Facebook Pixel Code

Ambroksol Radiklari 30 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 5500 so'm gacha 6000 so'm
Retsept bo'yicha
5 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ambroksol Radiklari 30 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka)

бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: амброксол гидрохлориди - 30 мг;

ёрдамчи моддалар: сут қанди (лактоза), картошка крахмали, кальций стеарати, аэросил (кремний диоксиди).

Оқ-сарғиш тусли оқ рангли таблеткалар.

Таблеткалар.

Балғам кўчирувчи восита. АТХ коди: R05CB06.

Муколитик ва балғам кўчирувчи воситадир.

Секретомотор, секретолитик ва балғам кўчирувчи хусусиятга эга.

Амброксол бронхларни шиллиқ қавати хилпилловчи эпителийси киприкчаларининг харакат фаоллигини оширади (мукокинетик ёки секретомотор таъсири).

Бронх эпителийсини киприкчали (цилиар) ҳужайраларининг спиралсимон перистальтик қисқариши бронхлардан шиллиқни чиқарилишига олиб келади (мукоцилиар транспорт ёки мукоцилиар клиренс). Амброксол мукоцилиар транспортни сезиларли яхшилайди. Амброксол бронхларнинг шиллиқ қаватлари безларининг сероз ҳужайраларини рағбатлантиради, балғамнинг шиллиқ компонентини таркибини оширади ва балғамнинг шиллиқ ва сероз компонентлари бузилган нисбатини меъёрлаштиради. Гидролиз қилувчи ферментларни фаоллаштириб ва Кларк ҳужайраларидан лизосомаларни ажралиб чиқишини кучайтириб, балғамнинг қовушқоқлигини ва унинг адгезив хусусиятини пасайтиради (муколитик ёки секретолитик таъсири).

Амброксол альвеолалар ва бронхларда сирт таранглиги - фаол моддаси (сурфактантни) синтези ва секрециясини оширади.

Бу механизмлар натижасида балғамнинг қовушқоқлиги пасаяди ва унинг кўчиши сезиларли яхшиланади.

Ичга қабул қилгандан сўнг таъсири 30 минутдан кейин бошланади ва 6-12 соат сақланиб туради.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши - юқори (юборишнинг ҳар қандай йўлида), максимал концентрациясига эришиш вақти - 2 соат, плазма оқсиллари билан боғланиши - 80% ни ташкил қилади. Гематоэнцефалик тўсиқдан, йўлдош тўсиғидан ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади.

Жигарда метаболизмга учраб, дибромантранил кислотасини ва глюкурон конъюгатларини ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври - 7-12 соатни ташкил қилади. Буйрак орқали чиқарилади: 90% сувда эрувчан метаболитлар кўринишида, 5% ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Ярим чиқарилиш даври оғир сурункали буйрак етишмовчилигида ошади, жигар фаолияти бузилишларида ўзгармайди.

Қовушқоқ балғамни ажралиши билан кечувчи, нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликлари:

  • ўткир ва сурункали бронхит;
  • пневмония;
  • ўпканинг сурункали обструктив касаллиги;
  • балғам кўчишини қийинлашиши билан кечувчи бронхиал астма;
  • бронхоэктатик касалликда қўлланади.

Препарат ичга, овқатдан кейин катта миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар - 1 таблетка (30 мг) дан суткада 3 марта буюрилади.

Зарурат бўлганида терапевтик самарани кучайтириш учун 2 таблетка (60 мг) дан суткада 2 марта буюриш мумкин.

Касалликни оғир кечишида доза даволаш курси давомида камайтирилмайди.

12 ёшдан кичик болаларга сироп шаклида буюрилади.

Препаратни шифокор маслаҳатисиз 5 кундан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, алоҳида ҳолларда - аллергик контакт дерматит, анафилактик шок.

Кам ҳолларда - умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, диарея, дизурия, экзантема, ринорея, қабзият.

Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганда - гастралгия, кўнгил айниши, қусиш кузатилади.

Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик (I уч ойлик), 12 ёшгача бўлган болалар (12 ёшдан кичик болаларга сироп шаклида буюрилади) қўллаш мумкин эмас.

Лактозани ўзлаштираолмасликда (глюкоза/галактозани сўрилишини бузилиши синдромида ёки сахароза/изомальтоза етишмовчилигида) препарат таркибига лактоза киришини эътиборга олиш керак.

Эҳтиёткорлик билан:

Жигар етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, ҳомиладорлик (II-III уч ойлик), эмизиш даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Йўталга қарши препаратлар билан бирга қўлланганида, йўтални камайиши оқибатида балғамни ажралиб чиқишини қийинлаштиради. Амоксициллин, цефуроксим, эритромицин ва доксициклиннинг бронхиал секретига ўтишини оширади.

Балғам ажралишини қийинлаштирувчи йўталга қарши дори воситалари билан мажмуада қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия.

Даволаш: қусишни чақириш, препаратни қабул қилгандан сўнг илк 1-2 соатларда меъдани ювиш; ёғ сақловчи маҳсулотларни қабул қилиш.

30 мг дан таблеткалар 10 донадан контур уясиз ўрамда, контур уяли ўрамда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«RADIKS» ХИИЧК, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш. 100054, Лутфий кўч. 50.

Тел: 273-80-58, факс, 273-92-31.

 
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Ambroksol: 30 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
20
Og'irligi:
30 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
12 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
ehtiyotkorlik bilan
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Ambroksol Radiklari 30 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka) narxi 2750 so'm - 10 шт.

12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Ambroksol Radiklari 30 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:

Ambroksol Radiklari 30 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Ambroksol Radiklari 30 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Ambroksol hisoblanadi.