Azitromitsin (Azithromycin) Dalximfarm kapsulalari 250 mg №6 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 5600 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Prostatit uchun dorilar, Uretrit uchun dorilar, Ureaplazmoz uchun dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Ginekologiyada antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Faringit uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Azitromitsin: 250 mg/kapsula
Uchun ko‘rsatma Azitromitsin (Azithromycin) Dalximfarm kapsulalari 250 mg №6 (1 blister)
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: азитромицин дигидрати (азитромицинга қайта ҳисобланганда) 250 мг;
ёрдамчи моддалар: сут қанди (лактоза), микрокристалл целлюлоза, қуйимолекуляр тиббий поливинилпирролидон (повидон), магний стеарати, коллоид кремний диоксиди (аэросил).
Капсула қобиғи: желатин, сув, титан диоксиди.
Оқ рангли желатин капсулалар. Капсула ичидагиси оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли кукун.
Капсулалар.
Антибиотик, азалид. АТХ коди: J01FA10.
Кенг таъсир доирасига эга антибиотикдир. Макролид антибиотикларининг кичик гуруҳи азалидларнинг вакили ҳисобланади. Яллиғланиш ўчоғида юқори концентрацияларга эришганда бактерицид таъсир кўрсатади.
Азитромицинга граммусбат кокклар: Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae, С, F ва G гуруҳи стрептококклари, Staphylococcus aureus, Staphylococcus viridans; грамманфий бактериялар: Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis, Bordetella pertussis, B.parapertussis, Legionella pneumophila, Haemophilus ducreyi, Campylobacter jejuni, Neisseria gonorrhoeae ва Gardnerella vaginalis; айрим анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides bivius, Clostridium perfringens, Peptostreptococcus spp; шунингдек Chlamydia trachomatis, Mycoplasma pneumoniae, Ureaplasma urealyticum, Treponema pallidum, Borrelia burgdorferi. Азитромицин эритромицинга чидамли граммусбат бактерияларга нисбатан фаол эмас.
Фармакокинетикаси
Азитромицин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, бу унинг кислотали муҳитга чидамлилиги ва липофиллиги билан боғлиқ. 500 мг ичга қабул қилингандан кейин азитромициннинг қон плазмасидаги максимал концентрациясига 2,5-2,96 соатдан кейин эришилади ва 0,4 мг/л ни ташкил қилади. Биокираолишлиги 37% ни ташкил қилади.
Азитромицин нафас йўллари, урогенитал йўллари аъзолари ва тўқималарига (хусусан простата безига), тери ва юмшоқ тўқималарга яхши киради. Тўқималардаги юқори концентрацияси (қон плазмасидагидан 10-50 марта юқори) ва давомли ярим чиқарилиш даври азитромицинни қон плазмасидаги оқсиллар билан паст даражада боғланиши, шунингдек уни эукариотик хужайраларга кириши ва лизосомалар атрофидаги рН паст бўлган муҳитда тўпланиши билан боғлиқ. Бу ўз навбатида юқори тахминий тақсимланиш хажми (31,1 л/кг) ва плазмадаги юқори клиренсини таъминлайди. Азитромицинни асосан лизосомаларда тўпланиш қобилияти айниқса хужайра ичидаги қўзғатувчиларни элиминациясида жуда муҳим. Фагоцитлар азитромицинни инфекция ўчоғига етказиши, у ерда у фагоцитоз жараёнида ажралиб чиқиши исботланган. Инфекция ўчоғидаги азитромициннинг концентрацияси соғлом тўқималардаги концентрациясидан ишончли равишда юқори (ўртача 24-34%) ва яллиғланиш шиши билан тўғри пропорционал. Фагоцитлардаги юқори концентрациясига қарамай азитромицин уларнинг фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Азитромицин охирги доза қабул қилингандан кейин 5-7 кун давомида яллиғланиш ўчоғида юқори бактерицид концентрацияларда сақланади, бу қисқа (3-кунлик ва 5-кунлик) даволаш курсларини ишлаб чиқиш имконини берди.
Жигарда деметилизацияга учрайди, ҳосил бўлган метаболитлар фаол эмас.
Азитромицинни плазмадан чиқарилиши 2 босқичда амалга ошади: препарат қабул қилингандан кейин 8 соатдан 24 соатгача интервалда ярим чиқарилиш даври 14-20 соатни ва 24 соатдан 72 соатгача интервалда 41 соатни ташкил қилади, бу препаратни суткада 1 марта қабул қилиш имконини беради.
Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларда:
- юқори нафас йўллари ва ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (ангина, синусит, тонзиллит, фарингит, ўрта отит);
- скарлатина;
- қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (шу жумладан атипик қўзғатувчилар чақирган);
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар);
- урогенитал йўлларининг инфекциялари (асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицит);
- Лайм касаллиги (боррелиоз), бошланғич даврини даволаш учун (erythema migrans);
- Helicobacter Pylori билан ассосциацияланган меъда ва ўн икки бармоқ ичак касалликларида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.
Овқатдан 1 соат олдин ёки 2 соатдан кейин суткада 1 марта ичга буюрилади.
Юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекцияларида катталарга суткада 500 мг дан 3 кун давомида (курс дозаси 1500 мг) буюрилади.
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида биринчи куни суткада 1000 мг, кейинчалик 2 кундан 5 кунгача суткада 500 мг дан (курс дозаси 3000 мг) буюрилади.
Сийдик-таносил аъзоларининг ўткир инфекцияларида (асоратланмаган уретрит ёки цервицит) бир марта 1000 мг.
Лайм касаллигида (боррелиоз) I босқични (erythema migrans) даволаш учун биринчи куни 1000 мг ва 2 кундан 5 кунгача суткада 500 мг дан (курс дозаси 3000 мг) буюрилади.
Helicobacter рylori билан ассосциацияланган меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида мажмуавий антихеликобактер даволаш таркибида суткада 1000 мг дан 3 кун давомида буюрилади.
Юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекциялари, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида болаларга суткада 500 мг дан 3 кун давомида буюрилади.
Erythema migrans ни даволашда 1-чи куни 1000 мг, 2 кундан 5 кунгача суткада 1 марта 500 мг дан буюрилади.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея (5%), кўнгил айниши (3%), абдоминал оғриқлар (3%); 1% ва ундан кам - диспепсия, метеоризм, қусиш, мелена, холестатик сариқлик, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши; болаларда: қабзият, анорексия, гастрит, таъм билишни ўзгариши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини кандидамикози.
Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уриб кетиши, кўкрак қафасида оғриқ (1% ва камроқ).
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик; болаларда бош оғриғи (ўрта отитни даволаганда), гиперкинезия, ҳавотирлик, невроз, уйқуни бузилиши (1% ва камроқ).
Сийдик-таносил тизими томонидан: вагинал кандидоз, нефрит (1% ва камроқ).
Аллергик реакциялар: тошма, Квинке шиши, қичишиш, эшакеми. Болаларда конъюнктивит, қичишиш, эшакеми.
Бошқалар: кучли толиқиш.
Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан бошқа макролидларга); жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги; лактация даври;
12 ёшдан кичик болаларда (тана вазни 45 кг дан кам) қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан аритмиялар.
Антацидлар (алюмин ва магний сақловчи), этанол ва овқат сўрилишни секинлаштиради ва пасайтиради.
Варфарин ва азитромицин (одатдаги дозада) бирга буюрилганда протромбин вақтини ўзгариши аниқланмаган, лекин макролидлар ва варфариннинг ўзаро таъсири натижасида антикоагуляцион самара кучайиши мумкинлигини эътиборга олиб, пациентларда протромбин вақтини синчковлик билан назорат қилиш керак.
Дигоксин: дигоксиннинг концентрацияси ошади.
Эрготамин ва дигидроэрготамин: токсик таъсири (вазоспазм, дисестезия) кучаяди.
Триазолам: триазоламнинг клиренси пасаяди ва фармакологик таъсири ошади.
Циклосерин, билвосита антикоагулянтлар, метилпреднизолон, фелодипин, шунингдек микросомал оксидланишга учрайдиган дори воситалари (карбамазепин, терфенадин, циклоспорин, гексобарбитал, далачой алкалоидлари, вальпрат кислотаси, дизопирамид, бромокриптин, фенитоин, перорал гипогликемик воситалар, теофиллин ва ксантиннинг бошқа ҳосилалари) азитромицинни гепатоцитларда микросомал оксидланишни ингибиция қилиши туфайли чиқарилишини секинлаштиради ва плазмада концентрацияси ва токсиклиги оширади.
Линкозаминлар самарадорлиги сусайтиради, тетрациклин ва хлорамфеникол кучайтиради.
Дозани қабул қилиш ўтказиб юборилганда уни иложи борича тезроқ қабул қилиш керак, кейингиларини эса 24 соат интервал билан қабул қилинади.
Антацидлар билан бир вақтда қабул қилинганда 2 соатлик интервалга риоя қилиш керак.
Даволаш бекор қилингандан кейин айрим пациентларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари сақланиб қолиши мумкин, бу шифокор кузатуви остида специфик даволашни талаб этади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Қўллашдан фойда ҳомиладорлик вақтида ҳар қандай препаратни қўллаганда мавжуд бўлган хавфдан аҳамиятли даражада юқори бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.
Лактация даврида буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: кучли кўнгил айниши, эшитишни вақтинча йўқолиши, қусиш, диарея.
Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.
Капсулалар 250 мг.
6 ёки 10 капсуладан контур уяли ўрамда; 6 ёки 10 капсуладан ёруғликдан ҳимояловчи шиша банкада ёки полимер банкада ёки полимер флаконда.
Ҳар бир банка ёки флакон ёки бир контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
“Дальхимфарм” ОАЖ, 680001, Хабаровск ш., Ташкентская кўч., 22.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Prostatit uchun dorilar, Uretrit uchun dorilar, Ureaplazmoz uchun dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Ginekologiyada antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Faringit uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Azitromitsin: 250 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Azitromitsin (Azithromycin) Dalximfarm kapsulalari 250 mg №6 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Azitromitsin (Azithromycin) Dalximfarm kapsulalari 250 mg №6 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Azitromitsin (Azithromycin) Dalximfarm kapsulalari 250 mg №6 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Azitromitsin hisoblanadi.
Azitromitsin (Azithromycin) Dalximfarm kapsulalari 250 mg №6 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Dalhimfarm hisoblanadi.