Askofer siropi 100 ml (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Uchun ko‘rsatma Askofer siropi 100 ml (flakon)
Ҳар 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: элементар темир 50 мг (темир (III) гидроксидининг полимальтоз комплекси кўринишида).
Ёрдамчи моддалар: метилпарабен, пропилпарабен, глицерол, сорбитол, сукроза, ванилин-қаймоқли ёки карамелли ароматизатори, сувсиз лимон кислотаси, тозаланган сув.
Карамель таъмли, қизғиш-жигарранг суюқлик.
Сироп.
Эритропоэзни рағбатлантирувчи восита. Темир препаратлари. Код АТХ: B03AB05.
Аскофер препарати темир (III) гидроксидининг полимальтоз комплекси кўринишида темир сақлайди. Ушбу макромолекуляр комплекс барқарор ва меъда-ичак йўлларида темирни эркин ионлар кўринишида ажратмайди.
Аскоферни тузилиши темирнинг табиий бирикмаси ферритинга ўхшаш.
Бундай ўхшашлик сабабли темир (III) фаол ташилиш йўли билан ичакдан қонга ўтади. Сўрилган темир ферритин билан боғланади ва организмда, асосан жигарда сақланади. Сўнгра суяк кўмигида у гемоглобиннинг таркибига киради. Темир (III) гидроксидининг полимальтоз комплекси таркибига кирувчи темир, темирнинг оддий тузлари билан солиштирганда, прооксидант ҳусусиятларга эга эмас.
Темир танқислигининг яққоллиги ва унинг сўрилиш даражаси орасида корреляция мавжуд (темир танқислиги қанчалик яққол бўлса унинг сўрилиши шунчалик яхши бўлади. Энг кўп фаол сўрилиш ингичка ва ўн икки бармоқли ичакда содир бўлади.
Аскофер препарати тишларнинг эмалини бўялишини чақирмайди.
- гўдаклар ва кичик ёшли болаларда турли генезли темир танқислиги анемияси ва темирнинг яширин танқислигини даволаш;
- темирга бўлган юқори талаб (ҳомиладорлик, лактация даври, донорлик, жадал ўсиш даври, вегетарианлар, кексалик ёши).
Овқат вақтида ёки овқатдан сўнг дарҳол ичга қабул қилинади. Дозаси ва даволаш муддати темирнинг етишмовчилик даражасига боғлиқ. Суткалик дозасини бир неча қабулга бўлиш ёки бир марта қабул қилиш мумкин.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 2 чой қошиқдан кунига 2-3 марта.
12 ёшгача бўлган болаларга: 1 чой қошиқдан кунига 1-2 марта.
Янги туғилган чақалоқлар ва 1 ёшгача бўлган болаларга: ½ чой қошиқдан ҳар куни, дозани 1 чой қошиқгача ошириш мумкин, ҳар куни.
Диспепсия (эпигастрал соҳада тўлиб кетиш ва босилиш ҳисси, кўнгил айнаши, қабзият ёки диарея), ахлатни тўқ рангга бўялиши (сўрилмаган темирни чиқарилиши билан ифодаланади ва клиник аҳамиятга эга эмас).
- анамнезида темир (III) гидроксидининг полимальтоз комплексига ўта юқори сезувчанлик; темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемиялар (масалан, гемолитик анемия, В12 витаминининг етишмовчилиги туфайли келиб чиққан мегалобласт анемия, эритропоэзни бузилиши, суяк кўмиги гипоплазияси);
- организмда темирни ошиб кетиши (яъни, гемохроматоз, гемосидероз);
- темирнинг утилизациясини бузилиши (масалан, сидероахрестик анемия, талассемия, қўрғошинли анемия, терини кечки порфирияси);
- Ослер-Рандю-Вебер синдроми;
- сурункали полиартрит;
- бронхиал астма;
- уткир босқичидаги буйракларнинг инфекцион касалликлари;
- назорат қилиб бўлмайдиган гиперпаратиреоз;
- декомпенсацияланган жигар циррози;
- инфекцион гепатит;
- хомиладорликнинг биринчи уч ойлиги.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Қандли диабети бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Ҳомиладорликда қўлланиши
Назоратли текширишларда ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигидан сўнг она ва ҳомилага нисбатан ножўя самараларни ривожланиши кузатилмаган. Ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида препаратни ҳомилага кўрсатадиган салбий самаралари аниқланмаган.
Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсири
Ҳозирги кунгача аниқланмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Темир препаратларининг дозаларини ошириб юборилиши ўткир асоратларга ва гемосидерозга олиб келиши мумкин. Темир танқислиги анемияси каби анемияга нотўғри ташхис қўйиш темирни ошиб кетишига олиб келиши мумкин.
Доза ошириб юборилган ҳолда даволаш симптоматик, темирнинг махсус антидоти бўлиб дефероксамин, хелат агенти ҳисобланади.
Сироп флаконларда 100 мл дан. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Иситилмасин ва музлатилмасин.
Флакон очилгандан сўнг салқин жойда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«REMEDY GROUP» МЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚК
Ўзбекистон Республикаси, 100069, Тошкент шахри, Олмазор тумани, Янги Олмазор кучаси, 51 Тел./факс (99871) 248-02-05
”Сitco Сhemicals LTD”, Англия учун.
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Askofer siropi 100 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Askofer siropi 100 ml (flakon) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.