематоз пустулёз (УТЭП) нинг потенциал симптоми ҳисобаланди (ножўя таъсирлар бўлимига қаранг). Бундай реакция амоксициллин билан даволашни тўхтатишни талаб қилади ва амоксициллинни кейинчалик юборишга қарши кўрсатма ҳисобланади.

Агар инфузион мононуклеозга шубҳа пайдо бўлган ҳолларда, амоксициллин билан даволашдан сақланиш керак, чунки, ушбу кўрсатилган касаллик фонида амоксициллин қўлланилгандан кейин қизамиқсимон тошмаларни пайдо бўлиши кузатилган.

Яриш-Герксгеймер реакцияси

Лайм касаллигини амоксициллин билан даволаш фонида Яриш-Гексгеймер реакцияси ҳолатлари кузатилган (ножўя таъсирлар бўлимига қаранг). Бу реакция Лайм касаллигини қўзғатувчиси - Borrelia Burgdorferi спирохетасига нисбатан амоксицлиннинг бактерицид фаоллиги билан боғлиқ. Пациентлар ушбу симптомлар, антибиотиклар Лайм касаллигида қўлланишининг типик оқибатлари эканлиги тўғрисида хабардор бўлишлари керак.

Сезгир бўлмаган микроорганизмларнинг ҳаддан зиёд кўпайиши

Узоқ муддатли даволаш сезгир бўлмаган микроорганизмларнинг хаддан ташқари кўпайиб кетишига олиб келиши мумкин.

Деярли барча антибактериал воситаларни қўллаганда антибиотик билан асоциацияланган колит ривожланиши мумкин ва унинг кечиш оғирлиги енгилдан ҳаётга ҳавф соладиган даражагача ўзгариши мумкин (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг). Шунинг учун қандайдир антибиотик қўллангандан кейин диарея билан мурожаат қилган пациентларда ушбу ташхисни ҳисобга олиш муҳимдир.

Агар амоксициллинни қабул қилаётганда антибиотик билан боғлиқ колит ривожланса, препаратни қўллаш зудлик билан тўхтатилиши ва тегишли даволаш бошланиши керак.

Бундай вазиятда антиперистальтик дори воситаларини қўллаш мумкин эмас.

Узоқ муддатли даволаш

Узоқ муддат давомида даволаш вақтида ҳар хил аъзолар тизими, шу жумладан буйрак, жигар ва қон яратувчи аъзолар тизимининг функцияларини вақти-вақти билан баҳолаб туриш тавсия этилади.

Жигар ферментлари даражасини ортиши ва гематологик кўрсаткичларини ўзгариши кузатилган (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг).

Антикоагулянтлар билан даволаш

Кам ҳолатларда амоксициллинни қабул қилиш фонида протромбин вақтининг узайиши кузатилган. Антикоагулянтларни бир вақтда қабул қилинганда мувофиқ мониторинг қилиш шарт.

Исталган антикоагуляциянинг даражасига эришиш учун орал антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин (Дориларнинг ўзаро таъсири ва Ножўя таъсирлари бўлимларига қаранг).

Кристаллурия

Диурези пасайган пациентларда, жуда кам ҳолларда, препарат асосан парентерал қўлланилганда кристаллурияни ривожланиши тўғрисида хабарлар бор. Амоксициллинни юқори дозаларда юбориш вақтида амоксициллин билан ассоциацияланган кристаллурияни юз бериши эхтимолини пасайтириш мақсадида, етарли миқдорда суюқлик қабул қилиш ва адекват диурезни сақлаб туриш тавсия этилади. Қовуққа ўрнатилган катетери бўлган пациентларда, унинг ўтказувчанлигини мунтазам назорат қилиш туриш шарт (Ножўя таъсирлари ва Дозани ошириб юборилиши бўлимларига қаранг).

Препаратнинг диагностик текширувлари натижаларига таъсири

Амоксициллиннинг қон зардоби ва сийдикдаги даражасини ортиши баъзи лаборатор синовлар натижасига таъсир этиши мумкин. Кимёвий усуллардан фойдаланилганда сийдикда амоксициллиннинг юқори концентрацияси кўпинча текширишларининг сохта мусбат натижаларига сабаб бўлиши мумкин.

Амоксициллин билан даволаш пайтида сийдикда глюкоза миқдорини глюкооксидаза билан ўтказиладиган ферментатив усуллар ёрдамида баҳолаш тавсия этилади. Амоксициллиннинг борлиги ҳомиладорларнинг қонида эстриолни аниқлаш натижаларини ўзгаришига олиб келиши мумкин.

Дори воситасининг транспорт воситаси ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш олиш қобилиятига таъсирининг ўзига хос хусусиятлари: амоксициллинни автомобилни ёки бошқа механик воситаларини бошқаришга таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар репродуктив захарлилик нуқтаи назардан тўғридан-тўғри ёки билвосита зарарли таъсирини аниқламади. Одамда ҳомиладорлик даврида амоксициллинни қўллаш тўғрисидаги маълумотлар чекланганлиги туфайли туғма ривожланиш нуқсонларини юз беришининг юқори хавфи борлигини кўрсатмайди. Амоксициллин ҳомиладорлик даврида, агар даволаш билан боғлиқ бўлган потенциал фойда потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўлланилиши мумкин.

Эмизиш

Амоксициллин оз миқдорларда кўкрак сутига экскреция қилиниши мумкин, бу эса болада сенсибилизация ҳолатларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун эмизишда болаларда диарея ва шиллиқ қаватларнинг замбуруғли инфекцияси ривожланиши мумкин ва эмизишни тўхтатилиши талаб этилиши мумкин. Амоксициллин, даволовчи шифокор томонидан фойда/хавф нисбати баҳолангандан сўнг, эмизиш даврида қўлланилиши мумкин.

Фертиллик

Амоксициллиннинг одам фертиллигига таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ. Ҳайвонлар ўтказилган репродуктив фаолиятини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар препаратнинг фертилликка ҳеч қандай таъсирини аниқламади.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Амоксициллинни автомобилни ёки бошқа механик воситаларни бошқариш қобилиятига таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилишининг симптомлари ва белгилари

Меъда-ичак йўллари томонидан симптомлари (кўнгил айниши, қусиш ва диарея каби) ва сув-электролит баланси бузилиши кузатилиши мумкин. Баъзи ҳолларда буйрак етишмовчилигига олиб келувчи амоксициллин крисаллурия кузатилган. Буйрак функцияси бузилган ва препаратни юқори дозаларда қабул қилаётган пациентларда тиришишлар юз бериши мумкин. (Махсус кўрсатмалар ва Ножўя таъсирлари бўлимларига қаранг).

Даволаш: симптоматик. Одатда буйрак функцияси нормал бўлган пациентларда, етарли миқдорда суюқлик қабул қилинганида, асоратлар келиб чиқмайди. Буйрак етишмовчилигида амоксициллинни чиқариб юбориш учун гемодиализ тавсия этилади.

250 мг ва 500 мг дан капсулалар.

8 капсуладан ПВХ-алюминий фольгали блистерда. 2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

3 йил.

Шифокор рецепти бўйича берилади.

КРКА, Словения.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Amoksitsillin: 250 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
16
Og'irligi:
250 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Sloveniya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Xikonsil kapsulalari 250 mg №16 (2 blister x 8 kapsula) narxi 11250 so'm - 8 шт.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Xikonsil kapsulalari 250 mg №16 (2 blister x 8 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Sloveniya.

Xikonsil kapsulalari 250 mg №16 (2 blister x 8 kapsula) ning asosiy faol moddasi Amoksitsillin hisoblanadi.