Yod tandem Farm eritmasi spirtli ichimliklar. 5% 20 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3 300 so'm)
Uchun ko‘rsatma Yod tandem Farm eritmasi spirtli ichimliklar. 5% 20 ml (shisha)
фаол модда: йод;
ёрдамчи моддалар: калий йодид, 96% ли тиббиёт этил спирти ва тозаланган сув.
Тиниқ, қизил-қўнғир рангли, ўзига хос ҳидли эритма.
Эритма.
Антисептик воситалар. АТХ коди: D08АG03.
Сиртга қўлланганда антисептик, қўзғатувчи ва чалғитувчи таъсир кўрсатади. Ичга қабул қилинганда қалқонсимон бези функциясига таъсир қилади, диссимиляция, фибринолиз жараёнини кучайтиради, ёғ алмашинувига қониқарли таъсир кўрсатади, қон ивиши тезлигини пасайтиради, балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади.
Сифилиснинг учламчи даврида тўқималарда пайдо бўладиган тугунсимон тузилмаларда йодни тўпланиши уларни сўрилиши ва юмшатишига ёрдам беради. Бироқ туберкулёз ўчоғларида йоднинг тўпланиши яллиғланиш жараёнини кучайтиради.
Фармакокинетикаси
Шикастланмаган тери орқали осон сўрилади. Қалқонсимон безда тўпланади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Организмдан асосан буйрак, қисман меъда-ичак йўллари, тер ва сут безлари орқали чиқарилади.
Сиртга: Терининг инфекцион-яллиғланишли шикастланиши, жароҳатлар, кесилган жойлар, миалгия, трофик ва варикоз яралар, термик ва кимёвий куйишнинг I ва II даражасида. Маҳаллий: тонзилитлар, ларингитларда. Ичга: атеросклероз, сифилисни учинчи босқичи, нафас олиш йўлларининг сурункали яллиғланишида қўлланади.
Сиртга препарат эритмасига ботирилган пахтали тампон билан зарарланган соҳа “йодли сетка” қилиб ишлов берилади. Жарроҳлик амалиётида ва куйганда зарарланган жойга қўйиладиган дока салфетка йодга ҳўлланиб босилади.
Маҳаллий препаратни 5-10 томчиси 100-200 мл қайнаган илиқ сувда эритилади ва томоқни чайиш учун ишлатилади. Атеросклерозни олдини олиш учун ичга суткада 1 марта 5-10 томчидан 30 кун давомида йилда 2-3 марта; атеросклероз ва нафас йўллари яллиғланишини даволашда 10 томчидан суткада 3 марта; сифилисни учинчи босқичида 5 дан 50 томчигача суткада 2-3 марта қабул қилинади. Максимал бир марталик дозаси - 20 томчи, суткалик - 60 томчи. Препарат сут билан овқатдан кейин қабул қилинади.
Сиртга қўлланганда: кам ҳолларда тери қичишади. Ичга қабул қилинганда: тери аллергик реакциялари, тахикардия, асабийлик, уйқуни бузилиши, кўп терлаш, диарея (40 ёшдан юқори пациентларда), гипо ёки гипертиреоидизм ҳолатлари юз бериши мумкин.
Йодга юқори сезувчанлик. Ичга қабул қилиш учун: ўпка туберкулёзи, нефрит, нефроз, юрак етишмовчилиги, аденомалар (шу жумладан қалқонсимон безларда), чипқон, ҳуснбузар, сурункали пиодермия, геморрагик диатез, эшакеми, ҳомиладорлик, лактация (эмизиш), 5 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Сиртга қўлланганда водород пероксиди ёки бошқа дезинфекцияловчи воситалар билан қўшиб ишлатиш мумкин эмас.
Юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганда дозани ошириб юборилиши, йодизм кўринишлари: яққол ринит (тумов), сўлак ажралиши ошиши, эшакеми, Квинке шиши намоён бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш, қусишни чақириш, меъдани ювишни, кейин симптоматик даволаш ўтказиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
10 мл, 15 мл, 25 мл дан суюқлик флаконларда (банкаларда).
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
Tandem Pharm, Узбекистан.
Yod: 50 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Yod tandem Farm eritmasi spirtli ichimliklar. 5% 20 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Yod tandem Farm eritmasi spirtli ichimliklar. 5% 20 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Yod tandem Farm eritmasi spirtli ichimliklar. 5% 20 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Yod tandem Farm eritmasi spirtli ichimliklar. 5% 20 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Yod hisoblanadi.