Facebook Pixel Code

Tibbiyot

Tovarlar: 1
Medis Plus vaginal süpozituarlari. №7 (blister)
Radiks (O`zbekiston)
Без рецепта
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Medis Plus vaginal süpozituarlari. №7 (blister)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Medis Plus vaginal süpozituarlari. №7 (blister)»

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: метронидазол - 200 мг; клотримазол - 160 мг; хлоргексидин ацетати - 8 мг;

ёрдамчи моддалар: яримсинтетик ёгли глицерин (38 типи) ёки суппозиторийлар учун асос: қаттиқ ёг ёки витепсол (851), novata.

Оч сариқдан сарғиш оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиторийлар. Кесимда ҳаво ва говак стержень ва воронка шаклидаги чуқурчага йўл қўйилади.

Вагинал суппозиторийлар.

Асосан акушерлик ва гинекологияда қўлланадиган восита. АТС коди: G01AF20.

Фармакодинамикаси

Медие плюе суппозиторийлари бу антибактериал ва замбуруғларга карши кенг таъсир доирасига эга мажмуавий препарат.

Метронидазол пассив диффузия йўли билан микроорганизмга киради. У бактерия ҳужайрасининг ичида тикланади ва биологик фаол цитотоксик метаболити ДНК ни шикастлайди.

Метронидазол содда ҳайвонлар (трихомонадалар, лямблиялар), облигат анаэроб бактерияларга (клостридиялар) нисбатан кенг таъсир доирасига эга.

Метронидазоднинг нитрогурухини тиклайдиган фермент нитро-редуктаза кислород борлигида нофаол бўлиб, метронидазолни факат анаэроб шароитларда таъсир килиши шу билан тушунтирилади. мембраналарнинг ўтказувчанлигини ўзгаришига олиб келади ва ҳужайраларнинг кейинги.

Метронидазол баъзи соддалар (Trichomonas vaginalis, Entamoeba hystolitica u Giardia lamblia) ва облигат анаэроб микроорганизмлар билан инфекцияланганда самаралидир.

Клотримазолнинг антимикотик самараси замбуруғларнинг ҳужайра мембраналари таркибига кирувчи эргостериннинг синтезини бузилиши билан боғлик, бу лизисини чакиради. Кичик концентрацияларда клотримазол фунгиститик, катта концентрацияларда эса фунгицид таъсир қилади, бунда нафақат пролиферацияланаётган хужайраларга. Фунгицид концентрацияларда митохондриал ва пероксидаз ферментлар билан ўзаро таъсирлашади, натижада водород пероксидининг концентрациясини токсик даражагача ошиши кузатилади, бу хам замбуруг ҳужайраларининг парчаланишига ёрдам беради.

Клотримазол замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасига эга.

Хлоргексидин бактерияларининг ҳужайра мембраналаридаги фосфолипидлар билан носпецифик боғланиш йўли билан антибактериал таъсир кўрсатади, бунда хлоргексидин дегидрогеназа ва АТФ-азанинг фаоллигини тормозлайди ва калий, нуклеотидлар ва аминокислоталар учун мембраналарнинг ўтказувчанлигини бузади.

Хлоргексидин кўп учрайдиган фаол маҳаллий антисептик воситалардан бири ҳисобланади.

Фармакокинетикаси

Метронидазол қин ичига кўлланганида тизимли қон оқимига сўрилади. Қонда Смах 6-12 соатдан кейин аниқланади ва метронидазолнинг эквивалент дозаси бир марта ичга қабул қилинганидан сўнг эришиладиган (1-3 соатдан кейин) Стих нинг тахминан 50% ни ташкил қилади.

Метронидазол ва унинг метаболитларини 60-80% буйраклар орқали чиқарилади, ичак орқали юборилган дозанинг 6-15% чиқарилади.

Клотримазол шиллиқ қаватлардан аҳамиятсиз даражада (3%) сўрилади. Сўрилган препарат жигарда метаболизмга учрайди ва буйраклар орқали чиқарилади; ярим парчаланиш даври 3-5 соатни ташкил қилади. Хлоргексидин шиллиқ қаватлар орқали амалда сўрилмайди.

  • бактериал вагинит;
  • замбуругли кольпит;
  • вагинал трихомониаз;
  • аралаш инфекцияли кольпитда қўлланилади.

Кин ичига буюрилади. Бевосита ётишдан олдин, қўлларни ювиб, ётган ҳолатда, бармоқлар учи билан суппозиторий ушланади ва киннинг ичига (орка гумбазига) чуқур юборилади. Бир мартага бир суппозиторийдан қўлланади.

Даволаш курси 7 кунни ташкил қилади. Такрорий даволаш курсини препаратни қўллаш тўхтатилгандан кейинги, биринчи тensis (хайз қони) дан сўнг ўтказиш керак.

Кам ҳолларда аллергик реакциялар, кинда ачишиш ҳисси кузатилиши мумкин.

Препаратта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Вагинал қўллаш учун бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

Нистатин ва натамицин клотримазолнинг самарадорлигини пасайтирадилар.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ҳомиладор аёлларга препаратни қўллаш тавсия қилинмайди. Ғилофининг бутунлиги бузилганида ёки суппозиторийнинг ташқи кўриниши ўзгарганида препаратни қўллаш тавсия килинмайди.

Автотранспорт ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасининг таъсир қилиш хусусияти

Аниқланмаган.

Аникланмаган.

7 суппозиторийдан поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамда. 1 контур ўрам тиббиётда қўлланилишига доир йўрикномаси билан картон қутига жойланади.

Куруқ, ёруқликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлашига йўл кўйилмасин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«RADIKS» МЧЖ

Узбекистон Республикаси, 100054, Тошкент ш., Лутфий кўч, 50.

Тел: (+99871) 273-92-31, факс: (+99871) 273-80-58.

Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish