Klintin
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Klintin kapsulalari №7 (blister)»
Ҳар бир юмшоқ желатин вагиная капсула қўйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: клиндамицин фосфати, клиндамицинга эквивалент - 100 мг, клотримазол - 100 мг; тинидазол - 100 мг.
ёрдамчи модаллар: етарлича миқдорда.
Капсула қобиғи учун рухсат этилган бўёвчилар қўлланилади.
Консервантлар: натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, натрий бензоати.
Мовий рангли, овал шаклли, деярли ок бўлмаган саргимтир ранггача пастасимон масса билан тўлдирилган юмшоқ желатин капсула, мойсимон қават бўлишига йўл қўйилади.
Юмшоқ желатин капсулалар.
Гинекологияда махаллий қўллаш учун антибактериал ва антисептик восита. АТХ коди: G01A.
Фармакодинамикаси
Препарат препаратнинг алохида таркибий қисмларига хос бўлган хусусиятларни намойиш этади.
Клиндамицин - линкосамид гуруҳининг антибиотики, бактериал вагинознинг асосий қўзғатувчиси: Gardnerella vaginalis, Mobiluncus mulieris. Mobiluncus curtisii, Bacteroides spp., Mycoplasma hominis, Peptostreptococcus spp.napra қарши фаол бўлиб, рибосомаларнинг 50S-суббирликлари билан боғланиб бактериялар хужайраларида оксил синтезини ингибиция қилади.
Клотримазол маҳаллий қўллаш учун имидазол ҳосилалари гуруҳидан кенг спектрли антимикотик препарат бўлиб, дрожжи замбуруғларини кўпайиши эҳтимолини баратараф этади. Клотримазолнинг таъсир доирасига дерматофитлар, ачитқи замбуруғлар, грамм- мусбат (стафилококклар, стрептококклар) ва грамм-манфий бактериялар (Bacteroides spp., Gardnerella vaginalis), ва ундан ташқари Trichomonas vaginalis, Malassezia furfur, Corynebacterium minutissium киради. Замбуруғларга қарши таъсири эргостерол синтези ва замбуруғларнинг ҳужайра мембранасининг бузилиши билан боғлиқ. Фунгистатик ёки фунгицид фаоллиги микроорганизм штаммларининг турига боғлиқ.
Тинидазол - микробларга қарши фаолликка эга бўлган протозойларга қарши препаратдир. Таъсир механизми касаллик қўзғатувчисини синтезини ингибиция қилиш ва ДНК тузилишини шикастлаши билан боғлиқ. Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Giardia lamblia га қарши фаол кўрсатади. Қуйидаги анаэроб микроорганизмларга қарши бактерицид таьсир кўрсатади: Bacteroides spp., Clostridium spp., Eubacterium spp., Fusobacterium spp., Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp., Veillonella spp..
Фармакокинетика
Клиндамицин фосфати
Клиндамицин интравагинал қўллашдан кейин плазмада оз миқдорда препарат аниқланади. Клиндамицин гематоэнцефалик тўсиғи оркали кириб боради. Т1/22 соат. Оқсиллар билан боғланиш: 92-94%. Метаболизми: жигарда кузатилади. Чикарилиш йўллари: биоактив метаболитларнинг тахминан 10% сийдик билан ва 3,6% ахлат билан чиқарилади; қолдиқлари фаол бўлмаган метаболитлар шаклида чикарилади.
Клотримазол
Вагинал қўллашдан кейин клотримазолнинг абсорбцияси 3 дан 10% диапазонида баҳоланади. Клотримазол жигарда тез метаболизмга учрайди фаол бўлмаган метаболитларга ажралади. 500 мг дозада вагинал қўллангандан сўнг, клотримазолнинг плазма концентрацияси 0,001 мкг / мл дан паст бўлганлигини кўрсатади тез метаболизмга учрайди.
