Facebook Pixel Code

Andipal Dalchimpharmning tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 8300 so'm gacha 13200 so'm
Retsept bo'yicha
46 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Andipal Dalchimpharmning tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: метамизол натрий - 250 мг, фенобарбитал - 20 мг, дибазол - 20 мг, папаверин гидрохлориди - 20 мг;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, тальк, стеарин кислотаси.

Оқ ёки бироз сарғиш тусли оқ рангли, яссицилиндрик шаклли, фаскали ва рискали таблеткалар.

Спазмолитик ва оғриқ қолдирувчи восита. АТХ коди: N02BB72.

Мажмуавий препарат. Препаратнинг компонентлари бирга уларнинг фармакологик таъсирини ўзаро кучайишига олиб келади.

Метамизол натрий - пиразолон ҳосиласи, оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади.

Бендазол (дибазол) - қон томирларни кенгайтирувчи восита; қон томирларни кенгайтирувчи таъсирга эга, орқа мия фаолиятини рағбатлантиради. Қон томирлар ва ички аъзоларнинг силлиқ мушакларига бевосита спазмолитик таъсир кўрсатади. Орқа мияда синаптик ўтказувчанликни енгиллаштиради.

Папаверин гидрохлориди - спазмолитик восита, гипотензив таъсир кўрсатади, ички аъзолар ва қон томирларнинг силлиқ мушакларини бўшаштиради.

Фенобарбитал паст дозаларда седатив самара кўрсатади ва бошқа компонентларнинг таъсирини кучайтиради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганда меъда-ичак йўллари орқали сўрилади. Биокираолишлиги юқори (тахминан 60-80%). Таъсири 15-45 минутдан кейин ривожланади ва 3-6 соат давомида давом этади. Аввал барбитурат кислотаси препаратларини қабул қилган шахсларда барбитуратлар ферментлар индукциясини чақирадиган жигарда фенобарбиталнинг тезлашган метаболизми ҳисобига таъсир давомийлиги қисқаради. Кекса ёшдаги одамларда ва жигар циррози бўлган пациентларда препаратнинг метаболизми камаяди, шунинг учун уларда Т1/2 узаяди, бу дозани камайтириш ва препаратни қабул қилиш орасидаги интервалларни узайтиришни талаб этади.

Ички аъзоларнинг силлиқ мушакларининг спазмларидаги оқриқ синдроми (кучсиз ёки ўртача яққолликдаги): жигар санчиғи, ўт қопи санчиғи, ичак санчиғи; ўт чиқариш йўлларининг дискинезияси, постхолецистэктомик синдром; сийдик чиқариш йўлларининг ва қовуқ спазми; альгодисменорея.

Бош мия қон томирларининг спазмлари, мигрень.

Ёрдамчи дори воситаси сифатида: жарроҳлик аралашувлари ва диагностик муолажалардан кейинги оғриқ синдромида қўлланади.

1 таблеткадан суткада 2-3 марта ичга буюрилади.

Шифокор маслаҳатисиз даволаш курсининг давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак.

Аллергик реакциялар.

Марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик, психомотор реакциялар тезлигини пасайиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қабзият.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия.

Узоқ вақт қўллаганда: лейкопения, агранулоцитоз, жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши.

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан пиразолон ҳосилаларига); суяк кўмигида қон яратилишини сусайиши; яққол жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги; глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги; тахиаритмиялар, оғир стенокардия, коллапс, декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги; ёпиқ бурчакли глаукома; простата бези гиперплазияси; ичак тутилиши, мегаколон; ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Нитратлар (нитроглицерин, нитросорбит, сустак ва бошқалар), кальций каналлари блокаторлари (нифедипин, коринфар ва бошқалар), бета-адреноблокаторлар (анаприлин, метопролол, талинолол ва бошқалар), ганглиоблокаторлар (пентамин ва бошқалар), диуретиклар (фуросемид, гипотиазид ва бошқалар), миотроп спазмолитиклар (дипиридамол, эуфиллин ва бошқалар) билан мажмуаси кўрсатилган препаратларнинг гипотензив таъсирини кучайтиради.

Бошқа нонаркотик оғриқ қолдирувчи ва ўраб олувчи воситалар билан бирга қўллаш препаратни меъда-ичак йўлларида сўрилишини камайтиради.

Узоқ вақт (7 кундан кўпроқ) қўллаганда периферик қон манзараси ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.

3 кун давомида самара кузатилмаганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.

Даволаш вақтида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилишининг симптомлари унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ. Дозани ошириб юборганда яққол уйқучанлик, бош айланиши, коллаптоид ҳолат кузатилади.

Даволаш: биринчи ёрдам кўрсатиш - меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш. Ҳаёт учун муҳим фаолиятларни тутиб туришга қаратилган симптоматик даволаш кўрсатилган.

Интоксикацияни даволаш, жиддий асоратларни олдини олиш ҳам жадал тиббий кузатув ва даволашни талаб этади.

10 таблеткадан контур уясиз ўрамда ёки контур уяли ўрамда.

Контур уясиз ёки контур уяли ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан гуруҳ ўрамига жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

2 йилу 6 ой.

Шифокор рецепти бўйича.

“ДАЛЬХИМФАРМ” ОАЖ,

680001, Россия Федерацияси, Хабаровск ўлкаси,

Хабаровск ш., Ташкентская кўч., 22,

т/ф (4212) 53-91-86.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Bendazol: 20 mg/tabletkalar, Fenobarbital: 20 mg/tabletkalar, Metamizol natriy: 250 mg/tabletkalar, Papaverin: 20 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
20
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya

Ko`p so`raladigan savollar

Andipal Dalchimpharmning tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 4150 so'm - 10 шт.

Andipal Dalchimpharmning tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Andipal Dalchimpharmning tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Dalhimfarm hisoblanadi.