Klindamitsin
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Klindamitsin (Clindamycin) vaginal krem 2% 20 g (naycha)»
100 г крем қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: клиндамицин фосфати 100% моддага қайта ҳисобланганда 2 г;
ёрдамчи моддалар: натрий бензоати 4 г; пропиленгликоль 44 г; макрогол (полиэтиленоксид 1500) 30 г, эмульгатор №1 ёки эмульгатор ЕМ 3398 10г, канакунжут мойи 10 г.
Оқдан сарғиш ёки кремсимон тусли оқ ранглигача бўлган крем. Кучсиз ўзига хос ҳид бўлишига йўл қўйилади.
Вагинал крем.
Антибиотик линкозамид. АТХ коди: G01AA10.
Қин ичига қўллаш учун линкозамид гуруҳи антибиотики. Препаратнинг таъсир механизми микроб хужайрасида рибосомаларнинг 50S суббирлиги даражасида оқсилларнинг хужайра ички синтезини бузилиши билан боғлиқ.
Клиндамицин кенг таъсир доирасига эга, бактериостатик, юқорироқ концентрацияларда баъзи микроорганизмларга нисбатан бактерицид таъсир кўрсатади. Бактериал вагинозларни чақирувчи микроорганизмлар: Gardnerella vaginalis, Mobiluncus spp., Bacteroides spp., Mucoplasma hominis, Peptostreptococcus spp.га нисбатан фаол. Trichomonas vaginalis ва Candida albicans клиндамицинга сезгир эмас.
Фармакокинетикаси
100 мг клиндамицинни бир марта қин ичига юборилганидан сўнг, юборилган дозанинг ўртача 4% тизимли сўрилади. Плазмада клиндамициннинг максимал концентрацияси 20 нг/ мл ни ташкил қилади.
Препаратга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган бактериал вагиноз.
Аппликатор ёрдамида қин ичига юборилади.
Тавсия қилинган бир марталик доза 100 мг клиндамицинни (битта тўлиқ аппликатор) ташкил қилади, 3-7 кун давомида уйқудан олдин қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Аллергик реакциялар, киритилган жойда таъсирланиш, цеврицит, вагинит, вульговагинал кандидоз ривожланиши мумкин.
Клиндамицин ёки линкомицинга юқори сезувчанлик. Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар (хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган).
Клиндамицин ва эритромицин орасида антагонистик ўзаро таъсири аниқланган. Клиндамицин ва линкомицин орасида кесишган чидамлилик мавжуд.
Препарат узоқ муддат қўлланганида унга сезгир бўлмаган микроорганизмлар кўпайиши мумкин, айниқса, Candida туркуми замбуруғлари.
Препаратни минимал тизимли сўрилиши мумкинлиги хисобга олиб (тахминан 4%), препаратни қўллаш фонида диареяни пайдо бўлишини истисно қилиб бўлмайди. Бундай ҳолда препаратни бекор қилиш керак.
Бошқа қин ичига воситалар билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди. Болаларда қин ичига қўллашда клиндамициннинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Аёлларда ҳомиладорликнинг I уч ойлигида клиндамицинни қўллаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун препаратни фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин. Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида қўллаш мумкин, чунки ҳомилага хеч қандай нохуш таъсири аниқланмаган.
Клиндамицин интравагинал (қин ичига) қўлланганида она сути билан чиқарилиши номаълум, шунинг учун эмизиш даврида препаратни қўллашдан кутиладиган фойда ва гўдак учун мумкин бўлган хавфни қиёслаш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Препарат қин ичига қўлланганида дозани ошириб юборилиши аниқланмаган.
2% ли вагинал крем.
20 г дан алюмин тубада. Ҳар бир туба 3 та аппликатор ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан комплектда картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«Химико-фармацевтический комбинат» АКРИХИН» очиқ акционерлик жамияти (“АКРИХИН” ОАЖ), Россия.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Klindamitsin (Clindamycin) vaginal krem 2% 20 g (naycha) | 42000 so'm |