Facebook Pixel Code

Fiziotenz

Tovarlar: 1
Fiziotens plyonka bilan qoplangan planshetlar 0,4 mg №14 (1 blister)
Maylan (Frantsiya)
dan 62000 so'm
Retsept bo'yicha
в 151 dorixonada
dagi narxlar
dan 62000 so'm (151 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Fiziotens plyonka bilan qoplangan planshetlar 0,4 mg №14 (1 blister)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Fiziotens plyonka bilan qoplangan planshetlar 0,4 mg №14 (1 blister)»

1 таблетка сақлайди:

фаол модда: 0,4 мг моксонидин;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, повидон К25, кросповидон, магний стеарати;

Қобиғи: гипромеллоза, этилцеллюлоза, макрогол 6000, тальк, темир (III) оксиди (Е172), титан диоксиди (Е171).

0,4 мг дан таблеткалар: думалоқ, қавариқ, жигаррангроқ-пушти рангли, бир томонида “04” гравировкаси бўлган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Имидазол рецепторларининг агонистлари. АТХ коди: С02АС05.

Турли ҳайвонлар моделларида маълум бўлишича, моксонидин кучли антигипертензив препарат ҳисобланади. Маълум экспериментал маълумотлар моксонидиннинг антигипертензив таъсир қилиш жойи бўлиб марказий нерв тизими (МНТ) эканлигини кўрсатди. Моксонидин бош мия устунидаги имидазол рецепторларини селектив рағбатлантиришини кўрсатди. Бу имидазолинга сезувчан рецепторлар периферик симпатик нерв тизимини марказий назорат қилиш учун муҳим бўлган соҳада, узунчоқ мия вентролатерал қисмининг рострал бўлимида энг кўп жойлашган. Имидазол рецепторларини рағбатланиши, эҳтимол, симпатик фаолликни камайтиради ва артериал босимни пасайтиради.

Моксонидин имидазол рецепторларига нисбатан маълум α2-адренорецепторларига кам ўхшашлиги билан бошқа симпатолитик антигипертензив воситалардан фарқланади. α2-адренорецепторларига кам ўхшашлигини моксонидин қабул қилганда седатив самараси ва оғизни қуриш эҳтимолини пастлиги билан тушунтирилади.

Одамларда моксонидинни қабул қилиш умумий қон томирлар қаршилигини, ва демак, артериал босимни пасайишига олиб келади. Моксонидиннинг антигипертензив самараси икки томонлама яширин, плацебо-назоратли, рандомизацияланган тадқиқотларда намойиш этилган. Нашр этилган маълумотлар артериал гипертензияси ва чап қоринча гипертрофияси (ЧҚГ) бўлган пациентларда артериал босимни шундай пасайиши учун ангиотензин II антагонистини моксонидин билан бирга қўлланиши тиазид диуретики ва кальций каналлари блокаторини мажмуада қўллашга нисбатан ЧҚГ регрессиясини яхшиланишга эришишини кўрсатди.

Икки ой давомийликдаги тадқиқотларда моксонидин ўртача даражадаги артериал гипертензияси, семириш ва инсулинга резистентлиги бўлган пациентларда инсулинга сезувчанлик индекси плацебога нисбатан 21% га яхшиланган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Перорал қабул қилингандан сўнг меъда-ичак йўлларини юқори қисмидан тез (Tmax тахминан 1 соат) ва деярли тўлиқ сўрилади. Мутлоқ биокираолишлиги бу тахминан 88% ни ташкил этади, биринчи марта ўтишда аҳамиятли даражада метаболизмга учрамаслигини кўрсатади. Овқатланиш моксонидиннинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.

Тақсимланиши

Плазма оқсиллари билан боғланиши, in vitro шароитларда аниқланганда, тахминан 7,2% бўлган.

Биотрансформацияси

Одам плазмасининг барча таҳлиллари бўйича фақат дегидратацияланган моксонидин аниқланган. Дегидратацияланган моксонидиннинг фармакодинамик фаоллиги моксонидинга нисбатан тахминан 1/10 ни ташкил этади.

Чиқарилиши

24 соат давомида препаратнинг барча дозасининг 78% сийдик билан ўзгармаган моксонидин ҳолида ва 13% - дегидратацияланган моксонидин ҳолида чиқарилади. Сийдикдаги бошқа метаболитлари дозасининг тахминан 8% ни ташкил этган. 1% дан камроғи аҳлат билан чиқарилади. Моксонидин ва унинг метаболитларининг ярим чиқарилиш даври мувофиқ равишда тахминан 2,5 ва 5 соатни ташкил этади.

Артериал гипертензияси бўлган пациентлардаги фармакокинетикаси

Агар гипертензияси бўлган пациентларда соғлом кўнгиллиларга нисбатан ҳеч қандай фармакокинетик ўзгаришлар кузатилмаган.

Кекса ёшдаги пациентлардаги фармакокинетикаси

Кекса ёшдаги пациентларда препаратнинг фармакокинетикасини, асосан, метаболик фаолликни пасайиши ва/ёки бироз юқорироқ биокираолишлиги оқибатида ёшга боғлиқ ўзгариши кузатилган. Бироқ бу фармакокинетик фарқлар клиник аҳамиятли ҳисобланмайди.

Болалардаги фармакокинетикаси

Моксонидин болаларда қўллаш учун тавсия этилмаганлиги сабабли бу субпопуляцияда ҳеч қандай фармакокинетик тадқиқотлар ўтказилмаган.

Буйрак касалликларидаги фармакокинетикаси

Моксонидинни чиқарилиши креатинин клиренси билан аҳамиятли даражада боғлиқ. Буйраклар фаолияти ўртача даражада бузилган (КФТ 30-60 мл/мин) пациентларда плазмадаги турғун концентрацияси ва якуний ярим чиқарилиш даври буйраклар фаолияти нормал бўлган (КФТ >90 мл/мин) гипертензияси бўлган пациентларга нисбатан мувофиқ равишда тахминан 2 ва 1,5 марта юқори. Буйраклар фаолияти ўртача даражада бузилган пациентларда моксонидинни плазмадаги максимал концентрацияси буйраклар фаолияти нормал бўлган пациентларга нисбатан 1,5-2 марта юқори. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган (КФТ <30 мл/мин) пациентларда плазмадаги турғун концентрацияси ва якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 3 марта юқори. Бу пациентларда препарат кўп марта қабул қилингандан сўнг кутилмаган тўпланиши кузатилмаган. Гемодиализда бўлган, терминал босқичдаги буйрак етишмовчилиги (КФТ <10 мл/мин) бўлган пациентларда “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) катталиги ва якуний ярим чиқарилиш даври артериал гипертензияси ва буйраклар фаолияти нормал бўлган пациентларга нисбатан мувофиқ равишда 6 ва 4 марта юқори.

Буйраклари шикастланган пациентларда моксонидиннинг дозасини индивидуал эҳтиёжларга мувофиқ равишда титрлаш керак.

Моксонидин гемодиализ жараёнида аҳамиятсиз даражада чиқарилади.

Артериал гипертензияни даволаш.

Моксонидинни овқатланишдан қатъий назар ичга қабул қилиш керак.

Моксонидиннинг стандарт бошланғич дозаси суткада 0,2 мг ни ташкил қилади; максимал суткалик дозаси 0,6 мг, икки қабулга бўлинади. Максимал бир марталик дозаси 0,4 мг. Препаратнинг суткалик дозасини пациентнинг реакциясига қараб шахсий равишда тўғрилаш керак.

Ўртача ёки оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга моксонидиннинг бошланғич дозаси суткада 0,2 мг ни ташкил этади. Зарурат бўлганида ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар томонидан препарат яхши ўзлаштирилганида моксонидиннинг дозасини 0,4 мг гача ошириш мумкин, оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда суткада 0,3 мг гача ошириш мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Гемодиализдаги пациентларга бошланғич дозаси суткада 0,2 мг ни ташкил этади. Зарурат бўлганида ва яхши ўзлаштирилганида дозасини суткада 0,4 мг гача ошириш мумкин.

Препаратнинг ҳавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотларни йўқлиги сабабли болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда моксонидинни қўллаш тавсия этилмайди.

Моксонидин қабул қилаётган пациентларда энг кўп кузатиладиган ножўя самаралар: оғизни қуриши, бош айланиши, астения ва уйқучанлик. Бу симптомлар кўпинча бир неча ҳафта даволашдан сўнг камаяди.

Аъзолар тизими бўйича ножўя самаралар (моксонидин қабул қилган 886 пациент иштирокидаги плацебо-назоратли клиник тадқиқотлар вақтида кузатилган ножўя самаралар қуйида кўрсатилган):

MedDRA бўйича аъзолар тизими Жуда тез-тез ≥ 1/10 Тез-тез ≥ 1/100, < 1/10 Тез-тез эмас ≥ 1/1000, < 1/100
Кардиал бузилишлар - - Брадикардия
Эшитиш аъзолари томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлари - - Қулоқларда шовқин
Нерв тизими томонидан бузилишлар - Бош оғриғи*, бош айланиши, вертиго, уйқучанлик Синкопе*
Томирли бузилишлар - - Гипотензия* (шу жумладан ортостатик гипотензия)
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Оғизни қуриши Диарея, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия -
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар - Тошма, қичишиш Ангионевротик шиш
Умумий бузилишлар ва препаратни юборишга нисбатан реакциялар - Астения Шиш
Мушак, суяк ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар - Белда оғриқ Бўйин соҳасида оғриқ
Руҳий бузилишлар - Уйқусизлик Асабийлик

*плацебо қабул қилган гуруҳга нисбатан тез-тезлигини ошиши кузатилмаган.

  • препаратнинг фаол моддаси ёки ҳар қандай ёрдамчи компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • синус тугунини заифлиги синдроми;
  • брадикардия (тинчликдаги пульс сони минутига < 50 зарб);
  • 2- ва 3-даражадаги атриовентрикуляр блокада;
  • юрак етишмовчилиги;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • болалар.

Моксонидинни бошқа антигипертензив препаратлар билан бир вақтда қўллаш аддитив самарага олиб келади.

Трициклик антидепрессантлар марказий таъсир механизмига эга антигипертензив препаратларнинг самарадорлигини пасайтириши мумкинлиги сабабли, трициклик антидепрессантларни моксонидин билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Моксонидин трициклик антидепрессантлар (бирга буюришдан сақланиш керак), транквилизаторлар, алкоголь, седатив ва ухлатувчи воситаларнинг седатив таъсирини кучайтириши мумкин.

Моксонидин лоразепам қабул қилаётган пациентларда сусайган когнитив фаолиятларни ўртача даражада яхшилаган. Моксонидин бир вақтда қўлланганида бензодиазепинларнинг седатив самарасини кучайтириши мумкин.

Моксонидин тубуляр экскреция йўли билан чиқарилади. Шунинг учун тубуляр экскреция йўли билан чиқариладиган бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирини истисно қилиш мумкин эмас.

Препарат қайд этилгандан кейин қўлланганида моксонидин билан даволанган пациентларда турли даражадаги атриовентрикуляр блокада ҳоллари ҳақида маълумотлар олинган. Бу маълумотлар асосида атриовентрикуляр ўтказувчанликни тутилишида моксонидиннинг ролини тўлиқ истисно қилиш мумкин эмас. Шунинг учун препаратни атриовентрикуляр блокада ривожланишига мойиллиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлаш керак.

1-даражадаги атриовентрикуляр блокада бўлган пациентларда препаратни брадикардиядан сақланиш учун моксонидин қўлланганида жуда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Юқорироқ даражадаги атриовентрикуляр блокадаси бўлган пациентлар моксонидинни қабул қилишлари мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).

Оғир даражадаги юрак ишемик касаллиги ёки ностабил стенокардияси бўлган пациентларга моксонидин қўлланганида жуда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки ушбу тоифадаги пациентларда препаратни қўллаш тажрибаси чекланган.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда моксонидин буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади, чунки моксонидин организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади. Бундай пациентларга препарат қўлланганида айниқса даволашни бошланишида дозасини синчковлаб танлаш тавсия этилади.

Моксонидиннинг бошланғич дозаси суткада 0,2 мг ташкил қилиш керак ва клиник кўрсатмалар ва яхши ўзлаштирилган шароитда ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (КФТ >30 мл/мин, бироқ <60 мл/мин) бўлган пациентларга суткада максимум 0,4 мг гача ва оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (КФТ <30 мл/мин) бўлган пациентларга суткада 0,3 мг гача оширилиши мумкин.

Агар моксонидин β-блокатор билан мажмуада ишлатилса ва ҳар икки препарат билан

даволашни тўхтатиш зарурати бўлса, аввал β-блокаторни, бир неча кундан кейин эса моксонидинни бекор қилиш керак.

Ҳозирги вақтда моксонидин қабул қилишни тўхтатиш артериал босимни ошишига олиб келишини тасдиқловчи маълумотлар йўқ. Бироқ моксонидин билан даволашни тўсатдан тўхтатиш тавсия этилмайди. Препаратнинг дозасини аста-секин икки ҳафта давомида камайтириш керак.

Кам кузатиладиган наслий галактозани ўзлаштиролмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбция синдроми бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорларда моксонидинни қўллаш бўйича тегишли маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар препаратнинг эмбрио-токсикологик самарасини кўрсатди. Одамлар учун потенциал ҳавфи номаълум. Аниқ зарурат бўлган ҳоллардан ташқари ҳомиладорлик вақтида моксонидинни қўллаш мумкин эмас.

Эмизиш даври

Моксонидин она сутига ажралади ва шунинг учун эмизиш даврида уни аёллар қабул қилишлари мумкин эмас. Агар моксонидин билан даволаш мутлоқ зарур бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига препаратнинг таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Уйқучанлик ва бош айланиши ҳақида хабарлар берилган. Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлашда буни ёдда тутиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилишини симптомлари

Дозани ошириб юборилишининг бир неча ҳоллари ҳақида хабарлар берилган, шулардан бири 19,6 мг препаратни бир вақтда қабул қилинган бунда ўлим кузатилмаган. Симптомлари ва белгилари ўз ичига қуйидагиларни олади: бош оғриғи, седатив самара, уйқучанлик, гипотензия, бош айланиши, астения, брадикардия, оғизни қуриши, қусиш, толиқиш ва қоринни юқори қисмида оғриқ. Оғир даражали дозани ошириб юборилган ҳолларда онгни бузилиши ва нафасни сусайиши симптомларини синчковлаб назорат қилиш керак.

Бундан ташқари, ҳайвонларда юқори дозаларни ўрганиш бўйича ўтказилган бир неча тадқиқотлар кўрсатилгани сингари ўтиб кетувчи артериал гипертензия, тахикардия ва гипергликемия кузатилиши мумкин.

Дозани ошириб юборилишини даволаш

Специфик антидоти мавжуд эмас. Гипотензия кузатилган ҳолда суюқликлар ва допаминни юбориш каби қон айланишини тутиб туриш бўйича чоралар қўллашни кўриб чиқиш керак. Брадикардияни даволаш учун атропин қўлланиши мумкин. α-рецепторларнинг антагонистлари моксонидиннинг дозасини ошириб юборилишини парадоксал гипертензив самараларини камайтириши ёки бартараф қилиши мумкин.

14 таблеткадан блистерда. 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин (0,4 мг таблеткалар учун).

3 йил (0,4 мг таблеткалар учун).

Рецепт бўйича.

Майлан Лэбораториз САС, Франция / Mylan Laboratories SAS, France.

Fiziotenz narxi dan boshlanadi 62000.00
Nomi Narxi so'm
Fiziotens plyonka bilan qoplangan planshetlar 0,4 mg №14 (1 blister) 62000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish