Asibroks efervesan tabletkalari 600 mg №10 (2 blister x 5 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 20700 so'm)
Uchun ko‘rsatma Asibroks efervesan tabletkalari 600 mg №10 (2 blister x 5 tabletka)
Асиброкс 200 мг
1 вишилловчи таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 200 мг ацетилцистеин;
ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси, сувсиз натрий карбонати, натрий гидрокарбонати, сувсиз лимон кислотаси, сорбитол, натрий цитрати, макрогол 6000, натрий сахарини, «Лимон» ароматизатори.
Асиброкс 600 мг
1 вишилловчи таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 600 мг ацетилцистеин;
ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси, сувсиз натрий карбонати, натрий гидрокарбонати, сувсиз лимон кислотасия, сорбитол, натрий цитрати, макрогол 6000, натрий сахарини, «Лимон» ароматизатори.
Ясси цилиндрик, оқ рангли, фаскали, ўзига хос ҳидли, бироз мармарсимон таблеткалар.
Вишилловчи таблеткалар.
Балғам кўчирувчи восита. АТХ коди: R05CB01.
Фармакодинамикаси
Ацетилцистеин муколитик, балғам кўчирувчи восита бўлиб, цистеин аминокислотасининг ҳосиласидир. Эркин сульфгидрил гуруҳи ҳисобига ацетилцистеин балғамнинг нордон мукополисахаридларини бисульфит боғларини узади, бу мукопротеидларнинг деполимеризациясига олиб келади ва бронхиал секретнинг қовушқоқлигини камайишига ёрдам беради. Мукоцилиар клиренсни ошиши ҳисобига балғамни ажралиб чиқишини енгиллаштиради. Ацетилцистеин шунингдек антиоксидант ва пневмопротектор хусусиятларига ҳам эга, бу сульфгидрил гурухларни эркин радикалларни боғлаш хусусияти билан боғлиқ. Бундан ташқари, ацетилцистеин детоксикациянинг муҳим омили ҳисобланган, глитатионнинг синтезини ошишига ёрдам беради. Ацетилцистеиннинг бу хусусияти парацетамол ва бошқа моддалар (альдегидлар, феноллар ва бошқалар) билан ўткир заҳарланишларида уни антидот сифатида қўллаш имкониятини беради.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан сўнг ацетилцистеин овқат ҳазм қилиш йўлларида тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Ичга қабул қилинганидан сўнг ацетилцистеиннинг биокираолишлиги тахминан 10% ни ташкил этади. Ичга қабул қилинганидан сўнг максимал концентрациясига 1-3 соатдан кейин эришилади.
Жигарда цистеингача (фармакологик фаол метаболити) ва диацетилцистеин, цистин ва кейинчалик аралаш дисульфитларгача метаболизмга учрайди. Ацетилцистеин ва унинг метаболитлари организмда турли шаклларда: қисман эркин субстанция кўринишида, қисман қон плазмаси протеинлари билан боғланган ҳолда, қисман инкорпорацияланган аминокислоталар ҳолида аниқланади. Организмдан сийдик билан нофаол метаболитлар (ноорганик сульфатлар, диацетилцистеин) кўринишида деярли тўлиқ чиқарилади. Ацетилцистеиннинг озгина миқдоригина ахлат билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври тахминан 1 соатни ташкил этади ва жигардаги биотрансформация тезлигига боғлиқ. Жигар етишмовчилигида у 8 соатгача узайиши мумкин.
Ацетилцистеин йўлдош тўсиғи орқали ўтиши ва амниотик суюқликда тўпланиши мумкин.
Нафас аъзоларининг, қовушқоқ, қийин ажраладиган балғамни кўп ҳосил бўлиши билан кечувчи қуйидаги касалликларда:
- ўткир ва сурункали бронхитлар;
- обструктив бронхит;
- ларинготрахеит;
- пневмония;
- бронхоэктазлар;
- бронхиал астма;
- бронхиолитлар;
- муковисцидоз;
- ўткир ва сурункали синуситда, ўрта қулоқ отитида секретни ажралиб чиқишини енгиллаштириш учун қўлланади.
Асиброкс ичга қабул қилинади.
600 мг ацетилцистеин сақловчи бир таблетка 200 мл хона хароратидаги ичимлик сувида ёки 200 мг ацетилцистеин сақловчи бир таблетка 100 мл хона ҳароратидаги ичимлик сувида эритилади.
Препаратни овқатдан кейин қабул қилиш керак. Суюқликни қўшимча қабул қилиш ацетилцистеиннинг муколитик самарасини кучайтиради. Эритилганидан кейин дарҳол қабул қилиш керак, истисно ҳолларда тайёр эритмани 2 соатга қолдириш мумкин.
Катталар ва 14 ёшдан ошган ўсмирларга препарат 200 мг дан суткада 2-3 марта ёки 600 мг дан суткада 1 марта буюрилади.
6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга 200 мг дан суткада 2 марта қабул қилиш тавсия этилади.
2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга 200 мг суткада 1 марта буюрилади.
Муковисцидозда:
катталар ва 14 ёшдан ошган ўсмирларга 200 мг дан суткада 2-3 марта ёки 600 мг дан суткада 1 марта буюрилади
6 ёшдан ошган болаларга 200 мг дан суткада 3 марта қабул қилиш тавсия этилади
2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга 200 мг дан суткада 2 марта буюрилади
тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган пациентлар препаратни суткада 800 мг гача бўлган дозада қабул қилишлари мумкин.
Қисқа муддатли шамоллаш касалликларида препаратни қабул қилиш давомийлиги 5-7 кунни ташкил этади. Сурункали бронхитлар ва муковисцидозда препаратни инфекцияни олдини олиш самарасига эришиш учун узоқроқ вақт қабул қилиш керак.
МНТ томонидан: кам ҳолларда бош оғриғи, қулоқларда шовқин.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда стоматит; айрим ҳолларда кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, диарея.
Юрак-қон томир тизими томонидан: айрим ҳолларда артериал босимни тушиши, тахикардия.
Нафас тизими томонидан: якка ҳолларда юқори сезувчанлик реакциясини кўриниши сифатида ўпкадан қон кетиши ривожланиши мумкин.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми; якка ҳолларда бронхоспазм (асосан бронхларнинг гиперреактивлиги бўлган пациентларда).
- ацетилцистеинга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори езувчанлик;
- 14 ёшгача бўлган болалар (600 мг ацетилцистеин сақловчи таблеткалар учун);
- ҳомиладорлик ва лактация даври;
- меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиш босқичида қўллаш мумкин эмас.
Ацетилцистеин ва йўталга қарши воситалар бир вақтда қўлланганида, йўтал рефлексини бостирилиши туфайли, балғамни ажралиб чиқмасдан, нафас йўлларида тўпланиши пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун бундай мажмуаларни эҳтиёткорлик билан танлаш керак.
Ацетилцистеинни бронхолитиклар билан синергизми кузатилади.
Ацетилцистеин ва нитроглицеринни бир вақтда қабул қилиш нитроглицериннинг қон-томирларини кенгайтирувчи таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин.
Антибиотиклар (пенициллинлар, цефалоспоринлар, эритромицин, тетрациклин ва амфотерицин В) ва протеолитик ферментлар билан фармацевтик номутаносибдир.
Металлар, резина билан контактда ўзига хос хидга эга бўлган сульфидлар ҳосил бўлади. Пенициллинлар, цефалоспоринлар, тетрациклиннинг сўрилишини камайтиради (уларни ацетилцистеин ичга қабул қилинганидан кейин камида 2 соат ўтгач қабул қилиш керак).
Асиброксни қон тупуришда, ўпкадан қон кетишида, қизиллўнгач веналарини варикоз кенгайиши, буйрак усти безларининг касалликлари, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эхтиёткорлик билан қўллаш керак.
Бронхиал астма ва обструктив бронхитда ацетилцистеинни бронхиал ўтказувчанликни мунтазам назорати остида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Янги туғилган чақалоқларга ацетилцистеинни фақат ҳаётий кўрсатмаларга қараб, ва қатъий назоратга (тана вазнига максимум 10 мг/кг) риоя қилган ҳолда буюриш мумкин.
Асиброкс таркибида сорбитол ва натрий сахарини сақлайди, шунинг учун препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслахатлашиш керак.
Препаратни қабул қилиш вақтида шиша идишлардан фойдаланиш керак, металлар, резина, кислород, енгил оксидланувчи воситалар билан контактда бўлишдан сақланиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш бўйича адекват ва яхши назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган.
Асиброкс препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Педиатрияда қўлланиши
Препаратани 14 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (600 мг ацетилцистеин сақловчи таблеткалар учун тегишли).
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Асиброкс автомобилни хайдаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Симптомлари: диарея, қусиш, қоринда оғриқ, жиғилдон қайнаши ва кўнгил айниши кузатилиши мумкин.
Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.
Асиброкс 200 мг №20
2 вишилловчи таблеткалар ламинацияланган стрипда. 10 ламинацияланган стриплар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Асиброкс 600 мг №10
2 вишилловчи таблеткалар ламинацияланган стрипда. 5 ламинацияланган стриплар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Таблетка олинганидан кейин туба зич беркитилсин.
3 йил.
Рецептсиз берилади.
«Rotapharm Limited», Буюк Британия.
PharmaEstica Manufacturing OU, Эстония.
Asetilsistein: 600 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Asibroks efervesan tabletkalari 600 mg №10 (2 blister x 5 tabletka) narxi 17000 so'm - 5 шт.
Asibroks efervesan tabletkalari 600 mg №10 (2 blister x 5 tabletka) ning to`liq analoglari:
Asibroks efervesan tabletkalari 600 mg №10 (2 blister x 5 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Estoniya.
Asibroks efervesan tabletkalari 600 mg №10 (2 blister x 5 tabletka) ning asosiy faol moddasi Asetilsistein hisoblanadi.
Asibroks efervesan tabletkalari 600 mg №10 (2 blister x 5 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Farmaestika Manafakturing hisoblanadi.