Ampitsillin trihidrat Radiklari 250 mg 10-sonli tabletkalar (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2100 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Tomoq og'rig'i uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Ampitsillin: 250 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Ampitsillin trihidrat Radiklari 250 mg 10-sonli tabletkalar (blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: ампициллин тригидрати - 250 мг;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, магний стеарати ёки стеарин кислотаси ёки кальций стеарати, тальк.
Оқ ёки оқ рангли сарғиш тусли ясси цилиндрик, фаска ва риска билан, ўзига ҳос ҳидли таблеткалар.
Таблеткалар.
Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи). Код АТХ: J01CA01.
Препарат кенг таъсир доирасига эга бўлган яримсинтетик пенициллинлар гуруҳига мансуб антибиотик. Микроорганизмлар ҳужайраси девори синтезини бостириб бактерицид таъсир қилади. Пенициллиназа таъсирида парчаланади. Кислотага чидамли.
Препаратга пенициллиназа ишлаб чиқармайдиган Streptococci A, B, C, F, G; Str.pneumoniae ва қуйидаги микроорганизмлар: L.monocytogenes, Corynebacterium diphtheriae, Erysipelothrix rhusopathiae, Eikenella, N.meningitidis, Bordetella pertussis, Clostridium spp., Propioniobacterium acnes, Peptostreptococcus spp., Actinomyces spp., Leptospira spp., Treponema доимо сезгир; Enterococcus faecalis, E.coli, Proteus mirabilis, Salmonella spp., Vibrio cholerae, H.influenzae, N.gonorrhoeae, Fusobacterium spp., Prevotella лар доимий сезгир эмас.
Препаратга чидамли микроорганизмлар: Staphylococcus spp., B.catarrhalis, Klebsiella spp., Enterobacter spp., C.diversus, C.freundii, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Morganella morganii, Y.enterocolitica, Pseudomonas spp., Acinetobacter spp., Xanthomonas spp., Flavobacterium spp., Alcaligenes spp., Nocardia spp., Campylobacter spp., Legionella pneumophila, Mycobacterium spp., Bacteroides spp., Mycoplasma spp., Chlamydia spp.
Фармакокинетикаси
Препарат ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Плазмадаги энг юқори миқдорига таҳминан 1,5-2 соатдан кейин эришилади. Организмнинг тўқималари ва суюқликларига киради, терапевтик дозаларда плеврал, перитонеал ва синовиал суюқликларида, ўт-сафрода аниқланади. Препарат йўлдош тўсиғидан ўтади, она сутига чиқарилади. Яримчиқарилиш даври (Т1/2) таҳминан 1 соат, анурияда бу давр 12-20 соатгача узаяди. Препаратнинг асосий қисми организмдан буйраклар орқали чиқарилади, шунинг учун сийдикда антибиотикнинг жуда юқори миқдори ҳосил бўлади. Препарат қайта юборилганида, организмда тўпланиб қолмайди, бу уни катта дозаларда ва узоқ вақт қабул қилишга имконият беради.
Бактериал инфекциялар: бронхит, пневмония, дизентерия, сальмонеллёз, сальмонеллаларни узоқ вақт ташувчилик, холецистит, кўкйўтал, пиелонефрит, уретрит, эндокардит, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, гинекологик инфекциялар, қулоқ, бурун, томоқ инфекциялари, одонтоген инфекциялар, менингит, сепсис ва препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган бошқа инфекцияларда қўлланади.
Ўртача оғирликда кечувчи инфекцияларда, суткалик дозаси катталар учун 2-3 г, оғир инфекцияларда 10 г, менингитда 14 г ни ташкил қилади. Болаларга препарат 50-100 мг/кг суткалик дозада буюрилади. Бир ёшгача бўлган болалар учун суткалик доза 250-750 мг, 1 ёшдан 6 ёшгача суткалик доза 750 мг -1,5 г, 6 ёшдан 15 ёшгача 1,5-2 г ни ташкил қилади. Суткалик дозани 2-4 қабулга, менигитда 6-8 қабулга бўлинади. Гонококкли уретрит бундан истисно, унда 3,5 г препарат ичга бир қабулда бир марта буюрилади. Препарат овқатдан 0,5-1 соат олдин қабул қилинади. Даволаш курсининг муддати одатда 5-10 кун, ўткир пиелонефритда 2-3 ҳафта, сурункали пиелонефритда 6 ойдан ошиқни ташкил қилади.
Аллергик реакциялар (эшакеми, эритема, Квинке шиши, ринит, конъюнктивит; кам ҳолларда - иситма, бўғимларда оғриқлар, эозинофилия; жуда кам ҳолларда - анафилактик шок). Марказий нерв тизимига захарли таъсири (буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда юқори дозаларда қўлланганда), диспепсик кўринишлар (диарея, кўнгил айниши, қусиш) кандидоз, ичак дисбактериози бўлиши мумкин.
Мутлақ: пенициллин қатори антибиотикларига юқори сезувчанлик, жигар фаолиятининг оғир бузилишлари, миастения, 1 ёшгача бўлган болалар, препаратга сезгир бўлмаган штаммлар, айниқса псевдомонадалар ва стафилококклар чақирган инфекцион касалликларда қўллаш мумкин эмас.
Нисбий: цефалоспоринларга юқори сезувчанлик, анамнезда аллергия, бронхиал астма, пичан тумови ёки эшакемини бўлиши, инфекцион мононуклеоздаги, лимфолейкоздаги иккиламчи инфекциялар, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Бактериостатик антибиотиклар (тетрациклин, хлорамфеникол, эритромицин ва бошқалар) билан бир вақтда қўлланганида ўзаро антагонизм юзага келади. Аминогликозид антибиотиклари билан микробларга қарши самарадорлигида синергизм кузатилади. Пробеницидни бирга буюриш, препаратни сийдик билан чиқарилишини камайтиради ва унинг қон зардобидаги миқдорини ошишига олиб келади, аллопуринол билан эса - препаратнинг метаболизмини секинлаштиради ва тери тошмасининг пайдо бўлиш тез-тезлигини оширади. Кам ҳолларда препарат перорал контрацептивларнинг таъсирини сусайтиради.
Аллергик реакциялар пайдо бўлган ҳолда препарат қабул қилишни тўхтатиш ва десенсибилизацияловчи даволашни ўтказиш керак. Препарат сепсисли беморларда қўлланганида бактериолиз реакцияси (Яриш-Герксгеймер реакцияси) ривожланиши мумкин. Ҳолсизланган беморларни узоқ вақт даволанганда препаратга чидамли микроорганизмлар (ачитқисимон замбуруғлар, грамманфий микроорганизмлар) чақирган суперинфекцияни ривожланиши мумкин. Бу беморларга препарат билан даволаш даврида В гуруҳи витаминларини ва С витаминини, буюриш, зарурати бўлганда, нистатин ва леворинни бериш мақсадга мувофиқдир. Бронхиал астмада, пичан иситмасида ва бошқа аллергик касалликларда, зарур ҳолларда препарат билан бир вақтда десенсибилизация қилувчи воситалар буюрилади. Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларга, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Буйраклар, жигар фаолиятини ва қон манзарасини мунтазам назорат қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Таблеткалар 250 мг контур уяли ва контур уясиз ўрамларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт буйича.
Radiks, ООО, Ўзбекистон Республикаси.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Tomoq og'rig'i uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Ampitsillin: 250 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Ampitsillin trihidrat Radiklari 250 mg 10-sonli tabletkalar (blister) ning to`liq analoglari:
Ampitsillin trihidrat Radiklari 250 mg 10-sonli tabletkalar (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Ampitsillin trihidrat Radiklari 250 mg 10-sonli tabletkalar (blister) ning asosiy faol moddasi Ampitsillin hisoblanadi.
Ampitsillin trihidrat Radiklari 250 mg 10-sonli tabletkalar (blister) ishlab chiqaruvchisi Radiks hisoblanadi.