Тинидазол
Вагинал қўллашдан кейин тинидазолнинг абсорбцияси 1 дан 3% гача диапазонда баҳоланган. Тинидазолнинг плазма оқсиллари билан боғланиши 12% ни ташкил қилади Метаболизми: жигар, асосан СҮРЗА4 орқали. Тинидазол, метронидазол каби, чикарилишидан олдин одамларда ахамиятли даражада метаболизмга учрайди. Тинидазол қисман оксидланиш, гидроксидланиш ва коньюгация орқали метаболизмга учрайди. Тинидазол, одам даволанишидан кейин, оз миқдордаги 2-гидроксиметил метаболитлари билан бирга инсон плазмасининг асосий препарати билан боғлиқ таркибий қисмдир. Чикарилиш усули: тинидазол йўлдош тўсиғидан ўтади ва она сути билан чиқарилади. Тинидазол танадан жигар на буйраклар оркали чиқарилади. Тинидазол сийдик билан асосан ўзгармаган холда чиқарилади (тахминан қабул қилинган дозанинг 20-25%). Препаратнинг тахминан 12% ахлат билан чикарилади.
Сезувчан микроорганизмлар томонидан чақирилган вагинитии даволаш, шу жумладан: бактериал вагинит; вагинал трихомонниз; Candida турининг замбуруғлари томонидан чақирилган вагинит; аралаш вагинит.
Урогенитал инфекциялар/вагинитнинг олдини олиш, шу жумладан: гинекологик операциялардан олдин; туғиш ёки абортдан олдин; Бачадон ичи спиралини ўрнатишдан олдин ва кейин; бачадон бўйни диатермокоагуляциясидан олдин ва кейин; гистерографиядан олдин қўлланилади.
Интравагинал, суткада 1 марта, уйқудан олдин афзалроқ. Davolash курсининг ўртача давомийлиги 7 кун.
Кўллаш усули
Қўйишдан олдин қўлингизни яхшилаб ювиш тавсия этилади, сўнгра қинга иложи борича чуқурроқ киритинг (муолажани чалканча ётиб, тиззаларингизни букиб бажариш осонрок) ра тахминан 15 минут давомида бу ҳолатда қолинг.
Даволаш ҳайз кўриш даврига тўгри келмаслиги керак.
Бактериал вагиноз ва бошқа гинекологик инфекцияларни даволаш: 7 кун давомида кунига бир капсула, ётишдан олдин.
Гинекологик муолажалар олдидан профилактика: режалаштирилган муолажалардан уч кун олдин ва ундан кейин тўрт кун, кунига бир марта бир капсуладан буюрилади.
Якка ҳолларда мумкин: сийдик-таносил тизимидан: цервицит, вагинит, вульванинг кичишиш хусусияти, маҳаллий шиш, қинда огрик, киндан окмалар, вагинал инфекциялар, дизурия, пиелонефрит, ҳайз даврининг бузилиши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қорин огриги, кўнгил айниши, қусиш, диарея, сохтамембраноз колит.
Марказий нерв тизими томонидан: бош огриги. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, ачишиш (шу жумладан киритилган жойтда).
Препаратнинг ҳар қандай таркибий қисмига юқори сезувчанлик, ҳомиладорликнинг биринчи учойлигида, лактация даврига. Клиндамицин регионар энтерит, язвали колит ёки "антибиотик билан боғлиқ" колитда қўллаш мумкин эмас.
Латекс ёки резинали контрацептивларни қўллашда эҳтиёт бўлинг. Тинидазолни лейкоцитлар туридаги нейтрофиллар пасайишида, периферик невропатия, тиришишларда кўллаш мумкин эмас.
Клиндамицин ва линкомицин орасида кесишган чидамлилик мавжуд.
Клиндамицинни тизимли қўллаш нерв-мушак ўтказувчанлигини бузиши ва шунинг учун периферик таъсир қилувчи миореклаксантлар таъсирини кучайтириши мумкинлиги аниқланган, шунинг учун препаратни ушбу дориларни кабул киладиган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Клиндамицин ва эритромицин орасидаги питагонистик ўзаро таъсир бўлиши мумкин, клотримазол интравагиная юборилганда амфотерицин В антибиотикларнинг фаоллигини пасайтиради. ва бошка полиенли.
Нистатин билан бир вақтда қўллаш клотримазолнинг фаоллигини пасайтириши мумкин.
Препарат таркибида презервативлар ёки вагинал ҳомиладорликдан сакланиш учун диафрагмалар каби латекс ёки каучук махсулотларнинг чидамлилигини камайтирадиган таркибий кисмлар мавжуд, шунинг учун даволаниш вақтида бундай маҳсулотлардан фойдаланиш тавсия этилмайди.
Тинидазол на дисульфирамни бир вактда (ёки сўнгги 2 хафта ичида дисульфирам қўлланганда) қўллаш мумкин эмас.
Клинтинни ҳайз кўриш вақтида қўллаш тавсия этилмайди. Даволашни ҳайз кўриш охиригача кечиктириш керак. Агар Клинтин препаратини қўллаш вақтида оғир ёки узоқ давом этадиган диарея ривожланса, препаратни қўллашни тўхтатиш, тегишли диагностика муолажаларини ўтказиш ва керак бўлганда даволанишни буюриш керак.
Вагинал капсулалар билан даволаш вақтида жинсий алоқадан, шунингдек, интравагинал юборишлар учун мўлжалланган бошқа воситалардан (масалан, тампонлар, қинни чайиш) фойдаланиш мумкин эмас.
Препарат латекс ёки каучук маҳсулотларнинг (презервативлар, ҳомиладорликдан сақланиш учун вагинал диафрагмалар) чидамлилигини камайтирадиган компонентларни ўз ичига олади. Шунинг учун бундай маҳсулотларни препарат билан даволаш вақтида ва қўллашдан кейин 72 соат ичида қўллаш тавсия этилмайди.
Болаларда қўллаш
18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда препаратни кўллаш мумкин эмас (хавфсизлик, самарадорлик тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас).
Автотранспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни қўллаш автомобилни бошкариш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкинлигига эҳтимол қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ.
Эркин ҳаво айланишига тўсқинлик қилувчи тор, синтетик ички кийим (масалан, колготки ёки лосина) кийишдан сақланинг. Даволашнинг охиригача пахта ва бошқа табиий толалардан тикилган кенг кийимларни кийиги афзалдир.
Ҳомиладорлик ва емизиш даврида қўллаш
Биринчи учойликда препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Клиник ва экспериментал тадқиқотларда ҳомиладорликнинг II ва III учойликларида клиндамицин ва клотримазолни вагинал қўллаш аёл ёки ҳомиланинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши аниқланмаган. Шунинг учун препарат фақат тавсия этилган дозаларга қатъий риоя қилган ҳолда, вёлга фойда/ҳомила (бола) учун шифокор томонидан белгиланган хавф нисбати тўлиқ баҳоланганидан кейин кўлланилади.
Клиндамицинни интравагинал қўллашдан кейин она сутига ўтиши номаълум. Клиндамицин оғиз орқали ёки парентерал юборишдан кейин она сутида аникланган, шунинг учун лактация даврида препаратни ҳўллаш она учун мухимлигини ҳисобга олган ҳолда, препаратни қўллаш ёки эмизишни тўхтатиш керак.
Зарур: фақат қинга қўллаш учун буюрилади. Перорал қўлланмайди. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар шифокор тавсиясига қатъий риоя қилишлари керак.
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар мавжуд эмас.
7 вагинал капсуладан блистерда, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон кутига жойланган.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда саклансин.
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
«M/s Eastern Healthcare»
Plot No 7 Sector-6A, IIE, Sidcul Haridwar, 249403 Uttarakhand. Distt Haridwar Uttarakhand, Хиндистон.
da mavjud emas Toshkent