Facebook Pixel Code

Amoksitsillin kukuni D / suspenziya. 250 mg / 5 ml 25 g (shisha)


Uchun ko‘rsatma Amoksitsillin kukuni D / suspenziya. 250 mg / 5 ml 25 g (shisha)

5 мл суспензия сақлайди:

Фаол модда: 125 мг ёки 250 мг амоксициллин (тригидрати кўринишида).

Ёрдамчи моддалар: сахароза, натрий карбоксиметилцеллюлозаси тозаланган, лимон кислотаси натрий тузи, натрий бензоати, озуқа хушбўй эссенцияси.

Ширин таъмли ўзига хос хушбўй ҳидли, оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли кукун.

Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун.

Антибиотик (пенициллинлар гуруҳи). АТХ коди: J01CA01.

Амоксициллин - пенициллин қатори микробларга қарши препаратларнинг вакили бўлган аминопенициллинлар гуруҳига мансуб яримсинтетик восита.

Препаратнинг таъсир механизми, бактерияларнинг ҳужайра мембранасини асосини ташкил қилувчи пептидогликаннинг синтезини ингибирлаш қобилиятига асосланган. Бу полимернинг синтезини ингибирланиши, пептидогликаннинг синтези жараёнида ферментлар ролини бажарувчи пенициллинни боғловчи оқсилларга амоксициллинни таъсир қилиш хусусияти ҳисобига юз беради. Ҳужайра мембранаси структурасини бузилиши оқибатида, уни парчаланиши ва микроорганизмларнинг лизиси юз беради.

Амоксициллин бактерицид таъсир қилади ва граммусбат кокклар (Staphylococcus spp.); грамманфий кокклар (Neisseria meningitides, N. gonorrhoeae); шунингдек грамманфий таёқчаларга (Escherichia coli, Shigella spp., Klebsiella spp.) нисбатан фаол.

Препаратга бета-лактамазани ҳосил қилувчи микроорганизмларнинг штаммлари чидамли.

Кислотага чидамлилиги сабабли препарат ичга қабул қилинганида самарали.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин препарат меьда-ичак йўлларида тўлиқ сўрилади. Овқат қабул қилиш сўрилишига таъсир қилмайди. Қон плазмасида препаратнинг максимал концентрацияси 1-1,5 соат ўтгач аниқланади ва тахминан 7-8 мкг/мл ни ташкил қилади.

Плазма оқсиллари билан препарат 20% га боғланади. Препаратнинг юқори концентрациясига ўпка, буйраклар, нафас йўлларининг шиллиқ қаватлари, сийдик, плазма, бронхиал секрети, сафро, плеврал ва перитонеал суюқликларда эришилади.

Буйракларнинг фаолияти нормал бўлган пациентларда препаратнинг ярим чиқарилиш даври 1,2 соатни ташкил қилади. Препаратни қабул қилинган дозасини 60% гачаси сийдик билан 6 соат давомида (асосан ўзгармаган ҳолда) чиқарилади, озгина қисми меъда-ичак йўлларида ва ўпкалар орқали чиқарилади. Буйраклар фаолияти бузилганида буйрак ва буйракдан ташқари клиренси пасаяди.

Препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган бактериал инфекциялар: пневмония, бронхит, синусит, отит, ангина, пиелонефрит, уретрит, гонорея, колиэнтерит. Препарат зўрайиш босқичидаги сурункали гастритни, Helicobacter pylori билан ассоциацияланган зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигини мажмуавий даволашда қўлланади.

Инфекциянинг оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда шахсий равишдабелгиланади.

2 ёшгача бўлган болаларга ¼ чой қошиқдан суспензия кунига 3 марта (ёки 20 мг/кг ҳисобидан 3 қабулда).

2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга ½ чой қошиқдан суспензия кунига 3 марта.

5-10 ёшли болаларга одатда 1-2 чой қошиқ суспензия суткада 3 марта буюрилади.

Амоксициллин билан даволаш курси 5-14 кунни ташкил қилади.

Суспензия қуруқ моддага хона ҳароратидаги қайнаган сувни белгигача қўшиш ва кейин чайқатиш йўли билан тайёрланади.

Ўткир асоратланмаган гонореяда буюрилади: 5-10 ёшли болаларга одатда 2 чой қошиқдан суткада 3 марта; 2 ёшдан 5 ёшгача - 1 чой қошиқдан суткада 3 марта; 2 ёшгача болаларга - 20 мг/кг суткалик дозада 3 қабулда.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кам - диарея, анус соҳасида қичишиш; диспепсия бўлиши мумкин; айрим ҳолларда - сохтамембраноз ва геморрагик колитлар.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: кам - интерстициал нефритнинг ривожланиши.

Қон яратиш аъзолари томонидан: кам - агранулоцитоз, тромбоцитопения.

Аллергик реакциялар: тери реакциялари, асосан специфик макулопапулез тошма кўринишида; кам - кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми; айрим ҳолларда - анафилактик шок, ангионевротик шиш.

Препаратнинг компонентларига ва бета-лактам антибиотиклар гуруҳи бошқа дори моддаларига шахсий юқори сезувчанлик.

Инфекцион мононуклеози ва лимфолейкози бўлган пациентларни даволаш учун препарат қўлланмайди.

Анамнезида аллергик диатез ва пичан иситмаси бўлган пациентларга, шунингдек бронхиал астмаси бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Қусиш билан бирга кечувчи касалликлари бўлган пациентларга препаратни буюриш тавсия этилмайди, чунки бундай ҳолда препаратнинг сўрилиши бузилган бўлиши мумкин.

Препаратнинг таркибига қанд кириши туфайли, қандли диабети бўлган пациентларга Амоксициллинни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Бактериостатик фаолликка эга бўлган препаратлар, шу жумладан тетрациклин қатори препаратлари, макролидлар ва хлорамфеникол, амоксициллин препарати билан бирга қўлланганида унинг самарадорлигини аҳамиятли даражада пасайтиради.

Амоксициллин бир вақтда қўлланганида дигоксиннинг сўрилишини оширади, дигоксин билан даволанаётган пациентларда препаратни қўллашнинг зарурати бўлганида, охиргисининг дозасини тўғрилаш керак.

Амоксициллин аминогликозидлар билан қўлланганида синергетик самара ривожланиши мумкин.

Бир вақтда қўлланганида пробенецид, фенилбутазон ва оксифенбутазон амоксициллиннинг плазмадаги концентрациясини оширади, амоксициллин ацетилсалицил кислотаси, индометацин ва сульфинперазон билан бир вақтда қўлланганида ҳам ифодаланган шундай самара, лекин камроқ аниқланади.

Антацид препаратлари билан бир вақтда қўлланганида амоксициллиннинг сўрилишини пасайиши аниқланади.

Аллопуринол билан бирга қўллаш, тери аллергик реакцияларини ривожланиш хавфини ошишига ёрдам беради.

Амоксициллин перорал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида якка ҳолларда контрацептивнинг самарадорлигини пасайиши аниқланган.

Сезувчанликнинг ижобий натижаларида препарат бактерицид самарага эга бўлган бошқа микробларга қарши препаратлар, шу жумладан цефалоспоринлар ва аминогликозидлар билан мажмуада қўлланиши мумкин.

Аллергик реакцияларга мойиллиги бўлган пациентларга препаратни буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Препарат гематоплацентар тўсиқ орқали яхши ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Амоксициллин тератоген, мутаген ва эмбриотоксик таъсирга эга эмас, лекин, ҳомиладорлик ва лактация даврида уни қабул қилиш қатъий шифокорнинг кўрсатмаси бўйича ўтказилиши керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни буюришни зарурати бўлганида, уни минимал самарали дозаларда қабул қилиш керак.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Препарат юқори дозалари қўлланганида пациентларда кўнгил айниши, қусиш, ич келиши ва сув-туз балансини бузилишлари ривожланишлари мумкин.

Специфик антидоти йўқ. Доза ошириб юборилган ҳолда меъдани ювиш, энтеросорбентларни ва тузли сургиларни қабул қилиш кўрсатилган. Бундан ташқари, сув-туз балансини тутиб туриш бўйича тадбирларни ўтказиш керак. Зарурати бўлганида гемодиализ ўтказилади.

Ичга қўллаш учун 125 мг/5 мл ва 250 мг/5 мл ли суспензия тайёрлаш учун кукун флаконларда (банкаларда) 25 г дан.

Препаратни ёруғликдан ҳимояланган жойда 25 °С гача ҳароратда сақлансин.

Тайёрланган суспензия 10 °С гача ҳароратда 7 кун давомида сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

“RADIKS” ХИИЧК

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50.

тел: 273-92-31, факс: 273-80-58

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Amoksitsillin: 50 mg/ml

Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
25 g
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Amoksitsillin kukuni D / suspenziya. 250 mg / 5 ml 25 g (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Amoksitsillin kukuni D / suspenziya. 250 mg / 5 ml 25 g (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Amoksitsillin kukuni D / suspenziya. 250 mg / 5 ml 25 g (shisha) ning asosiy faol moddasi Amoksitsillin hisoblanadi.

Amoksitsillin kukuni D / suspenziya. 250 mg / 5 ml 25 g (shisha) ishlab chiqaruvchisi Radiks hisoblanadi.