Yo'talga qarshi tabletkalari (Tabulettae Contra Tussim) Dalhimfarm tabletkalari №10
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1700 so'm)
Natriy gidrokarbonat: 250 mg/tabletkalar, Termopsis o'simlik kukuni: 6.7 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Yo'talga qarshi tabletkalari (Tabulettae Contra Tussim) Dalhimfarm tabletkalari №10
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: наштарсимон афсонак ўтининг кукуни 0,0067 г, натрий гидрокарбонати - 0,2500 г;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали 0,0279 г, тальк 0,0054 г.
Кўкимтир-кулранг рангли, яссицилиндрик шакилли, фаскали таблеткалар. Тўқ доғларнинг бўлишига йўл қўйилади.
Таблеткалар.
Балғам кўчирувчи восита. АТХ коди: R05CA10.
Афсонак ўти балғам кўчирувчи таъсирга эга, меъда шиллиқ қаватининг рецепторларига ўртача қўзғатувчи таъсир кўрсатиб, рефлектор бронхиал безларнинг секрециясини оширади.
Афсонак ўтида сақланувчи алкалоидлар (цитизин, метилцитизин, пахикарпин, анагирин, термопсин, термопсидин) нафас ва, юқори дозаларда қусиш марказларига қўзғатувчи таъсир кўрсатади.
Натрий гидрокарбонати бронхиал безларнинг секрециясини рағбатлантиради, балғамнинг қовушқоқлигини пасайишига ёрдам беради.
Қийин ажралиб чиқувчи балғамли йўтал билан бирга кечувчи нафас йўлларининг касалликлари (трахеит, бронхит) мажмуавий даволаш таркибида қўлланилади.
Қўллаш усули: ичга буюрилади. Катталарга 1 таблеткадан кунига 3 марта 3-5 кун давомида буюрилади. 12 ёшдан ошган болаларга 1 таблеткадан кунига 3 марта 3-5 кун давомида.
Даволашнинг давомийлиги шифокорнинг тавсияси бўйича қўлланилади.
Аллергик реакциялар, кўнгил айниши кузатилиши мумукин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги (зўрайиш босқичида), болалик ёши (12 ёшгача).
Препаратни қон тупуришга мойиллиги бўлган ўпка касалликларида (қон кетиши бўлган ўпканинг раки ва туберкулези) буюриш мумкин эмас.
Таблетка от кашляни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Адсорбентлар, буриштирувчи ва ўраб олувчи воситалар, афсонак ўтининг таркибига кирувчи алкалоидларнинг меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайтириши мумкин.
Таблетка от кашляни кодеин ва бошқа йўталга қарши дори воситалари билан бир вақтда қўллаш керак эмас, чунки бу балғамнинг йўтал билан ажралиб чиқарилишини қийинлаштиради.
Балғамнинг суюлиши ва ажралиб чиқишини яхшилаш учун кўп илиқ ичимлик ичиш тавсия қилинади.
Препаратни қўллаш юқори диққатни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини (автотранспортни бошқариш, харакатланувчи механизмлар билан ишлаш, диспетчер ва оператор иши) бажариш қобилятига таъсир қилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Таблетка от кашляни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилишининг симптомлари: кўнгил айниши, қусиш.
Даволаш симптоматик.
Таблеткалар. 10 таблеткадан полиэтилен қоплама билан қопланган қоғоз контур уясиз ўрамда ёки поливинилхлорид пленкали ва босма лакланган алюмин фольгали контур уяли ўрамда.
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
4 йил.
Рецептсиз.
«ДАЛЬХИМФАРМ» ОАЖ, 680001, Россия Федерацияси, Хабаровск ўлкаси, Хабаровск ш., Ташкентская кўч.
Natriy gidrokarbonat: 250 mg/tabletkalar, Termopsis o'simlik kukuni: 6.7 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Yo'talga qarshi tabletkalari (Tabulettae Contra Tussim) Dalhimfarm tabletkalari №10 narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Yo'talga qarshi tabletkalari (Tabulettae Contra Tussim) Dalhimfarm tabletkalari №10 ning to`liq analoglari:
Yo'talga qarshi tabletkalari (Tabulettae Contra Tussim) Dalhimfarm tabletkalari №10 ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Yo'talga qarshi tabletkalari (Tabulettae Contra Tussim) Dalhimfarm tabletkalari №10 ishlab chiqaruvchisi Dalhimfarm hisoblanadi.