Alloxol (Allochol) Belmedpreparaty qoplangan tabletkalar №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2000 so'm)
Ko'mir faollashtirilgan: 25 mg/tabletkalar, Qichitqi barglari: 5 mg/tabletkalar, Quritilgan sarimsoq kukuni: 40 mg/tabletkalar, Safro: 80 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Alloxol (Allochol) Belmedpreparaty qoplangan tabletkalar №10 (1 blister)
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: қуруқ сафро - 80 мг, қуритилган саримсоқ пиёз - 40 мг, газанда ўт барглари - 5 мг, фаоллаштирилган кўмир - 25 мг;
ёрдамчи моддалар: магний оксиди, картошка крахмали, тальк, сувсиз коллоид кремний диоксиди, кальций стеарати;
қобиқ таркиби: қанд, магний карбонати асоси, сувсиз коллоид кремний диоксиди, титан диоксиди, коповидон, хинолин сариғи Е 104, апельсин сариғи Е 110, асалари муми.
Оч-сариқ рангли, специфик ҳидли, икки томонлама қавариқ юзали, қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида иккита қават кўринади.
Кобиқ билан қопланган таблеткалар.
Ут хайдовчи восита. АТХ коди: А05АХ.
Фармакодинамикаси
Ўт ҳайдовчи (холекинетик ва холеретик) восита, ичакда чириш ва бижғиш жараёнини сусайтиради. Жигар хужайраларининг сектор функциясиини кучайтиради, меъда-ичак йўллари аъзоларининг секретор ва ҳаракат фаоллигини рефлектор равишда оширади.
Фармакокинетикаси
Аллохол меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади. Аллохолнинг таркибидаги ҳолат ва хенодезоксихолат кислоталари ичакда 7α-дегидроксилланишга учрайди. Хенодезоксихолат кислотаси, бундан ташқари жигарда метаболизмга учрайди: аминокислоталар билан конъюгация реакциясига киришади, сафрога секреция қилинади, у ердан яна ичакка чиқарилади, сўнгра қисман қайта сўрилади; қолган қисми ахлат билан чиқарилади.
Сурункали холецистит, сурункали холангит, ўт пуфаги ва ўт чиқариш йўлларининг дискенезияси, постхолецистэктомик синдром, атоник қабзиятни комплекс даволаш таркибида қўлланади.
Препарат ичга, овқатдан кейин қабул қилинади. Катталарга 1-2 таблеткадан, суткада 3-4 марта, 3-4 ҳафта давомида қабул қилиш тавсия этилади, агар даволашни давом эттириш лозим бўлса, кейинчалик - 1 таблеткадан суткада 2-3 марта, 1-2 ой давомида қабул қилиш тавсия этилади.
Зарурат туғилганида, шифокорнинг кўрсатмасига кўра, даволаш курсини 3 ойлик танаффус билан 2-3 марта такрорлаш мумкин.
Диарея, аллергик реакциялар.
Кескин қизариш ва қичишиш пайдо бўлган ҳолларда десенсибилизацияловчи даволашни ўтказиш керак.
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, ўткир гепатит, ўт-тош касаллиги, обтурацион сариқлик, Одди сфинктерининг спазми, ўткир панкреатит, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг зўрайиш босқичидаги яра касаллиги, ўткир энтероколитда қўллаш мумкин эмас.
Аллохолни бошқа дори препаратлар билан даволаш фонида қўлланганида, ҳозирги вақтгача салбий кўринишлар аниқланмаган.
Алюмин гидроксиди, холестирамин, холестипол сақловчи препаратлар сўрилишни пасайтиради (ва самарасини камайтиради) - бир вақтда қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.
Аллохолни синтетик ёки ўсимликлардан олинган холеретиклар билан бир вақтда қўлланиши ўт ҳайдовчи самарани кучайтиради.
Аллохол сурги препаратларининг таъсирини потенция қилиши мумкин.
Аллохол ёғда эрийдиган витаминларни яхши сўрилишига ёрдам беради.
Варфарин қабул қилаётган пациентларда, препаратнинг таркибига кирувчи саримсоқ пиёзни истеъмол қилиш, қон кетиш давомийлигини узайтириши мумкин.
Аллохолнинг даволаш курсини 3 ойлик танаффус билан 2-3 марта такрорлаш мумкин.
Таркибида қанд бўлганлиги туфайли, препаратни фруктозани кам учрайдиган туғма ўзлаштира олмаслиги бўлган ёки глюкозо-галактоз мальабсорбцияси бўлган пациентлар томонидан қабул қилиниши тавсия қилинмайди.
Болаларда қўлланиши. Болаларда қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги тўғрисида адекват маълумотлар йўқлиги туфайли, препарат фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратнинг хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар йўқ. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида, фақат фойда/хавф нисбати баҳолангандан сўнг шифокор кузатуви остида қўллашга рухсат берилади.
Авторанспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат авторанспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Препарат атайин юқори дозаларда қабул қилинганида, ёки максимал суткалик дозадан ортиқ дозаларда узоқ муддат қўлланганида, қуйидаги симптомлар бўлиши мумкин: диарея, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, терини қичишиши, қонда трансаминаза даражасини ошиши.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш, специфик антидоти йўқ.
10 таблеткадан контур уяли ўрамда. Бир, беш контур ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Намликдан ва ёруғликда ҳимояланган, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
4 йил.
Рецептсиз.
«Белмедпрепараты» РУК,
Беларусь Республикаси, 220007, Минск ш,
Фабрициус кўч, 30, т./ф.: (+375 17) 220 37 16,
e-mail: medic@belmedpreparaty.com,
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
ООО «Dori Darmon Invest»
Узбекистон, 100060, Тошкент ш., Шевченко кўч., 42-А
Тел: (99871) 120-3818
Ko'mir faollashtirilgan: 25 mg/tabletkalar, Qichitqi barglari: 5 mg/tabletkalar, Quritilgan sarimsoq kukuni: 40 mg/tabletkalar, Safro: 80 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Alloxol (Allochol) Belmedpreparaty qoplangan tabletkalar №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
7 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Alloxol (Allochol) Belmedpreparaty qoplangan tabletkalar №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Alloxol (Allochol) Belmedpreparaty qoplangan tabletkalar №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Alloxol (Allochol) Belmedpreparaty qoplangan tabletkalar №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Belmedpreparati hisoblanadi.