Facebook Pixel Code

Fitolizin

Tovarlar: 1
Fitolizin og'iz pastasi 100 g (naycha)
Gerbapol (Polsha)
dan 73300 so'm
Без рецепта
в 144 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 73300 so'm (144 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Fitolizin og'iz pastasi 100 g (naycha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Fitolizin og'iz pastasi 100 g (naycha)»

100 г паста қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: оддий золотарник ўти, дала қирқбўғими ўти, аччиқтарон ўти, буғдойиқ илдизпояси, пиёз қипиғи, қайин барглари, пажитник уруғлари, петрушка илдизи, любисток илдизи - 67,2 г; мармарак мойи - 1,0 г, қалампир ялпизли мой 0,5 г, қарағай мойи 0,2 г, ширин апельсин мойи 0,15 г аралашмасининг қуюлтирилган экстракти (1:1,3 - 1,6; спирт 450);

ёрдамчи моддалар: глицерин 99,5%, агар, буғдой крахмали, ванилин, этилпарагидроксибензоат (Е214), тозаланган сув.

Майда донадор, ярим қаттиқ консистенцияли, қўнғир-яшил рангли, ўзига хос хушбўй хидли паста.

Ичга қабул қилиш учун паста.

Урологияда қўлланадиган бошқа дори воситалари.

Сийдик ҳайдовчи, яллиғланишга қарши, спазмолитик таъсир кўрсатади, қум ва майда конкрементларни сийдик чиқариш йўлларидан ювиб чиқариб юборилишига ёрдам беради, сийдикнинг минерал компонентларини кристалланишини камайтиради.

Ўсимликлардан олинадиган анъанавий дори препарати бўлиб, сийдик йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари билан хасталанган пациентларни, уролитиазни (майда конкрементлар, “қум” бор бўлганида) комплекс даволаш таркибида ва нефроуролитиазни профилактикаси сифатида қўлланилади.

Катталарга, ичга пастанинг 1 чой қошиғини 1/2 стакан илиқ, ширин сувда эритиб, кунига 3-4 марта овқатдан кейин қабул қилиш буюрилади.

Кекса ёшдаги пациентлар: кекса ёшдаги пациентлар учун дозани модификация қилиш тавсия этилмайди.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар: 18 ёшгача бўлган болаларда препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар: Фитолизин® ни буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар: жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни дозалаш тартиби юзасидан тавсиялар йўқ.

Препаратни қўллаш курси давомийлиги: препаратни кўпи билан 2-4 ҳафта давомида ишлатиш мумкин. Агар симптомлар кучайса ёки ўтиб кетмаса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Диурезни кучайишини таъминлаш учун адекват миқдорда суюқлик қабул қилиш тавсия қилинган.

Ножўя таъсирларни юз бериш тезлиги юз бериш тезлигига мувофиқ қуйидаги тарзда таснифланган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1,000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10,000 дан <1/1,000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10,000); тез-тезлиги номаълум: мавжуд маълумотлар асосида тезлигини аниқлш мумкин эмас.

Ультрабинафша нурларга юқори сезувчанликда фотосенсибилизация кўринишлари юз бериши мумкин.

Оқ қайин барги

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш, диарея) ва аллергик реакциялар (қичишиш, тошма, эшакеми, аллергик ринит). Тез-тезлиги номаълум.

Пажитник

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: қоринни дам бўлиши, диарея.

Нерв тизими томонидан бузилишлар: бош айланиши. Тез-тезлиги номаълум.

Оддий Золотарник

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар ва аллергик реакциялар. Тез-тезлиги номаълум.

Дала қирқбўғими

Меъда-ичак йўллари томонидан ўртача бузилишлар ва аллергик реакциялар (масалан, тошма). Тез-тезлиги номаълум.

  • препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик (препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар), астрадошлар (мураккаб гулдошлар) ( Asteraceae (Compositae )), соябонлилар оиласи ўсимликларига, золотарникка, любистокка ёки оқ қайин чангига (оқ қайин баргига) индивидуал юқори сезувчанлик;
  • буйрак етишмовчилиги;
  • юрак етишмовчилиги;
  • юрак ёки буйрак касаллиги оқибатидаги шишларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратнинг сийдикни ҳайдовчи таъсири туфайли, бошқа бир вақтда қўлланилаётган дори воситаларининг тез чиқариб юборилиши эҳтимолини хисобга олиш керак.

Фитолизин® қуйидагиларнинг таъсирини кучайтириши мумкин:

  • антикоагулянтлар, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар;
  • гипогликемик дори воситалари;
  • литий тузларини сақловчи дори воситалари;
  • моноаминооксидаза ингибиторларининг таъсирини кучайтириши мумкин;
  • пентобарбитал, аминопирин ва парацетамолнинг таъсирини узайтириши мумкин.

Фитолизин® ингичка ичакда дори воситаларини сўрилишини, шу жумладан, бета-каротин, альфа-токоферол ва холестеринни сўрилишини камайтириши мумкин.

Агар симптомлар кучайса, ўтиб кетмаса ёки уларга ёндош равишда иситма, оғриқ ва сийишни қийинлашиши ёки сийдикда қон пайдо бўлиши кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Фитолизин® ни 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш тавсия этилмайди.

Дори препарати кўпи билан 4% (ҳажм/ҳажм) этанол сақлайди, яъни бир дозада кўпи билан 200 мг этанол сақланади, бу 5 мл пиво ёки 2 мл винога эквивалентдир. У алкоголизм билан азият чекувчи пациентларга зарар келтириши мумкин. Препаратнинг таркибида этанолни борлиги, препарат ҳомиладор ёки эмизикли аёлларга, болаларга ёки жигар касалликлари диагностика қилинган ёки тутқаноғи бўлган пациентларга буюрилганда эътиборга олиниши керак.

Пажитникнинг қандни пасайтирувчи самараси туфайли, диабет юзасидан даволанаётган пациентларда қонда қанд даражасини синчков назоратини амалга ошириш керак.

Фитолизин® буғдой крахмали сақлайди. Буғдой крахмали глютен сақлаши мумкин, бироқ фақат жуда ҳам оз миқдорларда сақлаши мумкин.

Фитолизин® этилпарагидроксибензоат сақлайди, у юқори сезувчанлик реакциясини (секин кечувчи реакцияни) чақириши мумкин.

Фитолизин® препаратини қўллаш вақтида кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврда препаратни қўлланиши

Препаратнинг компонентларини генотоксик таъсирга тааллуқли бўлган етарли маълумотлар йўқлиги сабабли, препаратни ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида қўллаш тавсия этилмайди. Препаратни ҳомиладорлик даврида, агар шифокор фикрига кўра, она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлса, қўллаш мумкин.

Автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўзига хослиги

Ҳозирги вақтга қадар диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига салбий таъсири аниқланмаган, бироқ препаратда этанол сақланишини ҳисобга олиш керак.

Бир доза 5 мл пиво ёки 2 мл винога тўғри келади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Хозирги вақтгача дозани ошириб юборилиши ҳоллари аниқланмаган.

Ичга қабул қилиш учун паста; 100 г дан ички юзаси лак билан қопланган алюминий тубаларда. Ҳар бир туба тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Ёпиқ ўрамларда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Шифокор рецептисиз.

Гербаполь Варшава МЧЖ

Польша, 05-800 Прушков, Олувков кўч. 54.

Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

“Польфарма” ваколатхонаси АЖ,

Тошкент ш., Фидокор кўч., 32

Тел: +99871 150 21 74, 150 21 75, 150 21 76

Факс: +998971 150 21 77

Fitolizin narxi dan boshlanadi 73300.00
Nomi Narxi so'm
Fitolizin og'iz pastasi 100 g (naycha) 73300 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish