Facebook Pixel Code

Antiflat

Tovarlar: 1
Antiflat chaynash tabletkalari №50 (5 blister x 10 tabletka)
G.l. Farma (Avstriya)
dan 58800 so'm
Без рецепта
в 70 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 58800 so'm (70 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Antiflat chaynash tabletkalari №50 (5 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Antiflat chaynash tabletkalari №50 (5 blister x 10 tabletka)»

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 42 мг симетикон;

ёрдамчи моддалар: глицерилмоностерарат, аччиқ фенхел меваларининг эфир мойи, қалампир ялпиз эфир мойи, зирани эфир мойи, сувсиз глюкоза, сахароза.

Думалоқ, икки ёқлама қавариқ, оқ рангли, ўзига хос ёқимли ҳид ва таъмга эга таблеткалар.

Чайналадиган таблеткалар.

Ел ҳайдовчи восита. АТХ коди: А03АХ13.

Фармакодинамикаси

Ел ҳайдовчи восита.

Фазаларни бўлиниши чегарасида сирт таранглигини пасайтириб, овқат массалари ва меъда-ичак йўлларининг шиллиғида газ пуфакчаларини ҳосил бўлишини қийинлаштиради ва парчаланишига ёрдам беради.

Бунда ажаралиб чиққан газлар ичак девори орқали қисман сўрилади, шунингдек ичак перистальтикаси ёрдамида организмдан чиқарилади.

Соно - ва рентгенографияда тасвирни ўчиб кетиши ва доғларни олдини олади; контраст препаратлар йўғон ичакнинг шиллиқ қаватининг барча соҳаларига яхши, тўлиқ камраб олишига ёрдам бериб, контраст плёнкада тасвирни узилиб қолишига тўсқинлик қилади.

Фармакокинетикаси

Препаратни таъсир этувчи моддаси - симетикон кимёвий ва физиологик нуқтаи назардан инерт модда бўлганлиги туфайли, у организмда сўрилмайди ва ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

  • меъда-ичак йўлларида газларни кучли ҳосил бўлиши ва газларни тўпланиши (метеоризм, Ремгельд синдроми, аэрофагия, операциядан кейинги даврда газларни ҳосил бўлиши);
  • қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзоларини диагностик муолажаларга тайёрлаш;
  • гастроскопияда кўпик ҳосил бўлишини олдини олиш учун қўлланилади.

Таблеткани чайнаб, ичга қабул қилинади. Препаратни овқатдан кейин ёки овқат билан бирга қабул қилинади.

Кучли газ ҳосил бўлиши ва метеоризмда:

катталарга 1-2 таблеткадан кунига 3 марта, зарурат бўлганида кечқурун 1-2 таблеткадан қўлланилади. Қорин бўшлиғини текшириш муолажаларига тайёрлаш: текширувдан 2 кун олдин 2-3 таблеткадан овқатдан кейин, шунингдек текширув куни эрталаб қабул қилинади.

Болалар учун катталар учун мўлжалланган дозанинг ярми қўлланилади.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Таъсир этувчи моддага ёки препаратни ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа препаратлар билан клиник ўзаро таъсири аниқланмаган.

Чайналадиган таблеткалар: 1 таблетка 0,25 г сахароза ва 0,3 г глюкоза сақлайди, бу 0,05 нон бирлигига мос келади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида асоратлар қайл қилинмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланмасин!

Чайналадиган таблеткалар. 10 таблеткадан ПВХ/Al блистерда. 5 блистерлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Рецептсиз.

«G.L. Pharmа GmbH.», Industriestraße 1, A-8502 Lannach, Австрия Lannacher Heilmittel GmbH , Австрия.

Antiflat narxi dan boshlanadi 58800.00
Nomi Narxi so'm
Antiflat chaynash tabletkalari №50 (5 blister x 10 tabletka) 58800 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish