Ibra
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Ibra plyonka bilan qoplangan planshetlar №30 (3 blister x 10 tabletka)»
Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 500 мг глюкозамин сульфати (глюкозамин сульфати калий хлориди шаклида), 200 мг хондроитин сульфати (натрия хондроитин сульфатини натрийли тузи шаклида), 50 мг аскорбин кислотаси (С витамини), 1,5 мг марганец (марганец глюконати дигидрати шаклида), 200 мг метилсульфонилметан (МСМ), 50 мг босвелия камеди қатронининг қуруқ экстракти (Boswellia serrate), 30 мг ункария пўстлоғининг қуруқ экстракти (Uncaria tomentosa);
ёрдамчи моддалар: натрий кроскармеллоза, магний стеарати, микрокристалл целлюлоза, повидон К25;
Кобиғининг таркиби: опадри II сариқ (гипромеллоза, полидекстроза, титан диоксиди, тальк, мальтодекстрин, ўрта занжирли триглицеридлар, темир (II)-оксиди).
Узунчоқ, икки томонлама қавариқ, оч сариқ рангдан сариқ ранггача бўлган, бир томонидан бўлиш учун рискаси бошқа томони силлиқ бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Тўқималар трофикаси ва регенерацияси стимулятори.
Ибра тоғай тўқимаси регенерациясини стимулятори. Препаратнинг фармакологик таъсири препаратнинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятларига боғлиқ.
Глюкозамин сульфати одам организмида физиологик ҳолатда мавжуд бўлган табиий глюкозамин аминосахаридини тузи ҳисобланади. Протеогликанлар, гликозаминогликан-лар, гиалурон ва хондроитинсульфат кислотаси ва бўғим қобиғи, бўғим ички суюқлиги ва тоғай тўқимасининг таркибига кирувчи бошқа моддалар синтезини фаоллаштиради, коллаген синтезини рағбатлантиради. Тоғайни метаболизмига ижобий таъсир кўрсатади анаболик жараёнларни кучайтиради ва катаболик жараёнларни сусайтиради, бўғим капсуласининг ўтказувчанлигини оширади, синовиал мембрана ва бўғим тоғайи ҳужайраларида ферментатив жараёнларни тиклайди. Хондропротектор ва остеотроп таъсир кўрсатади, суяк тўқимасига кальцийни тўпланишини нормаллаштиради. Простагландинлар синтезини сусайиши билан боғлиқ бўлмаган, аммо антиоксидант фаоллик (супероксид радикалларни ҳосил бўлишини блоклаши орқали) ва лизосомал ферментларнинг фаоллигини сусайиши ҳисобига реализация бўладиган ўртача даражадаги яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Ностероида яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) ва глюкокортикостероидлар (ГКС) нинг таъсиридан тоғайни кузатилиши мумкин бўлган шикастланишини олдини олади.
Хондроитин сульфати тоғай тўқимасини ҳосил бўлишида иштирок этадиган юқори молекуляр мукополисахарид ҳисобланади (тоғай матриксини ҳосил бўлиши учун қўшимча субстрат бўлиб хизмат қилади. Хондропротектор таъсир кўрсатади, тоғай тўқимасининг регенерациясини рағбатлантиради, яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Гиалин тўқимасида моддалар алмашинувини нормаллаштиради, гиалурон кислотасини ҳосил бўлишини, протеогликанлар ҳамда коллагеннинг II турини синтезини рағбатлантиради; гиалурон кислотасини ферментатив парчаланишдан, шу жумладан бириктирувчи тўқимани парчаланишига олиб келадиган лизосомал ферментлар таъсирида парчаланишдан ҳимоя қилади. Тоғай тўқимасида фосфор-кальций алмашинувига таъсир қилади, суяк тўқимасини резорбциясини секинлаштиради ва кальцийни йўқолишини камайтиради, тоғай тўқимасининг дегенерация жараёнларини секинлаштиради. Бириктирувчи тўқимани эзилишини олдини олади ва бўғим юзаси учун мойловчи модда ролини ўйнайди, бўғим суюқлигини ҳосил бўлишини нормаллаштиради.
Глюкозамин сульфати ва хондроитин сульфати бириктирувчи тўқиманинг биосинтезида иштирок этиб, тоғайни парчаланиш жараёнига тўсқинлик қилади ва тоғай тўқимасининг регенерациясини рағбатлантиради, бу ҳолат оғриқ синдромининг яққоллигини камайишига ва бўғимнинг функционал ҳолатини яхшиланишига олиб келади.
Аскорбин кислотаси коллаген синтезини рағбатлантиради ва аггрекан (бўғим тоғайининг асосий протеогликани) синтезини ўртача даражада оширади. Шунингдек аскорбин кислотаси фонида сульфат гуруҳи бириккан протеогликанлар синтезини аҳамиятли даражада оширади, оғриқ синдромининг яққоллигини пасайтиради.
Марганец энергия ҳосил бўлиши жараёнларида, оқсиллар ҳамда ёғлар метаболизмида, суяклар ҳамда бириктирувчи тўқима синтезида иштирок этади.
Метилсульфонилметан (МСМ) яққол яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган табиий органик олтингугурт бирикмасидир. Бўғимлар ва боғламларни даволашда ва мустаҳкамлашда юқори биологик фаоллик намоён қилади. Олтингугурт жигар томонидан минерал моддаларни сўрилишига ёрдам беради, мияни ишлаши, сочлар, тирноқлар, бириктирувчи тўқима, тоғайларни ҳосил бўлиши учун аҳамиятга эга, аллергияга қарши яққол таъсир кўрсатади. Метилсульфонилметан тўқималардан лактатни, токсинларни чиқарилишига ёрдам беради, бу озуқа моддаларини ўтишини оширади; организмда шикастланган тери ҳужайралари ва бириктирувчи тўқимани тикланишига ёрдам беради, уларнинг эластиклигини оширади. МСМ глюкозамин, хондроитин ва ўсимлик экстрактлари билан мажмуада бўғимларда оғриқ бўлган беморларнинг ҳолатини аҳамиятли даражада енгиллаштиради.
Босвелия камеди қатронининг қуруқ экстракти самарали яллиғланишга қарши восита. Меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини таъсирланишини, бронхоспазмлар, эшакемини чақирмайди. Бундан ташқари, босвелия экстракти асосида олинган препаратларни қабул қилганда яллиғланган бўғимлар ва тўқималарни қон билан таъминланиши яхшиланади, шикастланган қон томирлари тикланади. Босвелия таянч-ҳаракат аппаратини тутиб туради, яллиғланишга қарши, антисептик ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.
Ункария пўстлоғининг қуруқ экстракти иммунитетни рағбатлантиради, иммуноглобулинлар (антителалар) нинг даражасини нормаллаштиради, тўқима ҳамда қонда айланиб юрувчи иммун комплексларни парчаланиши ва чиқарилишига ёрдам беради, яллиғланишга ва антиоксидант таъсир кўрсатади.
- бўғимларни ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари (шу жумладан остеохондроз, ревматоид артрит, тизза қопқоғини хондромаляцияси, бўғимларни деформацияси, спондилёз, елка курак периартрити);
- I-III даражадаги остеоартроз;
- бўғимларга бўлган функционал юкламани ошиши (ортиқча тана вазни, жисмоний ҳаракатлар);
- кексаларда бўғим касалликларини олдини олиш;
- суяк синишларининг оқибатларини камайтириш, суяк қадоғини ҳосил бўлишини тезлаштириш учун;
- бўғимларни жароҳатларидан кейинги реабилитацион чоралар мажмуасида қўлланади.
Ибра препарати ичга, овқатланишдан 20 минут олдин, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади.
Биринчи уч ҳафта давомида 1 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади; кейинги кунларда 1-2 таблеткадан суткада 1 марта буюрилади. Даволаш давомийлиги 3-6 ойни ташкил этади. Зарурат бўлганида такрорий даволаш курсларини ўтказиш мумкин, уларнинг давомийлиги индивидуал равишда белгиланади.
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи;
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: метеоризм, диарея, қабзият.
Бошқалар: артериал босимни ошиши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- тромбофлебитлар;
- қонашга мойиллик бўлганида;
- ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Ибра ярим синтетик пенициллинлар ва хлорамфениколнинг таъсирини камайтиради, антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратнинг дозасини 2 марта камайтириш керак, яхшиланиш бўлмаганида эса препаратни бекор қилиш керак.
Ибра ГКС ҳамда НЯҚП билан мажмуавий даволашнинг таркибида қўлланиши мумкин.
Қандли диабет билан хасталанган беморларга эҳтиёткорлик билан қўлланади, чунки хондроитин сульфати инсулинга бўлган толерантликни пасайтириш самарасига эга.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Педиатрияда қўлланиши
15 ёшгача бўлган болаларда Ибра препаратини қўллаш ҳавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқ.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Ибра автотранспортни бошқариш ва диққатни жамлашни талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиш ҳоллари маълум эмас.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз берилади.
«Др Сертус Илач Санайи ве Тиджарет Лимитед Ширкети», Туркия,
«Кенди ЛТД», Болгария (8 Гурмазовский шоссеси, 2227 Божуриште).
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Ibra plyonka bilan qoplangan planshetlar №30 (3 blister x 10 tabletka) | 82800 so'm |