Xikontsil
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Xikonsil suspenziya uchun kukun 250 mg / 5 ml, har biri 100 ml (flakon)»
5 мл суспензия (1 ўлчов қошиқ) қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: 250 мг амоксициллин, бу 287 мг амоксициллин тригидратига тўғри келади.
Ёрдамчи моддалар: натрий бензоати, сувсиз тринатрий цитрати, сувсиз лимон кислотаси , аспартам, тальк, лимон хушбўйи, шафтоли-ўрик хушбўйи, апельсин хушбўйи, гуар, кремний диоксиди.
Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун: оқдан бироз сарғиш ранглигача бўлган, мева ҳидили кукун.
Ичга қабул қилиш учун тайёр суспензия: керакли миқдордаги тозаланган сувда суюлтириш йўли билан тайёрланган - оқдан бироз сариқ ранглигача, мева ҳидили.
Суспензия тайёрлаш учун кукун.
Тизимли ишлатиш учун микробларга қарши препаратлар. Кенг таъсир доирасига эга пенициллинлар. АТХ коди: J01CА04.
Фармакодинамикаси
Кенг таъсир доирасига эга яримсинтетик пенициллинлар гуруҳи антибактериал бактерицид кислотага чидамли восита. Транспептидазани ингибирлайди, пептидогликаннинг (хужайра деворини таянч оқсили) синтезини бўлиниш ва ўсиш даврида бузади, бактерияларнинг лизисини чақиради.
Аэроб граммусбат бактериялар: Staphylococcus spp. (пенициллиназа ишлаб чиқарадиган штаммларидан ташқари), Streptococcus spp. Listeria monocytogenes, Entorococcus faecalis ва аэроб грамманфий бактериялар: Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Haemophilus influenzae, Escherichia coli, Shigella spp., Salmonella spp., Helicobacter pylori га нисбатан фаол. b-лактамаза ишлаб чиқарувчи микроорганизмлар амоксициллиннинг таъсирига чидамли.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши - тез, юқори (90%), овқат қабул қилиш сўрилишга таъсир кўрсатмайди, меъданинг кислотали муҳитида парчаланмайди. Ичга 250 мг ва 500 мг дозада қабул қилинганида, максимал концентрацияси - мувофиқ 5 мкг/мл ва 10 мкг/мл.
Перорал қабул қилинганидан кейин максимал концентрацияга эришиш вақти 1-2 соат. Катта тақсимланиш ҳажмига эга - плазмада, бронхиал секретда (йирингли бронхиал секретда тақсимланиши суст), жигарда, лимфа тугунларида, бачадонда, тухумдонларда, бурун олди бўшлиқларида, плеврал ва перитонеал суюқликларда, сўлакда ва кўз ёши суюқлигида, сийдикда, тери пўрсилдоқларининг ичидагисида, ўпка тўқимасида, ичакнинг шиллиқ қаватида, ўрта қулоқ ва бурунолди бўшлиқлар суюқлигида, суякларда, ёғ тўқимасида, ўт пуфагида (ўт-сафродаги концентрацияси плазмадагидан 10 марта ортиқ - сафро йўлларининг меъёрий ўтказувчанлигида), ҳомила тўқималарида юқори концентрацияларда аниқланади. Доза 2 марта оширилганида концентрация ҳам 2 марта ошади.
Амниотик суюқликда ва киндик томирларида амоксициллиннинг концентрацияси ҳомиладор аёлнинг қон плазмасидаги даражасининг тахминан 50% ни ташкил қилади.
Гематоэнцефалик тўсиқдан ёмон ўтади, мия пардаларини яллиғланишида (менингит) орқа мия суюқлигида плазмадаги даражасининг 20% гача ошади. Плазма оқсиллари билан боғланиши - 15-25%.
Қисман (10-20%) нофаол метаболитларни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври - 1-1,5 соат. Буйраклар орқали 50-70% ўзгармаган ҳолда найчалар экскрецияси (80%) ва калавалар фильтрацияси (20%) орқали, жигар билан - 10-20% чиқарилади. Оз миқдорда кўкрак сути билан чиқарилади. Чала туғилган, янги туғилган чақалоқлар ва 6 ойликкача бўлган болаларда ярим чиқарилиш даври - 3,7-4 соат. Буйраклар фаолиятини бузилишида (креатинин клиренси £15 мл/мин) ярим чиқарилиш даври 8,5 соатгача ошади. Амоксициллин гемодиализда чиқарилади.
Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари:
- юқори нафас йўлларининг инфекциялари (тонзиллофарингит, синусит, ўткир ўрта отит);
- қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (ўткир бактериал бронхит, сурункали бронхитнинг зўрайиши, касалхонадан ташқари пневмония);
- сийдик-жинсий тизимининг инфекциялари (пиелонефрит, пиелит, цистит, уретрит, эндометрит, цервицит; гонорея);
- абдоминал инфекциялар (перитонит, холангит, холецистит);
- меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган беморларда Helicobacter pylori эрадикацияси (ҳар доим бошқа препаратлар билан мажмуада);
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар);
- лептоспироз, листериоз;
- Лайма касаллиги;
- меъда-ичак йўлларининг инфекциялари (энтероколит, қорин тифи, дизентерия, сальмонеллез (ампициллинга сезгир Salmonella typhi чақирган), сальмонелла ташувчилик;
- оғиз бўшлиғи ва юқори нафас йўлларидаги жирроҳлик муолажаларида бактериал эндокардитни олдини олиш.
Ичга, овқат қабул қилишдан олдин ёки кейин.
Препаратнинг дозаси инфекцияни қўзғатувчисининг сезгирлигига ва инфекцион жараённинг локализациясига боғлиқ.
Катталарга ва тана вазни 40 кг дан катта болаларга
Одатда 250-500 мг дан суткада 3 марта ёки 500-1000 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Синуситда, касалхонадан ташқари пневмонияда ва бошқа оғир инфекцияларда 500 мг - 1000 мг дан суткада 3 марта буюриш тавсия қилинади. Максимал суткалик доза - 6 г.
Тана вазни 40 кг дан кичик болаларга
Одатда суткада 20-40 мг/кг, 3 қабулга бўлинган ёки суткада 25 мг-45 мг/кг ҳисобдан 2 қабулга бўлинган, буюрилади. Чидамли Streptococcus pneumoniae чақирган инфекциянинг эҳтимоли юқори бўлган ҳолларда, суткада 80 мг/кг 3 қабулга бўлинган ёки суткада 90 мг/кг 2 қабулга бўлинган юқорироқ дозаларда тавсия қилинади. Болалар учун максимал суткалик доза - суткада 100 мг/кг.
Лайма касаллиги (боррелиоз)
Катталар ва тана вазни 40 кг дан катта болаларга 500 мг-1000 мг дан суткада 3 марта буюрилади. Тана вазни 40 кг дан кичик болаларга - суткада 50 мг/кг 3 қабулга бўлинган.
Меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган беморларда Helicobacter pylori эрадикацияси (ҳар доим бошқа препаратлар билан мажмуада):
Катталарга 1000 мг дан суткада 2 марта буюрилади: болаларга - суткада 2 қабулга бўлинган 50 мг/кг дан.
Бактериал эндокардитни олдини олиш:
Катталарга жарроҳлик аралашувидан 1 соат олдин 3 г ва муолажадан кейин 6 соат ўтгач 1,5 г тавсия қилинади.
Болаларга суткада 50 мг/кг муолажадан олдин ва суткада 25 мг/кг муолажадан кейин тавсия қилинади.
Буйрак етишмовчилигида:
Буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси <10 мл/мин ва/ёки 0,16 мл/сек) - 12-24 соатдан кейин.
Ичга қабул қилиш учун суспензияни тайёрлаш:
Суспензияни тайёрлаш учун хона ҳароратидаги қайнатилган сувни ишлатиш керак.
Суспензияни тайёрлаш: флаконни ўгириш ва кукун юмшаши учун бироз силкитиш керак. сўнгра флаконни очиш ва флаконнинг тахминан тўртдан биригача сув қуйиш керак. Флаконни ёпиш ва яхшилаб чайқатиш керак. Флаконни очиш ва белгигача сув қуйиш, флаконни ёпиш ва яна чайқатиш керак.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қусиш, кўнгил айниши, диарея, кам - стоматит, эзофагит, глоссит, «жигар» трансаминазалари фаоллигини ўртача ошиши, дисбактериоз, таъмни ўзгариши, сохтамембраноз энтероколит, сариқлик (бензоатлар янги туғилган чақалоқларда ривожланиш хавфини оширади).
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: қўзғалиш, хавотирлик, уйқусизлик, атаксия, онгни чалкашиши, хулқни ўзгариши, депрессия, периферик нейропатия, бош оғриғи, бош айланиши; жуда кам - галлюцинациялар ва тиришишлар.
Аллергик реакциялар: эшакеми, эритема, макулопапулез тери тошмаси, терини қичишиши, бронхоспазм, ангионевротик шиш, ринит, конъюнктивит; кам - иситма, терини қизариши, эритема, бўғимларда оғриқлар, эксфолиатив дерматит, кўпшаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), зардоб касаллиги билан ўхшаш реакциялар; якка ҳолларда - анафилактик шок.
Лаборатория кўрсаткичлари: нейтропения, тромбоцитопеник пурпура, анемия, эозинофилия, лейкопения.
Бошқалар: тахикардия, интерстициал нефрит, қин кандидози, суперинфекция (айниқса сурункали касалликлари ёки организмнинг чидамлилиги пасайган пациентларда).
Оғир ножўя самаралари кузатилганда даволашни тўхтатиш керак.
- ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан бошқа пенициллинларга, цефалоспоринларга, карбапенемларга);
- инфекцион мононуклеоз, лимфолейкоз;
- фруктозани туғма ўзлаштираолмаслик, глюкоза/галактозанинг кам сўрилиш синдроми ёки сахароза-изомальтаза ферментининг танқислиги
Эҳтиёткорлик билан: аллергик реакциялар (шу жумладан анамнездаги - бронхиал астма, поллиноз), анамнездаги меъда-ичак йўлларининг касалликлари (айниқса, антибиотикларни қўллаш билан боғлиқ бўлган колит), буйрак етишмовчилиги, ҳомиладорлик ва лактация даври.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, кристаллурия, сув-электролит мувозанатини бузилиши (қусиш ва диарея оқибатида); тиришишлар, қўзғалиш, онгни чалкашиши.
Даволаш: симптоматик - меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, тузли сурги воситалари, сув-электролит мувозанатни тутиб туриш учун дори воситалари, гемодиализ.
Қуйидагилар билан бирга қўлланганида:
- антацидлар, глюкозамин, сурги воситалари, овқат, аминогликозидлар билан- амоксициллинни сўрилиши секинлашади ва пасаяди;
- аскорбин кислотаси билан-амоксициллинни сўрилиши ошади;
- бактерицид антибиотиклар (шу жумладан аминогликозидлар, цефалоспоринлар, циклосерин, ванкомицин, рифампицин билан) - синергид таъсир кўрсатади;
- клавулан кислотаси билан - амоксициллиннинг таъсири ошади;
- бактериостатик препаратлар (хлорамфеникол, линкозамидлар, тетрациклинлар, сульфаниламидлар) билан - антагонистик таъсир;
- билвосита антикоагулянтлар билан (ичак микрофлорасини бостириб, К витаминининг синтезини ва протромбин индексини камайтиради) - антикоагулянтларнинг самарадорлигини оширади;
- эстроген сақловчи перорал контрацептивлар, метаболизми жараёнида парааминобензой кислотасини ҳосил қилувчи воситалар, этинилэстрадиол билан - «шиддатли» қон кетиш хавфи, келтирилган препаратларнинг самарадорлиги камаяди;
- диуретиклар, аллопуринол, оксифенбутазон, фенилбутазон, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, найчалар секрециясини блокловчи препаратлар - амоксициллиннинг концентрациясини оширади;
- аллопуринол билан - тери тошмасининг ривожланиши хавфини оширади;
- метотрексат билан- клиренси камаяди ва метотрексатнинг токсиклиги ошади;
- дигоксин билан - дигоксиннинг сўрилиши кучаяди.
Курслик даволашда қон яратиш аъзолари, жигар ва буйраклар фаолиятини назорат қилиш керак.
Узоқ муддат қўлланганида суперинфекция, кандидозни ривожланиш ҳоллари бўлиши мумкин (айниқса, вульвовагинал кандидоз).
Оғир, тўхтовсиз диарея ҳолларида, улар сохтамембраноз колитга ишора қилиши мумкин, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Бактериемияли беморларни даволашда бактериолиз реакцияси (Яриш-Герксгеймер реакцияси) ривожланиши мумкин.
Пенициллинларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда цефалоспорин антибиотиклари билан қарама-қарши аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Енгил курсли даволаш фонида диареяни даволашда ичак перистальтикасини пасайтирувчи диареяга қарши препаратлардан сақланиш керак, каолин- ёки аттапульгит сақловчи диареяга қарши воситаларни ишлатиш мумкин. Оғир диареяда шифокорга мурожаат қилиш керак.
Даволашни касалликнинг клиник белгилари йўқолганидан кейин яна 48-72 соат давом эттириш керак.
Эстроген сақловчи перорал контрацептивлар ва амоксициллин бир вақтда қўлланганида иложи борича бошқа ёки қўшимча контрацепция усулларини ишлатиш керак.
Дозалаш тартибини тўғрилаш зарур («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг). Ичга қабул қилиш учун 5 мл суспензияда 2,7 г сахароза сақланади, шунинг учун ичга қабул қилиш учун суспензияни тайёрлаш учун Хиконцил кукунини туғма фруктозани ўзлаштираолмаслиги, глюкоза/галактозани кам сўрилиш синдроми ёки сахароза-изомальтаза ферментининг танқислиги бўлган пациентларга буюриш тавсия қилинмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Препаратни ҳомиладорлик вақтида фақат она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.
Амоксициллин оз миқдорда кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун зарурати бўлганида препаратни лактация даврида қўллаш мумкин.
Автомобилни ёки бошқа механик воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири
Автомобилни ёки бошқа механик воситаларини бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун, 250 мг/5 мл.
Биринчи очиш назорати бўлган пластмасса қопқоқли тўқ шиша флаконларда. Бир флакон пластик ўлчов қошиқ ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Флаконни зич ёпилган ҳолда сақлаш керак.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Ичга қабул қилиш учун суспензияни тайёрлаш учун кукун - 3 йил.
Тайёрланган суспензия +2 °С дан +8 °С гача булган ҳароратда 14 кун давомида яроқли.
Яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин.
Рецепт бўйича.
«Krka d.d. Novo mesto»
Шмарьешка цеста 6, 8501 Ново место, Словения.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Xikonsil kapsulalari 250 mg №16 (2 blister x 8 kapsula) | 22500 so'm |
Xikonsil kapsulalari 500 mg №16 (2 blister x 8 kapsula) | 25000 so'm |
Xikonsil suspenziya uchun kukun 250 mg / 5 ml, har biri 100 ml (flakon) | 35000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent