Facebook Pixel Code

Azitromitsin Remedy kapsulalari 250 mg №6 (2 blister x 3 kapsula)


Uchun ko‘rsatma Azitromitsin Remedy kapsulalari 250 mg №6 (2 blister x 3 kapsula)

фаол модда: пиридоксин гидрохлориди - 5,0 мг;

ёрдамчи моддалар: магний стеарати, глюкоза моногидрати, микрокристаллик целлюлоза, коллоид кремний диоксиди, тальк.

Оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ, ясси цилиндрик шаклли, ҳидсиз таблеткалар.

Таблеткалар.

Витамин. АТХ коди: А11НА02.

Пиридоксин гидрохлорид (В6 витамин), модда алмашинувида иштирок этади ва марказий, периферик нерв тизимининг нормал фаолияти учун зарур. Организмга тушиб, у фосфорланиб, пиридоксаль 5-фосфатга айланади ва аминокислоталарни декарбоксилланиш ва переаминланишни амалга оширувчи ферментлар таркибига киради. Триптофан, метионин, цистеин, глутамин кислотасини алмашинувида, шунингдек аминокислоталарни хужайра мембранаси орқали ташилишида ҳам иштирок этади.

Пиридоксин гидрохлорид (витамин В6) гистамин алмашинувида муҳим роль ўйнайди, В12 витамини, фолат кислотасининг алмашинувида, порфирин синтезида, тўйинмаган ёғ кислоталарнинг алмашинувида иштирок этади, липидлар алмашинувини нормаллаштиришга ёрдам беради.

Пиридоксин гидрохлориди (витамин В6) дируезни оширади ва диуретиклар таъсирини кучайтиради.

Пиридоксиннинг алохида танқислиги жуда кам, асосан махсус сунъий озуқлантиралаётган болаларда учрайди. Болалар учун витамин В6 аминокислотларни бир бирига олинишини таъминлаш қобилияти айниқса мухимдир. Бу мушаклар, суяклар, томирлар, нерв ва бошқ. тузилиши учун жуда мухим. Витамин В6 болаларда ёшига яраша жисмоний ривожланишини, шунингдек нормал иммунитетни таъминлайди.

Унчалик кам холларда ривожланади:

  • депрессив холатлар;
  • қўл ва оёқларда полиневритлар;
  • парастезиялар;
  • сезувчанликни бузилиши.

Кўпчилик пациентларда уйқу (уйқусизлик) ва иштаха билан муаммолар бошланади, кўнгил айнишини пайдо бўлади.

Авитаминознинг бошқа кўринишларига киради:

  • тери қопламларининг патологик ўзгаришлари (бошда себорейяли дерматит, юзда (аниқса кўзлар олдида), айрим холларда бўйинда);
  • шиллиқ қаватларнинг шикастланиши (хейлит-лабларни ёрилиши, глоссит, стоматит, конъюнктивит);
  • эритроцитлар ва гемоглобин даражасини пасайиши;
  • овқат-хазм қилиш тизими аъзоларининг шикастланиши (гастрит, ичак дисбактериози);
  • жисмоний юкламалари ва уларсиз мушакларни кучсизлиги ва увишиши;
  • артритлар.

Сунъий озуқланаётган болаларда авитоминозни пайдо бўлиши, диарея, тиришишлар, периферик нейропатияни ривожланиши, ўсишни кечикиши, меъда-ичак бузилишлари, юқори қўзғалувчанлик, макроцитар анемияни бўлиши мумкин.

Фармакокинетикаси

Бутун ингичка ичак бўйлаб тез сўрилади, катта миқдори йўғон ичакда сўрилади.

Пиридоксиннинг қон плазмадаги нормал концентрациялари 3-18 мг/мл ни ташкил қилади.

Қонда альбумин билан боғланган ҳолатда эритроцитлар гемоглобини билан ташилади. Жигарда пиридоксин бир-бирига ўзаро ўтиш қобилиятига эга 3 витамерга айланади: пиридоксин, пиридоксаль, пиридоксамин. Организмда пиридоксиннинг асосий депоси, организмдаги ҳамма пиридоксиннинг 80-90% ни сақловчи скелет мушаклари ҳисобланади.

Жигарда фармакологик фаол метаболитлари (пиридоксаль фосфати ва пиридоксаминфосфат) ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Пиридоксаль фосфат плазма оқсиллари билан 90% га боғланади.

Ҳамма тўқималарга яхши ўтади, асосан жигарда, камроқ - мушакларда ва марказий нерв тизимида тўпланади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади.

Пиридоксин фаол бўлмаган пиридоксаль кислотаси кўринишида сийдик билан чиқарилади.

Ярим элиминация даври 25-33 кунни ташкил қилади.

Ярим чиқарилиш даври 15-20 кун. Буйраклар орқали, шунингдек гемодиализ ўтказилганда ҳам чиқарилади.

Пиридоксинни қўллашга унинг танқислик симптомлари ҳисобланади.

Мажмуавий даволаш ҳамда бошқа касалликлар ва холатларда:

  • ортирилган ва наслий темир танқислиги анемиясида;
  • миокард дистрофияси, сурункали юрак етишмовчилигида;
  • ГИНК препаратларини қўллашда (изоникотин кислотаси гидразиди -изониазид, фтивазид ва бошқа туберкулезга қарши препаратлар) ножўя токсик кўринишларини бартараф этиш учун жумладан тиришишларни олдини олиш учун;
  • хар қандай ёшдаги одамларда фибрил тиришишларда (тананинг қори ҳароратига жавобан ривожланадиган);
  • массив антибиотикотерапияда;
  • гемодиализда;
  • алкоголизмда.

Неовит В6 ни профилактика сифатида қўлланиши - кўрсатмалар:

  • кўнгил айниши ва билан кечувчи ҳомиладорларнинг эрта токсикозларда тез-тез қусиш;
  • лактацияда;
  • эмизикли болаларни сунъий озиқлантиришида;
  • ахамиятли жисмоний юкламаларда (спортда), айниқса пархез фонида;
  • ўта тўйинган оқсилли пархезларда, айниқса спортчиларда.

Ёш ва жинсга қараб пиридоксинга бўлган эхтиёж фарқ қилади:

Жинс/ёш Пиридоксинга суткадаги эхтиёжи мг/сут.
Эркаклар 2-2,5 мг
Аёллар 2 мг
Ҳомиладор аёллар 2,3 мг
Эмизикли аёллар 2,5 мг
6 ойликгача бўлган - янги туғилган чақалоқлар 0,1 мг
6 ойликдан 1 ёшгача бўлган болалар 0,5 мг
1-1,5 ёш 0,9 мг
1,5-2 ёш 1 мг
3-4 ёш 1,3 мг
5-6 ёш 1,4 мг
7-10 ёш 1,7 мг
11-13 ёш 2 мг
14-17 ёшли ўсмирлар 2,2 мг
14-17 ёшли қизлар 1,9 мг

Дозани тўғри бўлиши учун пиридоксинни бир марталик дозаси жадвалда берилган:

Таблеткалар миқдори мг
¼ таблетка 1,25 мг
½ таблетка 2,5 мг
1 таблетка 5 мг
2 таблетка 10 мг
4 таблетка 20 мг
6 таблетка 30 мг
20 таблетка 100 мг

Препарат ичга (овқатдан кейин) кунига 1-2 марта қабул қилинади.

Гиповитаминозни олдини олишда: катталарга суткада 2-5 мг, 0 ойликдан бошлаб болаларга суткада 2 мг. Турли патологияларда даволаш дозаси: катталарга - 1-2 қабул учун суткада 50-100 мг, 0 ойлик болаларга - 20 мг дан. Катталарга даволаш курси - 1-2 ой, болаларга 2 ҳафтадан-1 ойгача.

Даволаш курсининг давомийлиги диагноз касалликнинг босқичи ва оғирлигига қараб индивидуал танланади, уни тиббиёт ходими индивидуал тартибида буюради.

Туберкулезларга қарши препаратлар (изониазид, фтивазид ва бошқ.) билан йўлдош даволашда - суткада 5-10 мг дан (ўртача 1 г туберкулезга қарши препарат юборилганда 0,1 г пиридоксин буюрилади) невритлар ва бошқа асоратларини олдини олиш учун.

Сидеробласт анемияни даволашда пиридоксин таблеткалар кўринишида суткада 100 мг дан буюрилади. Бу холда В гуруҳини бошқа витаминларини (цианокобаламин, рибофлавин), фолат кислотаси бир вақтда қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. Спорт амалиётида дозани 100 мг гача ошириш мумкин, бироқ ундан кўп ошириш мумкин эмаса, у захарланишга ва гипервитаминозга олиб келиши мумкин.

Аллергик реакциялар, меъда ширасини кислоталигини ошиши, эпигастрал сохада оғриқлар, оёқ-қўлларда оғир сиқилиш ҳиссини - “пайпоқ” ва “қўлқоп” симптомларини пайдо бўлиши, лактацияни пасайиши кузатилиши мумкин.

Жигарнинг оғир шикастланишларида пиридоксин катта дозаларда, унинг функциясини ёмонлашишини чақириши мумкин. Эрлих реагенти ёрдамида уробилогенни текширишда натижаларни нотўғри кўрсатиши мумкин.

Меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллигида ИБС эхтиёткорлик билан қўлланади.

Препаратнинг таркибига кирувчи компонентларга юқори сезувчанлик.

Эхтиёткорлик билан:

  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (меъда ширасининг юқори кислоталиги билан боғлиқ бўлганда);
  • юрак ишемик касаллиги;
  • жигарнинг оғир шикастланишларида.

Диуретикларнинг таъсирини кучайтиради, леводопанинг фаоллигини сусайтиради.

Изоникотин гидразиди, пеницилламин, циклосерин ва эстроген сақловчи перорал контрацептивлар пиридоксиннинг самарасини сусайтиради.

Юрак гликозидлари, (пиридоксин миокардда қисқарувчан оқиллар синтезини ошишига ёрдам беради), глутамин кислотаси, шунингдек калий ва магний аспаргинати, (аспаркам) тўғри келади.

Пиридоксин бошқа токсик кўринишлари, шу жумладан изониазид ва туберкулезга қарши бошқа препаратларни қўллаганда кузатиладиган жигарнинг шикастланишларини олдини олади ёки камайтиради.

В6 витамини ўсимликларда ва ҳайвон организми аъзоларида, айниқса тозаланмаган буғдой махсулотлари, сабзавотларда, гўштда, балиқда, сутда, треска балиғи ва қорамол жигарида ва тухум сариғида сақланади. B6 витамини хамиртурушда деярли кўп. В6 витаминига эхтиёт озуқа махсулотлари билан қопланади: қисман у ичак микрофлораси томонидан ҳам синтезланади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Пиридоксин гидрохлориди ҳомиладор аёлларда ва ёш болаларда В6 витамини етишмовчилигини олдини олади. Ҳомиладорлар токсикоз ва қусишда қўлланади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

10 таблеткадан ПВХ/алюмин фольга контур-уяли ўрамда.

2 ёки 5 контур-уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан каробкали картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«ATM PHARM» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100100, Ш.Руставели кўчаси 45.

www.atmpharm.uz

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Azitromitsin: 250 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
6
Og'irligi:
250 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Azitromitsin Remedy kapsulalari 250 mg №6 (2 blister x 3 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Azitromitsin Remedy kapsulalari 250 mg №6 (2 blister x 3 kapsula) ning asosiy faol moddasi Azitromitsin hisoblanadi.

Azitromitsin Remedy kapsulalari 250 mg №6 (2 blister x 3 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.