Ayrodeks
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Airodex-MF ko'z suspenziyasi./ ushn. 10 ml (shisha)»
фаол модда: ципрофлоксацин гидрохлориди - 3,3 мг; дексаметазон - 1,0 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, борат кислотаси, натрий ацетат тригидрат, полисорбат 80, динатрий эдетати, 95% этил спирти, бензалконий хлориди эритмаси, инъекция учун сув.
Оқ ёки деярли оқ рангли суспензия.
Дексаметазон микробларга қарши воситалар билан мажмуада. АТХ коди: S03CA01.
Мажмуавий препарат, ўз таркибида кенг спектор таъсирли антибиотик сақлайди. Ципрофлоксацин ва глюкокортикостероид гормон дексаметазон таъсирига эга фторхинолонлар гуруҳидир. Антибактерил, яллиғланишга қарши, аллергияга қарши ва десенсибилизация таъсирига эгадир.
Фармакокинетикаси
Ципрофлоксацин кўз томчиларини қўлланилиши қонда Сmax ни қайд қилинишича 5 нг/мл дан кам эмас. Ўртача концентрация 2,5 нг/мл дан паст. Қулоққа томизилганда қондаги максимал концентрацияси 15 минутдан 2 соатгача кузатилади ва 0,543-3,45 нг/мл охирги босқичда тебраниб туради.
250 мг дозада ципрофлоксацин оғиз орқали юборилганда тахминан 0,1% концентрациясини ташкил қилади.
Офтальмологияда маҳаллий қўлланганда дексаметазон интакт эпитейли кўз шоҳ пардаси орқали кўз олдинги камерасининг суюқлигига сўрилади. Кўз тўқималари яллиғланганда ёки шиллиқ қавати ва шох пардаси зарарланганда дексаметазонни сўрилиши ошади.
Тизимли сўрилиши кузатилади, лекин юқори дозаларда қўлланилиши ёки педиатрияда давомли қўлланилиши фақат жиддий равишда бўлиш мумкин. Оториноларингологияда маҳаллий қўлланилиши қондаги дексаметазонни максимал концентрацияси 15 минутдан 2 соатгача кузатилади, ва 0,135-5,1 нг/мл оралиғида тебранади, оғиз орқали 0,5 мг дозада дексаметазонни юборилиши тахминан 14% концентрациясини ташкил этади.
Кўз ва қулоқ инфекцияларини чақирган ципрофлоксацинга сезувчан бўлган микроорганимлар.
Офтальмологияда катталар ва бир ёшдан катта болаларда:
Мугуз пардаси қобиғини яраси: Pseudomonas aeruginosa, Serratia marcescens, Staphylococcus epidermidis, Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus (Viridens гуруҳи).
Конъюнктивит: Haemophilus influenzae, Staphylococcus epidermidis, Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae. Конънктивит, кератит, эпителиясини кератоконъюнктивитсиз шикастланиши, ирит, иридоциклит, блефароконъюнктивит, блефарит, эписклерит, склерит, кўзнинг жарохатланишидан ва оператив аралашувлардан кейинги яллиғланишлар. Оториноларингологияда катталар ва олти ойликдан ошган болаларда: ўткир ўрта отит, оторея (тимпаностомик шунтлаш олиб борилгандан кейин), қуйидаги микроорганизмлар чақирган: Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis, Pseudomonas aeruginosa. Ўткир ташқи отит томонидан Staphylococcus aureus, Pseudomonas aeruginosa чақирган.
Офтальмологияда катталар ва бир ёшдан катта болаларда: инстилляция кўринишида хар 4 соатда 1-2 томчидан, оғир и нфекцияларда хар бир соатда 2 томчидан. Холатини яхшиланишидан кейин инстилляция тез-тезлигини камайтирилади. Оториноларингологияда катталарда ва 6 ойликдан катта болаларда: кун давомида кунига 3 марта 4 томчидан қўлланилади.
Офтальмологияда қўлланилиши:
Аллергик реакциялар, ачишиш, қичишиш, конънктивани гиперемияси, ёд жисмни сезиш, қовоқларда терини кўчиши, оғизда ёмон таъмни сезилиши.
Кам ҳолларда қовоқларда шиш, ёруғликдан қўрқиш, кўз ёш оқиши. Жуда кам ҳолларда узоқ қўлланилганда кўз ички босимини ошиши, катарактани пайдо бўлиши мумкин.
Кўз шоҳ пардаси юпқалашганда перфорация хавфи мавжуд.
Оториноларингологияда қўлланилиши:
Дискамфорт, оғриқ, қулоқлардан ажралмани чиқиши, қичишиш, гиперемия, қулоқ преципитати.
Ципрофлоксацинга ва бошқа хинолонлар, ёки препаратнинг бирон бир компонентларига бўлган ўта юқори сезувчанлик; кўз ва эшитиш йўлининг ташқи томонидаги вирус инфекциялар, оддий герпесни қўшганда; кўз ва қулоқдаги замбуруғ касалликлари; кўз ва қулоқдаги тубуркулез шикастланишлар; оторинологияда 6 ойликкача бўлганлар ва офтальмологияда бир ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Кўз ва қулоқ томчилари ципрофлоксацин дексаметазон билан махсус текширувлар олиб борилмаган.
Препарат фақат кўз ва қулоқ томчилари сифатида қўлланилади. Препаратнинг узоқ қўлланилиши (тавсия этилгандан анча юқорироқ) иккиламчи инфекцияни замбуруғлар ва вируслар томонидан пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Даволаш давомида кўз ички босимини ва мугуз парданинг назорат қилиш керак. Глаукомада препаратни эхтиёткорлик билан қўлланилади. Мугуз парда юпқалашганда перфорация хавфи бор. Тизимли хинолонлар билан бир вақтда қўлланилиши ўта сезувчан жиддий реакциялар, айримлари эшакеми, ачишиш, хансираш, юз ва ҳалқумни шишиши, коллапс, ўзидан кетиш билан биргаликда ривожланиши мумкин.
Инфекцияни тарқалиб кетмаслиги учун бир флаконни кўз инфекциялари ва отитда қўлланилишидан сақланиш керак.
Аллергияни хар қандай аломатлари пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш лозим.
Агар 7 кундан кейин холатни яхшиланиши кузатилмаса, препаратни қўллашни тўхтатинг ва даволашни бошқа усулларини қўллашингиз мумкин.
Агар тўлиқ курсдан кейин отитда оторея ўтиб кетмаса ёки даволанишдан 6 ойдан кейин ҳам 2 ёки ундан кўп оторея кузатилса, бундай касалликлардан ташқари: ўсма, ёд жисмлардан ташқари, холестеатом препаратни тўхтатиш лозим.
Препаратни субконъюктивал ёки кўзнинг олдинги камерасига юбориш мумкин эмас. Даволаш вақтида контакт линзаларни тақиб юриш мумкин эмас.
Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Аппликациядан кейин кўриш аниқлиги вақтинча йўқолган пациентларга препарат томизилгандан кейин кўриш аниқлигини талаб этадиган машина бошқариш ёки мураккаб техника, дастгоҳ ёки бирор-бир мураккаб ускуналар билан ишлаш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Агар даволаш самаралари она учун хомиланинг хавфидан устун турса препаратни қўлланилиши мумкин. Препаратни қўлланилганда эмизишдан тўхтатиш лозим.
Ишлатишдан олдин чайқатинг!
Дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.
10 мл дан полиэтилен флакон-томчилагичларда тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга.
Ёруғликдан химояланган жойда, +15-30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 йил.
Флакон очилгандан кейин бир ой давомида ишлатилиши лозим.
Рецепт бўйича.
Mediofarm, OOO, Узбекистан.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Airodex-MF ko'z suspenziyasi./ ushn. 10 ml (shisha) | 44500 so'm |