Yunikold Forte planshetlari №10 (2 blister x 5 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3350 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Fenilefrin: 5 mg/tabletkalar, Kofein: 20 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar, Xlorfeniramin maleat: 4 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Yunikold Forte planshetlari №10 (2 blister x 5 tabletka)
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: парацетамол 500 мг, фенилэфрин гидрохлориди 5 мг, сувсиз кофеин 20 мг, хлорфенирамин малеати 4 мг.
ёрдамчи моддалар: повидон К-30, метилпарабен, пропилпарабен, микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, натрий крахмал гликоляти, тозаланган тальк, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, Сариқ Сансет (Sunset Yellow) FCF бўёвчиси.
Узунчоқ, икки томонлама қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли, четлари кесилган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таблеткалар.
Ўткир респиратор касалликларнинг (ЎРК) симптомларини бартараф қилиш учун қўлланадиган восита. АТХ коди: N02BE71.
Парацетамол оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Оғриқни қолдирувчи таъсир механизми, асосан гипоталамусдаги терморегуляция марказида простагландинлар синтезини ингибирлаши билан боғлиқ. Парацетамолнинг иситмани туширувчи таъсири, терморегуляциянинг гипоталамик марказларига тўғридан-тўғри таъсири билан боғлиқ, бунинг натижасида томирларнинг кенгайиши ва тер ажралиб чиқишини кучайиши туфайли, иссиқликнинг чиқарилиши кучаяди.
Фенилэфрин гидрохлориди (синоними мезатон) - симпатомиметик амин, томирларнинг a-адренорецепторлари стимулятори ҳисобланади, юракни b-адренорецепторларига кам таъсир кўрсатади. Артериолаларнинг торайишини ва артериал босимни ошишини чақиради. Кўз қорачиғини кенгайтиради ва глаукомада кўз ички босимини пасайтириши мумкин. Препаратнинг мидриатик таъсири атропин қўллангандагига нисбатан кам давом этади. Нафас олиш йўллари шиллиқ қаватидаги a-адренергик рецепторларига таъсир қилиб, томирларнинг торайишини чақиради. Бу эса яллиғланиш натижасидаги бурун йўллари шиллиқ қавати шишини вақтинчалик камайтиради.
Хлорфенирамин малеати - гистаминнинг Н1-рецепторлари антагонисти бўлиб, аллергияни даволашда қўлланади. Эффектор ҳужайраларининг Н1-рецепторлари учун гистамин билан рақобатлашиб, улар орқали амалга ошириладиган гистамин таъсирини (тўқима шишини ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошишини) бартараф қилади, аммо улар ривожланган бўлса унинг таъсир самарасини йўқотмайди. Препарат таркибида у қўшимча буруннинг битиб қолишини, тумовни ва аксиришни камайишини таъминлайди.
Кофеин чарчоқликни ва уйқучанликни камайтиришга, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширишга олиб келувчи марказий нерв тизимига стимулловчи таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-90 минут ўтгач эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига киради, йўлдош орқали осон ўтади ва кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо тўпланганида жигарни некрозга олиб келиши мумкин. Асосан метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 соатдан 3 соатгача ўзгаради. Жигар фаолияти бузилганида препаратнинг организмдан чиқарилиши секинлашади, бу метаболитларини организмда тўпланишига ёрдам беради.
Ичга қабул қилинганида жигардан биринчи ўтиш ҳисобига ва моноаминооксидаза билан меъдада парчаланиши натижасида фенилэфрин гидрохлоридининг биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда юз беради. Буйраклар орқали чиқарилади.
Хлорфенирамин малеат ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оқсиллар билан боғланиши - юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда, шунингдек буйракда кечади. Ярим чиқарилиш даври - 14-25 соатни ташкил қилади. Организмдан буйраклар орқали метаболитлари кўринишида чиқарилади.
Кофеин ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади ва организмга яхши тақсимланади. Плазмадаги максимал концентрацияга бир соатдан сўнг эришилади, ярим чиқарилиш даври 3,5 соатни ташкил қилади.
Тумов, бурунни битиши, бош оғриғи, иситма, қалтираш, бўғимлар ва мушаклар оғриғи билан кечувчи шамоллаш касалликларида қўлланади.
Болаларга: 6 ёшдан 12 ёшгача 1 таблеткадан кунига 1-2 марта буюрилади.
Катталарга: 1 таблеткадан кунига 3-4 марта буюрилади.
Кам ҳолатларда аллергик реакциялар (тери тошмаси, эритема, эшакеми), шунингдек бош айланиши, уйқунинг бузилиши, юқори таъсирчанлик, кўнгил айниши, оғиз қуриши кузатилиши мумкин.
- препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
- ҳомиладорлик, лактация даври;
- болалик ёши (6 ёшгача).
Эҳтиёткорлик билан - глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида, қон касалликларида, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида, ёпиқ бурчакли глаукомада, простата безининг хавфсиз гиперплазиясида, артериал гипертензияда, қалқонсимон без касалликларида, қандли диабетда, бронхиал астмада қўлланади.
Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари, седатив препаратлар, этанолнинг самарасини кучайтиради.
Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари сийдик тутилиши, оғизни қуриши, қабзият ривожланиши хавфини оширади.
Глюкокортикостероидлар глаукома ривожланиши хавфини оширади. Парацетамол диуретик препаратларнинг самарасини пасайтиради. Хлорфенирамин МАО ингибиторлари, фуразолидон билан бирга гипертоник криз, қўзғалувчанлик, гиперпирексияга олиб келиши мумкин. Гуанитидиннинг гипотензив таъсирини пасайтиради, у эса ўз навбатида альфа-адреностимулловчи фаоллигини кучайтиради.
Препаратни бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас. Препарат билан даволаш даврида жигар, буйраклар фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препаратнинг гепатотоксик таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Ножўя самараларини ҳисобга олиб, транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: аллергик реакциялар, бош оғриғи, психомотор қўзғалишлар, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш.
Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.
5 таблеткадан ПВХ ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.
Учта контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
“Combitic Global Caplet Pvt. Ltd.”, Ҳиндистон.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Fenilefrin: 5 mg/tabletkalar, Kofein: 20 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar, Xlorfeniramin maleat: 4 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Yunikold Forte planshetlari №10 (2 blister x 5 tabletka) ning to`liq analoglari:
Yunikold Forte planshetlari №10 (2 blister x 5 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Yunikold Forte planshetlari №10 (2 blister x 5 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Combitic Global Caplet hisoblanadi.